𝐌𝐈𝐋𝐋𝟏𝐎𝐍 𝐗𝐈𝐋 𝐕𝐎𝐐𝐄𝐀𝐋𝐀𝐑
257 subscribers
3.98K photos
8.1K videos
15.8K links
Тезкор хабарлар | Сиёсий канал
Янгиликларни бизнинг каналдан олдин бошқасида кўрдизми, Унда биздан бемалол «Отписатся» қилишингиз мумкин
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
🔞КАТТАЛАР УЧУН❗️

Шу ердаман @Millionadmin
Download Telegram
АГАР ЧИН ҲАҚИҚАТ ЁЗИЛСА...

Агар ароқ шишасининг ёрлиғига фақат чин ҳақиқат ёзилса, қуйидагиларни ўқир эдик:

•  Энг кўп жигар циррозига олиб келувчи заҳар;
•  Энг кўп аварияларга сабаб бўлувчи касофат;
•  Ичгандан сўнг зинога тортувчи заққум;
•  Ичгандан сўнг энг одобли инсонни ҳам шарм-ҳаёсини йўқотувчи ичимлик;
•  Хайр-баракани йўқотадиган касофат;
•   Хотин ва фарзандларнинг кўз ёшига сабаб бўлувчи, оилага бахтсизлик олиб келувчи суюқлик;
•  Ишлаб чиқарганни ҳам, сотганни ҳам, сотиб олганни ҳам, ичирганни ҳам, ичганни ҳам бирдек гуноҳга ботирадиган расво;
•  Қабр азобини нақд қилувчи бало;
•  Жаннат эшигини ёпувчи қулф;
•  Дўзахга олиб кирадиган ҳаром суюқлик!

Арабчадан таржима.

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍2
Агар бир одамнинг ўз аёлига машина эшигини очиб бераётганини кўрсангиз, билингки, ё аёли янги ёки машина.

Жорж Бернард Шоу

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
😁2
Лайлаклар ҳеч қачон кекса лайлакларга ҳужум қилмас экан. Патлари қалин қарға ўзидан заиф бўлган қарғани совуқдан ҳимоялар экан. Филлар қанчалик кучли бўлмасин, бирор душман ҳужумига учраса, аввало тўдадаги кекса, кучсиз ва ярадор филларни хавфсиз жойга олиб ўтишар экан...

Ажабланарлиси нима, биласизми?
Ажабланарлиси, улар яхши ва ёмонни ажратолмайди. Уларда мана бу иш савоб, буниси эса гуноҳ бўлади, деган тушунча йўқ. Улар бу ишларни бирор мукофот учун ёки эътироф эшитиш учун бажармайди. Улар ҳеч қачон "ҳайвонгарчилик қилдим", деб бир-бирига мақтанишмайди...

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍1
🇧🇴 Боливияда ҳарбийлар президент саройига бостириб киришга уринди. Президент буни давлат тўнтаришига уриниш деб атади

26 июн куни ҳарбийлар Боливия ҳукумати бинолари жойлашган Ла-Пасдаги Плаза Муриллога кириш йўлларини тўсиб қўйишди, шундан сўнг танк сарой дарвозаларини бузиб киришга уринди. Зирҳли техника ва қўшинлар майдонда жойлаштирилди.

Ҳужумни бошқарган Боливия армияси генерали Хуан Хосе Сунига ҳарбийларнинг мақсади мамлакатда демократияни тиклаш эканлигини айтди ва сиёсий маҳбусларни қамоқдан озод қилишга ваъда берди.

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
#Ана_холос
❗️💵 Кам иш ҳақи эрта ўлимга олиб келади - олимлар

Америкалик олимлар доимий равишда паст даромадлар эрта ўлим хавфини 135% га оширишини аниқладилар.

Тадқиқот муаллифларининг фикрича, одамларнинг даромадларини ошириш орқали аҳолининг умр кўриш давомийлигини ошириш мумкин.

Америкалик олимлар бизнинг устимизда тадқиқот ўтказса давно булар қирилиб кетиши керак эдику қандай яшаяпти деса керак

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍1😁1
𝐌𝐈𝐋𝐋𝟏𝐎𝐍 𝐗𝐈𝐋 𝐕𝐎𝐐𝐄𝐀𝐋𝐀𝐑
Qonun ustuvor - jazo muqarrar! O‘zi 5 nafar farzandning otasi bo‘la turib 11 yashar qizchaning nomusiga tajovuz qilib, dunyoni ko‘ziga qorong‘u qilgan malʼunni kim deb atash mumkin?! Eng dahshatlisi, bloger niqobi ostidagi bu kimsa qonuniy xotini bo‘la turib…
#Тезкор 😱😳
Militsiya_tv телеграм канали админи Аброр Козибаев расман бошқа эркакнинг никоҳида бўлган аёл билан айш қилиб юргани етмагандек, аёлнинг эндигина 4-синфни тамомлаган (11 яшар) қизини ҳам мунтазам равишда зўрлаб келгани аниқланди.
Ачинарлиси, норасида қизнинг онаси ҳам бунга монелик қилмагани, аксинча, шароит яратиб бергани айтилмоқда.

Вояга етмаган шахсга нисбатан жинсий жиноят содир этган 31 яшар эркак рад этиб бўлмас далиллар билан қўлга олинган бўлиб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми [Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан қондириш] билан жиноят иши қўзғатилган.

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Хитойча бизнес

Беш нафар хитойлик Apple дўконларига қалбаки iPhone ва ipadларни қайтариб бериб, уларни асл ва нуқсонли деб ўтказиб, эвазига ҳақиқий қурилмаларни олишди.

9 йил давомида улар 12,3 миллион долларлик 16 000 қурилмани алмаштиришга муваффақ бўлишди.

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда қарама-қарши йўналишга чиқиб, қизил чироқдан ўтиб пиёдани уриб юборишига бир баҳя қолган Malibu Ёшлар ишлари агентлиги директори биринчи ўринбосари Дилнозахон Каттахонованинг хизмат машинаси ҳисобланади.

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчи Тешавойдан сўради:
— Сен катта бўлсанг ким бўласан?
Тешавой:
— Камбағал бўлмоқчиман.
Ўқитувчиси:
— Нега? Ахир бу яхши эмас-ку!
Шунда Тешавой:
— Чунки дадам уч қават ҳашаматли уйлар, қимматбаҳо машиналарни ёнидан ўтаётиб: "Қара ўғлим, камбағалларни уйи экан..." — дейдилар.

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Bloger Olimjon Haydarovni qamatganlardan birining dachada qizlar bilan aysh qilayotgan videosi internetda aylanib muhokamalarga sabab bo'lyapti Aytishlaricha videoda chiqqanlar bugun uyga qanday kirish haqida bosh qotirib yuribdimish...
Alg'ov dalg'ov zamonga qolib ketdik...

Video rasman tasdiqlanmaganligi uchun joylamadim.

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Биз учун Павел ва унинг яқинларини меҳмондўст Ўзбекистон заминида қабул қилиш ҳақиқий шарафга айланди—Отабек Умаров

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
🤮3
Подшоҳ сайр қилиб юриб, ўз боғбонини учратибди.
⸺ Айтингчи, одатда қилган меҳнатингизга қанча ҳақ оласиз? ⸺ сўрабди ундан.
Боғбон жавоб берибди:
⸺ Уч тилла танга.
⸺ Хўш, сўнг бунча пулни нима қиласиз?
⸺ Бир тангани ўзим учун сарфлайман. Бир тангани қарзимга тўлаб, яна биттасини қарз бераман.
⸺ Тушунолмадим, ⸺ ажабланибди подшоҳ. ⸺ Ҳаммасини ўзингизга сарфласангиз бўлмайдими? Яхшигина ҳақ оларкансиз, сизга қарз бериб, қарз тўлаш нимага керак?
⸺ Нега бундай қилмайин экан? Ахир бу менинг бурчим.
⸺ Яъни?
⸺ Яъни, мен бир тилла тангани отам учун, биттасини эса болам учун ишлатишим шарт!
Шунда подшоҳ табассум қилиб, боғбоннинг хизмат ҳақини янада оширишларини буйирган экан.

Сиз-чи, қадрдон, қарзларни вақтида тўлаб, вақтида беряпсизми?

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Хоразм носи

Туркия пойтахти Анқара шаҳрига юртдошларимиздан бири ишлаш учун Ўзбекистондан Истанбул аэропорти орқали келади. Ёнида 280 грамм Хоразм носи ҳам бўлади. Нос билан бирга Туркиянинг иккита аэропортдан ҳеч қандай муаммоларсиз ўтади.

Туркияга келганига 3 кун бўлганида квартирадан ишга кетаётган вақтида полиция томонидан тўхтатилади, полиция юртдошимиз ёнидан чиққан Хоразм носини гиёҳвандлик моддаси деб ўйлайди ва юртдошимизни депортация марказига қамаб қўйишади.

Анқарадаги қариндошлари адвокат тутиб чиқаришга ҳаракат қилишади, 70 минг лира (2125 доллар) атрофида пул ҳам сарфлашади. Полиция қамаб қўйганига 40 кун бўлганида Элчихонамизга ёрдам сўраб мурожаат қилишади. Элчихонанинг аралашуви билан 52 кун деганда носнинг нос экани аниқланади ва юртдошимиз қўйиб юборилади.

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор_Тадбир Украина ва Озарбайжон фуқаролари Тошкент вилоятида нарколаборатория ташкил этишган

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан божхона ҳамда ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида тезкор тадбирлар ўтказилди.

Хусусан, 1998 й.т. Украина фуқароси ва 2001 й.т. Озарбайжон фуқароси вақтинча истиқомат қилаётган Юқори Чирчиқ туманидаги хонадонда 411 гр. “Альфа-ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситаси, 7 кг.га яқин ярим тайёр наркотик моддалар ҳамда 237 кг. прекурсорлар борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Маълум бўлишича, улар ушбу манзилда яширин нарколаборатория ташкил этиб, хориждан келтирилган хом-ашёлар ёрдамида синтетик гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланишган.

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
❗️Ҳозирги жазирама кунларда кондиционердан тўғри фойдаланиш жуда ҳам муҳумлигини ушбу видео орқали билиб оласиз.👇

Https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi