𝐌𝐈𝐋𝐋𝟏𝐎𝐍 𝐗𝐈𝐋 𝐕𝐎𝐐𝐄𝐀𝐋𝐀𝐑
257 subscribers
3.98K photos
8.1K videos
15.8K links
Тезкор хабарлар | Сиёсий канал
Янгиликларни бизнинг каналдан олдин бошқасида кўрдизми, Унда биздан бемалол «Отписатся» қилишингиз мумкин
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
🔞КАТТАЛАР УЧУН❗️

Шу ердаман @Millionadmin
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда қулаб тушган уйнинг эгаси қўшнисидан 300 минг доллар талаб қилди

Манбага кўра, 2024 йил 15 май куни фуқаро М.Ҳ. Пастдарғом туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Унда туманнинг «Самарқанд» маҳалласида уйи билан бир девор қўшниси Т.Б. ҳовлисида дўкон қуриш учун (чуқур) котлован қазилганлигини маълум қилган. Ўзи ва МФЙ раиси қурувчиларга котлонван қазишни тўхтатишини, акс ҳолда уйи қулаб тушушини бир неча бор айтиб келишига қарамасдан, котлован ковлашни давом эттирган.

Оқибатда 2024 йил 14 май куни соат 19:45 ларда хонадони қулаб тушиб, унга 300.000 АҚШ доллари миқдорида моддий зарар етказилганлигини айтган. Қўшниси, фуқаро Т.Б.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ҳозирда тўпланган ҳужжатлар юзасидан Пастдарғом туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 173-моддаси (Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
𝐌𝐈𝐋𝐋𝟏𝐎𝐍 𝐗𝐈𝐋 𝐕𝐎𝐐𝐄𝐀𝐋𝐀𝐑
Бечора АЙИҚ боласи... Шу айиқни улдиргунча ухлатишни иложи йуқми? Эко қумита раҳбари фақат янги экилган дарахтлар билан селфи қилишни билади. Экоқумитани вазифаси фақат янги дарахтларни экилган-экилмаганини бориб кўриш деб ўйласа керакда?. Айиқ Табиат ресурслари…
Сурхондарёда милицияни қувлаган айиқ отиб ўлдирилибди.

Инсоният ер юзидан бутунлай қирилиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонларни сақлаб қолиш учун Қизил китоб ўйлаб топган. Ўзбекистонда ҳам шундай китоб бор ва ўша китобга бугун отиб ўлдирилган айиқ ҳам киритилган.

Ўзбекистонда ҳар йили камида битта айиқ ўлдирилиши одат тусига айланиб боряпти. Бу каби айиқдан мамлакатимизда нари борса 200-300 тача қолган, холос. Ҳар сафар айиқни ухлатиб қўядиган махсус ўқ топилмайди, жанговар ўқда отиб ўлдирилади. Айиқ ҳуқуқбузар ёки жиноятчимиди, дарров участкавой югуриб келиб отиб ташлайверса?

Хитойда мингдан ортиқ панда айиғи яшайди, уни отган одамга ўлим жазоси белгиланган. Давлат рамзига айлантирилган. Алоҳида махсус парк ташкил қилиниб, у ерда кўпайтирилади.

© Мирсаид Ҳайдаров

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
#ибрат

Ҳабиб Жаллоб айтадилар: Ибн Муборакдан
— Инсонга берилган энг яхши нарса нима? — деб сўрадим. У киши:
— Ақл, — дедилар. Мен:
— У бўлмасачи, — дедим.
— Гўзал одоб.
— У ҳам бўлмасачи?
— Меҳрибон, маслаҳатгўй биродар.
— У ҳам бўлмасачи?
— Давомли сукут.
— У ҳам бўлмасачи?
— Тезроқ ўлмоқ.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Одам боласи оёққа туриб юришни ўрганиши учун камида бир йил керак, қорни очганлигини ёки бирор жойи оғриётганлигини онасига тушунтириши, яъни тилга кириши учун 2–3 йил, олдига қўйилган овқатни ўзи ейишни ўрганиши учун эса 4–5 йил керак, ва ниҳоят, ўз нонини ўзи топиб ейиши учун ўнлаб йиллар керак...

Одам боласи бошқа барча жонзотлар зурриётига нисбатан ҳаддан ташқари
ожиз бўлиб туғилади ва узоқ йиллар давомида ҳар томонлама парваришга ва ҳимояга муҳтож бўлиб қолади.

Йигирма йилда кўпчилик жонзотлар ўз умрини яшаб бўлишади, одам эса йигирма ёшга кириб ҳам ўзини ўзи эплаши қийин.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қурбонлик ҳақидаги таъсирли ҳикояда она ўз боласини сақлаб қолиш ва охир-оқибат яна бирлашиш умиди билан фарзанди билан йўлларини ажралиш тўғрисида юракни эзувчи қарор қабул қилади.

Бу ташлаб кетиш ҳаракати, гарчи ҳиссиётларга тўла бўлса-да, болада кутилмаган ўзгаришларни ривожлантиради: унинг ўзига бўлган ишончи қийинчиликлар орасида мустаҳкамлашади.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
Андижонда мактаб директори ўринбосари ўқувчи қизларга тегажоғлик қилаётгани айтилмоқда

Бу ҳақда ўқувчиларнинг ота-оналари маълум қилган. Унда, мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари 6-синфда таҳсил олаётган айрим қизларга мунтазам равишда тегажоғлик қилиб келгани айтилади.

«Буларда бир қиз бор, синфхонага кирганда «завуч» шу қизнинг қўлидан ушлаб олаверар экан. У қиз исми айтилганда ғалати бўлиб, ерга қараб, қочиб кетгиси келаверар экан. Қизим синф раҳбарига «синфдошимизга тегинади, қандайдир ғалати қарайди», деса, синф раҳбари, ҳечқиси йўқ, у шундай тушунтиради, деб жавоб қилган. Ўқитувчилар бу нарсадан қўрқяпти, гапирмаяпти. Мурожаатчиларга кўра, директор ўринбосари дарсдан кейин 2-3 нафар қизларни хонасига олиб кириб кетади. Баъзи ҳолатларда дарс вақтида ҳам шундай бўлгани айтиляпти.

Қизиқ томони, ота-оналар мактаб раҳбариятига мурожаат қилса, раҳбарият директор ўринбосари унақа одам эмаслиги, ҳамма гап қизларнинг ўзида бўлиши мумкинлигини айтибди. 12-13 ёшли қизлар ҳақида гап кетяпти.

Вилоят ММТБга кўра, ҳолат ИИО орган ходимлари томонидан ўрганилмоқда, директор ўринбосари ўз хоҳиши билан бўшаш тўғрисида ариза ёзиб, касаллик таътилига чиқиб кетган.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
🤬2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чилонзорда фуқаро ҳайп учун ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди

Патруль-пост хизмати ходими ундан нега бу ишни қилаётганини сўраганда, бола жонидан тўйганини айтган. Ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган йигит БҲМнинг 3 баравари (1 млн сўмдан ортиқроқ) миқдорида жаримага тортилган.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
"AutotuningUz" асосчиси ИБРОҲИМ АЙНИ ДАМДА ТЕРГОВДА

Сабаби ноқонуний пойга уюштирилгани оқибатда бир киши ўлгани экан.

Бу ҳақида "TuningHouse" асосчиси блогер Дилшод эълон қилди.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
#ФойдалиМаълумот

Хитойда дунёдаги энг катта бир томонли кўприк қурилган. Ундан шаршара оқиб тушади.

Иншоот номи: Huangtengxia Tianmen
Муаллиф: Zhongji Zhonglian Byurosi
Қурилган санаси: 2019 йил
Жойлашган манзили: Guangdong Sheng шахри, Хитой

Саёхат учун тавсия этилади, фақат ўзингиз билан бир камаз адреналин олиб кетишни унутманг, акс холда кўпчилик сингари кўприк ёнидан қайтиб кетасиз. Бино муаллифининг иқтибосига кўра хар 10 та сайёхнинг 7 таси кўприкнинг охиригача бора олмайди.

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент жуда қиммат шаҳар, Санкт-Петербургда 3 ҳафтада ишлатган пулимни бу ерда бир ҳафтада ишлатиб юбордим, деяпти блогер.

Олдинлари Тошкентда фақат иккита нарса арзон эди: олмалар ва такси. Ҳозир арзон нарсалардан фақат такси қолди ва бу ҳам кўпга бормайди, деб хулоса қилибди видеоси якунида.

Қўшиламизми опани гапларига?

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
ҲАЁТИЙ ЎХШАТМАЛАР

ОТА - ғурур...!!!
ОНА - меҳр...!!!
АКА - фаҳр...!!!
УКА - умид...!!!
ОПА - ор...!!!
СИНГИЛ - номус...!!!
АМАКИ - қон...!!!
АММА - сарсон...!!!
ТОҒА - дармон...!!!
ХОЛА - хирмон...!!!
ХОТИН - синов...!!!
ФАРЗАНД - сийлов...!!!
КЕЛИН - қарз...!!!
КУЁВ - фарз...!!!
ҚУДА - бардош...!!!
ҚЎШНИ - сирдош...!!!
ҚАЙНЛАР - қариндош..!!!
МЕҲМОН - ризқ...!!!
УСТОЗ - парвона...!!!
ДЎСТ - диёнат...!!!
ДУШМАН - ҳиёнат...!!!
ОИЛА - омад...!!!
РЎЗҒОР - даромад...!!!
ҲАЁТ- имкон...!!!
УМР - имтиҳон
СЕВГИ - камалак...!!!
УЙҚУ - эрмак...!!!
ТУШ - ҳаёл...!!!
ВАҚТ - маҳол...!!!
КУН - жабр...!!!
ТУН - сабр...!!!
ЎЛИМ - хақ...!!!
ЯШАШ - бахт...

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍1
Дунёнинг энг катта телефон ишлаб чиқарувчи компанияларида ҳам гендер тенглик йўқлигига ҳафа бўлиб кетади киши..

Исталган телефонда аёлларинг юз-кўзини бўяб, чиройли қилиб расмга оладиган дастур бор, аммо эркакларнинг қорнини текис қилиб, 3-4 та кубик чиқариб расмга оладиган функция ҳалигача йўқ. Эркаклар ҳуқуқини ким ҳимоя қилади??

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
😁3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳеч аҳамият берганмисиз, гадонинг душмани гадо бўлади. Биз инсон, яьни онгли мавжудот бўлсак-да, ҳайвоний инстинкга эгамиз, бу дегани биз ҳам ўзимизга ўхшаган, лекин биздан кучсизроқ мавжудотни ейиш билан роҳат топамиз. Бунда бизнинг қорнимиз эмас, айнан ҳайвоний ҳирсимиз тўйинади.

Ана шу ҳирс сиз ва бизнинг атрофимиздаги одамларда кўчли ривожланган бўлиши мумкин. Дуо қилинг, ана шундай ҳайвоний нафсга эга бўлганлардан худонинг ўзи йироқ қилсин. Жума муборак, азизлар!

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Yana bir sobiq amaldorning yashirin biznesi: O'zbekistonning sobiq bosh prokurori Rashid Qodirovning o'g'li Alisher Qodirov Dubayda salkam 8 mln. dollarlik ko'chmas mulk ob'yektlariga egalik qilishi ma'lum bo'ldi

https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi