Muzrabot tumani hokimligi Axborot xizmati
5.01K subscribers
34.3K photos
2.9K videos
82 files
10K links
Музработ туман ҳокимлигининг Матбуот хизмати расмий каналига қўшилинг ва туманда бўлаётган янгиликлардан хабардор бўлиб боринг👍

https://t.me/joinchat/AAAAAEnLfLFhbWlV9_Ne4w

Веб сайт: https://www.muzrabot.uz

Мурожаат учун: +998975525500
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз томонидан ажойиб мотивация


Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати⬇️
t.me/muzrabot_tuman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли тиббиёт ходимлари!

Тез кунда Президентимизнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон тиббиёти — Инсон қадри учун” мавзусидаги очиқ мулоқоти тизимдаги муаммолар юзасидан мурожаат қилишингиз учун энг яхши имкониятдир!

Ҳеч бир масала Президент эътиборидан четда қолмайди.

1295 рақами орқали таклиф ва ташаббусларингизни йўлланг ва мамлакат тиббиётини янги сифат босқичига олиб чиқишга ўз ҳиссангизни қўшинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилоятида қурилиш ишлари кўлами тобора кенгайиб бораётгани туфайли маҳаллий хом ашёдан тайёр, арзон, рақобатбардош қурилиш материаллари ишлаб чиқариш турлари ва ҳажми оширилмоқда. Импорт ўрнини босувчи қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришга доир кўплаб истиқболли лойиҳалар амалга ошириляпти. Ана шулардан бири бу Музработ туманидаги қамишдан ДСП ишлаб чиқариш корхонасидир. 2019-2022 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурига асосан иш бошлаган мазкур корхона вилоятдаги шу тур маҳсулотга бўлган эҳтиёжни тўлиқ қондириши баробарида маҳсулотнинг бир қисмини хорижга экспорт ҳам қилади.

Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати⬇️
t.me/muzrabot_tuman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Саломатлик фалсафаси - ҳар бир инсоннинг ҳаётий позицияси”. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан ташкил этилган акция шундай номланди. Тадбир доирасида Музробот туманидаги “Халқ йўли” маҳалласида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати⬇️
t.me/muzrabot_tuman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев:

❗️“Шаҳарни бирортаси тушунмайди, шаҳарнинг ичида юрмайди. Ҳаммаси бойвачча — машинада юради…

…Юринг президент, автобусга мининг деб бир маршрутни кўрсат, энг оғир ҳудудингдан бошла. Мен ҳам автобусда юришни хоҳлайман. Кўз-кўз қилиш учун эмас, одамларга хавфсиз, эркин, арзон ва сифатли транспорт керак”.


Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати⬇️
t.me/muzrabot_tuman
Музработ тумани

▪️ Ташкил этилган – 1968 йил 25 декабрь
▪️ Майдони – 0,74 минг кв.км.
▪️ Таркиби –10 та шаҳарча, 48 та қишлоқ аҳоли пункти, 37 та маҳалла
▪️ Аҳолиси – 147 126 киши (2022 йил 1 январь ҳолатига)
Шундан:
▫️ Шаҳар аҳолиси – 54 061 киши
▫️ Қишлоқ аҳолиси – 93 065 киши
▫️ Эркаклар – 72 871 киши
▫️ Аёллар – 74 255 киши

🌏 Каналга уланиш:👇
https://t.me/AOKA_Surxondaryo
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2021 yil 13 apreldagi PQ-5072 sonli qaroriga asosan "Openbudget.uz" axborot partali orqali 415 ta ovoz bilan g'olib deb topilgan Muzrabot tumani Nurli hayot MFYda joylashgan 4-umumiy o'rta ta'lim maktabida 350.0 mln so'mga to'siq devorlar o'rnatish ishlari davom etmoqda.
Музработ тумани

▪️ Ташкил этилган – 1968 йил 25 декабрь
▪️ Майдони – 0,74 минг кв.км.
▪️ Таркиби –10 та шаҳарча, 48 та қишлоқ аҳоли пункти, 37 та маҳалла
▪️ Аҳолиси – 147 126 киши (2022 йил 1 январь ҳолатига)
Шундан:
▫️ Шаҳар аҳолиси – 54 061 киши
▫️ Қишлоқ аҳолиси – 93 065 киши
▫️ Эркаклар – 72 871 киши
▫️ Аёллар – 74 255 киши

🌏 Каналга уланиш:👇
https://t.me/AOKA_Surxondaryo
#live
Ayni paytda Xalq deputatlari Muzrabot tuman Kengashining navbatdagi 38-sessiyasi bo‘lib o‘tmoqda

Sessiyani quyidagi havola orqali to‘g‘ridan to‘g‘ri kuzatib borishingiz mumkin.

https://www.facebook.com/groups/1169465099910922/permalink/1810746442449448/?sfnsn=mo&ref=share
Ҳурматли ватандошлар!

Бугун соат 11.00дан бошлаб Марказий Осиё (Қирғизистон Қозоғистон ва Ўзбекистон) ягона энерготизимида йирик узилиш кузатилмоқда. Бунинг оқибатида бир қатор инфратузилмалар вақтинчалик ишдан чиққани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда.

Юзага келган вазиятдан фойдаланган ҳолда баъзи шахслар ижтимоий тармоқларда асоссиз уйдирмалар тарқатиб, аҳолини ваҳимага солишга уринмоқдалар.

Ушбу муаммони бартараф этиш юзасидан ҳозирда тегишли хизматлар ва мутахассислар изчил равишда ишга киришганлар ва тезда электр таъминоти йўлга қўйилади.

Барчангизни баъзи иғволарга қулоқ солмай, хотиржамликни сақлашга чақирамиз.

🌏 Каналга уланиш:
👇
https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Бугун соат 10:57 да Марказий осиё ягона электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида Қозоғистоннинг Олма-ота, Шимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида электр энергия таъминотида ўчишлар юзага келди.

Бунинг натижасида Қирғизистон электр тармоғида, жумладан Бишкек, Ўш, Жалолобод ва бошқа барча шаҳарларда электр энергия ўчиши кузатилди.

Ягона электр тармоғига уланган Ўзбекистон электр тармоғи бу авариянинг салбий таъсири натижасида Тошкент ИЭСи, Сирдарё ИЭСида авария ҳимоя воситалари ишлаб кетиб бу иккала станцияни ҳам автоматик равишда ўчишига олиб келган. Бу ҳолат ўз ўрнида Талимаржон ва Тўрақўрғон ИЭСларининг ўчишига ҳам олиб келган.

Натижада Фарғона ва Тошкент шаҳри ва вилояти, Фарғона водийси ҳудуди, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё вилоятлари тармоқларида электр энергияси ўчди.

Ҳозирги вақтда қўшни давлат тармоқларидан узган ҳолатда ҳар бир ИЭСларни алоҳида ишга тушириб, босқичма-босқич тармоқларни улаб, ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.

Авария тавсилотлари бўйича қўшимча равишда ахборот берилади.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

▶️@minenergy_uz
▶️
@prminenergy
“Mahalladagi yoshlar yetakchisi – yoshlar siyosatining islohotchisi”

⚡️Surxondaryo viloyati Xalq qabulxonasi mudiri A.Eshmurodov,Yoshlar ishlari agentligi Surxondaryo viloyati boshqarmasi boshligʻi Jamshid Choriyevlar Muzrabot tumanida mahallalardagi yoshlar yetakchilari bilan uchrashdi.

⚡️“Mahalladagi yoshlar yetakchisi – yoshlar siyosatining islohotchisi” mavzuida boʻlib oʻtgan muloqotda Prezidentimiz qarorining mazmun-mohiyati, yosh avlodga qaratilayotgan yuksak eʼtibor, ularning gʻoya va tashabbuslarini qoʻllab-quvvatlash uchun yaratilayotgan imkoniyat hamda imtiyozlar haqida atroflicha fikr almashildi.

📄Muzrabot tumani mahallasi yoshlar yetakchilari oʻzlarining kunlik, haftalik, oylik ish rejasini taqdimot qildi.
👉https://t.me/muzrabot_tuman
⚡️⚡️⚡️Hurmatli tabiiy gaz isteʼmolchilari!

Respublikamiz boʻylab elektr energiyasi taʼminotida uzilishlar kuzatilmoqda.

Shu sababli xonadoningizdagi gaz jihozlariga yanada eʼtiborli boʻlishingizni soʻrab qolamiz.

Xonaga kirganingizda gaz hidi yo'qligiga ishonch hosil qilmaguncha, elektr jihozlarini yoqmang.

Кoʻp qavatli uylarda oʻrnatilgan zamonaviy elektr jihozlaridan, ikki konturli isitish qozonlaridan foydalanishda hushyorroq boʻlishingizni iltimos qilamiz.

Agar gaz isitish qozoningiz yerto'lada joylashgan bo‘lsa, albatta, uni qayta ko'zdan kechirgan holda foydalaning.

Agar xonadoningizdagi gaz jihozlaridan gaz sizib chiqish holatini sezsangiz, zudlik bilan xonalarni shamollatish choralarini koʻring va 104 avariya dispetcherlik xizmatiga murojaat qiling.

"Hududgazta'minot" AJ matbuot xizmati