Muzrabot tumani hokimligi Axborot xizmati
4.69K subscribers
31.6K photos
2.67K videos
77 files
9.19K links
Музработ туман ҳокимлигининг Матбуот хизмати расмий каналига қўшилинг ва туманда бўлаётган янгиликлардан хабардор бўлиб боринг👍

https://t.me/joinchat/AAAAAEnLfLFhbWlV9_Ne4w

Веб сайт: https://www.muzrabot.uz

Мурожаат учун: +998975525500
Download Telegram
МУЗРАБОТ ТУМАНИНИ ТОЗА ВА ОБОД ҲУДУДГА АЙЛАНТИРАМИЗ

Маълумки халқимиз маънавиятида, қадриятларида бошқа халқлар ўрганса ва ўз тажрибасида қўллашга арзийдиган кўпгина ибратли тажрибалари мавжуд. Масалан, "ҳашар" деб аталган тадбир барчани бирдамликка, аҳилликка ва меҳр-оқибатга ундаши билан ажралиб туради. Ҳашар — бу халқимизнинг қадимий ва азалий қадриятларидан биридир. Унинг замирида ободлик, ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, хайр-саҳоват ва бунёдкорлик мужассам.

Музработ туманини тоза ва обод ҳудудга айлантирамиз. Бугун ҳар бир маҳаллада мана шу шиор остида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига СТАРТ берилди.

🍀Бугун эрта тонгдан туман ҳокими ва сектор раҳбарлари бошчилигида тумандаги идора ва ташкилотлар ҳамда 37 та маҳаллаларда Наврўз умумхалқ байрамига муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида оммавий ҳашарлар ташкил этилди.

🌱Бир мушт бўлиб, ҳамжиҳатликда қилинган ҳатти-ҳаракат туманимизни энг тоза ҳудудга айлантиришда асосий омил бўлиб қолади, - деб таъкидлади туман ҳокими Абдурашид Исмаилов.

Туманимиз ҳокими ҳудудларда бўлиб, олиб борилаётган ҳашар ишларини назорат қилмоқда. Айни пайтда туманнинг "Сополлитепа" маҳалласида бўлиб, ариқ ва зовур четларидаги фойдаланиб бўлмайдиган ҳудудларда тол ва терак қаламчаларини қадаб боғ яратиш ишларини олиб бормоқда.

✍️Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Каналга уланиш
⬇️

t.me/muzrabot_tuman

🌐Facebook Telegram 😎 Instagram 😎 YouTube 🕸 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Музработ энг сара полвонларни кураш баҳсларига чорлайди

#Эълон

"Наврўз" умумхалқ байрами сайллари доирасида Музработ тумани ҳокими Абдурашид Исмаилов ташаббуси билан жорий йилнинг 17 март куни соат 12:00 дан бошлаб Музработ тумани Марказий ўйингоҳида Наврўз байрами муносабати билан катта кураш мусобақаси ўтказилади.

Мусобақада номдор полвонлар турли вазн тоифаларида ўзаро куч синашадилар. Унда ғолибликни қўлга киритган курашчилар туя, от, ҳўкиз, 30 бош қўй, пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Вилоятимиздаги полвонлар ва кураш ишқибозларини қизғин ва муросасиз кечадиган ушбу беллашувларга таклиф этамиз!

✍️Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Каналга уланиш
⬇️

t.me/muzrabot_tuman

🌐Facebook Telegram 😎 Instagram 😎 YouTube 🕸 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ОБОДЛИК КЎНГИЛДАН БОШЛАНАДИ

Бугун Музработ тумани маҳаллаларида, аҳоли хонадонларида ва кўчаларда "Обод ва файзли маҳалла-юрт кўрки" шиори остида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

🌴Жумладан ерларни баҳорги экиш ишларига тайёрлаш, кўчат ва дарахтларни буташ, ариқларни қазиш ишлари шулар жумласидандир. Ахир айтишадику тоза-озода жойда барака бўлади деб.

🌱Ҳавонинг бундай илиқ кунларидан унумли фойдаланиб, барча тумандошларимизни ҳашар ишларида фаол қатнашишга чорлаймиз.

✍️Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Каналга уланиш
⬇️

t.me/muzrabot_tuman

🌐Facebook Telegram 😎 Instagram 😎 YouTube 🕸 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM