Muzrabot tumani hokimligi Axborot xizmati
5.01K subscribers
34.3K photos
2.9K videos
82 files
10K links
Музработ туман ҳокимлигининг Матбуот хизмати расмий каналига қўшилинг ва туманда бўлаётган янгиликлардан хабардор бўлиб боринг👍

https://t.me/joinchat/AAAAAEnLfLFhbWlV9_Ne4w

Веб сайт: https://www.muzrabot.uz

Мурожаат учун: +998975525500
Download Telegram
"Анорзор" маҳалласида "Обод кўча" ва "Обод хонадон" мезони асосида олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди

Давлатимиз раҳбарининг ташаббусига асосан жорий йил 28 сентябридан 5 октябргача "Обод кўча" мезони асосида вилоятдаги танлаб олинган маҳаллаларнинг биттадан кўчасида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. 

Хусусан, Музработ туманидаги "Анорзор" маҳалласидаги "Тўпар" кўчасида кенг кўламдаги ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Бугун Музработ тумани 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Абдурашид Исмаилов, 2-сектор раҳбари, туман прокурори Исломбек Хўжамуродов ҳамда мутасадди ташкилот вакиллари ва маҳаллардаги “бешлик”дан иборат ишчи гуруҳ маҳалла хонадонларида бўлиб, аҳоли муаммолари ва уларни бартараф этиш бўйича ўрганиш ишларини олиб боришди.

Анорзор маҳалласида бўлиб ўтган йиғилишда ўрганиш натижалари, хусусан, ободонлаштириш ишлари, маҳалладаги ижтимоий соҳа объектлар ва аҳоли хонадонларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ва бошқа масалалар юзасидан маҳалладаги бешликнинг тақдимотлари тингланди.

Туман ҳокими Абдурашид Исмаилов маҳалладаги бешлик тақдимотидан сўнг йўл қўйилган камчиликлар, бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан ўз тавсия ва кўрсатмаларини бериб ўтди.

Бундан ташқари маҳаллалардаги бешликка ушбу лойиҳа доирасида барча маҳаллалардаги кўчаларда босқичма-босқич лойиҳа доирасида ишлар олиб борилиши бўйича топшириқлар берилди.

Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Зуфар Муҳаммадиев берган маълумотига кўра: маҳалла бутунлай солиқдан ҳоли ҳудудга айлантирилган. Бундан ташқари маҳаллада ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилиши натижасида, ҳозирги кунга келиб маҳаллада 57 нафар фуқаро ишсизлар рўйхатида қолган.

-  2024 йилнинг 1 январь ҳолтига маҳалла "Ишсизликдан ҳоли ҳудуд"га айлантирилади -дейди ҳоким ёрдамчиси З.Муҳаммадиев

✍🏻 Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Каналга уланиш
⬇️

t.me/muzrabot_tuman

🌐Facebook Telegram 🌐 YouTube 🌐 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм ва маданият масканлари имкониятини тўлиқ ишга солиш ва “Яшил макон” кузги мавсумини ташкил этиш бўйича йиғилиш бошланди.

Давлатимиз раҳбари дунёдаги ҳозирги мураккаб вазиятда ҳар бир давлат турист жалб қилиш учун барча имкониятларини ишга солаётганини кўрсатиб ўтди. Биз ҳам бундай кескин рақобат шароитига мос бўлиб ишлашимиз шартлиги қайд этилди.

Ўтган 8 ойда:

- юртимизга хориждан 4,3 миллион турист келди, улардан 1,4 миллиард доллар тушум бўлди;

- 15 мингта янги меҳмон ўринлари яратилиб, уларнинг сони 137 мингтага етди;

- 540 та дам олиш ва кўнгилочар маскан барпо этилди, 70 та туризм маршрути очилди.

Шунингдек, 6 та хусусий авиакомпания иш бошлади, янги 23 та самолёт олиб келинди, 20 та халқаро ва 6 та ички қатнов йўлга қўйилди, Самарқанд аэропортида ҳафталик халқаро рейслар 46 тадан 85 тага кўпайди, 1 минг 300 та замонавий автобус харид қилиниб, 38 та маршрут очилди.

Қўшимча дам олиш кунлари ва чегирма берилгани ҳисобига ички сайёҳлар сони 15 миллион нафарни ташкил қилиб, ўтган йилга қараганда 2 баробарга ўсди.

Facebook|Instagram|Twitter
“Obod xonadon”, “Obod ko‘cha”, “Obod mahalla”

📍 Muzrabot tumani

Muzrabot tumani "Bog'i eram" mahallasida "Obod xonadon", "obod ko‘cha" va "obod mahalla" dasturi asosida keng qamrovli ishlar amalga oshirilmoqda. Bundan ko'zlangan maqsad, albatta aholiga qulaylik yaratish va ularning yashash sharoitlarini yaxshilashdan iboratdir.

  Dastur doirasida, ishchi guruhi tomonidan joriy yilning 11-oktabr kuni, yo‘l xaritasida belgilangan me’zonlardan kelib chiqib, Muzrabot tumani “Bog'i eram”  mahallasida maqsadli tibbiy ko‘rik tashkil etilib, ko‘rik  davomida  407 nafar fuqarolar chuqurlashtirilgan tibbiy ko‘rikdan o‘tkazildi.

Jarayon davomida kasallik aniqlangan 85 nafar bemorlarga ambulator sharoitda davolanishga tavsiya berildi, 30 nafar bemorlarga tuman va viloyat muassasalarida davolanish uchun yo‘llanma berildi.

Dastur doirasida Tibbiy ko‘rikda viloyatdagi barcha ixtisoslashgan markazlarning  kardiolog, travmatolog, xirurg, pediatr, oftalmolog, LOR, ftiziatr, pulmonolog, dermatolog, infeksionist mutaxassislari ishtirokida UTT, laboratoriya, rentgen, mammograf tekshiruvlari o‘tkazildi.

Shuningdek, 58 nafar fuqaro mamografiya apparatida, 45 nafar florografiya , mobil oftalmologik apparatlardan 81 nafar, UTT 89 nafar, EKG tekshiruvlaridan 82 nafar fuqaro o‘tkazilib, tibbiy tashxislar qo‘yildi.

✍🏻 Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Каналга уланиш
⬇️

t.me/muzrabot_tuman

🌐Facebook Telegram 🌐 YouTube 🌐 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM