Muzrabot tumani hokimligi Axborot xizmati
5.02K subscribers
34.2K photos
2.88K videos
82 files
9.99K links
Музработ туман ҳокимлигининг Матбуот хизмати расмий каналига қўшилинг ва туманда бўлаётган янгиликлардан хабардор бўлиб боринг👍

https://t.me/joinchat/AAAAAEnLfLFhbWlV9_Ne4w

Веб сайт: https://www.muzrabot.uz

Мурожаат учун: +998975525500
Download Telegram
Музработлик миришкорлар ҳам пахта режасини бажаришди. Илғорлар тақдирланди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Музработ тумани пахтакорлари билан учрашиб, уларни шартномавий режани бажарганликлари билан муборакбод этди. Тумандаги 2 та кластер ва 210 та фермер хўжалиги томонидан 9 200 гектар майдонда мўл ҳосил етиштирилиб, 32 338 тоннадан ортиқ пахта хирмони бунёд этилди ва белгиланган режа 101 фоизга бажарилди.

Ҳозирга қадар териб олинган ғўза майдонларида ўртача ҳосилдорлик 36-40 центнерни ташкил этмоқда. Тумандаги “Амирқул бобо”, “Мамедов Ибодулла”, “Салим” ва “Ўнгбоев Асадбек” фермер хўжаликлари томонидан ўртача 45-50 центнер ҳосилдорликка эришилди.

Вилоят раҳбари шартномавий режани бажаришга ўз ҳиссасини қўшган кластерлар, фермер хўжаликлари, уларга ёрдам берган корхона ва ташкилотлар ҳамда туманнинг барча меҳнаткашларига ўз миннатдорчилигини билдирди. Мавсумда фаоллик кўрсатган фермер хўжаликлари раҳбарлари, илғор теримчилар, механизаторлар ва меҳнат фахрийлари ҳамда туман сектор раҳбарлари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
3-4.pdf
330.6 KB
"Музработ" газетасининг 2023 йил 30 сентябрдаги 14-15 сони. 3-4-бет
1-4.pdf
1.4 MB
1-2-5-6-бетлар

✍🏻 Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Каналга уланиш
⬇️

t.me/muzrabot_tuman

🌐Facebook Telegram 🌐 YouTube 🌐 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Музработ тумани ҳокими Абдурашид Худаярович ИСМАИЛОВнинг 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрам табриги

Муҳтарам ўқитувчи ва мураббийлар! Қадрли фахрийлар!
Аввало сизларни юртимиз бўйлаб нишонланаётган касб байрамларингиз билан табриклайман!

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигига эришганидан буён мамлакатимизда илм-фан ва таълим-тарбия ишларига, хусусан, ўқитувчининг меҳнатига алоҳида ҳурмат-эътибор қаратиб келиняпти. Сирасини айтганда, бу анъана узоқ ўтмишдан бошланиб, қадимдан халқимиз ўз фарзандини устозининг инон-ихтиёрига топширарканда соддагина қилиб, “эти сизники, суяги бизники” деб хитоб айларкан. Аслида, “Устоз – отангдек улуғ” деган пурҳикмат ибора ҳам шундан келиб чиққан.

Бугун жаҳонга донг таратиб, дунё тамаддунининг тамал тошини қўйган Биринчи, Иккинчи ренессанс ижодкорлари ҳам шу заминда туғилиб, инсониятни лол қолдирган. Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Учинчи ренессанс яратувчилари ҳам Ўзбекистонда камол топаяпти.

Яқиндагина қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституциясида ўқитувчи мақоми, обрў-эътибори ўзининг ҳаққоний ифодасини топди. Асосий қонунимизнинг 52-моддасида таъкидланганидек, ўқитувчининг меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш, соғлом, баркамол авлодни шакллантириш ҳамда тарбиялаш, халқнинг маънавий ва маданий салоҳиятини сақлаш ҳамда бойитишининг асоси сифатида эътироф этилади.

Давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилади.

➡️ Батафсил ўқиш

✍🏻 Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Каналга уланиш
⬇️

t.me/muzrabot_tuman

🌐Facebook Telegram 🌐 YouTube 🌐 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига байрам табриги

Муҳтарам устоз ва мураббийлар!

Аввало, сизларни, таълим-тарбия соҳасининг барча жонкуяр ходимлари ва фахрийларини умумхалқ байрами – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман...

... Яқинда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида таълим соҳасидаги ислоҳотларимиз ушбу нуфузли ташкилотнинг “Барқарор ривожланиш мақсадлари”га уйғун ва ҳамоҳанг экани эътироф этилгани барчамизни албатта хурсанд қилади...

...Бу йил янги таҳрирдаги Конституциямизда илк бор ўқитувчи мақоми алоҳида белгиланиб, таълим тизимини ривожлантириш давлатнинг бош вазифалари қаторига киритилгани бежиз эмас. Чунки, жамият ҳаётида ўқитувчининг ўрни ва таъсири ошса – мактабнинг обрўйи ошади, илм-фан, таълим ва тарбия соҳасининг қадри кўтарилади. Муаллимнинг обрў-эътибори эса бу миллатнинг, бутун халқнинг обрў-эътиборидир!

✍🏻 Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Каналга уланиш
⬇️

t.me/muzrabot_tuman

🌐Facebook Telegram 🌐 YouTube 🌐 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#BOG‘I_ERAM
#OBOD_XONADON
#OBOD_KO‘CHA
#OBOD_MAHALLA

Bog‘i eram mahallasida "Obod xonadon, obod ko‘cha obod mahalla" dasturi asosida keng qamrovli ishlar amalga oshirilmoqda. Dasturdan ko‘zlangan maqsad esa albatta xalq roziligi, aholiga qulaylik va yaxshi sharoit yaratishdan iboratdir.

Mazkur dastur bo‘yicha "Bog'i eram" mahallasi kóchalari bóylab, biriktirilgan mas'ullar tomonidan obodonlashtirish ishlari davom ettirilmoqda.


✍🏻 Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Каналга уланиш⬇️


Facebook  Telegram  YouTube  Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
No comment | 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни

✍🏻 Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Каналга уланиш
⬇️

t.me/muzrabot_tuman

🌐Facebook Telegram 🌐 YouTube 🌐 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM