Muzrabot tumani hokimligi Axborot xizmati
5.02K subscribers
34.4K photos
2.9K videos
82 files
10K links
Музработ туман ҳокимлигининг Матбуот хизмати расмий каналига қўшилинг ва туманда бўлаётган янгиликлардан хабардор бўлиб боринг👍

https://t.me/joinchat/AAAAAEnLfLFhbWlV9_Ne4w

Веб сайт: https://www.muzrabot.uz

Мурожаат учун: +998975525500
Download Telegram
Маҳаллаларда ёшлар етакчиси лавозими жорий қилинди, мактабларда эса бу лавозим тугатилди

Президентнинг тегишли қарорига биноан, ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди.

👉 Етакчининг ойлик иш ҳақи миқдори у бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда қуйидагича белгиланди:

хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 баравари миқдорида (бугунги кунда 4 млн 110 минг сўм);

хонадонлар сони 501 тадан 1 000 тагача бўлган маҳаллада – МҲТЭКМнинг 5,5 баравари миқдорида (бугунги кунда 4 млн 521 минг сўм);

хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада – МҲТЭКМнинг 6 баравари миқдорида (бугунги кунда 4 млн 932 минг сўм).

👉 Ёшлар ишлари агентлигига Eтакчиларни ҳар чорак якуни бўйича ойлик иш ҳақининг 50 фоизигача миқдорда мукофотлаш ҳуқуқи берилди.

👉 Ҳар чоракда юқори натижадорликка эришаётган мамлакат бўйича энг илғор 100 нафар Етакчилар 1 ойлик иш ҳақига тенг миқдорда бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.

👉 Бошқа ҳудудлардан келиб ўз фаолиятини олиб бораётган Етакчи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваригача (540 минг сўм) бўлган миқдорда турар жой ижара тўлови қоплаб берилади.

👉 Йил якуни бўйича ўзига бириктирилган ҳудудда юқори натижаларга эришган Етакчиларга уй-жой олиш учун субсидия берилади.

👉 Етакчи лавозимига ишга қабул қилинган шахсларнинг ҳарбий ва махсус унвонлари сақлаб қолинади.

👉 Ушбу етакчиларнинг штат бирликлари умумий ўрта таълим мактабларидаги 10 минг нафар ёшлар етакчилари штат бирликларини қисқартириш ҳисобидан шакллантирилади.

👉 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда штат бирликлари қисқартирилган ходимларнинг иш билан таъминланиши чораларини кўради.

ℹ️ Қарорнинг тўлиқ матни билан ЎзАда танишишингиз мумкин:
http://uza.uz/posts/338919


Каналга уланиш: t.me/muzrabot_tuman
#Биласизми
Сурхондарё вилояти ва туманлар қачон ташкил этилган?

Сурхондарё вилояти
– 1941 йил 6 мартда ташкил этилган. (1925 йил 29 июндан Сурхондарё округи бўлган) 1960 йил 25 январда Қашқадарё вилояти билан қўшилган. 1964 йил февралда қайта ташкил этилган.

▪️Aнгор тумани – 1952 йил 16 апрелда ташкил этилган. 1962 йил декабрда Термиз тумани таркибига қўшилган. 1979 йил декабрда қайта ташкил этилган.

▪️Бандихон тумани – 1992йил 18 майда ташкил этилган. 2010 йил тугатилиб, Қизириқ туманига қўшилган. 2020 йил 31 январда қайта ташкил этилган.

▪️Бойсун тумани – 1926 йил 29 сентабрда ташкил этилган.

▪️Денов тумани – 1926 йил 2 сентабрда ташкил этилган.

▪️Жарқўрғон тумани – 1926 йил 29 сентабрда ташкил этилган. 1962 йил 24 декабрда Шўрчи тумани билан қўшилган. 1964 йил 31 декабрда қайта ташкил этилган.

▪️Қизириқ тумани – 1975 йил 6 мартда ташкил этилган. 1992 йил 22 октябрга қадар Ленин йўли тумани деб аталган.

▪️Қумқўрғон тумани – 1977 йил 24 мартда ташкил этилган.

▪️Музработ тумани – 1968 йил 25 декабрда ташкил этилган. 1992 йил 22 октябрга қадар Гагарин тумани деб аталган.

▪️Олтинсой тумани – 1981 йил 23 ноябрда ташкил этилган.

▪️Сариосиё тумани – 1926 йил 29 сентабрда ташкил этилган. 1962 йил 24 декабрда Денов туманига қўшилган. 1964 йил 22 февралда қайта ташкил этилган.

▪️Шеробод тумани – 1926 йил 29 сентябрда ташкил этилган.

▪️Шўрчи тумани – 1935 йил 9 февралда ташкил этилган.

▪️Термиз тумани – 1926 йил 29 сентабрда ташкил этилган.

▪️Узун тумани – 1942 йил 12 январда ташкил этилган. 1959 йил 15 октабрда Сариосиё туманига қўшилган. 1991 йил 29 мартда қайта ташкил этилган.

------------------------
Каналга уланинг 👇
t.me/muzrabot_tuman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Muzrabot tuman kasb-hunar maktabi ma'muriyati tashabbusi bilan tuman "Ma'naviyat va ma'rifat" bo'linmasi, tuman Axborot-kutubxona markazi hamda tuman Yoshlar ishlari agentligi hamkorligida kasb-hunar maktabining o'qituvchi-hodimlari ishtirokida "Zakovat" intellektual o'yini tashkil etildi. "Zakovat" intellektual o’yinida kasb-hunar maktabining o'qituvchi-hodimlaridan iborat ikkita jamoa va tuman “Ma'naviyat va ma'rifat” bo'linmasi jamoasidan saralab olingan eng zukko va eng iqtidorli bilimdonlar, jamoalari sharafini himoya qilish uchun "Zakovat" stoliga jam boldilar. «Zakovat» o'yinida ishtirok etgan barcha ishtirokchilaro'z bilimi va salohiyatini iqtidorini namoyon etib berilgan savollarga javob berdilar. Murosasiz, hayajon bilan qizg'in o'tgan "Zakovat" o'yinida do’stlik g’alaba qozondi. Tadbir yakunida kasb-hunar maktabi jamoasi tuman "Ma'naviyat va ma'rifat" bo'linmasi hamda hamkor tashkilotlar tomonidan tashakkurnoma va kitoblar jamlanmasi bilan taqdirlandilar!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энди сиз "Ташаббусли буджет" жараёнида иштирок этишингиз мумкин.
Бу орқали ўз таклифларингизни билдиришингиз ёки сизнинг эҳтиёжларингизни акс эттирган бошқа таклифларга овоз беришингиз мумкин.
openbudget.uz

Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати⬇️
t.me/muzrabot_tuman
Joriy yilning 18-yanvar kuni Xalq deputatlari Muzrabot tuman Kengashining Axborot siyosati va mahalliy davlat organlarida ochiqlikni ta'minlash masalalari bo‘yicha doimiy komissiyasining navbatdagi yig‘ilishi o‘tkazildi.
Mazkur doimiy komissiya yig‘ilishida O‘zbekiston Respublikasining “Davlat hokimiyati boshqaruvi organlarining ochiqligi to‘g‘risida”gi Qonunining tumandagi ijrosi haqida tuman hokimligi Axborot xizmati rahbari Jahongir Abdurasulov tomonidan 2021-yil davomida amalga oshirilgan ishlari to’g’risidagi hisoboti muhokama etildi.
Yig‘ilish yakunida ko‘rilgan masala bo‘yicha tuman Kengashi doimiy komissiyasining tegishli qarori qabul qilindi.

Muzrabot tumani hokimligi
Axborot xizmati⬇️
t.me/muzrabot_tuman
#Сиёсий_маърифат_cоати

Бугун давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати ташкил этилди!
Ушбу сиёсий-маърифат соатида туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимлиги аппарат ходимлари ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
▶️ Сиёсий маърифат cоатида, қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтилди:

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Амир Темурнинг давлат ва жамият бошқарувига оид қарашлари
Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти)
Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилди.
Навбатдаги ўқув соатини Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда 👉 YouTube расмий саҳифаси орқали кўришингиз мумкин


✍🏻 Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Каналга уланиш
:👇
Web-site I Telegram I Facebook I Youtube
Халқ депутатлари Музработ тумани Кенгашининг расмий телеграм канали иш бошлади.
Ушбу каналга обуна бўлиб туман депутатлари фаолиятини яқиндан кузатиб боринг.

Каналга қўшилиш⬇️
http://t.me/muzrabot_deputat
Натижа

Музроботдаги ҳолат бартараф этилибди. Масъулларга танқидни тўғри қабул қилгани учун ташаккур айтамиз.

@Zafarbek_Solijonov