Muzrabot tumani hokimligi Axborot xizmati
5K subscribers
34.3K photos
2.89K videos
82 files
10K links
Музработ туман ҳокимлигининг Матбуот хизмати расмий каналига қўшилинг ва туманда бўлаётган янгиликлардан хабардор бўлиб боринг👍

https://t.me/joinchat/AAAAAEnLfLFhbWlV9_Ne4w

Веб сайт: https://www.muzrabot.uz

Мурожаат учун: +998975525500
Download Telegram
#live
#жараён
🤽СПОРТ СОҒЛИК ГАРОВИ

Барчамиз соғлом, тетик ва бақувват бўлишга ҳаракат қиламиз. Албатта, бу борада жисмоний машғулотларнинг аҳамияти катта. Айниқса, эрталабки бадантарбия уйқуни учириб, инсоннинг ишчанлик фаолиятини оширади. Жамиятда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Музработ тумани ҳокими Эркин Алимов ва сектор раҳбарлари бошчилигида ҳокимлик аппарат ходимлари Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида эрталабки бадантарбия машғулотларида фаол иштирок этиб спортнинг волейбол ва стол тенниси турлари бўйича куч синашишмоқда.

СОҒЛИҒИМИЗ ЎЗ ҚЎЛИМИЗДА.

✍🏻 Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати


Бизни кузатиб боришда давом этинг!
Каналга уланиш:👇
https://t.me/muzrabot_tuman
#Muzrabot_tuman_hokimligi
#Zakovat

📚 Muzrabot tumani 1-sektorda «Zakovat» intellektual o'yinining g’oliblari aniqlandi.

📌O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 19-yanvardagi PQ-92 sonli qarori ijrosi yuzasidan yoshlarning bo’sh vaqtini mazmunli o’tkazish maqsadida Zakovat intellektual o’yinining sektor bosqichi o’tkazildi. Tadbirda Muzrabot tuman hokimi E.Alimov, Yoshlar ishlar agentligi tuman rahbari Z.Safarov va faol yoshlar ishtirok etishdi. Tadbir koʻtarinki kayfiyat bilan oʻtkazildi.

🏆 Intellektual bahs yakuniy natijalariga ko'ra:

🥇1-o'rinni "Doʻstlik" MFY jamoasi yoshlari
🥈2-o'rinni "Alpomish" MFY
🥉3-o'rinni "Guliston" MFY jamoalari egalladilar.

🏆 1-o'rinni egallagan "Doʻstlik" MFY yoshlari jamoasi turnirning tuman bosqichiga yo'llanmani qo'lga kiritdi.

🎁 Gʻolib va sovrindorlar tashkilotchilar tomonidan pul va esdalik sovgʻalari bilan taqdirlandilar.
👉https://t.me/muzrabot_tuman
ИСЛОҲОТЛАР АМАЛДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги ПҚ-20-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Музработ тумани “Сополлитепа” маҳалласи ҳудудидаги 107-контуридан онлайн аукцион савдолари орқали ишсиз ҳамда даромади кам бўлган фуқароларга 10 йилга деҳқончилик қилиш учун 20 сотихдан ер майдонлари ажратиб берилди.
Маҳалла фуқароларга ер майдонларини ажратиш, келгусида ушбу ерлардан самарали фойдаланиш, “Бир маҳалла-бир маҳсулот” тамоили асосида озиқабоб маҳсулотлар экиш бўйича “Келажак лидерлари” клуби аъзолари туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Ачилдиев ҳамда маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси О.Шодмоновлар томонидан тушунча ва таклифлар берилди.
Бу каби ишлар туманнинг барча маҳаллаларида амалга оширилмоқда.

➡️Ҳурматли фуқаролар агарда сизда деҳқончилик учун ер олиш истаги бўлса ўз маҳаллангиздаги ҳоким ёрдамчиларига мурожаат қилинг.

✍🏻 Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Web-site I Telegram I Facebook I Youtube