Muzrabot tumani hokimligi Axborot xizmati
4.77K subscribers
33.3K photos
2.77K videos
79 files
9.62K links
Музработ туман ҳокимлигининг Матбуот хизмати расмий каналига қўшилинг ва туманда бўлаётган янгиликлардан хабардор бўлиб боринг👍

https://t.me/joinchat/AAAAAEnLfLFhbWlV9_Ne4w

Веб сайт: https://www.muzrabot.uz

Мурожаат учун: +998975525500
Download Telegram
#фуқаролар_қабули
#жараён
#live

Ҳафтанинг ҳар душанба куни ўтказилиши режалаштирилган Музработ тумани ҳокими Алимов Эркин Жўраевич раҳбарлигидаги фуқаролар қабули айни пайтда туман ҳокимлигида карантин тартиб қоидаларига риоя қилган ҳолда бўлиб ўтмоқда.

✍🏻 Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати⬇️
t.me/muzrabot_tuman
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 21 февраль куни Telegram мессенджери орқали “Сурхондарё вилояти Музработ тумани Халқ йўли маҳалласида жойлашган бозор ёғингарчиликда кўлмакка айланади” мазмунида тарқатилган видеомурожаат юзасидан Музработ тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади:

Музработ туманида жорий йилнинг 5-6-февраль кунлари ёғган кучли ёмғир оқибатида Музработ Деҳқон озиқ-овқат бозори МЧЖга қарашли туманнинг "Халқ йўли" маҳалласида жойлашган озиқ-овқат ва чорва моллари бозорида ҳам кучли ёмғир оқибатида бозорнинг айрим жойларида фуқаролар ҳаракатланишида ноқулайлик туғдирган.

Ушбу ҳолат ёмғир тиниши билан Музработ Деҳқон озиқ-овқат бозори МЧЖ маъмурияти томонидан тезкорлик билан бартараф этилган. Сув йиғилиб қолган жойларга тош ва шағал тўкилиб текислаш ишлари олиб борилган.

Музработ тумани ҳокимлиги ушбу муаммо муқаддам ўз вақтида бартараф этилганлигини маълум қилади.

Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати⬇️

t.me/muzrabot_tuman
#Tayinlov

Choriev Ulug‘bek Normeyliyevich Sho‘rchi tumani hokimining yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va ma’naviy-ma’rifiy ishlar bo‘yicha o‘rinbosari etib tayinlandi.

Choriyev Ulug‘bek Normengliyevich 1988-yil 26-avgustda Sherobod tumanida tug‘ilgan. 2013-yilda Termiz davlat universitetini tamomlagan. Ma'lumoti bo'yicha mutaxassisligi - psixolog.

Faoliyati davomida O‘zbekiston yoshlar ittifoqi Surxondaryo viloyat Kengashi raisining birinchi o‘rinbosari, Surxondaryo viloyati hokimligining voyaga yetmaganlar bilan ishlash bo‘limi hududiy komissiyasi kotibi, Yoshlar ittifoqi Surxondaryo viloyat Kengashi raisi lavozimlarida ishlagan.

https://t.me/muzrabot_tuman
#Jarayon
#Respublik_Maʼnaviyat_va_maʼrifat_markazi
#Surxondaryo_viloyati_boʻlimi
#Muzrabot_tuman_boʻlinmasi

🔰 Muzrabot tumani “Guliston” mahalla fuqarolar yig‘inida joylashgan Xalq ta'lim bo'limiga qarashli 40-sonli umumta'lim maktabida O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 11-fevraldagi “Otashin shoir, tarjimon va dramaturg Usmon Nosir tavalludining 110 yilligiga keng nishonlash to‘g‘risida”gi PQ-125-son Qarori ijrosini ta’minlash maqsadidi shoir xotirasiga bag‘ishlab o‘quvchi yoshlar ishtirokida ma’naviy-ma’rifiy kitobxonlik kechasi va davra suhbati tashkil etildi.

Bizni kuzatishda davom eting: 👇
https://t.me/rmmm_muzrabot_manaviyat
#Сурхондарё вилоятидаги янги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти филиали ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Шўрчи туман мактабгача таълим бўлими Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш буйича мутахассиси;

—Сариосиё тумани мактабгача таълим бўлими коммунал хизматлар бўйича инспектори;

— Узун тумани 61 -сонли умумий ўрта таълим мактаб директори;

— Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси Саноат соҳасини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш йўналишларини таҳлил қилиш бўлими бош мутахассиси;

— Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси қишлоқ хўжалиги соҳасига инвестицияларни жалб этиш ва уларнинг мониторингини юритиш бўйича бош мутахассиси;

—Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими бош мутахассиси;

— Агроинспекциянинг Сурхондарё вилояти бошқармаси Маъмурий амалиёт бўлими Бош инспектори;

— Узун тумани қишлоқ хўжалиги бўлими Аграр тадбиркорлик, агрокластерлар, хўжалик бирлашмалари ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш масалалари буйича Бош мутахассиси;

— Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси Шартномаларнинг тузилиши ва ҳисобини юритиш бўлими бошлиғи;

— Термиз туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи;

— Шеробод тумани мактабгача таълим бўлими Давлат хусусий-шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш бўйича мутахассис ;

— Жарқўрғон туман ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича етакчи мутахассиси;

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қумқўрғон тумани бўлими бошлиғи;

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Узун тумани бўлими бошлиғи;

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Шеробод тумани бўлими Пенсия,нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва тўловларни ташкил қилиш шўъбаси катта инспектори;

— Музработ туман қурилиш бўлими Шаҳарсозлик қонунчилигига риоя этиш устидан назорат бўйича инспектори;

— Термиз шаҳар қурилиш бўлими бош режаларни амалга тадбиқ этиш ва объектларни жойлаштириш масалалари бўйича архитектори;

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2022 йил 3 мартгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

⭕️ Порталнинг расмий каналиhttps://t.me/vacancy_argos
SEMINAR TRENING BO`LIB O‘TDI
Bugun Muzrabot tumanidagi “Oybek GOLD” restoranida Yaponiya davlat granti asosida YuNISEFning O‘zbekistondagi Vakolatxonasi bilan hamkorlikda Bolalar masalalari bo‘yicha komissiya faoliyatining samarador ligini oshirish maqsadida seminar-trening bo‘lib o‘tdi.
Ushbu seminar-trening trenerlar Nigora Abduraxmonava, Nigora Kazieva hamda Normuhammad Qurbonovlar tomonidan tumandagi tashkilot va bo‘linma rahbarlari ishtirokida bo‘lib o‘tdi.

✍🏻 Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Каналга уланиш
:👇
Web-site I Telegram I Facebook I Youtube