Muzrabot tumani hokimligi Axborot xizmati
4.68K subscribers
30.8K photos
2.59K videos
72 files
8.92K links
Музработ туман ҳокимлигининг Матбуот хизмати расмий каналига қўшилинг ва туманда бўлаётган янгиликлардан хабардор бўлиб боринг👍

https://t.me/joinchat/AAAAAEnLfLFhbWlV9_Ne4w

Веб сайт: https://www.muzrabot.uz

Мурожаат учун: +998975525500
Download Telegram
Бугун Музработ тумани ҳокими Эркин Жўраевич туманнинг оғир ҳудудларидан бири ҳисобланган “Тонг Юлдузи” маҳалласида тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари билан биргаликда маҳаллани ривожлантириш, ҳонадонбай мавжуд муаммоларни ўрганиш, янги драйверларни аниқлаш бўйича ишлар ташкил этилди.
Мавжуд муаммолар ўрганилиб, мутасадди ташкилотларга тегишли топшириқлар берилиб ижроси назоратга олинди.

✍️Музработ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш:👇
Web-site I Telegram I Facebook I Youtube
Сурхондарёда қуёш фотоэлектр станциялари қурилади

“Сурхондарё вилояти Шеробод туманида қуввати 456,6 МВт бўлган фотоэлектр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-85-сон, 14.01.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2023 йилнинг декабрь ойига қадар Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида БААнинг “Masdar” компанияси томонидан қуввати 456,6 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилади.

🌏 Каналга уланиш:👇
https://t.me/AOKA_Surxondaryo
#Respublik_Maʼnaviyat_va_maʼrifat_markazi
#Surxondaryo_viloyati_boʻlimi
#Muzrabot_tuman_boʻlinmasi
#Zakovat_intellektual_oʻyini

📚📖🖊👨🏻‍🎓2022-yil 19-yanvar kuni Muzrabot tumanidagi "Al Hakim at-Termiziy" mahallasida joylashgan Muzrabot tuman kasb-hunar maktabida maktab jamoasi tashabbusi bilan tuman Ma'naviyat va ma'rifat bo'linmasi, tuman Axborot-kutubxona markazi hamda tuman Yoshlar ishlari agentligi hamkorligida kasb-hunar maktabining o'qituvchi-hodimlari ishtirokida "Zakovat" intellektual o'yini tashkil etildi.
Bunda 3 ta jamoa: kasb-hunar maktabining o'qituvchi-hodimlaridan iborat 2 ta va tuman Ma'naviyat va ma'rifat bo'linmasi jamoalari o'zaro bellashdilar.
Tadbir yakunida kasb-hunar maktabi jamoasi tuman Ma'naviyat va ma'rifat bo'linmasi hamda hamkor tashkilotlar tomonidan tashakkurnoma va kitoblar jamlanmasi bilan taqdirlandilar!

Bizni kuzatishda davom eting:👇
https://t.me/rmmm_muzrabot_manaviyat
Маҳаллаларда ёшлар етакчиси лавозими жорий қилинди, мактабларда эса бу лавозим тугатилди

Президентнинг тегишли қарорига биноан, ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди.

👉 Етакчининг ойлик иш ҳақи миқдори у бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда қуйидагича белгиланди:

хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 баравари миқдорида (бугунги кунда 4 млн 110 минг сўм);

хонадонлар сони 501 тадан 1 000 тагача бўлган маҳаллада – МҲТЭКМнинг 5,5 баравари миқдорида (бугунги кунда 4 млн 521 минг сўм);

хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада – МҲТЭКМнинг 6 баравари миқдорида (бугунги кунда 4 млн 932 минг сўм).

👉 Ёшлар ишлари агентлигига Eтакчиларни ҳар чорак якуни бўйича ойлик иш ҳақининг 50 фоизигача миқдорда мукофотлаш ҳуқуқи берилди.

👉 Ҳар чоракда юқори натижадорликка эришаётган мамлакат бўйича энг илғор 100 нафар Етакчилар 1 ойлик иш ҳақига тенг миқдорда бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.

👉 Бошқа ҳудудлардан келиб ўз фаолиятини олиб бораётган Етакчи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваригача (540 минг сўм) бўлган миқдорда турар жой ижара тўлови қоплаб берилади.

👉 Йил якуни бўйича ўзига бириктирилган ҳудудда юқори натижаларга эришган Етакчиларга уй-жой олиш учун субсидия берилади.

👉 Етакчи лавозимига ишга қабул қилинган шахсларнинг ҳарбий ва махсус унвонлари сақлаб қолинади.

👉 Ушбу етакчиларнинг штат бирликлари умумий ўрта таълим мактабларидаги 10 минг нафар ёшлар етакчилари штат бирликларини қисқартириш ҳисобидан шакллантирилади.

👉 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда штат бирликлари қисқартирилган ходимларнинг иш билан таъминланиши чораларини кўради.

ℹ️ Қарорнинг тўлиқ матни билан ЎзАда танишишингиз мумкин:
http://uza.uz/posts/338919


Каналга уланиш: t.me/muzrabot_tuman