Muzrabot tumani hokimligi Axborot xizmati
4.81K subscribers
32.6K photos
2.73K videos
77 files
9.44K links
Музработ туман ҳокимлигининг Матбуот хизмати расмий каналига қўшилинг ва туманда бўлаётган янгиликлардан хабардор бўлиб боринг👍

https://t.me/joinchat/AAAAAEnLfLFhbWlV9_Ne4w

Веб сайт: https://www.muzrabot.uz

Мурожаат учун: +998975525500
Download Telegram
Обод хонадон, обод кўча ва обод
маҳалла. Яккатол маҳалласида олиб борилаётган ишлар


Музработ тумани ҳокими Абдурашид Исмаилов ташаббуси билан бугун "Яккатол" маҳалласиида таъмирталаб йўлларга тош тўкилиб, текислаш ишлари олиб борилмоқда.

Маҳаллада бундай йўлларни яхшилаш, қишлоқ ҳудудида ободонлаштириш, оқлаш ва яроқсиз холга келиб қолган деворлар ҳамда биноларни яхшилаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Юртимизда кузатилган ёғингарчилик сабабли маҳалладаги "Жаннатдиёр" кўчасининг 1.5 км қисмига тўкилган тошлар, бугун, текисланди. "Бўстон" кўчасининг 1 км ёзда чанг, қишда лой қисмига тошлар тўкилди.

Ҳозирда маҳаллада ободонлаштириш ва аҳолини шарт шароитларини янада яхшилаш мақсадида ишлар давом этмоқда.

✍🏻 Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Каналга уланиш
⬇️

t.me/muzrabot_tuman

Facebook Telegram  YouTube  Web-site
Меҳригиёҳ маҳалласида жойлашган 50-оилавий поликлиника фаолияти ўрганилди

Музработ тумани ҳокими Абдурашид Исмаилов туманнинг "Меҳригиёҳ" маҳалласида жойлашган 50-сонли Оилавий поликлиникада бўлди. Бу ерда туман ҳокими беморларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва поликлиникада яратилган шароитлар, маънавият секторини ўрганиб, муассасада ташкил этилган фитобарни ҳам кўздан кечирилди.

Тиббиёт муассасасида аҳоли саломатлигини асраш, касалликлар профилактикаси ва даволаш бўйича “Сурхондарё тажрибаси”ни йўлга қўйиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишилди.

Патронаж ҳамширалар томонидан аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда тажрибани самарали йўлга қўйиш мақсадида зарур тиббий асбоб-ускуналар жамланган сумкалар билан таъминланган.

Туман ҳокими оилавий поликлиникада фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимлари билан суҳбатлашиб, фуқароларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берди.

✍🏻 Музработ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#NO_COMMENT
#jarayon

Музработ тумани ҳокими Абдурашид Исмаилов туманнинг "Меҳригиёҳ" маҳалласида жойлашган 50-сонли Оилавий поликлиникада бўлиб, патронаж ҳамширалар томонидан аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ўрганди.

✍🏻 Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Каналга уланиш
⬇️

t.me/muzrabot_tuman

Facebook Telegram  YouTube  Web-site
⚡️Айни дақиқаларда Термиз шаҳридаги “Амудар текстил” МЧЖда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагидаги ёшлар учун “Бизнес марафон” бошланиш арафасида.

Тадбирда пойтахтдан ташриф буюрган қуйидаги тажрибали тадбиркорлар бизнесга қизиқиши баланд, ушбу фаолиятни йўлга қўйиш истагидаги ёшларга ўз тажрибаларидан келиб чиқиб йўналиш ва тавсиялар беришади:

“Artel” ва “Akfa” брендлари асосчиси Жаҳонгир Ортиқходжаев:
Korzinka.uz” супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов;
“M-Faktor”, “Deli” ва “EduOn” лойиҳалари асосчиси Ҳусан Мамасаидов;
“SAP” компаниясининг Ўзбекистондаги савдо директори, “Top contact Center” ҳамда “BookCafe асосчиси Лазиз Адҳамов;
“Бизнес-спикер”, “Cambridge” ўқув марказлари асосчиси Умид Ишмуҳаммедов;
“Европол” компанияси ҳамда “Alibazar” интернет бозори асосчиси Алишер Авазов.

Бизнес марафон” – тажрибали тадбиркорлардан қимматли маслаҳатлар олиш, ғоя ва ташаббусларни амалга ошириш йўлида ҳамкорлик қилиш учун энг қулай имконият.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Biznes marafonga start berildi

Termiz shahrida poytaxtimizdan tashrif buyurgan taniqli tadbirkorlar ishtirokidagi “Biznes marafon” boshlandi.

Tadbirda Jahongir Ortiqxo‘jayev, Husan Mamasaidov, Zafar Hoshimov, Laziz Adhamov, Umidjon Ishmuhamedov va Alisher Avazov kabi taniqli tadbirkorlar hamda vohalik 400 nafarga yaqin yoshlar ishtirok etishmoqda.

Tadbir jarayonlarini Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmatining You tubedagi rasmiy sahifasi hamda viloyat telekanali orqali jonli efirda tomosha qilishingiz mumkin.

Jonli efirni tomosha qilish uchun havola:
https://youtube.com/live/syNmKZU0RYU?si=qKGqgoegyRPv55IX

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter