Muzrabot tumani hokimligi Axborot xizmati
4.66K subscribers
30.5K photos
2.57K videos
70 files
8.82K links
Музработ туман ҳокимлигининг Матбуот хизмати расмий каналига қўшилинг ва туманда бўлаётган янгиликлардан хабардор бўлиб боринг👍

https://t.me/joinchat/AAAAAEnLfLFhbWlV9_Ne4w

Веб сайт: https://www.muzrabot.uz

Мурожаат учун: +998975525500
Download Telegram
Туман маркази саранжон-саришталиги назоратда

Музработ тумани ҳокими Абдурашид Исмаилов топшириғига асосан, ҳудудларда тозалаш, ободонлаштириш ишлари қизғин олиб борилмоқда.

Туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан туман марказидаги йўл четлари, ариқлар, хиёбонларда тозалаш, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

“Тоза-озода, обод жойда файзу барака бўлади” деб бежиз айтишмаган, шунинг учун ҳам маҳаллаларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари уюштирилиб, хонадонлар, маҳалла, кўча ва хиёбонлар, гузарлар, муқаддас қадамжоларни янада обод қилиш яхши анъанага айланган. Халқимизга хос бундай хайрли ишларда пок ниятларимиз, эзгу орзу-мақсадларимиз ўз ифодасини топмоқда.

✍🏻 Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Каналга уланиш
:👇
Web-site I Telegram I Facebook I Youtube
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида IT инфратузилмасини яхшилаш, соҳа ва тармоқларни рақамлаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Давлатимиз раҳбари жаҳон иқтисодиёти шиддат билан ўзгариб бораётган шароитда ҳеч бир соҳани рақамли технологияларсиз тасаввур қилиб бўлмаслигини таъкидлади. "Рақамлаштиришдан бош тортаётган раҳбар - коррупцияни йўқ қилишга интилмаган раҳбар", деди Президент.

Жорий йилнинг ўзида мамлакатимизда:

- таълим, банк, молия, божхона, қишлоқ хўжалиги, геология, кадастр каби соҳаларни рақамли трансформация қилиш доирасида 100 та дастурий лойиҳа ишлаб чиқилди;

- 500 дан зиёд янги IT компаниялари ташкил этилиб, соҳага 475 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция кириб келди;

- йил якуни билан IT хизматлари ҳажми 10 триллион сўмга етиши (2022 йилга нисбатан – 1,5 баробар кўп), экспорти эса 300 миллион доллардан ошиши (2 баробар) кутилмоқда.

Лекин соҳани янада ривожлантириб, халқаро даражага олиб чиқиш бўйича қилинадиган ишлар ҳали жуда кўп, деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Рақамли технологиялар вазирлигига ташриф буюриб, IT ва рақамлаштириш соҳасидаги натижалар ва режалар билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Министерство цифровых технологий и ознакомился с результатами и дальнейшими планами в сфере IT и цифровизации.

#Mirziyoyev #tanishuv #IT #raqamlashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Хонадонингиз хавфсизлигини таъминламоқчи бўлсангиз, "Қўриқлаш" бош бошқармаси томонидан яратилган "Ақлли уй" тизимидан кенг фойдаланинг
——————
✍🏻 Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Каналга уланиш
:👇
Web-site I Telegram I Facebook I Youtube
Бу йил IT соҳаси экспорти Тошкент вилоятида – 100 мингдан 4,4 миллион долларга, Самарқандда – 700 мингдан 3,2 миллионга, Андижонда 60 минг доллардан 2,8 миллион долларга ошиб, юқори суръатларда ўсди. Сурхондарё ҳам илк бор IT хизматлари экспортини йўлга қўйиб, 1 миллион доллардан оширди.

Лекин, экспорт Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Наманган ва Сирдарёда 500 минг долларга ҳам етмайди.

Ҳудудларда 20 мингдан ортиқ ёшлар IT билан мустақил шуғулланиб, халқаро онлайн платформалар орқали яратган маҳсулотини четга сотаяпти.

Масалан, фарғоналик ёш дастурчи Брайл алифбосини таржима қиладиган дастур яратиб, АҚШ, Мексика ва Бразилияга 150 минг долларга сотган.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари 2024 йилдан бошлаб ҳудудларда IT хизматларини ривожлантириш учун қўшимча шароитлар яратилишини эълон қилди. Бунда:

- IT компаниялари ҳудудлардаги бўш турган биноларга бир йил муддатга бепул жойлаштирилади;

- иқтидорли дастурчиларга бир йил ичида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан компьютер ва техникалар берилади;

- 50 дан ортиқ IT мутахассисини ишли қилган компанияларнинг бир йил давомидаги иш ҳақи харажатини 15 фоизгача қисми қоплаб берилади;

- экспортчи корхоналарга четдан эксперт жалб қилиш, халқаро конференцияларда қатнашиш харажатларининг 50 фоизи компенсация қилинади.

Бу мақсадларга келгуси йилда 65 миллиард сўм ажратилади.

Шунингдек, Рақамли технологиялар вазирлиги IT паркни халқаро миқёсга олиб чиқиш учун келгуси йилда Германия ва Саудия Арабистонида унинг шўъба корхоналарини очади.

Facebook|Instagram|Twitter
Умуман, янги имкониятлар ҳисобига 2024 йилда IT хизматлари ҳажмини 2 баробар ошириб, экспортини 800 миллион долларга етказиш зарурлиги қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари бу марраларга эришиш учун чет тили ва ITни биладиган кадрлар зарурлигини кўрсатиб ўтди.

Рақамли технологиялар вазирлиги олдига келгуси йилда 8 минг нафар энг иқтидорли ёшларни саралаб, нуфузли халқаро компаниялар талабига мос дастур асосида ўқитиш, уларни IT компанияларидаги юқори даромадли ишларга жойлаштириш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, келгуси йилдан “Ҳар бир маҳаллада камида икки нафар дастурчи” лойиҳаси бошланади. 30 минг ёшларни инглиз тилига ўқитиб, IELTSдан камида 7 балл, немис ва бошқа тиллардан B2 сертификати олиши учун шароит яратилади.

Давлатимиз раҳбари Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги IT шаҳарча лойиҳасини маъқуллаб, шу тажриба асосида 2024 йил якунига қадар ҳар бир туманда шундай шаҳарча яратиш муҳимлигини таъкидлади.

Шунингдек, АҚШлик ҳамкорлар билан “Инклюзив рақамлаштириш” лойиҳаси доирасида камида 20 минг нафар ёшлар, аёллар ва ногиронлиги бўлган аҳоли бандлигини таъминлаш режалаштирилган.

Facebook|Instagram|Twitter
Президентимиз 2026 йилда Халқаро информатика олимпиадаси илк бор мамлакатимизда ўтказилишини маълум қилди.

Шу муносабат билан мутасаддиларга “мактаб – туман – вилоят – республика” босқичида танловлар ўтказиб, 5-8 синф ўқувчилари орасидан энг салоҳиятли 100 нафарини танлаб олиш топширилди.

IT яхши ривожланган давлатлардан малакали экспертлар жалб қилинган ҳолда ўқувчилар бўлажак халқаро олимпиадага чуқур тайёрланади.

Facebook|Instagram|Twitter
Музработда Маънавият секторлари ташкил этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёйевнинг жорий йил 16-17-ноябр кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида миллий маънавиятимиз ва азалий қадриятларимизни асраб-авайлаш, ёшларнинг интилиш ва мақсадларини қўллаб-қувватлаш, ватанпарварлик тарбияси борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш, аҳоли ўртасида соғлом маънавий муҳитни юзага чиқариш мақсадида республикада биринчи марта “Сурхондарё тажрибаси” мисолида “Маънавият сектори”ни ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди.

Бу борада Музработ туманида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Музработ туманида Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, туманда Маънавият секторларини ташкил этиш мақсадида Музработ тумани ҳокими, туман Маънавият ва маърифат Кенгаши раиси Абдурашид Исмаилов ҳамда сектор раҳбарлари тумандаги 15-МТТ да ташкил этилган Маънавият секторини ҳамда МТТ да олиб борилаётган ишлар билан танишди.

t.me/muzrabot_tuman