Muzrabot tumani hokimligi Axborot xizmati
5K subscribers
34.3K photos
2.89K videos
82 files
10K links
Музработ туман ҳокимлигининг Матбуот хизмати расмий каналига қўшилинг ва туманда бўлаётган янгиликлардан хабардор бўлиб боринг👍

https://t.me/joinchat/AAAAAEnLfLFhbWlV9_Ne4w

Веб сайт: https://www.muzrabot.uz

Мурожаат учун: +998975525500
Download Telegram
“Фарзандларингизнинг ижобий қаҳрамони бўлинг!”

Ходимларнинг коррупцияга қарши курашишга оид ички тартиб-таомиллардан хабардорлиги ҳамда ушбу соҳада билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида Сурхондарё вилояти Aхборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамда Адиб Собир Термизий номидаги вилоят Ахборот-кутубхона маркази ходимлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги масъуллари ҳам қатнашди.

Давра суҳбатида амалдаги қонунчилик, коррупциявий хавф-хатарларни келиб чиқишига хизмат қилувчи шарт-шароитларни ажрата билиш, коррупцияга қарши хулқ-атвор, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш бўйича аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ушбу иллатга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган тарғибот тадбирларини олиб бориш ҳақида сўз юритилди.

Тадбирда коррупциянинг аянчли оқибатлари ҳақида ҳикоя қилувчи “Менинг қаҳрамоним” номли ижтимоий видеоролик намойиш этилди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Қарши шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказилди.

В городе Карши под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось совещание по вопросам социально-экономического развития Кашкадарьинской области.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo #yigilish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ЁШЛАР БАНДЛИГИ БЎЙИЧА ТАНҚИДИЙ МУҲОКАМА.

Бугун, Музработ туман 10-сонли Мусиқа ва санъат мактаби биносида, Музработ туман ҳокими Абдурашид Исмаилов, Давлат хавфсизлик хизмати Музработ туман бўлим бошлиғи Элёр Умаров, туман Солиқ инспекцияси раҳбари Ф.Худоёров ва тегишли масъуллар иштирокида, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ва ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятлари танқидий муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги масалалар, "Ёшлар бандлик дастури", "жиноятчиликка қарши курашиш ва уларни барвақт аниқлаш", "уюшмаган ёшлар билан ишлаш самарадорлигини кескин ошириш" бўйича кўрсатмалар берилиб, маҳаллалардаги иш самарадорлиги талаб даражасида эмаслиги юзасидан, танқидий муҳокама бўлиб ўтди.

Муҳокамалар сўнгида фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйган ёшлар етакчилари ва ҳоким ёрдамчиларига қатъий огоҳлантиришлар берилиб, белгиланган муддатда барча топшириқлар ижроси таъминланиши юзасидан қатъий топшириқлар берилди.

✍🏻 Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати


Facebook Telegram YouTube Web-site