Forwarded from Surxondaryo viloyati hokimligi
Анорзор – маданиятли солиқ тўловчилар маҳалласи
Музработ тумани “Анорзор” маҳалласи аҳолиси ўзларининг фуқаролик бурчларини бажариб, ер ва мол-мулк солиқларини ўз вақтида тўлашган. Маҳалла солиқ қарздорлигидан ҳоли ҳудудга айланган.
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ушбу маҳаллада бўлиб, маҳалла нуронийлари ва фаоллар билан учрашди. Ишлар намунали ташкил этилганлиги, фуқароларнинг солиқ маданиятига риоя этаётганлиги учун маҳалланинг ички йўлларини асфальтлаб бериш топшириғи берилди. Шунингдек, маҳалладаги ишсиз 15 нафар хотин-қизлар ва 6 нафар алоҳида тоифадаги ёшларга ўзини ўзи банд қилишлари учун субсидия асосида тикувчилик дастгоҳи, асбоб-ускуна ва жиҳозлар топширилди.
Вилоят раҳбари маҳаллада ташкил этилган микромарказ билан ҳам танишди. Марказда тикувчилик, гўзаллик салони ва сартарошхона фаолияти йўлга қўйилган. Масъулларга микромарказ фаолиятини кенгайтириш, иш ўринлари сонини ошириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Таъзия
Музработ тумани ҳокимлиги жамоаси Музработ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Асқарали Ходжаевнинг бевақт вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
1987 йил 8 июнда Музработ туманида туғилган Асқарали Ходжаев кўп йиллар ўз соҳасининг етук мутахассиси сифатида халқ хизматида бўлган.
Меҳнатсевар, самимий ва камтарин, ҳалол ва билимдон инсон сифатида Музработ тумани ҳокимлиги жамоаси ҳурматини қозонган Асқарали Ходжаевнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.
Музработ тумани ҳокимлиги жамоаси
✍🏻 Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Каналга уланиш⬇️
t.me/muzrabot_tuman
🌐 Facebook ❤ Telegram 🌐 YouTube 🌐 Web-site

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.
Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида донишманд халқимиз 9 июль куни жуда катта сиёсий тадбирни юқори савияда, ёруғ юз билан ўтказганини қайд этди.
Янгиланган Конституция асосида бўлиб ўтган сайловларда фуқароларимиз юксак уюшқоқлик кўрсатиб, ўзларининг сиёсий маданияти ва фаоллигини намоён қилгани ва буни жаҳон ҳамжамияти ҳам эътироф этаётгани таъкидланди.
“Биз барчамиз Ўзбекистон деган қадимий, гўзал ва бетакрор юрт фарзандларимиз. Шу қутлуғ заминда яшаётган 130 дан ортиқ миллат ва элат вакилларининг бугунги ҳаёти, тақдири ва келажаги ҳам бир.
Барчамиз учун Ватан ва халқ манфаатлари муқаддас ва энг устувор мақсаддир. Сайлов жараёнида ҳаммамиз учун муштарак бўлган ана шундай улуғ ғояларни етакчи ўринга қўйган барча номзодларга ўз ташаккурларимни айтаман”, - деди Президент.
Давлат раҳбари сайловда фаол иштирок этган, ўзининг хоҳиш-иродаси, юксак сиёсий онги ва ҳуқуқий маданиятини яққол намоён этган, кенг кўламли демократик ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб келаётган барча ватандошларимизга, бутун халқимизга самимий ҳурмат-эҳтиромини изҳор этди.
“Бор билим ва тажрибамни, куч-ғайратимни меҳнаткаш, мард ва олижаноб халқимизнинг менга билдирган юксак ишончини оқлаш учун сафарбар этишга, бу йўлда, керак бўлса, жонимни ҳам фидо қилишга тайёрман”, - деди Президентимиз.
Сайловни юқори савияда ташкил этгани учун Марказий сайлов комиссияси, сайлов округлари ва участкаларига, хориждаги сайлов участкаларига келиб, ўзининг сиёсий иродасини намоён қилган ватандошларимизга, Ҳаж зиёрати давомида фаол бўлиб, сайловда овоз берган ҳожиларга, тинчлик ва осойишталикни таъминлагани учун ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига, шунингдек, сайлов жараёнларини холисона баҳолаб, ҳаққоний ёритиб борган маҳаллий ва чет эллик кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакилларига миннатдорчилик билдирилди.
Facebook|Instagram|Twitter

Давлатимиз раҳбари йиғилиш кун тартибидаги асосий масалага ўтар экан, ер юзининг турли минтақаларида давом этаётган низо ва тўқнашувлар, шафқатсиз рақобат даврида савдо ва инвестиция оқимлари, товар ва хизматлар айланишида транспорт-логистика тизими тобора мураккаблашиб бораётганини қайд этди.
Шундай оғир ва таҳликали вазиятда, одамларимизга муносиб шароит яратиши учун юз минглаб юқори даромадли иш ўринларини ташкил этиш, дунё бозорида рақобат қила оладиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш зарур.
Бунинг учун эса янги-янги технологиялар, замонавий ишлаб чиқариш қувватлари, малакали мутахассислар керак.
“Булар ниманинг ҳисобидан бўлади? Албатта, фақат ва фақат инвестициялар ҳисобидан”, - деди Президент.
Лекин, ҳозирги ишлар аҳволи белгиланган улкан марраларга мос эмаслиги, барча вазирлар, ҳокимлар ва тармоқ раҳбарлари ҳам халқимиз кутаётган катта ўзгаришларни тушунаяпти, деб айтиб бўлмаслиги кўрсатиб ўтилди.
Facebook|Instagram|Twitter
Шундай оғир ва таҳликали вазиятда, одамларимизга муносиб шароит яратиши учун юз минглаб юқори даромадли иш ўринларини ташкил этиш, дунё бозорида рақобат қила оладиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш зарур.
Бунинг учун эса янги-янги технологиялар, замонавий ишлаб чиқариш қувватлари, малакали мутахассислар керак.
“Булар ниманинг ҳисобидан бўлади? Албатта, фақат ва фақат инвестициялар ҳисобидан”, - деди Президент.
Лекин, ҳозирги ишлар аҳволи белгиланган улкан марраларга мос эмаслиги, барча вазирлар, ҳокимлар ва тармоқ раҳбарлари ҳам халқимиз кутаётган катта ўзгаришларни тушунаяпти, деб айтиб бўлмаслиги кўрсатиб ўтилди.
Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Йиғилишда йил бошида режа қилинган хорижий сармояларни ўзлаштириш вазифаларининг ижроси кўриб чиқилди.
Бу йилги инвестиция ва ҳудудий дастурлар доирасида жами 20 миллиард доллар хорижий сармояларни ўзлаштириш бўйича катта марралар белгиланган эди.
Бу борадаги ижобий тажриба сифатида ўтган олти ойда Андижон шаҳри, Булоқбоши, Ромитан, Ғаллаорол, Фориш, Кармана, Давлатобод, Чуст, Каттақўрғон, Сирдарё туманларининг ҳар бири 50 миллион доллардан кўп тўғридан-тўғри инвестиция олиб келингани қайд этилди.
Натижада ушбу туманларда жами 50 мингта янги иш ўринлари, қўшимча 1 триллион сўм тушум пайдо бўлди.
Лекин Амударё, Қўрғонтепа, Бухоро, Миришкор, Чироқчи, Хатирчи, Пайариқ, Оқолтин, Гулистон, Оққўрғон туманлари, Навоий ва Янгийўл шаҳарларида бу кўрсаткичлар пастлиги, инвестиция муҳити қониқарсизлиги танқид қилинди.
Президент ушбу туман ва шаҳар ҳокимларини лавозимидан озод қилиш бўйича топшириқ берди.
Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасига ушбу ҳокимлар фаолиятини ўрганиб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилди.

Йиғилишда инвестициялар жалб қилиш бўйича вазирлик ва тармоқ компаниялардаги аҳвол ҳам яхши эмаслиги қайд этилди.
Инвестиция олиб келиш у ёқда турсин, айрим раҳбарлар маблағи анча аввал келган лойиҳаларни ўз ҳолига ташлаб қўйгани қаттиқ танқид қилинди.
Жумладан, “Сувтаъминот” томонидан Сирдарё, Гулистон, Сайхунобод туманлари ва Янгиер шаҳрида 2021 йилда 76 миллион долларлик лойиҳани амалга ошириш бўйича қарз битими имзоланган. Ушбу лойиҳа доирасида ишлар бошланмагани оқибатида 250 минг аҳолининг ичимлик сувини яхшилаш ишлари икки йилга кечикмоқда.
Ёки, “Иссиқлик электр станциялари” 2019 йилда бошланган “Талимаржон” электр станциясида қўшимча 900 Мегаваттли буғ-газ қурилмасини қуриш лойиҳаси доирасида 690 миллион доллардан бугунги кунгача бор йўғи 135 миллион доллари ёки фақат 20 фоизи ўзлаштирилган.
Сув хўжалигида йил якунига қадар 16 та йирик насос станциясини хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва энергия самарадорлигини камида 50 фоизга ошириш доирасида соҳага 1 миллиард доллар тўғридан-тўғри инвестициялар киритилиши керак. Лекин бу йўналишда биронта ўзгариш қилгани йўқлиги кўрсатиб ўтилди.

Бундан тўрт йил аввал “Тошкент-Самарқанд”, “Тошкент-Андижон” пуллик йўллари ва “Тахтақорача” довонида пуллик тоннел қуриш топшириқлари берилган. Лекин на лойиҳа қилиш, на инвестор жалб қилиш бўйича ҳалигача амалий ишлар бошланмаган.
Бугунги кунда темир йўлда 2,5 мингта юк вагони етишмаслиги, мавжуд вагонларнинг 3,5 мингтаси эса таъмирталаблигига қарамай, уларни кўпайтириш, йўлларни модернизация қилиш учун бор-йўғи 16 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестиция ўзлаштирган.
Шунингдек, хорижий инвестициялар ўзлаштириш ҳажми ўтган йилга нисбатан “Ўзавтосаноат”да 47 фоизга, тўқимачиликда 43 фоизга, қурилиш материалларида 31 фоизга камайган.
Шу боис, инвестицияларни жалб қилиш ва уларни ўзлаштиришда сусткашликка йўл қўйганликлари учун сув хўжалиги вазири ўринбосари Б.Камалов, транспорт вазири ўринбосари А.Мўминов, “Сувтаъминот” раҳбари С.Саифназаров, “Темир йўл” раҳбари Х.Хосилов ва “Автойўл” раҳбари А.Абдувалиев лавозимидан озод этилди.
“Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмаси раиси И.Ҳайдаров, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ раиси Б.Жўраев, “Ўзсаноатқурилишбанк” раиси С.Аннакличевга “ҳайфсан” эълон қилинди.

#Uch_avlod_uchrashuvi
#Salomatlik_uchun_besh_ming_qadam
✅ O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 11-martdagi "Keksa avlod vakillarini har tomonlama qo'llab-quvvatlash hamda ularning ijtimoiy faolligini oshirishga doir qo'shimcha chora-tadbirlar tog'risida" gi 92-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida, bugun Muzrabot tumani
Tong yulduzi mahallasida "Uch avlod uchrashuvi" tadbiri o'tkazildi. Tadbirda bir gurux pir-u-badavlat nuroniylar, o'rta avlod vakillari, yoshlar va "Nuroniylar" jamg'armasi raisi E.Sobirov hamda Xalq deputatlari Muzrabot tuman kengashi deputati, tuman hokimi maslahatchisi F.Normamatovalar qatnashdilar.
✅ Uchrashuv so'ngida, O'zbekiston Respublikasi Prezidentining PQ-92 qarori 3-ilovasiga muvofiq, nuroniy jamoatchilik kengashlari a'zolarining mahallalardagi "Keksalar maslahati" guruhlari bilan hamkorlikda aholi o'rtasida "Salomatlik uchun besh ming qadam" yurish marafoni bo'lib o'tdi.

БУГУН ТУҒИЛГАН КУН
Бугун фидойи ва меҳнатсевар раҳбар, самимий инсон Музработ туман ҳокими Исмаилов Абдурашид Худаярович таваллуд топган кун.
Музработ тумани ҳокими Исмаилов Адурашид Худаярович 1977 йилнинг 12 июль куни Сурхондарё вилояти Бойсун туманида туғилган. А.Исмаилов 2022 йилнинг сентиябрь ойидан буён ушбу лавозимда ишлайди.
А.Исмаилов 1996-2022 йилларда Меҳнат ва Молия вазирликларида турли лавозимларда фаолият юритган.
Музработ туман ҳокимлиги жамоаси туманимиз ҳокими Абдурашид Исмаиловнинг Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида Юртбошимизга камарбаста ва қанот бўлиб, ҳар доим қатъиятли, теран ва холис фикрли, ташаббускор бўлишларида омад ҳамроҳ бўлишини ҳамда ҳамиша энг халқпарвар ҳоким бўлиб юришларини чин юракдан тилаймиз.
Бугун Музработликлар сизга мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, фарзандлар ва неваралар саодатини, яна узоқ йиллар жамият ривожида халқимизнинг, Юртбошимизнинг ҳурматини қозониб юришингизни, ҳар доим қатъиятли, теран фикрли, ўктам ва шаҳдам қадамли бўлиб қолишингизни тилаймиз!
Ҳурматли Абдурашид Худаярович!
Сизга барча эзгу ва хайрли ишларингизнинг рўёбга чиқишида Яратганнинг ўзи ёру мададкор бўлсин!
Музработ аҳли туманни ривожлантиришдаги барча ишларингизда Сизга ҳамиша қўшқанот бўлади.