Muzrabot tumani hokimligi Axborot xizmati
5.04K subscribers
33.9K photos
2.84K videos
81 files
9.87K links
Музработ туман ҳокимлигининг Матбуот хизмати расмий каналига қўшилинг ва туманда бўлаётган янгиликлардан хабардор бўлиб боринг👍

https://t.me/joinchat/AAAAAEnLfLFhbWlV9_Ne4w

Веб сайт: https://www.muzrabot.uz

Мурожаат учун: +998975525500
Download Telegram
НАВБАТДАГИ “СИЁСИЙ-МАЪРИФАТ СОАТИ” БЎЛИБ ЎТДИ

Ушбу ўқув соати Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилган бўлиб, унда Музработ тумани ҳокимлиги аппарат ходимлари шунингдек бўлим ва бошқа тегишли масъуллар қатнашдилар.

Мазкур ўқув соатида Спикерлар қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтишди:

-Янги меҳнат кодексининг мазмун моҳияти;

-Ҳудудлар иқтисодиётининг ихтисослашуви, ўсиш нуқталари (драйвер)ни аниқлаш ва уларни ривожлантириш масалалари;

🔹Сиёсий-маърифат соати бошида юртимизда ҳамда хорижда рўй бераётган аҳамиятга молик воқеалар ҳақида ахборот берилди.

👉Ўқув соатини www.youtube.com ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

✍🏻 Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

🌐Facebook Telegram 🌐 YouTube 🌐 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from АОКА | Сурхондарё (Заҳириддин Тўраев)
Фото: Луврдаги Ўзбекистон кўргазмасини томоша қилиш учун турнақатор навбат юзага келди

Париждаги кўргазма ҳар куни 20 минг сайёҳни қабул қилмоқда. Бу эса Ўзбекистонни бутун дунёга танитишда катта ҳисса қўшади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
ОГОҲЛИК, ҲУШЁРЛИК ВА БИРДАМЛИК ДАВР ТАЛАБИ

Бугун Музработ тумани ҳокимлиги биносида Музработ туман Давлат хавфсизлик хизмати масъул ходими ҳамда туман ҳокими ўринбосари Шухрат Азимовлар иштирокида тумандаги Мактабгача таълим тизимида фаолият олиб бораётган ходимлар учун "Огохлик ва хушёрлик давр талаби", "Диний экстремизм ва терроризм жамият тараккиётига тахдид" ҳамда "Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг бурчимиз" мавзуларида танқидий ва таҳлилий йиғилиш ўтказилди.

Ушбу тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад фуқароларимизни бирдамликка чорлаш фарзандлар келажагига бефарқ бўлмаслик, уларни китоб ўқишга, спорт билан шуғулланишга чорлаш, бир сўз билан айтганда юртимизга диний экстремизм ҳамда терроризмдек ёмон иллатларнинг кириб келишига йўл қўймасликдир.

✍🏻 Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

🌐Facebook Telegram 🌐 YouTube 🌐 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Музработ туманида Пробация назоратида турган шахслар учун “Меҳнат ярмарка”си ташкил этилди

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг тегишли буйруғига асосан, воҳамизда жорий йилнинг 20 ноябрь кунидан 20 декабрь кунига қадар “Пробация ойлиги” ўтказилмоқда.
Шу муносабат билан Музработ тумани Ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи ҳисобида турган шахсларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш ва уларни фойдали меҳнатга жалб қилиш мақсадида бугун Музработ туман касб-ҳунар мактабида туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан маҳкумлар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Ушбу меҳнат ярмаркасида иштирок этган бир гуруҳ шахслар ўзларига тўғри келган бўш иш ўринларига ишга жойлашишди.

✍🏻 Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

🌐Facebook Telegram 🌐 YouTube 🌐 Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM