Muxlis.uz
23.2K subscribers
11.3K photos
2.84K videos
24 files
15.7K links
Muxlis.uz Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг давлат рўйхатидан ўтган диний-маърифий сайти. Гувоҳнома №0979.

❗️Канал материалларидан фойдаланилганда манба кўрсатилсин!
Download Telegram
وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: الصَّلاَةُ خَيْرُ مَوْضُوعٍ فَمَنِ اسْتَطَاعَ أَنْ يَسْتَكْثِرَ فَلْيَسْتَكْثِرْ. رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ فِي الْكَبِيرِ وَسَنَدُهُ حَسَنٌ لِغَيْرِهِ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Намоз (Аллоҳ тарафидан) жорий этилган энг яхши (ибодат)дир. Шундай экан, ким кўпайтиришга қодир бўлса, кўпайтирсин!” (Табароний “Кабир”да ривоят қилган. Ҳадис санади ҳасан лиғайриҳ).
Аллоҳга қурбат (яқинлик) ҳосил қилиш учун намоздан афзал ибодат йўқ. Ким имконини топса, кўпроқ нафл намоз ўқисин, Аллоҳга янада севимли банда бўлсин.
Маълумки, намозда жисмоний ҳаракатлар бажарилади. Масалан, қиём (туриш), рукуъ (эгилиш), сажда (пешонани ерга қўйиш) кабилар кишидан маълум миқдорда куч-қувват талаб этади. Тана жисмонан бақувват бўлса, намоздаги амаллар мукаммал адо этилади. Одам қариганда танасидан қувват кетади, узрли ҳолатлари кўп бўлади. Бундай пайтда намозни кўнгилдагидек ўқиш иложи бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун белда мадор бор вақтларни, тоғни урса талқон қиладиган йигитлик дамларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат қилиш, ёшлик чоғларида охират захирасини тўплаб олиш мақсадга мувофиқдир.
Афсуски, кўпчилик тан-жони соғ, билаги кучга тўлган дамларни фақат дунё ташвишида ўтказиб юборади, охират ғамини сал кейинроқ – бола-чақадан қутулганда, нафақага чиққанда еса ҳам бўлаверади, деб ўйлайди. Албатта, тирикчилик қилиш, бола-чақани боқиш ҳам керак. Бусиз ҳаётни тасаввур қилиш қийин. Лекин, навқирон ёшлик даврларини нуқул беш кунлик дунё ғамида ўтказиб, кексайиб, ҳолдан тойиб, белдан куч-қувват кетгачгина абадий охират саодатини ўйлаш тўғримикан?..

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَرَّ بِقَبْرٍ فَقَالَ: مَنْ صَاحِبُ هَذَا الْقَبْرِ فَقَالُوا: فُلانٌ فَقَالَ: رَكْعَتَانِ أَحَبُّ إِلَى هَذَا مِنْ بَقِيَّةِ دُنْيَاكُمْ. رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ وَسَنَدُهُ حَسَنٌ صَحِيحٌ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир қабр олдидан ўтдилар, “Бу кимнинг қабри?” деб сўрадилар. “Фалончиники”, дейилди. Шунда у зот: “Бу (маййит) учун икки ракат намоз дунёйингизнинг қолганидан яхшироқдир”, дедилар (Табароний ривоят қилган. Ривоят санади ҳасан-саҳиҳ).
Одам вафот этганидан кейин тана аъзолари ҳаракати тўхтайди, унга савоб келиш йўллари ёпилади. Фақат садақаи жория сабабидан номаи аъмолига ажр ёзилиб туриши мумкин... Ҳар қандай маййит вафот этганида афсусланади. Нима учун? Имондан айро кимсалар, гуноҳ-маъсиятга ботганлар Аллоҳ айтган йўлдан юрмаганларига надомат қилишади. Солиҳ инсонлар эса савобли ишларни бундан ҳам кўпроқ қилмаганларига пушаймон чекишади. Чунки ажрлари бисёр бўлганида жаннатда баландроқ мартабаларга кўтарилишарди... Ҳа, дунёдан ўтган инсон учун ақалли икки ракат намоз ўқиш ҳам, бир марта “Субҳааналлоҳ”, “Алҳамдулиллаҳ”, “Аллоҳу акбар”, дейиш ҳам армон бўлиб қолади. Бу ишларни тирикликда: кўз очиқлигида, юрак дукиллаб уриб, нафас тинмай кириб-чиқиб турганида бажариш мумкин. Боқий дунёга риҳлат қилгач, амаллар дафтари ёпилади. Ўлимдан сўнг фақат ҳисоб-китоб бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек, қабрда ётган маййит учун икки ракат намоз дунёнинг ўткинчи матоҳларидан, зеб-зийнатларидан яхшироқдир. Чунки маййит бойлик аслида қадрсиз нарса эканини, бандага охиратда фақат намоз, рўза, закот каби солиҳ амаллар фойда беришини шак-шубҳасиз билади. Аввал тан олмаганлар ҳам дунёдан ўтгач бунга иқрор бўлади. Оқил инсон келажакни ақл кўзи билан кўра олади, вақт борида охирати учун етарли озуқа тўплайди.

"Намозда хушуъ" китобидан

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
Ҳикматлар

1. Бешикдан то қабргача илм ва тарбия олишга имкони етса ҳам, лекин болаликдан шунга кўникма ҳосил қилдириш фойдали ва муҳимдир.
2. Болани тарбия қилиш уни жисмонан, фикран ва хулқан камолга етказиб, саодатга эришишга ёрдам беришдан иборат.
3. Бефойда сўзни кўп гапирма ва фойдали сўзни кўп эшитишдан қайтма.
4. Кам гапир, оз егин ва кам ухла.


#Болалар

"Бола – одоби билан азиз" китобидан

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
عَنْ شَدَّادِ بْنِ أَوْسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: سَيِّدُ الاسْتِغْفَارِ أَنْ تَقُولَ: اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ لَكَ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي فَإِنَّهُ لا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ. قَالَ: وَمَنْ قَالَهَا مِنْ النَّهَارِ مُوقِنًا بِهَا فَمَاتَ مِنْ يَوْمِهِ قَبْلَ أَنْ يُمْسِيَ فَهُوَ مِنْ أَهْلِ الْجَنَّةِ وَمَنْ قَالَهَا مِنْ اللَّيْلِ وَهُوَ مُوقِنٌ بِهَا فَمَاتَ قَبْلَ أَنْ يُصْبِحَ فَهُوَ مِنْ أَهْلِ الْجَنَّةِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَأَصْحَابُ السُّنَنِ وَأَحْمَدُ وَالْحَاكِمُ.
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Саййидул истиғфор “Аллоҳумма анта роббий, лаа илааҳа иллаа анта холақтаний ва ана ъабдук, ва ана ъалаа ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту, аувзу бика мин шарри маа сонаъту, абу-у лака биниъматика ъалай, ва абу-у лака бизамбий, фағфирлий фаиннаҳув лаа яғфируз зунувба иллаа ант”, деб айтилади. Ким (мана шуни) кундузи аниқ ишонган ҳолда айтса, ўша куни кеч кирмасидан аввал вафот этиб қолса, жаннатий бўлади. Ким уни кечаси аниқ ишонган ҳолда айтса, тонг отгунича вафот этиб қолса, жаннатий бўлади” (Бухорий, “Сунан” соҳиблари, Аҳмад, Ҳоким ривоят қилган).
Саййидул истиғфор айтган банда Аллоҳни бутун мавжудотлар Яратувчиси, оламлар Парвардигори деб тан олади, У Зот раҳматидан умид қилади, содир этган гуноҳлари зараридан паноҳ тилайди, барча неъматлар Аллоҳники эканини эътироф этади, гуноҳларига иқрор бўлиб, Аллоҳнинг марҳаматига эришиш истагида бўлади.
Гуноҳни эътироф этишда гап кўп. Зеро, иблис хатосини тан олмади, кибр қилди. Оқибатда Аллоҳнинг лаънатига учради. Банда ожиз эканини унутмаса, гуноҳларига истиғфор айтса, Меҳрибон Аллоҳ уни кечиради. Зеро, Аллоҳнинг марҳамати улуғ.
“Саййидул истиғфор...”
Тийбий шундай деган: “Бу дуо тавбанинг барча маъноларини жамлагани учун “саййидул истиғфор” дейилади. Саййид аслида ҳожатлар арз қилинадиган, ишлар ҳавола этиладиган хўжайиндир ”.
“Аллоҳумма анта роббий – ё Аллоҳ, Сен Парвардигоримсан”.
Яъни, эй Аллоҳ, Сен Менинг Парвардигоримсан. Сенга имон келтираман.
“Лаа илааҳа иллаа анта холақтаний ва ана ъабдук – Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен мени яратгансан. Мен Сенинг бандангман”.
Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен мени йўқдан бор қилгансан. Сен ягонасан, Ёлғизсан. Мен фақат Сенгагина ибодат қиламан, фақат Сени “Раббим”, дейман.
“Ва ана ъалаа ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту – кучим етганича Сенга берган аҳдимда, ваъдамда тураман”.
Тоқатим етганича Сенга ихлос билан ибодат қилишга, имонда содиқ қолишга, Сен буюрган ишларни бажаришга, қайтарганларингдан тийилишга ҳаракат қиламан.
Бу ерда ҳеч бир банда Аллоҳга мукаммал суратда бандалик қилолмаслиги, ўзига берилган неъматлар шукрини тўлиқ адо этолмаслиги таъкидланмоқда.
“Аувзу бика мин шарри маа сонаъту, абу-у лака биниъматика ъалайй, ва абу-у лака бизамбий, фағфирлий фаиннаҳув лаа яғфируз зунувба илла ант – ўзим қилган ишлар ёмонлигидан паноҳ беришингни сўрайман, менга берган неъматларингни эътироф этаман, гуноҳларимни тан оламан. Шундай экан, мени кечир! Зеро, гуноҳларни фақат Сен кечирасан”.
Мен гуноҳларим ёмонлигидан паноҳ беришингни сўрайман. Менга ҳисобсиз неъматлар бергансан. Буни эътироф этаман. Шунингдек, нуқсон-камчиликларимни ҳам тан оламан. Мен ожиз бандангман, хатоларим кўп. Шундай экан гуноҳларимни мағфират қил. Зеро, гуноҳларни фақат Сен кечира оласан.
Аллоҳ бандасига Меҳрибон. Кимда-ким гуноҳ содир этгач, айбига иқрор бўлса, Аллоҳга қалбдан юзланса, У Зот ўша киши гуноҳини кечиради.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саййидул истиғфор айтишни ўргатгач, унинг фазилати ҳақида шундай деганлар:
“Ким (мана шуни) кундузи аниқ ишонган ҳолда айтса, ўша куни кеч кирмасидан аввал вафот этиб қолса, жаннатий бўлади. Ким уни кечаси аниқ ишонган ҳолда айтса, тонг отгунича вафот этиб қолса, жаннатий бўлади”.
“Ҳошиятус синдий” китобида: “Яъни, биринчилардан бўлиб киради. Зеро, ҳар бир мўмин имони туфайли жаннатга киради. Бу – Аллоҳ таолонинг фазли”, дейилган.
“Ҳошиятус суютий” китобида эса: “Бу истиғфорни айтмаган мўмин ҳам жаннатга киради. Аммо ким уни айтса, биринчилардан бўлиб, жаҳаннамни кўрмай туриб жаннатга киради”, дейилган.
Демак, саййидул истиғфорни тонгда ва кеч кирганда айтишни одат қилган яхши. Бу билан банда гуноҳлардан фориғ бўлади, қалби покланади, Аллоҳга яқинлашади, жаннатга биринчилардан бўлиб кириши учун замин тайёрлайди.

"Истиғфорнинг 40 хосияти I Салавотлар " китобидан

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
​​Қуръон мусобақаси - 2018: рўйхатга олиш бошланди

2018 йилнинг биринчи ярмида Республикамизда ўтказилиши режалаштирилган 3 босқичдаги Қуръон мусобақаси иштирокчиларини рўйхатга олиш бугун, 4 январ кунидан бошланди. Рўйхатга олиш 13 январь кунигача давом этади.

Батафсил

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
Хотин эрини “ака” деб чақирса бўладими?

Батафсил
👇👇👇
http://muxlis.uz/uz/blog/74
​​Муҳаббат

Бир шогирд устозига шикоят қилиб: “Устоз мен нега шунча ҳаракат қилсам ҳам Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушимда кўра олмаяпман. Нега бундай бўляпти? Қани энди, у зотни тушимда кўрсам эди”, - дебди. Устоз шогирдига қараб: “Эртага бизнинг уйимизга келсанг, истаган нарсангни тушингда кўришинг мумкин”, - деб жавоб берибди. Шогирд тезроқ кун ўтиб, устози айтган соатлар етиб келишини интиқлик билан кутибди. Айтилган вақт бўлди ва ваъдалашганидек шогирд устозининг уйига келибди. Устоз шогирдига индамасдан унинг олдига таом тортиб "Қани, марҳамат қилсинлар", деб таомга таклиф қилибди. Шогирд овқатдан таътиб кўрган эди,
у жуда ҳам шўр экан. Hондан тишлаб кўрган эди, у овқатдан ҳам шўрроқ экан. Чой ичаман деса, унга ҳам туз қўшилган шекилли, шўрлиги овқат ва ноннинг шўрлигидан қолишмасди. Шогирд устози томонидан егуликлар тортиқ қилингани учун, индамай ҳаммасини еб тугатибди. Кечаси устози хонадонида тунабди ва туш кўрибди. Тушида ширин булоқ сувларини кўриб чиқибди. Эрталаб тургач, кўрган тушини устозига айтиб берса, устози унга қараб: “Сен кеча шўр нарсалардан истеъмол қилиб, роса чанқаганингдан, тушингда булоқ сувларни кўриб чиқибсан. Қалби тўърида нимага муҳаббат устун бўлса, одам шуни тушида, ҳаёлида, фикру-зеҳнида кўраверади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриш учун у зотга нисбатан бўлган муҳаббатимиз ҳамма нарсадан устун бўлиши керак”, - дебди.
Бизнингчи? У зотга бўлган муҳаббатимиз, қалбимиз тўъридан жой олганми ёки ...?


Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
​​ШАФОАТГА ЛОЙИҚМИЗМИ?

Бизни Ўзининг охирги пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларидан қилган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин.
Ҳаётларининг ҳар бир лаҳзаси биз учун ибрат манбаи бўлган ҳабибимиз ва шафоатчимиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга батамому мукаммал саловату дурудлар бўлсин.
Мавлуд ойида бир йиғинда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари ҳақида сўз очилди. Баъзи нарсалар ҳақида сўралди, кўпчилик энди эшитаётгандек ажабланиб қулоқ солди, оддий мусулмон биладиган нарсалар ҳақида сўралса, кўпчилик жавоб бера олмади. Пайғамбаримизга умматман, шафоатларига сазовор бўламан деган мусулмонларнинг жавоби шу бўлса, бошқалардан ажабланмаса ҳам бўлади…

🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир Набийнинг қабулида шак йўқ дуоси бўлади. Барча Набийлар ўз дуосини қилиб бўлди. Мен ўз дуоимни қиёмат куни умматимга шафоат бўлиши учун беркитиб қўйганман, у менинг умматимдан Аллоҳга ҳеч нарсани ширк қилмай ўлганларга албатта етгувчидир, дедилар». (Икки Шайх ва Термизий ривоят қилишган).

🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸

Бу ҳадисдан билиниб турибдики, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам биз умматларини ўйлаганлар ва қайғурганлар. Шундай катта шарафга мушарраф бўлган биз умматлар эса, шунчалик қайғуришларига арзиймиканмиз..? Бундай эътиборга лойиқ амалларни қиляпмизми, суннатларига оғишмай амал қилмоқдамизми..?

🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни суннатларига тўлиқ амал қилишни қўйиб турайлик, У зот соллаллоҳу алайҳи васалламни ким эканликларини, У зот
соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳаёт тарзларини, оила аъзоларини, сифатларини, хулқларини ва қолаверса У зотга тегишли бошқа маълумотларни чин мусулмон
билиши лозим бўлганидек биламиз дея оламизми…? Билмасак, ўрганишга уринмаяпмиз, кино актёри, қўшиқчиларни туғилган куни, қанча фарзанди борлиги, оилавий ҳаёти қандай эканини шундоқ айтиб берамиз, баъзилари идеалимизга айланган, улар ҳақида барча нарсаларни биламиз, уларга кийинишимизда, соч турмагимизда, ҳаттоки, ўзимизни тутишимизда ва бошқа ҳолатларда тақлид қиламиз, лекин пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни қачон туғилганлари, ота-оналарининг исми нима, ҳаёт тарзлари сўралса, била олмаймиз ёки бўлмаса зўрға ўйланиб айтамиз…
Бу аслида мусулмонман деганлар учун жуда уятли ва шармандали ҳолатдир. Биз мусулмонлар учун ўрнак олишимиз керак бўлган зот пайғамбаримиз соллаллоҳу
алайҳи васаллам бўлишлари керак эмасми?! Уларнинг ҳаётларидан ўрнак олишимиз, буюрганларига амал қилишимиз керак эмасми?! Бир устозим: «Ўзини ҳақиқий мусулмон деб билган инсон камида бир йилда бир марта сийрат китобини ўқиб, уни яхшилаб билиб олиши керак», деганлар. Сийрат китобларини ўқиб, уни
фарзандларимизга, оила аъзоларимизга ўргатишимиз, буни бошқаларга ҳам тарғиб қилишимиз лозим.


Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
​​Бир ўйлаб кўринг:
– Жамоат намози қўшниларни жам қилади;
– Жума намози маҳалла аҳлини жам қилади!
– Ҳайит намози шаҳар аҳлини жам қилади!
– Ҳаж ибодати бутун дунё мусулмонларини жам қилади!
Бу дин нақадар буюк!
Ислом неъматини бергани учун Аллоҳга ҳамду сано айт!


Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
ОИЛАЛАР ТИНЧ-ТОТУВ БЎЛИШИ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Биз юқорида оилалар бузилишига сабаб бўлаётган энг асосий омилларни санаб ўтдик. Бу иллатни бартараф этиш, жамият таянчи бўлган оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш учун нима қилиш керак? Қандай йўл тутсак, хонадонимиз тинч-тотув бўлади, фарзандларимиз кўзлари қувончдан порлайди?
Бунинг учун қуйидагиларга амал қилиш тавсия этилади:
Биринчидан, оила тинчлиги мустаҳкам имон-эътиқод, миллий қадриятларимизга содиқлик, бир-бирини тушуниш каби хислатларга асосланади. Ота-болаларимиз борига шукр, йўғига сабр қилиб яшашган. Ҳозир кўп ёшлар борига қониқмайди. Агар рўзғорда озроқ етишмовчилик бўлиб қолса, дод-фарёд солиб ҳаётдан нолийди. Аслида ота-боболаримиз биздек фаровон, қулай, тўкин-сочин турмушга эга бўлмасалар-да, қаноат қилишган, ўзаро ҳурматда бўлишган, арзимас нарсаларни деб бир-бирларини ҳақорат қилишмаган, оила мустаҳкамлигини сақлаб қолишган.
Яна бир жиҳатни эслатиб ўтиш лозим: баъзи ёшлар одоб-ахлоқ, имон-эътиқодга нисбатан “эскилик сарқити” деб қараб, ўзларича Европа маданиятига тақлид қиладилар. Ваҳоланки, бу “маданият” чиққанига ҳали кўп бўлмади. Ҳозир Европанинг ақл-идрокли одамлари бу “маданият”дан безор бўлиб, руҳий покликка ҳаракат қилишмоқда. Шундай бир пайтда бунақа чиркин одатларга имон-эътиқодли ота-боболар авлодлари эргашиши жуда ачинарли.
Иккинчидан, ёшларни катта ҳаётга тайёрлаб бориш керак. Афсуски, кўпчилик ота-оналар латта-путта, мебел, гилам, парда каби майда-чуйда нарсаларга бор эътиборини қаратиб, асосий вазифани: қизни турмушга тайёрлаш, йигитни ҳақиқий эркак, мард, жасур оила бошлиғи қилиб тарбиялашни унутиб қўймоқда. Оилалар бузилишига мана шу нарса асосий сабаб, десак хато бўлмайди.
Оила қураётган йигитга “талоқ нима”, “маҳр нима”, “хотиннинг ҳақи нима”, “аёлга қандай муомала қилиш керак” каби масалаларни пухта ўргатиш лозим. Оила қуриш арафасида турган йигит, айниқса, талоқ масаласини жуда яхши билиб олиши, ҳуда-беҳудага талоқ қилиш кўп муаммоларга сабаб бўлишини англаб етиши зарур. Акс ҳолда арзимас жанжал билан хотинини уч талоқ қилиб, боши берк кўчага кириб қолади, домлама-домла юриб сарсон-саргардон бўлади.
Турмушга чиқаётган қизга эрнинг ҳақ-ҳуқуқларини, хожасига, қайнота-қайнонасига қандай муомала қилишни, фарзанд тарбиялаш, рўзғор тебратиш, овқат пишириш, кир ювишни пухта ўргатилади.
Учинчидан, ёшларни мол-дунёга ружу қўйишдан асраш, уларга эзгу фикрларни сингдириб, ҳаётда юқори мақсадлар билан яшашни ўргатиш талаб этилади. Муҳими сабрли бўлишни, қаноат қилишни таълим бериш билан оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш мумкин.
Тўртинчидан, оилалар тинч бўлишида қайнота-қайнонанинг ҳам ўрни катта. Улар ёшларга ўрнак бўлиб, ҳаёт сабоқларини ўргатиб боришлари лозим. Ёшлар бирон хатога йўл қўйишса, “Болам-бўтам”, қилиб тўғри йўлга солсалар, олам гулистон. Зинҳор ёшлар ўртасига тушиб, ғайрлик қилиш, ўғлини келинидан қизғаниш ярамайди. Бу нарса йўқ жойдан жанжал келтириб чиқаради.

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
Одобли ва одобсиз бола

Келинглар, одобли ва одобсиз бола қандай бўлиши ҳақида суҳбатлашайлик. Одобли бола уйқудан эрта туриб, дарҳол юз-қўлини ювади. Ҳатто бадантарбия машқларини бажариб, баданини чиниқтиради. Бадани ва кийимлари доим тоза ва озода бўлишига эътибор беради. У кўп китоб ўқиш баробарида дарсларини ўз вақтида бажариб қўйишни яхши кўради. Ота-онаси ва устозларидан эшитган насиҳат ва ўгитлардан асло бўйин товламайди. Одобли бола ҳар доим аъло баҳоларга ўқийди. Яхши ва хушмуомала кишини кўрса, дарҳол ундан олади ва унга амал қилишга интилади. Бундай болани тарбияли ёки хулқи чиройли экан, деб мақтайдилар. Одобли бола иложи борича одамларга яхшилик қилишни ўйлайди ва ёмонликни хаёлига ҳам келтирмайди.
Аммо шундай болалар ичида одобсиз болалар ҳам учраб туради. Бундай бола эрта ўринга ётиб, уйқудан кеч уйғонади. Уйқудан турганида юз-қўлини чала ювади, бадантарбия машқларини бажаришни ёқтирмайди. Усти-боши кир-чир ва ифлос бўлиб юради. У қўлига китоб ушламайди ва дарсларини тайёрлашни асло ёқтирмайди. Ота-онаси бир ишни буюрса, уни лаббай деб, бажармайди, балки орқага суради. Устозлари берган уй вазифаларини қилмагани учун мактабга борганда гап эшитиб, синфдошлари олдида мулзам бўлади, ёмон баҳога ўқийди, яхши одоб ва хулқ ҳақидаги китобчаларга мутлақо қизиқмайди. Одобсиз болани ҳеч ким ёқтирмайди. Чунки у ақлини кам ишлатади-да. Шу боис одамлар уни хулқи ёмон бола экан ёки ота-онаси яхши тарбия бермабди, деб айтишади. Тарбиясиз бола қандай саломлашишни ҳам билмайди. Одобсиз бўлгани учун унинг атрофида дўстлари кам. Тарбияси ва одоби йўқлиги учун болалар ундан узоқроқ юришга ҳаракат қилади, чунки у дилозорлик қилиб, кўпчилик кўнглини қолдиради. Шу боис биронта бола у билан дўстлашишни истамайди. Демак, одобсиз бола бир ўзи яккаланиб, дўстларидан ажраб қолади.
Хўш, одобсиз бола қандай қилиб яхши бўлади, деб савол берарсан. Бунинг учун ҳар қандай одобсиз болага ҳам яхши тарбия берилса, у ўз айбини тушуниб, ундан воз кечиш ҳақида ўйлайди. Яхши болалар одобсиз болага чиройли насиҳат қилиб, уни тўғри йўлга бошлайди. Айниқса, кўчага чиққанда компютерхонада ҳар хил бўлмағур компютер ўйинларига берилиб вақтини зое кеткизаётгани ва ёмон болага айланиб бораётганини билдиради. Одобсиз боланинг одобли болага айланиши осон эмас. Агар у ақлини тўғри ишлата олса, аста-секин яхши болалар сафига қўшилиб олади. Фақат у яхши ва одобли бола бўлишга ҳаракат қилиши керак.

Болалар луғати:
Одоб – яхши хулқ, тарбия ва хушмуомалалик.
Ахлоқ – инсон табиати, муомала, ҳатти-ҳаракати ва одоби.
Тарбия – таълим, ахлоқ-одобни ўргатиш, инсонни вояга етказиш ва улғайтириш.
Эслаб қолинг: “Одоб ҳар бир инсон амал қилиш керак бўлган ҳаёт қонунидир. Инсон айнан одоби билан тилсиз ва ақлсиз ҳайвонлардан ажралиб туради”.

#Болалар

"Бола – одоби билан азиз" китобидан

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg