Muxlis.uz
21.8K subscribers
11.6K photos
3.05K videos
24 files
16.3K links
Muxlis.uz Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг давлат рўйхатидан ўтган диний-маърифий сайти. Гувоҳнома №0979.

❗️Канал материалларидан фойдаланилганда манба кўрсатилсин!
Download Telegram
Audio
Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
147 ёшли саудиялик отахоннинг турмуш тарзи аён бўлди

Ўтган хафта сўнгида саудиялик 147 ёшли дунёнинг энг ёши улуғ кишиларидан бири вафот этди, деб хабар беради Ал-Арабия нашри. Унинг исми Али ал Алақамий эди.

Батафсил
👇👇👇
http://muxlis.uz/uz/news/jahon/147-eshli
Тирноқ ўстириш мумкинми?

Батафсил
👇👇👇
http://muxlis.uz/uz/blog/133


Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
​​Аҳмад ибн Ҳарб роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Эллик йилдан бери Аллоҳга ибодат қиламан. Аммо уч нарсани тарк
қилмагунимча ибодатнинг ҳаловатини топа олмадим:

– одамларнинг рози қилишни тарк этгач ҳақни сўзлашга журъат қила олдим.

– фосиқлар билан суҳбатни тарк қилгач, солиҳлар суҳбатини топдим.

– дунё ҳаловатини тарк қилгач, охират ҳаловатини топдим.


@muxlisuz
Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
ХОТИНИНИНГ АЙБИНИ БЕРКИТГАН ЭР

Бир киши аёлини талоқ қилмоқчи бўлибди. “Аёлингда қандай айб бор?” – деб сўрашибди. У: “Ақлли киши ўз аёлининг айбини фош қилмайди”, дебди. Уни талоқ қилганидан кейин: “Аёлингда қандай айб бор эди?” деб сўрашибди. “Энди у менга бегона, бировнинг аёли билан ишим йўқ”, дебди.
Яна бир солиҳ кишининг рафиқаси ҳадеб азият бераверар экан. Солиҳ киши аёлининг азиятларига сабр қилар, ҳидоят сўраб дуо қиларкан. Аёли озорларига қилган сабри туфайли кеч кирганда уйида бир нур тараларкан. Аёли вафот этгач, ўша нур ҳам йўқолиб қолибди. Қўшнилари: “Нега уйингиздаги нур йўқолиб қолди?” деб сўрашибди. Шунда у киши: “Нур аёлимнинг яхшилиги сабаб тараларди”, деб хотинининг айбларини беркитибди. Қўшнилари аёлининг каромати туфайли уйда нур таралар экан, деб ўйлашибди...

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
Абдулмутталиб туяларини етаклаб Маккага кириб борди. Макка халқига Абраҳанинг мисли кўрилмаган лашкари ҳақида маълумот берди ва ҳаммага шаҳарни тарк этиб, тоғларга чиқиб кетишни буюрди.
Сўнгра Қурайшнинг кайвонилари билан бирга Каъбанинг ёнига келиб, Байт эшигининг
ҳалқасини тутди. Кўзларидан оқаётган ёшлар соқолидан тушиб, кўксига томчилар эди. Оллоҳга юкиниб, маҳзун сас ила дуо этди:
— Оллоҳим, банданг ўз ашёрўзғорини қўриқлашга интилади. Сен ҳам ўз мулкинг — Байтингни қўриқла. Уларнинг хочлари, кучқувватлари сенинг қудратинг устидан асло ғолиб келолмайди. Агар уларнинг хоҳиши бўйича бизни улар билан қибламиз олдида ёлғиз ташлаб қўйсанг, бу ҳам сенинг ишингдир.
Абдулмутталиб шу сўзларни айтар экан, ёнидагилар ҳаяжон ичида «Омин» дедилар.
Кўнгиллардан чиқаётган ниёзлар олий даргоҳга юксалар, бутун Макка халқи Абу Кубайс тепаларида қўл очиб, бу дуоларга жўр бўлишар эди.
Кейин юзта туя келтирилиб, қурбонлик учун нишон урилди ва Каъбанинг ёнига кўйиб кетилди. Каъбага ҳужум қилганлар бу ҳайвонларни сўйиб есалар, бу ноҳак ҳаракатлари учун Оллоҳ улардан интиқом олади, деган тушунча билан шу иш қилинди.
Абдулмутталиб ва шериклари Каъбани асл соҳибга омонат этиб топширгач, тоғларга қараб кетдилар ва душманнинг шаҳарга келишини пойлай бошладилар.

Саодат асри қиссалари. 1-китоб

#Саодатасри

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
Аёлимнинг синглисига уйлансам бўладими?

Батафсил
👇👇👇
http://muxlis.uz/uz/blog/183


Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
​​Ҳар бир қилган гуноҳим учун буюк
👉 Аллоҳга истиғфор айтаман.

Ҳар бир тарк қилган фарзим учун буюк
👉 Аллоҳга истиғфор айтаман.

Ҳар бир инсонга қилган зулмим учун буюк
👉 Аллоҳга истиғфор айтаман.

Ҳар бир солиҳ инсонга қилган жафоларим учун буюк
👉 Аллоҳга истиғфор айтаман.

Золимга дўст бўлганим учун буюк
👉 Аллоҳга истиғфор айтаман.

Кечиктирган ҳар бир яхшилигим учун буюк
👉 Аллоҳга истиғфор айтаман.

Насиҳатчини менсимаганим учун буюк
👉 Аллоҳга истиғфор айтаман.

Мақталган кишини малол кўрганим учун буюк
👉 Аллоҳга истиғфор айтаман.

Гапирган ҳар бир ёмон сўзим учун буюк
👉 Аллоҳга истиғфор айтаман.

Ҳақни зое қилганим учун буюк
👉 Аллоҳга истиғфор айтаман.

Ботилга эргашганим учун буюк
👉 Аллоҳга истиғфор айтаман.

Беҳуда ўтказган вақтим учун буюк Аллоҳга истиғфор
айтаман.

Виждонни ҳалок қилганим учун буюк
👉 Аллоҳга истиғфор айтаман.

Фош қилган ҳар бир сирим учун буюк
👉 Аллоҳга истиғфор айтаман.

Ишончли кишини алдаганим учун буюк
👉 Аллоҳга истиғфор айтаман.

Хилоф қилган ҳар бир ваъдам учун буюк
👉 Аллоҳга истиғфор айтаман.


Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
Бой бўлишни истайсизми?

Ҳаётда ҳар бир инсон бой бўлишни истайди ва бу йўлда тинмай ҳаракат қилади. Агар бу ҳаракат Аллоҳ кўрсатган ҳалол тарзда бўлса динимизда унга бой бўлишга ҳеч қандай тақиқ йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Эй Амр, солиҳ бойлик солиҳ кишининг қўлида бўлса, қандоқ ҳам яхши! деганлар (Имом Бухорий Имом, Имом Табароний ривоят қилган).

Батафсил
👇👇👇
http://muxlis.uz/uz/article/boj-blishni-istajsizmi
Ўзбекистонда Қуръон тиловати бўйича халқаро фестивал ўтказилади

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Батафсил
👇👇👇
http://muxlis.uz/uz/news/uzbekiston/ozbekiston
​​ҲАР ЛАҲЗА ҒАНИМАТ

Ғофил бандамиз. Ҳою ҳаваслар ортидан югуриб, чарчамаймиз. Дунё ишларидан ҳориб, охиратимиз учун тайёргарликни кечиктирамиз.
Қўл-оёғимиз соғлом. Ёруғ дунёни кўзларимиз билан кўра оламиз. Аммо шукрни унутиб, нолиганимиз-нолиган. Гоҳида пулимиз, бойлигимиз кўплигидан
мағрурланиб, атрофдагиларни писанд қилмаймиз. Ҳовлимизда ишлаётган устанинг ишидан атай айб топиб, ҳақини тўла бермаймиз. Ёрдам сўраб, дил очганни эшитгимиз, қўл чўзганга садақа бергимиз келмайди.
Хатоларимизни гоҳида кеч тушунамиз. Яқинларимиз ёнимизда эканида қадрига етмаймиз, ширин сўзимизни аяймиз. Вақти келади, уларни тополмаймиз, соғинамиз,
кўзёш тўкамиз, эътиборсизлигимиз, озорларимиз учун қийналамиз...
Яратганга итоатни, шукрни унутмаслик учун... бир-биримизни кечира билиш учун... изтиробда қолмаслик учун... қалбимизда бир ҳис яшамоғи зарур: “Танамизга жон ато этган Зот хоҳлаган пайти омонатини қайтариб олиши мумкин. Ҳар лаҳзамизни ғанимат билишимиз керак...”

Ҳидоят

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
ХУШУЪНИНГ ЎРНИ

Хушуъ қалбда бўлади. Унинг самараси аъзоларда кўринади. Хушуънинг асл маъноси қалб юмшаши, мулойимлигидир. Агар қалб хушуъли бўлса, танаъ аъзолари ҳам хушуъ қилади. Чунки аъзолар қалбга бўйсунади. Қалб танада подшоҳдир, қолган аъзолар унга аскар. “Нажот топган мўминлар хушуъси қалбларида бўлади. Шунинг учун улар кўзларини тиядилар, гуноҳлардан сақландилар”, дейди улуғ тобеин Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ. Кимнинг қалби хушуъ билан безанса, унга Аллоҳдан улуғ бир неъмат етибди. Чунки хушуъ ихлоснинг аломатидир .
Хушуънинг намоздаги ўрни руҳнинг танадаги ўрни каби, дейилди. Демак, хушуъсиз намоз ўлик намоз. Ундай намозда яхшилик йўқ. Бугун намозхонлар орасида баъзан ножоиз ишлар қилинаётганига сабаб хушуъсизлик бўлса ажаб эмас. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло: “Намоз мункардан, бузуқ ишлардан тўсади” деб хабар берган. Аллоҳ таолонинг сўзи рост. Ҳақиқатан, намоз гуноҳлардан, ёмонликлардан қайтаради. Фақат нафсимизда, намозимизда камчилик бор. Шунинг учун ҳам бугун бизга хушуъ ниҳоятда зарур. Чунки энг буюк ибодат мазмуни, ундан олинадиган савоб хушуъга, унинг даражасига боғлиқ .

"Намозда хушуъ" китобидан

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
Болалар тарбиясининг ўзига хос жиҳатлари

Азиз болалар, тарбия, одоб-ахлоқ қуйидаги муҳим жиҳатларни ўз ичига олади.
Феъл-атвор тарбияси.
Болалар кичикликларидан яхши тарбия кўрсалар, одобли-ахлоқли, маданиятли бўлиб вояга етадилар. Болаликда олинган илм ва одоб-ахлоқ фарзанд хотирасига маҳкам ўрганашади. Қайси бола ёшлигидан таълим-тарбия кўрган бўлса, унинг комил инсон бўлиб етишишига шубҳа йўқ. Албатта бунда ота-оналар ва устозлар асосий ўринни эгаллайдилар. Шу сабаб устоз ва мураббийлар сўзига қулоқ тутиш, уларнинг ўгитларига амал қилиш лозим.
Эътиқод тарбияси.
Эътиқод инсон ҳаётида энг муҳим омил саналади. Сабаби эътиқодсиз одамнинг онги бўш, фикри тарқоқ ва бузуқ ғоя ва ишончларга қўшилиб кетиш хавфи бўлади.
Инсон қалбидаги эътиқодни ҳеч нарсани кетказа олмайди, уни на пул, на мансаб ва на қўрқитиш ва дўқ-пўписа билан кетказиб бўлмайди. Эътиқоди мустаҳкам одам тоғдек бақувват, дарёдек тошқин ва серғайрат бўлади. Шунинг учун эътиқод ва у билан боғлиқ нарсаларни пухта ўрганиб олиш керак.
Бадан тарбийси.
Инсон модда ва руҳдан иборат. Шундай экан унинг руҳий соғлом бўлиши билан бирга моддий соғломлиги ҳам муҳим омиллардан ҳисобланади. Бадан тарбияси баданни соғлом ва кучли ҳамда аъзоларни мукаммал даражага етказишдан иборат. Бусиз бахт-саодатга эришиб бўлмайди.
Фикр (ақл) тарбияси.
Инсон боласини дунё ва охират саодатига бошловчи нарса, албатта Аллоҳнинг энг буюк неъмати бўлган ақлдир. Ақл орқали инсон яхшини ёмондан, оқни қорадан ажрата олади. Мана шу нарса унинг саодатга эришишида восита вазифасини бажаради.
Болалар луғати:
Феъл-атвор – инсоннинг ўзига хос хусусияти, характери, табиати.
Эътиқод – ишонч, қалб билан тасдиқлаш, имон.
Фикр – ўйлаш, хаёл, мулоҳаза, ғоя.


#Болалар

"Бола – одоби билан азиз" китобидан

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ أَكْثَرَ مِنْ الإِسْتِغْفَارِ جَعَلَ اللهُ لَهُ مِنْ كُلِّ هَمٍّ فَرَجًا وَمِنْ كُلِّ ضِيقٍ مَخْرَجًا وَرَزَقَهُ مِنْ حَيْثُ لاَ يَحْتَسِبُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَالطَّبَرَانِيُّ وَالْحَاكِمُ.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради” (Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган ).
Гуноҳ банда бошига ғам-ташвиш келтиради. Турли муаммолар, дилхираликлар гуноҳлар туфайли пайдо бўлади. Мана шу муаммонинг давоси тавба, истиғфордир.
Фараз қилинг: бир одам бошига оғир мусибат тушди, кутилмаганда боши берк кўчага кириб қолди. Нима қилишни билмаяпти. Мана шундай пайтда истиғфор асқатади. Банда “Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ”, деб Аллоҳга юкинса, Меҳрибон Парвардигор унга ёрдам беради. Аллоҳ неъматларига шукр қилган, Унга ҳамду сано, истиғфор айтган бандани қийин дамларда кўмаксиз қолдирмайди.
Тирикчилик масаласида қандайдир муаммога дуч келганда ҳам истиғфор айтилади. Жаъфар Содиқ шундай деган экан: “Кимнинг ризқи (келиши) кечикса, истиғфор айтишни кўпайтирсин ”.
Ойлик маоши кечикаётган, савдосидан барака кўтарилган одам истиғфор айтса, ишлари юришиб кетади. Аллоҳ кўп истиғфор айтган бандани хаёлига келмаган томондан ризқлантиради.
Қарзга ботган ёки бировга қарз бериб, пулини ололмай юрган одам ҳам истиғфор билан муродига етади.
Агар оилада нотинчлик бўлса, эр-хотин ўртасида келишмовчилик чиқса ёки фарзандлар итоатсизлик қилиб, катталар гапини икки қилса, истиғфор айтилади.
Баъзида инсоннинг моддий ҳолати яхши бўлсаям негадир қалби безовта бўлаверади, пули бор, ошна-оғайнилари, таниш-билишлари бисёр, негадир қалби нотинч. Мана шундай пайтда ҳам истиғфор айтилса, кўнгилдаги ғашлик арийди. Кўп истиғфор айтган инсон ўзини анча енгил ҳис қилади. Чунки ҳар сафар истиғфор айтилганида дилдаги қора доғлар ювилади, дилхиралик барҳам топади.
Бойми, камбағалми, ёшми, қарими, ҳар бир инсон истиғфор айтишга муҳтож. Сабаби оддий: инсон ожиз ва заиф. Ҳаётда ҳар қандай муаммони чангал-чангал пул билан, казо-казо таниш-билишлар билан ҳал этиб бўлмайди. Дунёда пул билан ҳам битмайдиган ишлар жуда кўп.
Хуллас, истиғфор айтиб қийин вазиятлардан чиқиб кетиш, муаммоларни ҳал этиш мумкин. Аллоҳ бизга шундай имконият берган. Бунинг учун Аллоҳга ҳамду санолар айтамиз.

"Истиғфорнинг 40 хосияти I Салавотлар " китобидан

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
БИЛМАЙИН БОСДИМ ТИКАННИ...

Оилада учта фарзандмиз – акам, мен ва синглим. Синглим туғилгач, бир йил ўтиб, ойим оғир хасталик сабаб оламдан ўтди. Ўшанда мен тўрт, акам эса олти ёшда эдик. Дадам ишга эрта кетиб, кеч қайтарди. Шунинг учун бизга бувим қараб турардилар. У киши ҳам анча кексайиб қолгандилар, ёш болаларга қараш, уй юмушлари бувимга оғирлик қилар эди.

Бир куни бувим отамга:

– Мен кексайиб қолдим. Болаларингга яхши қарол­маяпман. Уларга она керак, уйлангин, – деб қолди.

Отам аввал кўнмади. Бироқ бувим ҳам оёқ тираб туриб олгач, ноилож уйланди.

Отам ишга кетганидан сўнг ўгай онам бизни қийнар, акам иккаламизга уй-рўзғор ишларини қилдирарди. Агар отамга айтгудек бўлсак, аямасдан калтаклашини айтарди.

Шу зайлда қийинчиликлар остида яшай бошладик. Мактабга бордик, коллежда ўқидик. Бу орада ўгай онам бошимизга не-не кунларни солмади.

Онамни йўқотганим, ҳаётимдаги қийинчиликлар... Кўнглим алланечук тушкунлик домида, инсонларга ишончсизлик исканжасида эди. Имкон қадар уйдан узоқда бўлишга ҳаракат қилардим. Шу сабабли коллежда ўқиб юрган кезларим таътилда ишлашга жазм қилдим.

Бошқа ёшлар каби мен ҳам компьютер, телефон, интернетга қизиқардим. Ишлаб топган пулимни интернет клубларига сарфлардим.

Қўлимга кўп пул тушганида қимматбаҳо телефон сотиб олдим. Дарҳол интернетга уландим. Энди интернет клубларига боришимга ҳожат қолмаганди. Истаган вақтимда интернетга кириб, дўстларим билан гаплашишим мумкин эди.

Ана шундай дўстларимдан бири ўзини Гўзал деб таништирган қиз эди. У қўшни вилоятда яшар, ёши 24 да экан. Бир ой интернетда гаплашганимиздан сўнг телефон рақамларимизни алмашдик. Энди унинг овозини ҳам эшита олардим. Шундан кейин Гўзал билан жуда яқин бўлиб кетдик. Мен ўгай онамнинг қилмишлари ҳақида гапирардим, у менга таскин-тасалли берарди. Уни учрашувга таклиф қилдим.

Аввалига Гўзал кўнмади, кўришайлик деяверганимдан кейин рози бўлди. Кечки пайт учрашишга келишиб олдик. Қўшни вилоятга бордим. У айтган жойда Гўзални кута бошладим. Ниҳоят, у келди.
Унинг исми жисмига монанд экан. Мени ўзига мафтун этди. Бир кўришдаёқ севиб қолдим. Сира иккиланмай унга кўнглимни очдим.

– Аҳдингиз қатъийми, йигит? – дея нозланди Гўзал.

Менга бефарқ эмаслигидан ғоят қувондим.

– Эртагаёқ уйингизга совчи юбораман, – дедим.

Бу ҳақда ота-онамга айтган эдим, дарҳол ўгай онам қаршилик билдирди:

– Ҳеч замонда акадан олдин ука уйланар эканми?!

– Майли, икковини бирга уйлантирамиз, қўш тўй қиламиз, – деди отам.

Отамнинг қистови билан совчиликка бориб келган ўгай онам норози оҳангда жириллади:

– Қиз ўғлингиздан анча катта экан, – деди.

– Атиги тўрт ёш, дедим жон ҳолатда.

Бирдан отамнинг жаҳли чиқди. Менга ғазабли нигоҳини қадаб:

– Тўй бўлмайди! – деди.

Мен ҳам бўш келмадим. “Шу қизга уйланмасам, ўзимни-ўзим ўлдираман”, – деб дағдаға қилдим. Уйимизда бу можаро анча давом этди. Қариндош-уруғ ўртага тушиб, ахири отам тўйга рози бўлди. Тез кунда тўйимиз бўлиб ўтди. Мен ниҳоятда бахтли эдим. Лекин бу қувончим узоққа чўзилмади. Тўйимизга бир ҳафта бўлмай, келинга суддан чақириқ қоғози келди...

Аввалига англашилмовчилик бўлса керак, деб ўйладик. Эртасига судга борсак, ҳаммаси аён бўлди.

Гўзал суюқоёқ. У тўрт йил чет элда бўлиб, фоҳишалик, қўшмачилик ва одам савдоси каби жиноий ишларга қўл урган экан. Ўша куниёқ у ҳибсга олинди.

Бу оғир иснодни кўтаролмай отам юрак хуружидан вафот этди. Мен эса эл орасида шармандаи шармисор бўлдим. Интернет орқали бир енгилтак, жиноятчи аёл билан танишиб, бошимга шунча балоларни орттирдим. Билмайин босдим тиканни, энди азобини тортмоқдаман...

"Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя" китобидан

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
АЧЧИҚ ОЛМА

Бу воқеа мустабид тузум пайтлари бўлиб ўтган эди. Ўтган асрнинг 80-йиллари – ҳали талабалик пайтимизда бир ўртоғимиз университетнинг охирги босқичида уйланди. Ёш келин-куёвлар Тошкент шаҳар Сирғали туманидаги ишчилар ётоқхонасида яшарди. Келин оғироёқ бўлиб, ҳали пишмаган ўта нордон олмага бошқоронғи эди. Йигит ҳар куни эрталаб бадантарбия учун югуриб “Спутник” даҳасидаги кўлгача борар, у ерда бироз чўмилиб яна ётоқхонага қайтарди. Йўл четидаги бир хил русумда қурилган ҳовлиларнинг кўча томонига турли мевали дарахтлар экилган эди. Ҳовлиларнинг бирида ёш келинчак бошқоронғи бўлган аччиқ олма шохлари мевасини кўтаролмай, ергача эгилиб қолганди. Меваларининг анчагинаси тўкилиб ҳам кетган эди.
Йигит ҳар куни пастгина панжарадан ошиб, шу олмалардан беш-олтитасини келинчакка олиб борарди. Бир куни эрталаб ўртоғи ҳам у билан бирга югуришга чиқди. Олмали ҳовли олдига келгач, куёвбола одатига кўра, сакраб панжарадан ўтиб, 5–6 та олмани ердан териб олди-да, ортга қараб югурди. Буни кўрган ўртоғи уни тўхтатиб, аёлига ҳомиладорлик пайтида ўғирланган насиба бериш нотўғрилигини, ҳаром ризқ билан унган бола ёмон фарзанд бўлишини айтди.
Куёвбола не қиларини билмай қолди. Олмани ташлаб юборай деса, хотини шу олмаларни кутиб ўтирибди, олай деса, ўртоғи ҳақ гапни айтиб турибди. Алқисса, икки ўртоқ келишиб, ҳовли эгасини чақириб, рухсат сўрашга қарор қилишди.
Икки спортчи йигитнинг олдига рус миллатига мансуб кекса киши чиқди. Йигитлар муддаоларини айтишди. Шунда қария:
– Нимасини сўрайсизлар шу олмаларнинг, шундоқ ҳам ҳосилини кўтаролмай, эгилиб ётибди, остига тушганлари эса шундоқ чириб кетади, олаверинглар, қанча керак бўлса, – деди.
– Йўқ, отахон, мусулмончиликда бировнинг молини сўрамай олиш мумкин эмас. Айниқса, ҳомиладор аёлга фақат ҳалол ризқ бериш керак. Акс ҳолда, у туғадиган бола яхши инсон бўлмайди. Ота-боболаримиз бу қоидага ҳеч қачон хилоф иш қилишмаган.
– Э, яшавор мусулмон йигит! Динингиз ҳалолликка шунчалик эътиборли бўлса, демак, у жуда мукаммал ва тўғри дин экан. Мен сизларнинг тўғриликларингизга тан бердим. Ана шу бола туғилгунича боғимдаги ҳамма олмаларни – шохидагисини ҳам, ердагисини ҳам сизларга совға қилдим. Ош бўлсин, ҳаммасини хоҳлаган пайтда териб олаверинглар.
Энди ҳар куни куёвбола бир челак-ярим челак аччиқ олма териб уйига олиб борарди. Хотинига энди тежаб ўтирмай, хоҳлаганича еяверишини айтган эди. Бунинг сабабини хотини сўраганда, у кулиб:
– Бир рус ота топиб олдим, у менга боғидаги ҳамма олмаларини совға қилди. Олмалар ўшанинг боғидан, – дея ҳазиллашиб қўярди.
Олтинни қаерга ташласанг ҳам, у занг­ламайди. Мис эса тезда занглаб, “миси” чиқиб қолади. Ислом дини таҳқирланиб, қадриятларимиз топталган ўша пайтларда ҳам имонли, ор-номусли йигитлар кўп бўлган. Улар оиласига ҳаром ризқ олиб келишни ўзларига эп кўришмаган. Ҳозирги доруломон кунларда эса бу масалада янада мукаммал ва мустаҳкам бўлишимиз талаб этилади.

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
ТЎШАК СИРЛАРИ ЭР-ХОТИН ОРАСИДА ҚОЛСИН!

Оила тинчлиги эр-хотиннинг бир-бирига ҳурмати, бир-бирини ўзаро тушуниши, сир сақлаши билан чамбарчас боғлиқ. Зеро, эр-хотин ўртасидаги маҳрам сирларни сақлай билмаслик ёмон оқибатларга олиб боради.
Қуръони каримнинг Бақара сураси 187-оятида: “...Улар сизлар учун либос, сизлар улар учун либосдирсиз...” дейилган.
Кийим йиртиқ ва калта бўлса, кишининг авритини тўлиқ ёпмайди. Эр-хотин ҳам шундай. Бири иккинчисига ёпинчиқ бўлади: сирларини беркитади, фош қилмайди. Оила сирларини ошкор қилиш, ҳатто талоқдан (яъни, эр-хотин ажрашиб кетганидан) кейин ҳам мумкин эмас.
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Қиёмат куни Аллоҳ даргоҳида мартаба жиҳатидан одамларнинг энг ёмони аёлига яқинлик қилиб, кейин унинг сирини ошкор қиладиган кимсадир” (Муслим ривоят қилган).
Эътибор берсак, жуда кўп оилалар айнан сир сақлай билмаслик, оғзи бўшлик оқибатида бузилиб кетади. Натижада жамиятда хотинсиз эркаклар, бевалар, тирик етимлар пайдо бўлади.
Тўшакда аёли билан нима қилгани ҳақида гапириб юриш, аёлини ўзгаларга “васф” (“реклама”) қилиш ҳақиқий эркакнинг иши эмас. Бу мурувватга, эркаклик ғурурига зиддир. Аслида эркак деганлари аёлида бор камчиликларни-да беркитади, унинг номини, сифатини бегона кишилар олдида тилга олмайди.
Ҳадисда айтилаётган иш асосан эркаклар томонидан қилинади. Бироқ бу, аёлларга ҳам тегишли. Аёл хотинлар орасида эрининг “фазилати” ёки камчиликларини айтмаслиги, тилини тийиши керак. Одатда, аёллар бир жойга йиғилса, бирон-бир мавзуда суҳбат бошланади. Албатта бу “мавзу” ҳам эътибордан четда қолмайди.
Пайғамбар алайҳиссалом яна шундай деганлар: “Қиёмат куни Аллоҳ наздидаги энг улуғ омонат(га хиёнат қилиш) бир киши аёлига яқинлик қилиб, кейин унинг сирини ошкор этишидир” (Абу Довуд ривоят қилган).
Бир улуғ зот: “Мажлисларингизда аёлларингизни, таомингизни зикр қилманглар. Киши фаржи билан қорни эҳтиёжи ҳақида сўз очиши унинг маломат қилинишига етарлидир”, деган экан.
Асмоъ бинти Язиддан ривоят қилинишича, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида эканида эркаклар, аёллар ҳам ўша ерда ўтиришганди. Пайғамбаримиз: “Бир киши аёли билан қилган ишини айтиб қолиши ҳеч гап эмас. Бир аёл эри билан қилган ишини айтиб қолиши ҳеч гап эмас”, деганларида қавм жим бўлиб қолди. Шунда Асмоъ: “Эй Расулуллоҳ, аёллар буни гапиришади. Эркаклар ҳам шундай қилишади”, деди. У зот: “Бундай қилманглар! Бу шайтон(нинг иши)га ўхшайди. (Шайтон) йўлда урғочи шайтон билан қўшилади. Одамлар эса уларга қараб туради”, дедилар (Имом Аҳмад ривоят қилган).
Бундан чиқди, оилавий сирни сақлай билмаслик, ётоқда бўладиган ишларни бировларга айтиш, уятсизлик, ҳаёсизлик шайтонга хос иш экан.
Истисно тариқасида шуни эслатиб ўтиш лозим: эр ёки хотин зарурат юзасидан ҳозиқ (моҳир) табиб ёки адолатли қози олдида тўшакда бўладиган муомалани тилга олиши мумкин. Зеро, икки тарафдан бири ожиз эканини айтишга тўғри келиб қолганида, бу ишнинг ҳечқиси йўқ. Фақат ҳожат тушгандагина бунга рухсат этилади.
Яна бир ҳадиси шарифда айтилади: “Жимода кучли экани билан мақтаниш ҳаромдир” (Байҳақий ривоят қилган).
Белида белбоғи бор эркак аёли билан қиладиган ишини гапириб мақтанмайди. Аслида тўшакдаги иши билан кеккайиш шармандаликдан бошқа нарса эмас. Бу гапдан кейин кишилар унинг куч-қувватига тан берадиган, деб ўйламасин. Балки унинг майна бўлгани, шармандаси чиққани қолади.
Хуллас, оилам тинч, ҳаётим осуда бўлсин, деган эр-хотин бир-бирининг сирини, ўзгалар билмаслиги лозим нарсаларни уйдан ташқарига олиб чиқмайди, тилини тияди.

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg