Muxlis.uz
21.4K subscribers
11.7K photos
3.12K videos
24 files
16.4K links
Muxlis.uz Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг давлат рўйхатидан ўтган диний-маърифий сайти. Гувоҳнома №0979.

❗️Канал материалларидан фойдаланилганда манба кўрсатилсин!
Download Telegram
Audio
@muxlisuz
Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: “Агар Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак бу муваффақият бўлади”

@muxlisuz
Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
АЁЛ КЎНГЛИГА ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ЙЎЛ ТОПИШ МУМКИН?

– Суҳбaтлaшaётгaндa ижoбий сўзлaрни ишлатинг, сaлбийлaридaн сaқлaнинг;
– Аниқ гaпиринг, гaпингизни яxши aнглaб oлгуничa тaкрoрлaнг;
– Аёлингизни чирoйли исмлaр билaн чaқиринг.
– Бўш вaқтингизни aёлингиз билaн суҳбaтлaшишгa сарфланг;
– Унгa яxши янгиликлaрни еткaзинг;
– Энг яxши xoтирaлaрингиз aёлингиз билaн биргa бўлишини ҳaр дoим ёддa сaқлaнг;
– Аёлингиз билaн меъёрни билган ҳолда ҳaзиллaшинг;
– Спoрт ёки бoшқa бирoр нaрсaдa aёлингиз билaн ўзaрo мусoбaқaлaшинг;
– Аёлингизнинг сиз учун муҳим қaрaшлaри тўғрисидa ўз фикрингизни билдиринг;
– Унинг фикрлaрини диққaт билaн ўргaниб чиқинг;
– Ўз фикрлaри билaн сизгa ёрдaм бeргaни учун aёлингизгa миннaтдoрчилик билдиринг;
– Мaъқул тoпмaгaн кишини бориб кўришгa aёлингизни мaжбурлaмaнг;
– Эҳтиёжлaригa етaдигaн дaрaжaдa пул билaн тaъминлaнг;
– Қaердa бўлишингиздaн қaтъи нaзaр aёлингиз билaн xaбaрлaшиб туринг;
– Илoжи бoричa тeзрoқ уйга қaйтишгa ҳaрaкaт қилинг;
– Аёлингизгa ҳaдя oлиб кeлишни унутмaнг;
– Дoим тoзa-пoк бўлинг;
– Аёлингиз учун xушбўйлaнинг;
– Тўшак сирлaрини, aёлингиз муaммoлaрини, бoшқa шaxсий мaълумoтлaрни ўзгалaргa aйтманг;
– Oтa-oнaсини зиёрaт қилишгa аёлингизни oлиб бoринг;
– Aёлингизни келиб кўришга уларни тaклиф этинг;
– Аёлингиз нoмaҳрaм эркaклaрга бемалол aрaлaшиб юришигa йўл қўймaнг;
– Ортиқчa рaшкдaн сaқлaнинг;
– Сизгa нисбaтaн қилгaн xaтoлaрини кeчиринг;
– Энг aввaл бир нeчa мaртa билвoситa, кейин бeвoситa нaсиҳaт қилинг;
– Аёлингизнинг фaқaт кaттa xaтoлaринигинa ҳисoбгa oлиб қўйинг;
– Хaтo қилишидaн қaтъи нaзaр, унинг бaрчa яxшиликлaрини ёддa тутинг;
– Аёлингизни яxши oвқaт қилмaгaни учун тeргaмaнг, чунки Расулуллoҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тaoм ҳaқидa ёмон гапирмaгaнлaр;
– Хaтoсини aйтишдaн oлдин унгa билвoситa билдиришгa ҳaрaкaт қилинг. Тўғридaн-тўғри aйтишдaн кўрa мана шуниси aфзaл;
– Аёлингизга қaттиқ бoтадиган сўзлaрни гапирманг;
– Ғaзaбингиз кeтишини кутинг. Чунки бу, ўзингизни мувoзaнaтдa тутиб туришгa ёрдaм бeрaди.

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
Кўчадан топиб олинган тилла узук ҳукми

Батафсил
👇👇👇
http://muxlis.uz/uz/blog/108


Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
​​ЧИН ДИЛДАН ИСТАСАНГИЗ...

Хўжайиним ҳар доим: "Сиз намоз ўқийсиз, мени ҳам дуо қилинг, ишларим юришсин..." дер эдилар-у, лекин ўзлари ҳеч намоз ўқишга бўйин эгмас эдилар. Анча юқори мансабларда ишлаганлариданми, билмадим, ҳар қалай, “ҳозир ишларим кўп”; “қарисак, нафақага чиқсак, кейин бошлармиз...” қабилидаги баҳоналари бўлар эди.

Бир куни хўжайиним кўпроқ суюядиган неварамиз касал бўлиб қолди. Ўшанда у кишига: “Адажониси, сиз ҳам таҳорат олиб, намоз ўқинг, неварангиз ҳақига дуо қилинг”, дея ялиниб-ёлвордим. Аммо ҳеч садо чиқмади. Аксинча, “Сиз кўпроқ дуо қилиб сўранг”, дедилар-у, ишга шошилдилар.

Ўшанда қанчалик ўксинганимни биргина Аллоҳ билади. Йиғлаб-йиғлаб олдим. Бир кун келиб хўжайним ҳам ҳидоят топишига умид қилиб яшашгина мени руҳан тетиклаштирар эди. Кечалари туриб, нафл ўқирдим, хўжайиним, неварам ҳақига дуолар қилардим. Изтироб чекканимда, ёлғизланиб қолганимда суянчим, эшитгувчим Аллоҳ бўларди. Дардимни тўкиб-тўкиб солганимда ҳам тинглагувчи ёлғиз У эди. Мен чин дилдан истадим. Чин дилдан холис ниятда сўрадим, алҳамдулиллаҳ, ниҳоят дуоларим ижобат бўлди. Ҳа, ҳа, жуда чиройли бир тарзда ижобат бўлди.

Ўтган йили менга ҳам ҳаж сафарига бориш насиб этди. Хўжайиним менга маҳрам бўлдилар. Ҳажга нечоғлик шошилмай, алланечук хавотир мени қийнарди. Чунки хўжайиним ибодатдан кўра кўпроқ сайр-саёҳатни ният қилган эдилар. Анча-мунча пул олдилар, баъзи ашёлар билан каттагина сумкани тўлдирдилар.

Орзиқиб кутилган кун ҳам келди. Учоқда парвоз қилар эканмиз, муборак масканлар салобатидан вужудимни титроқ босар эди. Алланечук энтикиш билан хўжайинимга қарайман. Улар ҳамон бамайлихотир ўтирардилар. Ўз-ўзимга пичирлайман: “Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади”.

Маккага бориб тушган кунимиздаёқ хўжайиним дўконларни айлана туриб, ҳалиги сумкани йўқотиб қўйдилар. Мен бу ҳодисага асло оғринмадим. Бироқ хўжайинимнинг бир оз жаҳллари чиқиб юрди. Бу йўқотиш беҳикмат эмаслигини кейинроқ билдик.

Пулсиз, ортиқча ташвишларсиз қолган хўжайиним энди хайрли ўйларга ҳам берила бошлаган эдилар:

— Ойиси, бу ерга ҳам ҳожи, ҳам сайёҳ бўлиб бораман, деб ният қилганим Худога ёқмади, шекилли, бор-будумни йўқотдим. “Бандасининг ҳамма истагани бўлавермайди”, дегани-да бу! Шундай муқаддас жойларга келиб, охиратни ўйламай, дунё ташвишида юрганимнинг жазоси бу!.. Аллоҳим, ўзинг кечир мендай гумроҳни...

Хўжайиним яна нималарнидир афсусланиб сўзлардилар. Мен эса қувончдан кўзларим ёшланиб, беихтиёр: “Аллоҳга беадад шукр”, дея тинмай пичирлардим. Назаримда, бу уларнинг ҳидоят сари ташлаган биринчи қадамлари эди...

Шундан сўнг хўжайиним билан ҳаж арконларини бирга-бирга адо этдик. Имкон қадар кўп ибодатлар, дуолар қилдик, тилаклар билдирдик. Бир-биримизга суяндик, бир-биримиз билан имонлашдик. Мен бу кунларни қанчалар интиқиб кутган эдим. Куръони карим оятлари ваҳий этиб туширилган, Расулуллоҳнинг, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, қадамлари теккан, масжидлари, равзалари бўлган заминда фарзандларимнинг отаси — азиз кишим билан ёнма-ён ибодат қилиш ҳаётимизнинг унутилмас саҳифаларига айланиб қолди.

Ҳар гал фарз намозларида хўжайинимга иқтидо қиларканман, ўша гўзал кунларда юрагимни тўлдирган туйғулар яна қайтиб келгандек бўлади ва бу самимият бутун вужудимга титроқ


Ⓜ️Hidoyat

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
Эрталаб уйғонгач, юриш тараддудини кўрар эканлар, лашкарга эълон эшиттирилди. Абраҳа бир кунлик истироҳат берган эди. Сабаб — Каъбага яқинлашиб қолганликлари бўлди. Яхшилаб дам олингач, сўнгра Каъбага ҳужум қилиниши билдирилди. Ўрнидан турганлар яна такрор ётдилар. Тоза ҳаводан симириб, ҳамроҳлар ўзаро суҳбатга берилдилар.
Абу Риғолнинг нонуштасини келтирган одам унинг ҳали ҳам ўрнидан турмаганини кўрди. У юзтубан ётар, қўли нарироқдаги бир нарсани олмоқчи бўлгандек узалган эди. Келган одам уни уйғотмоқчи бўлди:
— Ўлганмисан нима бало, тур, эй Абу Риғол!
Абу Риғолнинг танаси қимирламасди. Аскар хайрон бўлди. Сўнгра бақира кетди:
— Ўлибди, ўлибди!
— Ким ўлибди?
—Абу Риғол ўлибди, — дея титрарди ҳалиги аскар. Бир соат ичида олтмиш минг кишилик бутун лашкар бу нохуш хабардан воқиф бўлди.
Абраҳа нонуштасини битиргач, хизматкори унинг қулоғига пичирлади:
—Нима, Абу Риғол ўлибдими? Абраҳа ишонмади:
—Алжирама, кечгача олдимда эдику?!
—Султоним, ўлганлиги аниқ.
—Бориб ўзинг кўриб келчи. Бўлар-бўлмас миш-мишларга ишонаверасанми?
Хизматчи чикди. Қайтиб келиб, биргина сўз айтди:
— Ўлибди.
Абраҳа «бўлиши мумкин» дегандек, бошини қимирлатди ва: Зотан, биз ҳам қарийб Маккага келдик. Сўнгра буюрди: — Чуқур қазиб, ўликни
кўминглар!
Абраҳа филбон Асвад ибн Мақсудни чақириб, унга бир неча суворий берди ва Маккага жўнатди. Асвад Макка томонга бориб, у атрофдаги туяларни ҳайдаб келтирди. Бу туялар орасида Макка раиси Абдулмутталибнинг икки юз туяси ҳам бор эди.

Саодат асри қиссалари. 1-китоб

#Саодатасри

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
НАМОЗДАГИ ҲАРАКАТЛАРНИНГ ИНСОН ТАНАСИГА ТАЪСИРИ

Маълум бўлишича, намоздаги ҳаракатлар инсонда жисмоний динамизмни (яъни, ҳаракатчан ўсишни) таъминлайди. Бу илоҳий ибодат қийматини янада оширади. Намоздаги ҳаракатларнинг аъзоларга таъсири эса, одам анатомияси билан шуғулланадиган олимларни ҳам ҳайратга солмоқда. Ортопедик нуқтаи назардан қараганда, намоздаги барча ҳаракатлар бўйинга, умуртқа поғонасига, биқинга, бўғимларга кони фойдадир.
Таҳлиллар шуни кўрсатади, намозда ўзаро ҳамоҳанг ўнта ҳаракат, фавқулодда эгилувчанлик намоён бўлади. Бунда ҳаракат билан ҳаракатсизлик ажойиб қоида асосида ўзгаради.
Демак, биринчи ҳолатда қўллар юқори кўтарилади, бош бармоқ қулоқнинг юмшоқ ерига текказилади. Бу билан тана мушаклари бироз тортилади, нафас олиш енгиллашади.
Иккинчи ҳолат – қўлларни қорин устида ушлаб туриш. Ўнг кафтни чап кафт устида ушлаб туриш давомида бош бармоқ энг муҳим акупунктур нуқталар ҳисобланган йўғон ичакларга тегади. Қўлларнинг қорин устига қўйилиши энсага (яъни, бўйин орқасига), елка мушакларига тушадиган юкни енгиллаштиради.
Учинчи ҳолат – рукуъ (эгилиш). Мутахассислар фикрича, қўллар таранг ҳолда тизза кўзига қўйилганда чуқур нафас чиқариш жараёни кечади. Кўкрак қафаси мушаклари тортилиб, қисқа муддатга кенгаяди.
Тўртинчи ҳолат – рукуъдан қайтиш. Намоз ўқиётган киши рукуъдан тураётиб, қўлларини ёнга ташлаганда бутун тана мушаклари юмшайди, мувозанати тикланади.
Бешинчи ҳолат – сажда (бошни ерга қўйиш). Бу пайтда курак суяклари, энса мушаклари ҳаракатланади. Айни пайтда мушаклар билан бирга барча пайлар тетиклашади.
Биринчи ҳолатда елка ҳаракатлари, ундан кейинги ҳолатда биқин, тизза, елка, тирсаклар, тўпиқлар фаол иштирок этади. Бир кунда беш маҳал намоз ўқилса, бўйин ва умуртқа поғонаси “занглаб қолиш”дан сақланади .

"Намозда хушуъ" китобидан

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
Дуоси мустажоб бола
(Ибратли ҳикоя)

Бир куни мўминлар амири Умар ибн Хаттоб Мадина кўчаларининг бирида чопқиллаб юрган ёш болани кўриб қолди. Шу онда болага қараб:
– Эй бола! Ҳаққимизга бир дуо қилгин, Аллоҳ таоло бизга раҳм қилсин, – деди. Шунда саҳобалар:
– Эй мўминлар амири, Аллоҳ таоло раҳм қилсин, деб шу боладан дуо сўраяпсизми? Ахир сиз жаннат башорат қилинган ўн кишидан бирисиз-ку! – дея ажабланишди. Шунда Ҳазрати Умар:
– Ҳа, мен ундан ҳақимизга дуо қил, деб сўраяпман, чунки у ҳали балоғат ёшига етиб улгурмаган. Ҳали унинг амаллар китобига қалам юргизилмаган, яъни гуноҳ амали йўқ. Шунинг учун унинг дуоси қабул бўлади. Аммо биз мукаллаф ёшдамиз, бизнинг устимиздан қалам юргизилган, – деб жавоб берди.

#Болалар

"Бола – одоби билан азиз" китобидан

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
Намуна кўрсатган имом-хатиб Ҳажга имтиёзли боради

Ҳаж сафарига номзодларни танлашда адолат тамойилларига қатъий амал қилиш, жамоатчилик фикрини ўрганиш, шунингдек, ҳажга борувчиларни саралаш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги “Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Унга мувофиқ аввал Ҳажга борган фуқаро қайта юборилмайди.

Батафсил

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
ИСТИҒФОР – ДИЛ ҚУВОНЧИ

Истиғфор айтишни кўпайтиринг, муаммодан қутуласиз.
Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳга яқин бўласиз.
Истиғфор айтишни кўпайтиринг, қалбингиз қордек оппоқ, руҳингиз тетик бўлади.
Истиғфор айтишни кўпайтиринг, гуноҳлардан фориғ бўласиз.
Кўп истиғфор айтинг, дилингиз яйрайди, кўнглингиз ёзилади.
Кўп истиғфор айтинг, муваффақият қозонасиз.
Истиғфорни кўпайтирсангиз, ташвишларингиз ариб ёруғ кунларга етасиз.
Кўп истиғфор айтинг, касалликдан тўлиқ тузалиб кетасиз.
Истиғфор айтишни кўпайтиринг, қийинчиликдан фаровонликка чиқасиз.
Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳ мушкулингизни осон қилади.
Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳ сизни фарзанд неъмати билан сийлайди.
Оила қуришга имкони йўқ йигитлар кўп истиғфор айтишса, ўзларига муносиб солиҳа жуфт топиб, кўнгиллари таскин топади.
Турмушга чиқиш умидидаги қизлар истиғфор айтишни кўпайтиришса, бахт йўллари очилади.
Дунёда истиғфор билан орзуига етган қанчадан-қанча инсонлар бор. Етиб бўлмас марраларни истиғфор ила забт этган одамлар сони беҳисоб.
Истиғфор айтинг, дилингиздаги васвасалар, қўрқувлар арийди.
Истиғфор дилга қувонч бағишлайди, қалбга таскин беради, кўнгилни хотиржам қилади.

"Истиғфорнинг 40 хосияти I Салавотлар " китобидан

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
#Шеърият

ЖАННАТГА ЙЎЛ ёхуд ИШОНЧЛИ АРҚОН

Ким роҳат боғига ўзин қистамас, жаннатга етмоқни ким ҳам истамас?

Жаннат осмонда деб қўрқма, эй банда, бас илм олишни қилмасанг канда.

Адо этган ҳар бир гўзал амалинг оёғинг остида бўлгай тамалинг.

Колаверса, сенга бўлсин деб осон Тангрим туширгандир Ишончли арқон.

Ихлос ила унга осилсанг, етар, унинг ўзи сени жаннатга элтар...


Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
Рўзғор ишларидан зерикдингизми? (Аёллар учун)

Замонамиздаги техниканинг ривожи рўзғор юмушлари ва оила ташвишларини қанчалик енгиллатмасин, барибир ҳар куни уй ичида ва ошҳонада ўралашиб юриш кишини зериктириши табиий. Келинг, мана шу зерикарли ҳаётни мазмунли ва фойдали қилиш йўллари билан танишайлик.

Батафсил
👇👇👇
http://muxlis.uz/uz/article/rzor
​​Ҳаётинг шукр ва истиғфор ўртасида бўлсин. Зеро,
нафсимиз неъматдан, ҳаётимиз эса гуноҳдан холи эмас.


@muxlisuz
Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
ТАВСИЯ

Овқатимизни пиширадиган, киримизни ювадиган, фарзандларимизни тарбиялаб, уй-жойимизни саранжом-саришта қилиб ўтирадиган аёлга бир оғиз ташаккур айтиб, кўнглини кўтариб қўйсак, олам гулистон!

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
Москвалик муслима Қуръоннинг қадимий нусхасини 45 миллионга сотишдан бош торди

Москвада яшовчи Анашка Хаджимурадова исмли муслима аёл, вафот этган бобосининг буюмлари орасидан 16-асрга тегишли Сурияда ишланган Қуръони Каримнинг қадимий нусхасини топиб олди.

Батафсил
👇👇👇
http://muxlis.uz/uz/news/jahon/moskvalik-muslima
#Савол
Ассалому алайкум азиз устозлар.Яхши ният килиб бир неча йил олдин хаж сафарига борувчилар руйхатига ёзилиб куйгандим.Аллох насиб килиб бу йил навбат етди аммо..менинг учта кизим бор.буй етган.совчи келса учтаси хам узатиладиган булиб турибди.ушанга нима килишни билмасдан бош котиб турибди.бир маслахат берсангиз.илтимос жавобни почтага ёзсангиз.

Жавоб
Ва алайкум ассалом.Агар молиявий жиҳатдан ҳаж қилишга қодир бўлсангиз зиммангизга ҳаж ибодатини адо қилиш фарз бўлади.

ЎМИ фатво ҳайъати.


Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
Forwarded from Muxlis.uz
Машҳур бўл, мағрур бўлма!
Бу сўзнинг маъноси:
Машҳурликнинг ўзи офат эмас. Балки кишининг машҳурлигига алданиши ва ғурурга кетиши ҳалокатга олиб борувчи офатдир. Ғурурсиз машҳурликнинг ўзи офат эмас. Кўпинча инсоннинг машҳурлиги ўз нафсига алданиб мағрур бўлишига сабаб бўлгани учун Али рорзияллоҳу анҳу, «Машҳурллик офат», деганлар.

@muxlisuz
Макка халқи Муғаммисда тўхтаган катта лашкарнинг даҳшатидан ўзини йўқотиб кўйди.
Шаҳар катталари Абдулмутталиб раислигида «Доруннадва» деб аталадиган жойда мажлисларини ўтказдилар. Бу қадар катта лашкарга қарши урушмоқ ўлим билан баробардир, дедилар. Абдулмутталиб йиғилган маълумотларни мажлис аъзоларига етказди. Мажлис аъзолари лашкар қўмондони билан учрашишга қарор қилдилар.
Шу орада «Доруннадва»га Абраҳанинг элчиси келтирилди.
— Макка раиси ким, мен у билан кўришмоқчиман,— деди элчи.
Йиғилганлар Абдулмутталибга қарадилар. Элчи унга: Яман ҳукмдори Абраҳа сен билан кўришмоқчи, — деди.
—Мақсади нима?
—Ҳукмдор: «Мен сизлар билан уруш қилгани келганим йўқ. Фақатгина шу Байтни бузмоқ учун келдим. Агар бизга қарши чиқмасаларингиз, мен ҳам қонларингизни тўкмайман», деяптилар.
Абдулмутталиб қарорни айтди:
—Бизнинг ҳам сизлар билан жанг қилиш ниятимиз йўқ. Кучимиз ҳам етмайди. Урушиш учун сабаб ҳам йўқ.
—Ундай бўлса, ҳукмдорим сени кутмокда.
—Қани, бошла.
Абдулмутталиб ёнига икки ўғлини олиб, ҳабаш лашкари томон йўл олди.
Абдулмутталиб Абраҳанинг чодирига кирди.
Абраҳа умрида бундай одамни кўрмаган эди: Абдулмутталиб узун бўйли, ғоят хушфеъл, юзидан нур ёғилиб турарди. Подшоҳ бирдан юрагининг тез ура бошлаганини ҳис этди. Бу одамга оддий кишилар билан гаплашгандек муомала қила олмасди. Тахтидан тушди. Ерга ўтирди. Абдулмутталибни ёнига ўтқазди. Таржимон воситасида сўради:
— Мендан нима истайсан?
— Одамларинг олиб кетган икки юз туям қайтариб берилишини истайман.
Абраҳа бу жавобдан ҳайрон қолди. Яна бир бор Абдулмутталибга бошданоёқ разм солди.
Бирор камчилик тополмади. Эшитган сўзлари 6у инсоннинг сўзлари эканлигига ишонмади.
Ўртани сукунат қоплади. Абраҳа, боши эгик, ўйланиб қолди. Кейин таржимонга бир нарсалар дея пичирлади. Таржимон Абдулмутталибга:
— Сени кўриб ҳайбатингдан титраб кетдим. Нақадар виқорли, улуғ одамнинг рўпарасида
турганимни тушундим. Аммо сўзларингни эшитиб, фикрим ўзгарди. Бир неча туянгни қайтариб беришимни сўрадинг. Ҳолбуки, мен сен ва ота-боболаринг муқаддас деб келган Байтни бузишучун келдим. Сен бу Байтни бузмаслигимни сўрайсан, деб ўйлаган эдим.
Абдулмутталиб ғоят сокинлик ила:
— Мен туяларимнинг эгасиман. Байтнинг эса, эгаси бор, у ўзи кўриқлаб олади, — дея жавоб қилди.
Абраха бу сўздан ҳайратланди:
— Ҳеч ким мени бу қароримдан қайтаролмайди. Сен ҳам, Байтнинг соҳиби ҳам...
Сўнгра ёнидагиларга:
— Бу одамга туяларини қайтариб бсринглар, — деди. Абдулмутталиб чодирдан чиқиб кетди. Абраҳа ҳайратлар ичида қолди. Бу одамнинг сўзлари ҳеч ҳам оддий сўзлар эмас эди. Ҳатто Абдулмутталиб бу сафар кўзига яна ҳам ҳайбатлироқ кўринди. Унинг назарида, бу одамни менсимасликнинг сира иложи йўқ; уни менсимасликка ҳаракат қилганларнинг обрўйи тўкилар эди.
Абдулмутталибнинг келишидан кўра кетиши улуғвор бўлди. Ҳақиқатан ҳам бу дашт одами тоғда бўрию қушларни озуқлантиради деганлари рост экан, деб таъсирланди Абраҳа.
Абраҳа унга «Ҳеч ким мени бу қароримдан қайтара олмайди», дер экан, Абдулмутталибнинг сўзлари уйғотган таҳликани билдирмасликка ҳаракат қилди. Катта
лашкари ва баҳайбат фили бор эди унинг. Буюк Арабистон юртида унга қарши чиқиб: «Менман сен билан урушадиган!» дейишга журъат этадиган бир мард топилмас эди. Бу ўйлар туфайли ғазаби келган Абраҳа лашкарига берган истироҳат муддатини қисқартириб, эрта тонгданоқ Маккага юришни амр қилди.

Саодат асри қиссалари. 1-китоб

#Саодатасри

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
ХУШУЪ НИМА?

“Хушуъ” сўзи луғатда “бўйсуниш”, “сокинлик”, “хотиржамлик”, “хокисорлик” маъноларини англатади .
Мазкур сўз кўпинча “хузуъ” билан бирга ишлатилади. Уларнинг маъноси бир-бирига яқин. Бироқ хузуъ танада, хушуъ эса танада, овозда, кўзда бўлади. Яъни, хушуъ баданнинг хотиржам туриши, овозни пасайтириш, нигоҳни ерга қаратиш маъноларини билдиради .
Хушуънинг истилоҳий маъносига тўхталадиган бўлсак, Ибн Аббос розияллоҳу анҳу уни қўрқув ва сукунат деб таърифлаган.
Али розияллоҳу анҳу: “Ҳақиқий хушуъ қалб хушуъсидир”, деган.
Қатода айтади: “Қалбдаги хушуъ қўрқув ҳамда намозда нигоҳни пастга қаратишдир”.
Ибн Қаййим: “Хушуъ – қалбнинг Парвардигори ҳузурида хокисорлик билан туриши”, деб айтган .
Аллома Ибн Касир таърифига кўра, намозда виқор, тавозеъ билан хотиржам туриш хушуъ саналади. Аллоҳдан қўрқиш, Унинг кўриб турганини ҳис этиш бандани хушуъга ундайди.
Хушуъ фақат намозда эмас, кишининг ҳар бир ҳаракатида, ибодатида, хусусан, Қуръон ўқишида, дуо қилишида, садақа беришида, рўза тутишида ҳам бўлади.
Хуллас, намоздаги хушуъ хотиржам, тинч турган тиниқ сувдек, Аллоҳни кўриб тургандек ёки Унинг кўриб турганини ҳис қилиб, қўрқув ва умид билан туриш, бутун вужуди билан Парвардигорига юзланиш, дил юмшаши, ибодат вақтида хаёлни бир ерга жамлаш, қалб ва тана аъзолари сокинлиги, атрофга алангламасдан, Аллоҳга ихлос билан муножот қилишдир .

"Намозда хушуъ" китобидан

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg