Эрталаб уйғонгач, юриш тараддудини кўрар эканлар, лашкарга эълон эшиттирилди. Абраҳа бир кунлик истироҳат берган эди. Сабаб — Каъбага яқинлашиб қолганликлари бўлди. Яхшилаб дам олингач, сўнгра Каъбага ҳужум қилиниши билдирилди. Ўрнидан турганлар яна такрор ётдилар. Тоза ҳаводан симириб, ҳамроҳлар ўзаро суҳбатга берилдилар.
Абу Риғолнинг нонуштасини келтирган одам унинг ҳали ҳам ўрнидан турмаганини кўрди. У юзтубан ётар, қўли нарироқдаги бир нарсани олмоқчи бўлгандек узалган эди. Келган одам уни уйғотмоқчи бўлди:
— Ўлганмисан нима бало, тур, эй Абу Риғол!
Абу Риғолнинг танаси қимирламасди. Аскар хайрон бўлди. Сўнгра бақира кетди:
— Ўлибди, ўлибди!
— Ким ўлибди?
—Абу Риғол ўлибди, — дея титрарди ҳалиги аскар. Бир соат ичида олтмиш минг кишилик бутун лашкар бу нохуш хабардан воқиф бўлди.
Абраҳа нонуштасини битиргач, хизматкори унинг қулоғига пичирлади:
—Нима, Абу Риғол ўлибдими? Абраҳа ишонмади:
—Алжирама, кечгача олдимда эдику?!
—Султоним, ўлганлиги аниқ.
—Бориб ўзинг кўриб келчи. Бўлар-бўлмас миш-мишларга ишонаверасанми?
Хизматчи чикди. Қайтиб келиб, биргина сўз айтди:
— Ўлибди.
Абраҳа «бўлиши мумкин» дегандек, бошини қимирлатди ва: Зотан, биз ҳам қарийб Маккага келдик. Сўнгра буюрди: — Чуқур қазиб, ўликни
кўминглар!
Абраҳа филбон Асвад ибн Мақсудни чақириб, унга бир неча суворий берди ва Маккага жўнатди. Асвад Макка томонга бориб, у атрофдаги туяларни ҳайдаб келтирди. Бу туялар орасида Макка раиси Абдулмутталибнинг икки юз туяси ҳам бор эди.
Саодат асри қиссалари. 1-китоб
#Саодатасри
Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg

НАМОЗДАГИ ҲАРАКАТЛАРНИНГ ИНСОН ТАНАСИГА ТАЪСИРИ
Маълум бўлишича, намоздаги ҳаракатлар инсонда жисмоний динамизмни (яъни, ҳаракатчан ўсишни) таъминлайди. Бу илоҳий ибодат қийматини янада оширади. Намоздаги ҳаракатларнинг аъзоларга таъсири эса, одам анатомияси билан шуғулланадиган олимларни ҳам ҳайратга солмоқда. Ортопедик нуқтаи назардан қараганда, намоздаги барча ҳаракатлар бўйинга, умуртқа поғонасига, биқинга, бўғимларга кони фойдадир.
Таҳлиллар шуни кўрсатади, намозда ўзаро ҳамоҳанг ўнта ҳаракат, фавқулодда эгилувчанлик намоён бўлади. Бунда ҳаракат билан ҳаракатсизлик ажойиб қоида асосида ўзгаради.
Демак, биринчи ҳолатда қўллар юқори кўтарилади, бош бармоқ қулоқнинг юмшоқ ерига текказилади. Бу билан тана мушаклари бироз тортилади, нафас олиш енгиллашади.
Иккинчи ҳолат – қўлларни қорин устида ушлаб туриш. Ўнг кафтни чап кафт устида ушлаб туриш давомида бош бармоқ энг муҳим акупунктур нуқталар ҳисобланган йўғон ичакларга тегади. Қўлларнинг қорин устига қўйилиши энсага (яъни, бўйин орқасига), елка мушакларига тушадиган юкни енгиллаштиради.
Учинчи ҳолат – рукуъ (эгилиш). Мутахассислар фикрича, қўллар таранг ҳолда тизза кўзига қўйилганда чуқур нафас чиқариш жараёни кечади. Кўкрак қафаси мушаклари тортилиб, қисқа муддатга кенгаяди.
Тўртинчи ҳолат – рукуъдан қайтиш. Намоз ўқиётган киши рукуъдан тураётиб, қўлларини ёнга ташлаганда бутун тана мушаклари юмшайди, мувозанати тикланади.
Бешинчи ҳолат – сажда (бошни ерга қўйиш). Бу пайтда курак суяклари, энса мушаклари ҳаракатланади. Айни пайтда мушаклар билан бирга барча пайлар тетиклашади.
Биринчи ҳолатда елка ҳаракатлари, ундан кейинги ҳолатда биқин, тизза, елка, тирсаклар, тўпиқлар фаол иштирок этади. Бир кунда беш маҳал намоз ўқилса, бўйин ва умуртқа поғонаси “занглаб қолиш”дан сақланади .
"Намозда хушуъ" китобидан

Дуоси мустажоб бола
Бир куни мўминлар амири Умар ибн Хаттоб Мадина кўчаларининг бирида чопқиллаб юрган ёш болани кўриб қолди. Шу онда болага қараб:
– Эй бола! Ҳаққимизга бир дуо қилгин, Аллоҳ таоло бизга раҳм қилсин, – деди. Шунда саҳобалар:
– Эй мўминлар амири, Аллоҳ таоло раҳм қилсин, деб шу боладан дуо сўраяпсизми? Ахир сиз жаннат башорат қилинган ўн кишидан бирисиз-ку! – дея ажабланишди. Шунда Ҳазрати Умар:
– Ҳа, мен ундан ҳақимизга дуо қил, деб сўраяпман, чунки у ҳали балоғат ёшига етиб улгурмаган. Ҳали унинг амаллар китобига қалам юргизилмаган, яъни гуноҳ амали йўқ. Шунинг учун унинг дуоси қабул бўлади. Аммо биз мукаллаф ёшдамиз, бизнинг устимиздан қалам юргизилган, – деб жавоб берди.
#Болалар
"Бола – одоби билан азиз" китобидан
Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
(Ибратли ҳикоя)

Намуна кўрсатган имом-хатиб Ҳажга имтиёзли боради
Ҳаж сафарига номзодларни танлашда адолат тамойилларига қатъий амал қилиш, жамоатчилик фикрини ўрганиш, шунингдек, ҳажга борувчиларни саралаш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги “Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Унга мувофиқ аввал Ҳажга борган фуқаро қайта юборилмайди.
Батафсил

ИСТИҒФОР – ДИЛ ҚУВОНЧИ
Истиғфор айтишни кўпайтиринг, муаммодан қутуласиз.
Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳга яқин бўласиз.
Истиғфор айтишни кўпайтиринг, қалбингиз қордек оппоқ, руҳингиз тетик бўлади.
Истиғфор айтишни кўпайтиринг, гуноҳлардан фориғ бўласиз.
Кўп истиғфор айтинг, дилингиз яйрайди, кўнглингиз ёзилади.
Кўп истиғфор айтинг, муваффақият қозонасиз.
Истиғфорни кўпайтирсангиз, ташвишларингиз ариб ёруғ кунларга етасиз.
Кўп истиғфор айтинг, касалликдан тўлиқ тузалиб кетасиз.
Истиғфор айтишни кўпайтиринг, қийинчиликдан фаровонликка чиқасиз.
Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳ мушкулингизни осон қилади.
Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳ сизни фарзанд неъмати билан сийлайди.
Оила қуришга имкони йўқ йигитлар кўп истиғфор айтишса, ўзларига муносиб солиҳа жуфт топиб, кўнгиллари таскин топади.
Турмушга чиқиш умидидаги қизлар истиғфор айтишни кўпайтиришса, бахт йўллари очилади.
Дунёда истиғфор билан орзуига етган қанчадан-қанча инсонлар бор. Етиб бўлмас марраларни истиғфор ила забт этган одамлар сони беҳисоб.
Истиғфор айтинг, дилингиздаги васвасалар, қўрқувлар арийди.
Истиғфор дилга қувонч бағишлайди, қалбга таскин беради, кўнгилни хотиржам қилади.
"Истиғфорнинг 40 хосияти I Салавотлар " китобидан

#Шеърият
ЖАННАТГА ЙЎЛ ёхуд ИШОНЧЛИ АРҚОН
Ким роҳат боғига ўзин қистамас, жаннатга етмоқни ким ҳам истамас?
Жаннат осмонда деб қўрқма, эй банда, бас илм олишни қилмасанг канда.
Адо этган ҳар бир гўзал амалинг оёғинг остида бўлгай тамалинг.
Колаверса, сенга бўлсин деб осон Тангрим туширгандир Ишончли арқон.
Ихлос ила унга осилсанг, етар, унинг ўзи сени жаннатга элтар...

Рўзғор ишларидан зерикдингизми? (Аёллар учун)
Замонамиздаги техниканинг ривожи рўзғор юмушлари ва оила ташвишларини қанчалик енгиллатмасин, барибир ҳар куни уй ичида ва ошҳонада ўралашиб юриш кишини зериктириши табиий. Келинг, мана шу зерикарли ҳаётни мазмунли ва фойдали қилиш йўллари билан танишайлик.
Батафсил
👇👇👇
http://muxlis.uz/uz/article/rzor

Ҳаётинг шукр ва истиғфор ўртасида бўлсин. Зеро,
нафсимиз неъматдан, ҳаётимиз эса гуноҳдан холи эмас.
@muxlisuz
Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
нафсимиз неъматдан, ҳаётимиз эса гуноҳдан холи эмас.
@muxlisuz
Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
ТАВСИЯ
Овқатимизни пиширадиган, киримизни ювадиган, фарзандларимизни тарбиялаб, уй-жойимизни саранжом-саришта қилиб ўтирадиган аёлга бир оғиз ташаккур айтиб, кўнглини кўтариб қўйсак, олам гулистон!
"Бахтли ҳаёт сари" китобидан

Москвалик муслима Қуръоннинг қадимий нусхасини 45 миллионга сотишдан бош торди
Москвада яшовчи Анашка Хаджимурадова исмли муслима аёл, вафот этган бобосининг буюмлари орасидан 16-асрга тегишли Сурияда ишланган Қуръони Каримнинг қадимий нусхасини топиб олди.
Батафсил
👇👇👇
http://muxlis.uz/uz/news/jahon/moskvalik-muslima

#Савол
Ассалому алайкум азиз устозлар.Яхши ният килиб бир неча йил олдин хаж сафарига борувчилар руйхатига ёзилиб куйгандим.Аллох насиб килиб бу йил навбат етди аммо..менинг учта кизим бор.буй етган.совчи келса учтаси хам узатиладиган булиб турибди.ушанга нима килишни билмасдан бош котиб турибди.бир маслахат берсангиз.илтимос жавобни почтага ёзсангиз.
Жавоб
Ва алайкум ассалом.Агар молиявий жиҳатдан ҳаж қилишга қодир бўлсангиз зиммангизга ҳаж ибодатини адо қилиш фарз бўлади.
ЎМИ фатво ҳайъати.
Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
Ассалому алайкум азиз устозлар.Яхши ният килиб бир неча йил олдин хаж сафарига борувчилар руйхатига ёзилиб куйгандим.Аллох насиб килиб бу йил навбат етди аммо..менинг учта кизим бор.буй етган.совчи келса учтаси хам узатиладиган булиб турибди.ушанга нима килишни билмасдан бош котиб турибди.бир маслахат берсангиз.илтимос жавобни почтага ёзсангиз.
Жавоб
Ва алайкум ассалом.Агар молиявий жиҳатдан ҳаж қилишга қодир бўлсангиз зиммангизга ҳаж ибодатини адо қилиш фарз бўлади.
ЎМИ фатво ҳайъати.
Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
Forwarded from Muxlis.uz
Машҳур бўл, мағрур бўлма!
Бу сўзнинг маъноси: Машҳурликнинг ўзи офат эмас. Балки кишининг машҳурлигига алданиши ва ғурурга кетиши ҳалокатга олиб борувчи офатдир. Ғурурсиз машҳурликнинг ўзи офат эмас. Кўпинча инсоннинг машҳурлиги ўз нафсига алданиб мағрур бўлишига сабаб бўлгани учун Али рорзияллоҳу анҳу, «Машҳурллик офат», деганлар.

Макка халқи Муғаммисда тўхтаган катта лашкарнинг даҳшатидан ўзини йўқотиб кўйди.
Шаҳар катталари Абдулмутталиб раислигида «Доруннадва» деб аталадиган жойда мажлисларини ўтказдилар. Бу қадар катта лашкарга қарши урушмоқ ўлим билан баробардир, дедилар. Абдулмутталиб йиғилган маълумотларни мажлис аъзоларига етказди. Мажлис аъзолари лашкар қўмондони билан учрашишга қарор қилдилар.
Шу орада «Доруннадва»га Абраҳанинг элчиси келтирилди.
— Макка раиси ким, мен у билан кўришмоқчиман,— деди элчи.
Йиғилганлар Абдулмутталибга қарадилар. Элчи унга: Яман ҳукмдори Абраҳа сен билан кўришмоқчи, — деди.
—Мақсади нима?
—Ҳукмдор: «Мен сизлар билан уруш қилгани келганим йўқ. Фақатгина шу Байтни бузмоқ учун келдим. Агар бизга қарши чиқмасаларингиз, мен ҳам қонларингизни тўкмайман», деяптилар.
Абдулмутталиб қарорни айтди:
—Бизнинг ҳам сизлар билан жанг қилиш ниятимиз йўқ. Кучимиз ҳам етмайди. Урушиш учун сабаб ҳам йўқ.
—Ундай бўлса, ҳукмдорим сени кутмокда.
—Қани, бошла.
Абдулмутталиб ёнига икки ўғлини олиб, ҳабаш лашкари томон йўл олди.
Абдулмутталиб Абраҳанинг чодирига кирди.
Абраҳа умрида бундай одамни кўрмаган эди: Абдулмутталиб узун бўйли, ғоят хушфеъл, юзидан нур ёғилиб турарди. Подшоҳ бирдан юрагининг тез ура бошлаганини ҳис этди. Бу одамга оддий кишилар билан гаплашгандек муомала қила олмасди. Тахтидан тушди. Ерга ўтирди. Абдулмутталибни ёнига ўтқазди. Таржимон воситасида сўради:
— Мендан нима истайсан?
— Одамларинг олиб кетган икки юз туям қайтариб берилишини истайман.
Абраҳа бу жавобдан ҳайрон қолди. Яна бир бор Абдулмутталибга бошданоёқ разм солди.
Бирор камчилик тополмади. Эшитган сўзлари 6у инсоннинг сўзлари эканлигига ишонмади.
Ўртани сукунат қоплади. Абраҳа, боши эгик, ўйланиб қолди. Кейин таржимонга бир нарсалар дея пичирлади. Таржимон Абдулмутталибга:
— Сени кўриб ҳайбатингдан титраб кетдим. Нақадар виқорли, улуғ одамнинг рўпарасида
турганимни тушундим. Аммо сўзларингни эшитиб, фикрим ўзгарди. Бир неча туянгни қайтариб беришимни сўрадинг. Ҳолбуки, мен сен ва ота-боболаринг муқаддас деб келган Байтни бузишучун келдим. Сен бу Байтни бузмаслигимни сўрайсан, деб ўйлаган эдим.
Абдулмутталиб ғоят сокинлик ила:
— Мен туяларимнинг эгасиман. Байтнинг эса, эгаси бор, у ўзи кўриқлаб олади, — дея жавоб қилди.
Абраха бу сўздан ҳайратланди:
— Ҳеч ким мени бу қароримдан қайтаролмайди. Сен ҳам, Байтнинг соҳиби ҳам...
Сўнгра ёнидагиларга:
— Бу одамга туяларини қайтариб бсринглар, — деди. Абдулмутталиб чодирдан чиқиб кетди. Абраҳа ҳайратлар ичида қолди. Бу одамнинг сўзлари ҳеч ҳам оддий сўзлар эмас эди. Ҳатто Абдулмутталиб бу сафар кўзига яна ҳам ҳайбатлироқ кўринди. Унинг назарида, бу одамни менсимасликнинг сира иложи йўқ; уни менсимасликка ҳаракат қилганларнинг обрўйи тўкилар эди.
Абдулмутталибнинг келишидан кўра кетиши улуғвор бўлди. Ҳақиқатан ҳам бу дашт одами тоғда бўрию қушларни озуқлантиради деганлари рост экан, деб таъсирланди Абраҳа.
Абраҳа унга «Ҳеч ким мени бу қароримдан қайтара олмайди», дер экан, Абдулмутталибнинг сўзлари уйғотган таҳликани билдирмасликка ҳаракат қилди. Катта
лашкари ва баҳайбат фили бор эди унинг. Буюк Арабистон юртида унга қарши чиқиб: «Менман сен билан урушадиган!» дейишга журъат этадиган бир мард топилмас эди. Бу ўйлар туфайли ғазаби келган Абраҳа лашкарига берган истироҳат муддатини қисқартириб, эрта тонгданоқ Маккага юришни амр қилди.

ХУШУЪ НИМА?
“Хушуъ” сўзи луғатда “бўйсуниш”, “сокинлик”, “хотиржамлик”, “хокисорлик” маъноларини англатади .
Мазкур сўз кўпинча “хузуъ” билан бирга ишлатилади. Уларнинг маъноси бир-бирига яқин. Бироқ хузуъ танада, хушуъ эса танада, овозда, кўзда бўлади. Яъни, хушуъ баданнинг хотиржам туриши, овозни пасайтириш, нигоҳни ерга қаратиш маъноларини билдиради .
Хушуънинг истилоҳий маъносига тўхталадиган бўлсак, Ибн Аббос розияллоҳу анҳу уни қўрқув ва сукунат деб таърифлаган.
Али розияллоҳу анҳу: “Ҳақиқий хушуъ қалб хушуъсидир”, деган.
Қатода айтади: “Қалбдаги хушуъ қўрқув ҳамда намозда нигоҳни пастга қаратишдир”.
Ибн Қаййим: “Хушуъ – қалбнинг Парвардигори ҳузурида хокисорлик билан туриши”, деб айтган .
Аллома Ибн Касир таърифига кўра, намозда виқор, тавозеъ билан хотиржам туриш хушуъ саналади. Аллоҳдан қўрқиш, Унинг кўриб турганини ҳис этиш бандани хушуъга ундайди.
Хушуъ фақат намозда эмас, кишининг ҳар бир ҳаракатида, ибодатида, хусусан, Қуръон ўқишида, дуо қилишида, садақа беришида, рўза тутишида ҳам бўлади.
Хуллас, намоздаги хушуъ хотиржам, тинч турган тиниқ сувдек, Аллоҳни кўриб тургандек ёки Унинг кўриб турганини ҳис қилиб, қўрқув ва умид билан туриш, бутун вужуди билан Парвардигорига юзланиш, дил юмшаши, ибодат вақтида хаёлни бир ерга жамлаш, қалб ва тана аъзолари сокинлиги, атрофга алангламасдан, Аллоҳга ихлос билан муножот қилишдир .

Луқмони Ҳакимнинг ўғлига насиҳатлари (1)
Луқмони ҳақим ўз фарзандига насиҳат қилиб шундай деди: “Эй ўғлим, уч нарсадан бирини эҳтиёт қил. Аввал нариги дунё учун динингни эҳтиёт қил. Иккинчиси, саломатлик учун ҳикматни (табобатни) эҳтиёт қил. Учинчиси, таъмагир бўлмаслик учун пулни эҳтиёт қил. Эй ўғлим, нодонлар билан дўст тутинма, хасисдан бирон нарса сўрама. Илм ўрган, кимда илм бўлмаса, ҳурмат-иззатга етишмайди. Кимда мулойимлик бўлмаса, илмдан баҳра ололмайди. Кимда саховат бўлмаса, дўст бўлмайди. Кимнинг дўсти бўлмаса, давлати бўлмайди.
Эй ўғлим, сабрни ва ўз нафсинг билан курашишни ўзингга шиор қил, ҳаром нарсалардан тийилиб, топганингга қаноат қил. Бировнинг ризқ-рўзига кўз олайтирма, шунда ўзингни қийнашдан қутуласан! Таомдан оч, ҳикматдан тўқ бўл. Одамларнинг фаҳмига яраша гапир. Иложи борича жимликни ихтиёр қил, шунда одамларнинг ёмонлигидан омон бўласан. Аблаҳларга қарши сукутдан кўмак қидир. Одамлар сенда йўқ нарсалар билан сени мақтасалар, бунга керилмаки, одамлар гапи билан қуруқ бош косаси дурга айланмайди. Ўзингдан кучлилар билан жанжаллашма, ўзингдан заифларни ерга урма. Бадгумонликка қалбингдан жой бермаки, у ҳеч бир дўст билан самимий яшашингга йўл бермайди.
Эй ўғлим, нима гапирсанг ҳикмат ва насиҳатлардан гапир, гапирган гапларингга аввал ўзинг амал қил, ўз касбинг ва мартабангга яраша гапир, одамларни ғазаб пайтида сина, дўстларингни эса бошингга кулфат ва мусибат тушганда сина, доим ёқимли ишларни амалга оширишга урин, гап гапирсанг далил ва ҳужжат билан гапир. Ёшлигингни ғанимат бил, доно кишилар билан ҳамсуҳбат бўл. Дўстларингни ҳурмат қил, одамларга очиқ юзлилик билан боқ.
Эй ўғлим, ота-онангни доимо ҳурмат қилиб, хизматларида бўл, устоз ва муаллимларингга жону дилингдан эҳтиром кўрсат, барча ишларда ўртача йўл тут, киримга қараб чиқим қил, сахий бўл, меҳмонни эъзозла, унга тилингни эҳтиёт қил, душманлардан бир лаҳза ҳам ғофил қолма, бирон гапни гапиришдан олдин унинг жавобини беришни ўйла, бахил ва такаббур кишилардан узоқ юр, қаноатни ҳақиқий бойлик деб ҳисобла.
Эй ўғлим, илм талабида бўл, қайсар бўлма, ўз айтганингда туриб олма, ўзгалар гапини ҳам эътиборга ол, муроса йўлини танла, ҳамиша одамлар ичида бўл, улардан ажрама, кексаларни ҳурмат қил, барчани эҳтиром билан тилга олгин, кимнинг тузини тотган бўлсанг, унинг ҳаққини адо қилишни унутма.
Эй ўғлим, уст-бошингни тоза тут, ким билан гаплашсанг, унинг ўзига лойиқ бўлган гапни гапир, тунда кишилар билан суҳбат қурсанг сўзни юмшоқ ва оҳиста гапир, сўзлаётган вақтингда бир кишига қараб гапираверма, ҳаммага назар сол, кам ейиш ва кам ухлаш сенинг севган ишинг бўлсин! Ўзингга нимани раво кўрсанг, уни ўзгаларга ҳам раво кўр. Ўзинг яхши ўқимаган ва билмаган ҳолда бировга ўргатма ва устозлик қилма.
Эй ўғлим, сир сақлай билмайдиган кишиларга сирингни айтма, ҳамма ҳам яхшилик қилади, деб ўйлама, бирон кишининг бахил эканини билсанг, ундан яхшилик чиқади, деб ўйлама, бировнинг иши тушиб олдингга келса, уни ноумид қилиб қайтарма, ўзингдан катталар билан ҳазиллашма, уйда бор нарсаларингни душман кўзидан яширин тут, ўз ака-укаларингни ҳурмат қил.
Эй ўғлим, бир кўришда синамай туриб, бировни дўст тутма, синалмаган одамга ишонма, ўз қадрини билмайдиган кишилардан яхшилик умид қилма, офтоб чиққунча ухлама, ҳадеб кулаверма, бадном (номи ёки хулқи ёмон) кишиларга суҳбатдош бўлма, кексалар ва улуғ кишилар олдига тушиб олиб улардан олдин юрма, одамлар гаплашаётган пайтда уларнинг сўзини бўлиб, гап солма, меҳмоннинг олдида бировга ғазабингни сочма, бошингни эса қуйи солмасдан ўтир...”
Ёдда тутинг: ҳикмат бу “билимдонлик”, “донолик”, “ҳикматли сўз”, кейин “тиббиёт илми”, “шифокорлик” каби маъноларни англатади.

ИСТИҒФОР – НАЖОТ КАЛИТИ
Айб иш қилиб қўйиб ғам-ғуссага ботган одам кўп истиғфор айтса, боши устидаги қора булутлар тарқайди. Қийин дамларда истиғфорни ўзига қалқон деб билган одам нажотга эришади.
Қуръонда Юнус алайҳиссалом ҳақида қуйидаги мухтасар қисса келтирилган. Аллоҳ таоло айтади:
“Зуннун – Юнуснинг (ўз қавмидан) ғазабланган ҳолда (қишлоғидан чиқиб) кетиб, Бизни унинг зиёнига ҳукм қилмайди, деб ўйлаган пайтини, (уни балиқ қорнига ташлаганимиздан) кейин қоронғи зулматлар ичра: “Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен айб-нуқсонлардан поксан. Ҳақиқатан, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим”, деб нидо қилган (пайтини эсланг). Биз унинг (дуосини) мустажоб қилдик, уни ғамдан қутқардик. Биз мўминларга мана шундай нажот берамиз” (Анбиё сураси, 87-88-оятлар).
Юнус ибн Матто алайҳиссалом Найнаво аҳлига пайғамбар қилиб юборилган эди . У қавмини тўғри йўлга чақирганида имон келтирмади. Аллоҳнинг азоби тушиши ҳақида огоҳлантирганида ҳам кўзлари очилмади. Шунда Юнус пайғамбар Яратганнинг: “Сабр қил”, деган буйруғини унутиб, қавмидан ғазабланган ҳолда қишлоғидан чиқиб кетди, ўзича: “Бу ишим учун Аллоҳ мени жазоламас”, деб ўйлади. Лекин Аллоҳ таоло пайғамбарининг итоатсизлиги жазосига кенг қишлоғига сиғмаган Юнус алайҳиссаломни балиқнинг тор қорнига “ҳибс” қилиб қўйди. Шунда у балиқ қорнида туриб Аллоҳга илтижо этди .
عَنْ سَعْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: دَعْوَةُ ذِي النُّونِ إِذْ دَعَا وَهُوَ فِي بَطْنِ الْحُوتِ: لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنْتُ مِنْ الظَّالِمِينَ فَإِنَّهُ لَمْ يَدْعُ بِهَا رَجُلٌ مُسْلِمٌ فِي شَيْءٍ قَطُّ إِلاَّ اسْتَجَابَ اللهُ لَهُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ وَالْحَاكِمُ وَالْبَيْهَقِيُّ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ.
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Қайси бир мусулмон киши Зуннун наҳанг қорнида туриб “Лаа иллааҳа иллаа анта субҳаанака инний кунту миназ золимийн”, деган дуоси билан илтижо қилса, Аллоҳ уни қабул этади” (Термизий, Аҳмад, Ҳоким, Байҳақий ривоят қилган. Ҳадис санади саҳиҳ).
Ривоят қилинишича, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилганлар: “Аллоҳнинг исми аъзамини сизларга айтайми? Бу Юнуснинг “Лаа иллааҳа иллаа анта субҳаанака инний кунту миназ золимийн”, деб қилган дуосидир. Кимда-ким касаллик чоғида ўша (дуо) билан қирқ кун Парвардигорига илтижо қилса, унга шаҳидлик савоби берилади. Агар тузалиб кетса, гуноҳлари кечирилган ҳолда (оёққа) туради ”.

Audio

147 ёшли саудиялик отахоннинг турмуш тарзи аён бўлди
Ўтган хафта сўнгида саудиялик 147 ёшли дунёнинг энг ёши улуғ кишиларидан бири вафот этди, деб хабар беради Ал-Арабия нашри. Унинг исми Али ал Алақамий эди.
Батафсил
👇👇👇
http://muxlis.uz/uz/news/jahon/147-eshli

Тирноқ ўстириш мумкинми?
Батафсил
👇👇👇
http://muxlis.uz/uz/blog/133
Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
Батафсил
👇👇👇
http://muxlis.uz/uz/blog/133
Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
Саволлар ва жавоблар
Тирноқ ўстириш мумкинми? 04.08.2015