Кези келганда, яна бир масалага урғу бериб ўтамиз: тўйларда дабдаба, исрофгарчилик кўпайиб кетиши ҳам оилалар бахтига зомин бўлмоқда. Зеро, оила қуриш маросими яхши дуолар билан, ҳаром-харишларсиз ўтгани маъқул. Аммо унда исрофгарчилик қилинса, нопок нарсалар қўйилса, тўй қилиш билан кимўзарга ўйналса, бундай тўйларнинг фойдасидан зиёни кўпайиб кетади. Шундай экан, фарзандларимиз бахтли бўлиши учун тўйларни ихчам, миллий, диний урф-одатларимизга мувофиқ ҳолда ўтказсак, тўйга кетадиган маблағни ёш оиланинг зарур эҳтиёжларига ишлатсак, мақсадга мувофиқ бўлади.
Тўй бир кунда ўтади-кетади. Ҳали ҳаёт олдинда. Тўй учун жуда катта маблағ сарфланса, тўйдан кейин қарздорлик ботқоғига ботиб қолинса, буям дардисар бўлади. Исрофгарчилик учун олинган қарз юки одамнинг ҳузур-ҳаловатини кетказади, оиласи тотувлигига путур етказади.
"Бахтли ҳаёт сари" китобидан
Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg

Ҳикматлар
1. “ Ҳар кимда одоб бўлса, унда илм ҳам бўлиши керак. Чунки одоб ақл билан чамбарчас боғлиқ. Агар ақл устига одоб ҳам қўшилса, нур устига нурдир. Улуғлик ақл ва одобдан юзага келади. Ақлнинг қадри одоб, бойлик қадри саховат ва куч-қувват қадри баҳодирлик туфайли ошади” (“Фавоқиҳул-жуласо”).
2. Яҳё ибн Муоз шундай деди: “Қалб кўкракдаги қозонга ўхшайди. Шу қозонда қайнаган нарсани сузиб оладиган чўмич тилдир. Кимлигини билмоқчи бўлсанг, унинг сўзига эътибор бер. Чунки тил сенга қалбдаги ширин, нордон, хуштаъм ва аччиқ нарсаларни кўрсатади”.
3. Одоб хулқни чиройли қилиш, сўз ва ҳаракатни тузатишдир.
4. Гўзал сифат ва чиройли хулқ билан безанмаган кишини чиройли кийимлар ҳеч қачон кўркам қилолмайди.
#Болалар
"Бола – одоби билан азиз" китобидан

ЕТМИШ МАРТА ГУНОҲ ҚИЛГАН ОДАМНИНГ ИСТИҒФОРИ
عَنْ أَبِي بَكْرٍ الصِّدِّيقِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَا أَصَرَّ مَنْ اسْتَغْفَرَ وَإِنْ عَادَ فِي الْيَوْمِ سَبْعِينَ مَرَّةٍ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَسَنَدُهُ ضَعِيفٌ.
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Истиғфор айтган одам, гарчи (гуноҳга) бир кунда етмиш марта қайтса ҳам, (унда) бардавом эмас” (Абу Довуд, Термизий ривоят қилган. Ҳадис санади заиф).
Бир одам гуноҳ қилиб, истиғфор айтди. Кейин ожизлик билан яна ўша гуноҳга қўл урди. Ана шунда қайта-қайта истиғфор айтаверса, гуноҳда давомийлик йўқолади. Тарки одат амримаҳол, деган гап бор. Нафс ўрганиб қолган нарсани бирдан ташлаш қийин. Шунинг учун банда аста-секин ўзини ўнглаб борса, орада ҳалиги гуноҳни қайта содир этсаям, кўп-кўп истиғфор айтса, Меҳрибон Аллоҳ Ўз фазли билан банда гуноҳини кечириб юборади.
Бу ҳадисни “Бемалол гуноҳ қилиб, кетидан истиғфор айтиб қўйса бўлди”, деб тушунмаслик керак. Шариатнинг умумий талаби – гуноҳдан қайтиш. Агар атайлаб гуноҳ содир этаверса, ундай одам ёлғончи бўлиб қолади. Қолаверса, қасдан, давомий қилиш билан кичик гуноҳ ҳам каттага айланиши мумкин.
"Истиғфорнинг 40 хосияти I Салавотлар " китобидан

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўз ҳақига тажовуз нима
Одилхон қори Юнусхон ўғли
Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
Одилхон қори Юнусхон ўғли
Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
Ўз ҳақига тажовуз нима
Одилхон қори Юнусхон ўғли
Ўз ҳақига тажовуз нима
Одилхон қори Юнусхон ўғли
Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
Одилхон қори Юнусхон ўғли
Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
ФАРЗДАН КЕЙИНГИ ЭНГ АФЗАЛ АМАЛ
Амаллар кўп. Уларга бериладиган савобларнинг даражаси амалга қараб белгиланади. Энг савоби кўп амал бу фарз ҳисобланса, бошқаларга яхшилик улашиш ундан кейинги ўринда турадиган улуғ ибодатдир!
Батафсил
👇👇👇
http://muxlis.uz/uz/article/farzdan-kejingi-eng-afzal-amal

Muxlis.uz
ФАРЗДАН КЕЙИНГИ ЭНГ АФЗАЛ АМАЛ
ВАФО
Бир киши уйланди. У аёлини жуда яхши кўрарди. Кутилмаганда аёлда ғалати касаллик пайдо бўлибди: бутун баданига ҳуснбузар тошиб, аввалги чиройидан асар ҳам қолмабди. Дард борган сари авж олибди.
Касаллик бошланган вақтда эр сафарда экан. У қайтаётганида фалокат юз берибди, кўзи жароҳатланиб, кўрмай қолибди. Шу алфозда эр-хотин 40 йил бирга ҳаёт кечиришибди. Вақти-соати етиб, аёл вафот этибди. Эр бир умрлик ҳамроҳини, вафодор, итоатли хотинини йўқотганидан қаттиқ хафа бўлибди.
Аёлни дафн этишгач, ҳамма уй-уйига тарқалибди. Эр ҳам ўз уйига кетмоқчи бўлибди. Шунда ёнидаги дўсти сўрабди:
– Қаёққа кетяпсан?
– Уйимга.
– Қандай қилиб кетасан, ахир биров етакламаса, йўлингни тополмайсан-ку!
– Менинг кўзларим очиқ, – дебди у. – Фақат шунча йил ўзимни шу ҳолга солиб юрдим. Аёлимнинг касали оқибатлари мени шундай йўл тутишга мажбур қилди. У жуда яхши аёл эди, касаллигидан хабардорлигимни билганида, умр бўйи ўксиниб яшарди. Қалбини яралагим келмади. “Эрим хунуклигимни билмайди-ку,” дея хотиржам яшаши учун шундай йўл тутдим. У қирқ йил касаллигини ўйламай, кўнгли ўксимай яшаганидан хурсандман .

#Савол
Ассалому алайкум Хурматли устозлар! Фарзандга Фирдавс деб исм куйиш мумкинми?
Жавоб
Ва алайкум ассалом! Ҳа, Фирдавс деб исм қўйиш жоиздир.
ЎМИ фатво ҳайъати.

ПОДШОҲНИНГ КОВУШИ
Ривоят қилишларича, бир подшоҳ катта давлатни бошқарар эди. Бир куни у шаҳарда пиёда сайр қилишни истади ва узоқ масофани яёв босиб ўтди. Саройга қайтиш арафасида оёғи оғриб бир жойда тўхтаб дам олишга қарор қилди. Қараса, кўп юрганидан оёғи шишиб кетибди. Шу заҳоти шаҳарнинг барча йўлакларига қалин чармдан тикилган гиламчалар тўшашга амр қилмоқчи бўлди. Доно вазири подшоҳнинг мақсадини тушуниб, қарор чиқаришидан олдин оқилона маслаҳат берди.
– Подшоҳим. бир қошиқ қонимдан кечсангиз, бир таклифим бор эди.
– Марҳамат.
– Агар “хўп” десангиз, косиблар оёқ кийимингизнинг остига қалин чармдан таглик ясаб беришса. Кейинги сафар сайрга чиқганингизда оёғингиз оғримас эди.
Қиссадан ҳисса:
Агар бахтли яшашни истасанг, дунёни ўзгартиришга уринма. Ўзингни ўзгартир! Шунда дунё ҳам яхши томонга ўзгаради.

Абу Риғол Тоиф шаҳридан эди. Маккадаги муборак Байтни — Каъбани бузиш учун келган
Абраҳа лашкари Тоифга хужум қилмоқчи бўлиб турганида, бу шаҳарнинг оқсоқолларидан
Масъуд ибн Муаттиб бошчилигида бир ҳайъат унинг қаршисига чиқди:
— Эй Малик, сен вайрон қилмоқчи бўлган Байт Тоифда эмас, Маккада. Бизнинг сенга қарши урушадиган кучимиз йўқ. Агар Тоифга ҳужум қилмасанг, сени Маккага энг қисқа йўл билан олиб борадиган етакчи берамиз, — деди тоифликлар.
Абраҳага бу таклиф хуш ёкди. Унинг мақсади ҳам урушиш эмасди. Балки Санъо шаҳрида ўзи қурган калисога рақиб бўлган ва араблар томонидан эъзозлаб келинган Каъбани бузиш ҳамда Макка халқининг муҳаббатини калисога қаратиш эди. Шу сабабли тоифликларнинг таклифини қабул қилди. Тоифликлар йўл кўрсатувчиликка Абу Риғолни бердилар.
Абу Риғол Тоиф — Макка йўлини беш бармоғидек яхши биларди. Кўп карвонларга йўл кўрсатувчилик қилган эди. Бу сафар эса, Каъбани бузиш учун кетаётган лашкарга йўл кўрсатишига тўғри келди...
Ажабо, бу хизмати эвазига нима берар эканлар? Хизмат ҳақи масаласида ҳали келишилмаган эди. Ҳақини Абраҳа берармикан ёки тоифликларми?.. Тугашига бир кун қолган бу сафардан яхшигина даромад олишни умид қиларди у.
Балки бир энг зотдор туянинг соҳиби бўлар. Олтмиш минг кишилик лашкарга йўл кўрсатувчилик қилиш чакана хизмат эмасдир ахир!..
Аммо... бу не ҳол? Абу Риғолни тўсатдан чидаб бўлмас бир тутқаноқ тутди. Икки дақиқа мобайнида ичичидан келган кучли оғриқ уни типирчилатиб қўйди ва, ниҳоят, ўтиб кетди. Бу оғриқ яна бир бор рўй бсрса, Абу Риғол бардош бсролмасди.
Турди, ўнгу сўлга юрди. Лашкар сафида келган Маҳмуд исмли ўргатилган баҳайбат филнинг ёнига борди. Улуғ ҳайвон ҳисобланган бон1қа филлар бу ҳайбатли филнинг олдида болачасидек кичик кўринар эди. Абраҳа Каъбани мана шу баҳайбат филга буздирмоқчи эди.
Абу Риғол бир неча дақиқа бу филни томоша қилди. Бир парча ҳам булут кўринмаган осмонга боқди. Самодаги беҳисоб юлдузлар унга таниш кўринди. Йиллар давомида карвонларга йўл кўрсатувчилик этган Абу Риғол бу юлдузларга қараб юрар, у юрган йўлларни ксчалари ана шу юлдузлар ёритиб турар эди.
У яна юрди, чодирга кирди, ўтирди. Қўққисдан тағин ичи санчди.
Абу Риғолнинг вужуди шу даражада азоб бериб оғридики, тирноқлари билан беихтиёр тупроқни чангаллаб қолди. Қинидан чиқиб кетгудек бўлган кўзлари, буригаган башараси, тишларининг орасида қисилиб қолган тилини кўрган одам қўрқиб кетган бўларди. Абу Риғол ерда юмалаб, типирчиларди.
Бўғзидан ўқтинўқтин чиққан бўғиқ инграшларни ухлаб ётганларнинг биронтаси эшитмади. Беш дақиқалар чамаси вақт ўтгач, Абу Риғолнинг ҳаракатлари секинлашди ва, ниҳоят, вужуди ҳаракатсиз, тинчиб қолди.
Саодат асри қиссалари. 1-китоб
#Саодатасри

ҲАЗРАТИ УМАР
Аллоҳ у зотдан рози бўлсин
— Суюнчи! Ўғил кўрдинг!.. Арслондек!..
Бу хушхабардан Ҳаттоб ибн Нуфайлнинг кўзларида қувонч порлади. Қаҳрли юзига табассум югурди. Асосийси, бир неча ойдан бери ичида илон каби тўлғонаётган шубҳаларни тарқатиб юборди. Ҳар замон «Қиз бўлса-чи?» деган фикр миясига урилар пешонасидан терлар чикар, юзи тундлашиб, муштлари тугилар эди. Сабаби бу вақтларда қизнинг қадри йўқ эди. Шунинг учун қиз кўрганда эрларнинг кайфияти бузиларди. Қиз фарзанд ҳақида хабар эшитган одам ўзини қўйишга жой тополмас, инсонларнинг кўзига қарай олмас эди. Ҳаттоб ҳам шу жамиятда яшагани боис, унга-да бу одатлар бегона эмасди.
Чақалоққа Умар деб исм қўйишди. Макканинг кескин об-ҳавоси, отасининг қаттиққўллиги унинг қоя каби мустаҳкам бўлишига замин ҳозирлади. Маккадаги Окир тоғи (унга кейинчалик «Жабали Умар» — Умар тоғи, деб ном берилган) этагида яшайдиган Адий қабиласининг одамлари кун сайин ўсиб бораётган болани кўриб, «Худди отаси Ҳаттобнинг ўзи-я», дейишдан чарчамасдилар.
Болалигиданоқ шижоатли, жасур ва довюраклиги туфайли «Абу Хафс» — Арслоннинг отаси (яъни, эркак арслон) лақабини олган эди. Умар чапақай бўлишига қарамай, ўнг қўлини ҳам эркин ишлата оларди. Ёшлигини чўпонлик билан ўтказди. Эрта тонгдан у ўтлокдан бу ўтлоққа чопаркан, ёд олган шеърларини хиргойи қилиб юрарди. Гоҳида Ҳаттобнинг шафқатсиз зарбалари гарданига ҳам тушиб қоларди.
Болакай курашга қизиқди. Гоҳида ўртоқлари билан олишиб, даврани ғолиб сифатида тарк этаркан, ҳаётининг энг бахтли лаҳзаларини ўтказаётганини ҳис қиларди. Ҳар йили Макка ва Тоиф шаҳарлари ўртасида Укоз бозорида уюштириладиган баҳодирлар мусобақасида ҳам қатнашиб турарди. Лекин ҳар доим ҳам ғалаба насиб қилавермасди
Кунларнинг бирида холаваччаси Холид ибн Валид билан кураш тушаркан, оёғини синдириб олди. Синган оёк, соғайиб кетган бўлса-да, бу воқеа Умарнинг хотирасида муҳрланиб қолади
Онаси Хашама ибн Хошим Ислом душмани Абу Жаҳл билан амакивачча эди.
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.).
#Умарибн

(Ибн Саъд, «Табақот»).
Кунларнинг бирида холаваччаси Холид ибн Валид билан кураш тушаркан, оёғини синдириб олди. Синган оёк, соғайиб кетган бўлса-да, бу воқеа Умарнинг хотирасида муҳрланиб қолади
(Ибн Касир, «Ал-бидоя ван-ни оя»).
Онаси Хашама ибн Хошим Ислом душмани Абу Жаҳл билан амакивачча эди.
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.).
#Умарибн
Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
НАМОЗНИНГ ИНСОН РУҲИЯТИГА, СОҒЛИҒИГА ФОЙДАЛАРИ
Аллоҳ таоло амрига бўйсуниб, ихлос билан намоз ўқиган банда улуғ ажр-мукофотлар олади. Шу билан бирга намознинг руҳий, тиббий фойдаларидан баҳраманд бўлади. Зеро, Ислом динидаги ҳар бир буйруқда кишининг икки дунёси учун жуда кўп манфаатлар бор. Шу маънода намознинг руҳиятга, саломатликка фойдаларини санаб ўтамиз:
1. Инсон намозда Аллоҳ билан ёлғиз гаплашади, Ундан мадад сўрайди, барча дарду ҳасратларини тўкиб солади, ўткинчи дунё ғам-ташвишларини бироз бўлса-да унутиб, руҳан енгиллашади.
2. Намоз иродани мустаҳкамлайди.
3. Намоз кишини одобли, самимий, виқорли қилади, унга дунёнинг асл моҳиятини англатади, вақтни тежашга ўргатади.
4. Намозхон барчанинг ҳурматини, ишончини қозонади.
5. Инсон саломатлиги тана тозалигига боғлиқ. Маълумки, намоз ўқиш учун таҳорат олинади. Агар жунублик етган бўлса, ғусл қилинади. Бинобарин, намоз киши руҳини ҳам, танасини ҳам поклайди. Намозни ихлос билан ўқиган инсон ҳар тарафлама соғлом бўлади.
6. Намоздаги ҳаракатлар куннинг маълум вақтларида бажарилгани учун инсонни доим тетик тутади.
7. Таҳорат олиш, намоз ўқиш чоғида бош мия, буйрак, жигар, ўпка, юрак каби аъзолар керакли озуқа моддаси билан таъминланади.
8. Намоздаги изометрик ҳаракатлар ошқозондаги озуқанинг аралашишига, яхши ҳазм бўлишига ёрдам беради, сафронинг ўт пуфагида тўпланиб қолмай, бир меъёрда ажралиб чиқишига, ошқозон ости бези равон ишлашига имкон беради. Натижада қабзият олди олинади.
9. Намоз ўқиган кишининг жисмоний, руҳий иш фаолияти ривожланади, аъзолари доимий ҳаракатда бўлади, организмдаги моддалар алмашинуви тезлашади (Олимлар тадқиқотига кўра, кунлик беш вақт намознинг физиологик фойдаси бир кунда 3 километр масофага югуриш билан тенг экан).
10. Намоз ўқиганда ташқи салбий таассуротларга ҳимоя реакцияси кучаяди, организмнинг умумий қуввати ошади, инфекцион юқумли касалликларга чалиниш кескин камаяди.
11. Ибодат чоғидаги жисмоний ҳаракатлар тананинг умумий ҳолатини яхшилайди, сокинлик, яхши кайфият бахш этади, организм чидамлилигини, қайишқоқлигини оширади.
12. Бир кунда ўртача 80 марта сажда қилган инсон миясига мунтазам тарзда қон оқиб келади. Бу намозхонда хотира сустлиги, склероз камроқ учрашини таъминлайди.
13. Намозда бажариладиган тана ҳаракатлари бўғимларни, мушакларни, томирларни жонлантиради, артрит, остеохондроз каби касалликлар олдини олади, томирларда тиқин пайдо бўлишига тўсқинлик қилади.
14. Намоз ўқиган одамнинг невроз ҳолатлари йўқолади, умумий аҳволи яхшиланади.
15. Намозхон инсон танада тўпланиб қоладиган статик электр заряддан халос бўлиши мумкин. Бундай зарядлар таҳорат қилаётганда сувга, таяммум пайтида тупроққа, сажда қилаётганда ерга узатилади. Таҳорат ва намоздан кейин одам ўзини тетик сезишининг ҳикматларидан бири шунда бўлса не ажаб!
16. Намоз ўқийдиган кишининг боши мунтазам эгилиб-кўтарилиб тургани учун кўзларида қон айланиши яхшиланади. Натижада кўзнинг ички босими ошмайди, шоҳпарда доим намланиб туради. Бу эса катаракта касаллиги олдини олади.
17. Ибодат чоғида моддалар алмашинуви фаоллиги туфайли бадандаги кераксиз зарарли моддалар, жумладан ортиқча тузлар чиқиб кетади...
"Намозда хушуъ" китобидан

Хушхабарлар олдинда
Кеча, 6 январь куни Диний идорада Қуръон мусобақасини ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу кунга қадар мусобақани ўтказиш бўйича қилинган ишлар ва галдаги муҳим вазифалар келишиб олинди.
Батафсил
👇👇👇
http://muxlis.uz/uz/news/uzbekiston/hushhabar

Хушхабар: “Ҳидоят”да болаларга диний сабоқ берила бошланди
Чўчқа терисидан ишланган буюмни қандай фарқлаш мумкин?
Барчамизга маълумки Қуръони Каримнинг бир неча оятларида чўчқа гўштининг ҳаромлиги таъкидланган.Наҳл сурасида:
«Дарҳақиқат, сизларга ўлимтик, қон ва чўчқа гўшти ҳаром қилинди» – дейди (Наҳл: 115).
Батафсил
👇👇👇
http://muxlis.uz/uz/article/chcha-terisidan

Қайси бири яхшироқ?
Бозордан сават кўтариб қайтаётган уч аёл дам олиш учун йўл четидаги ўриндиққа ўтиришди. Бир-бири билан ўз ўғиллари ҳақида гаплаша бошлади. Биринчи аёл шундай деди:“ Ўғлим жуда ҳам чаққон бола. Ҳатто бир неча дақиқа оёғини осмонга қилиб, қўлида тик юра олади”. Иккинчи аёл ҳам ўғлини мақтаб қолди:“ Ўғлимнинг булбулдек овози бор, эшитган одам эриб кетади”. Учинчи аёл ўғли тўғрисида лом-мим демади, ики аёлнинг гапларига жимгина қулоқ солиб ўтирди. Икки аёл сен нега гапирмайсан, деб ундан сўрашганида тортинибгина шундай деди: “ Менинг ўғлимда айтарли бирорта алоҳида фазилат йўқ. Аллоҳ берган бир бола-да”.
Бир қария нарироқда аёлар нима деб гаплашиб турганига қулоқ солиб турган эди. Аёллар йўлга тушиб, юк кўтариб оғриётган бел ва қўлларини ишқалаб силай бошлашди. Шу пайт уч бола олдиларига чопиб келишди. Булар уч аёлнинг ўғиллари эди. Биринчи аёлнинг ўғли оёқларини осмонга кўтариб қўли билан ерда тик юришни амалда кўрсатди. Иккинчи аёлнинг ўғли харсанг тош устига чиқиб, онаси яхши кўрган қўшиқни хушовозда куйлай бошлади. Аёллар ҳурсанд бўлишиб, уни олқишлаб чапак чалишди. Учинчи аёлнинг ўғли эса онаси олдига келиб:“ Ойижон, саватни менга беринг, уни мен кўтариб борай”, дедию уни кўтариб йўлга тушди. Аёллар кузатиб турган қариядан қайси биримизнинг ўғлимиз яхши экан, деб сўрашди. Қария:“ Онасига ёрдам беришга шошилган ўғилни яхши бола деса бўлади”, деб жавоб берди.
#Болалар
"Бола – одоби билан азиз" китобидан
Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
(Ибратли ҳикоя)

ҲИКМАТ
Уйланишдан олдин иккала кўзингни катта оч, уйланганингдан кейин биттасини юм.
"Бахтли ҳаёт сари" китобидан
Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
Уйланишдан олдин иккала кўзингни катта оч, уйланганингдан кейин биттасини юм.
"Бахтли ҳаёт сари" китобидан
Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg
عَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَجُلاً أَتَى رَسَولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ أَحَدُنَا يُذْنِبُ قَالَ: يُكْتَبُ عَلَيْهِ قَالَ: ثُمَّ يَسْتَغْفِرُ مِنْهُ وَيَتُوبُ قَالَ: يُغْفَرُ لَهُ وَيُتَابُ عَلَيْهِ قَالَ: فَيَعُودُ فَيُذْنِبُ قَالَ: يُكْتَبُ عَلَيْهِ قَالَ: ثُمَّ يَسْتَغْفِرُ مِنْهُ وَيَتُوبُ قَالَ: يُغْفَرُ لَهُ وَيُتَابُ عَلَيْهِ وَلاَ يَمَلُّ اللهُ حَتَّى تَمَلُّوا. رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ وَالْبَيْهَقِيُّ وَسَنَدُهُ حَسَنٌ.
Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб: “Ё Расулуллоҳ! Бир киши гуноҳ қилганда, (нима бўлади)?” деб сўради. У зот: “(Гуноҳи) бўйнига ёзилади”, дедилар. Ҳалиги одам: “Кейин истиғфор айтиб тавба қилса-чи?” деб савол берди. Пайғамбар алайҳиссалом: “(Гуноҳи) кечирилади, тавбаси қабул этилади”, дедилар. Кетидан: “Сўнг қайтиб яна гуноҳ қилса-чи?” деб савол берилди. У зот: “Бўйнига ёзилади”, дедилар. Ҳалиги киши: “Гуноҳдан кейин истиғфор айтиб тавба қилса-чи?” деб яна савол ташлади. Шунда Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “(Гуноҳи) кечирилади, тавбаси қабул бўлади. Сизлар (истиғфор айтишдан, тавба қилишдан) чарчамасангиз, Аллоҳ учун (мағфират қилиш) малол келмайди”, деб марҳамат қилдилар (Табароний, Байҳақий ривоят қилган. Ривоят санади ҳасан).
Аллоҳнинг марҳаматини қаранг, ожиз бандасига шунча имкон берар экан. Фақат бунинг қадрига етиб, вақтида ўзимизни ислоҳ қилсак бўлгани.
Аслида бегуноҳ одамнинг ўзи йўқ. Ҳаммаям хато қилади. Лекин мўмин банда камчиликка йўл қўйса, тезда ўзини ўнглаб олади, Парвардигорига илтижо қилади, истиғфор айтади.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Одам боласининг ҳар бири жуда кўп хато қилувчидир. Хатога йўл қўювчиларнинг энг яхшиси тавба қилувчилардир ”.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ: لَيْسَ صَغِيرٌ بِصَغِيرٍ مَعَ الإِصْرَارِ وَلَيْسَتْ كَبِيرَةٌ بِكَبِيرَةٍ مَعَ الإِسْتِغْفَارِ طُوبَى لِمَنْ وَجَدَنِي كَانَ لَهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ اسْتِغْفَارٌ كَثِيرٌ. رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ وَابْنُ شَاهِينَ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Гуноҳда бардавом бўлиш билан кичик гуноҳ кичиклигича қолмайди. Истиғфор айтиш билан катта гуноҳ катталигича қолмайди. Қиёмат куни мени учратганда (номаи аъмолида) кўп истиғфор бўлган кишига қандай яхши!” (Табароний, Ибн Шоҳин ривоят қилган).
Катта гуноҳ қилиб қўйган одам тавба қилса, гуноҳи кечирилади. Лекин кичик гуноҳларни тўхтовсиз қилаверса, улар йиғилиб-йиғилиб катта гуноҳга айланади.
Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Банда кичик гуноҳга қўл уради, уни менсимайди, қилмишига пушаймон бўлмайди, истиғфор ҳам айтмайди. Ана ўша гуноҳ Аллоҳ наздида тоғдек катталашиб кетади. Яна бир банда гуноҳ қилади, кейин надомат чекади, истиғфор айтади. Унинг гуноҳи Аллоҳ наздида кичрайиб боради, ҳатто авф этилади ”.
Эътибор берганмисиз, катта бир харсанг тошга чакиллаб сув томаверса, кўп ўтмай тошни ўйиб юборади. Агар бир челак сувни тош устига бир зарбда сепсангиз, деярли таъсири бўлмайди. Кичик гуноҳларни давомий қилиш ҳам шунга ўхшайди.
Демак, гуноҳни менсимаган одам маъсият қаърига ботиб бораверади. Ожизлик қилган банда эса тавба, истиғфор билан гуноҳдан покланади, ғам-ғуссадан қутулади, зулматдан ёруғликка чиқади.
Яна бир мисол келтирамиз: кийим кир бўлса, совун ёки кукун (порошок) билан яхшилаб ювилса, топ-тоза бўлади. Худди шунга ўхшаб тавба ва истиғфордан кейин гуноҳлар ювилади. Бунинг учун қалбда холислик, сўзда собитлик, амалда содиқлик бўлиши лозим.