Muxbir Daliev
10K subscribers
6.56K photos
2.38K videos
17 files
11.7K links
Мурожаат учун: @muxbirgaxatbot
Download Telegram
Андижонда тадбиркор аёл фаолиятига шаҳар ҳокимлиги тўсқинлик қилмоқда.

"Хуршид ака мен Назарова Дилфузаман. Андижон шаҳридан. 3 нафар фарзандим 1 нафари ногироним бор. Ўз кунимни ўзим кўриб келаман.

Доимо ҳеч кимдан ёрдам сўрамай фаолият олиб бораман. Тадбиркорман. Уяли алоқа абонентларига хизмат кўрсатувчи мчж очганман.

Банкдан кредит олиб, фаолиятимни олиб бораман. 2018 йил собиқ Андижон шаҳар ҳокими Д.Раҳматуллаев қарори билан жамоат назорат маскани яъни будкани Самарқанд шаҳридан 22 000 000 сўмга тайёрлатиб, олиб келганмиз.

Ва ўша вақтда ҳоким ёрдамчиси бўлган Аббос деган бола хужжатларини олган.

Лекин ушбу шаҳар ҳокимлигига бир неча марта бордик. Фармойиш берилади дея жамоат жойларида, бозорлар ҳудудларида аҳолига савдо кўрсатиш максадида тайёрланг деди.

Лекин сеньтябр ойидан бошлаб ҳокимят томонидан айнан менинг фаолитимга тазйиқ ўтказила бошланди"

Каналга уланиш учун:👇
http://t.me/muxbir1
Forwarded from TentakMinds
​​Рэп-баттл.

Рэпда иккита рэппер чиқиб олиб бир-бири билан рэп айтадиган тури бор, шу рэп-баттл дейилади.

Тушимда АОКАнинг олдинги раҳбари Комил Алламжонов билан ҳозирги раҳбари Асаджон Ходжаев рэп-баттл қилишибди.

Комил Алламжонов бир томонда Асаджон Ходжаев иккинчи томонда туриб рэп айтишаётган экан.

Комил ака Асаджон братга қараб рэп айтиб турган жойини видеода эшитиб кўришингиз мумкин.

Кейин бирдан уйғониб кетдим, шунча ҳаракат қилсам ҳам Асаджон брат чиққан жойлари бошқа тушимга кирмади, бугун тунда яна бир ҳаракат қилиб кўрамиз.

Тушга нималар кирмайди, қўрқиб кетасан-эээ.

@tentakminds #komilboygafivekettim
Forwarded from MushT
Ижтимоий тармоқларда “Ҳудудий электр тармоқлари” Аж “Тrailblazer” олгани тўғрисида хабар тарқалганди, ҳа энди раҳбар минса минибдида деб турсак, Улуғбек Мустафоевнинг “Land-cruiser, Mercedes-Benz, Маlibu turbo” каби машиналари бор экан. Энди тасаввур қилинг мана шунча инномаркалари турганда “Тrailblazer”га минадими?
Ўринбосари-ми, Ижро интизоми масъул ҳодими-ми кимдир минадида энди...
Қишлоқларда ҳаттоки раддомларда “свет” йўқ бўлган бир пайтда, Мустафоевнинг ишларига омад тилаймиз

#Ашнақа

Kanalga a'zo bo'ling
t.me/gazvachiroq
Фарзандингиз ортидан келиб, илм олиш вақтини кутиш хам завқ.

Каналга уланиш учун:👇
http://t.me/muxbir1
Forwarded from Kadruz
Янги йил байрамига кўчадаги дарахтларни чироқ билан безатадиган, аммо халқнинг уйларида чироқ бўлмайдиган юртданман...

https://t.me/kadruz
Нима учун Ўзбекистонда лавозимга интилишади? Чунки у ерда пул бор. (халолми харомми фарқи йўқ.)

Агар амалдорликда хизмат ва шунга яраша қонуний хақ бўлганда эди ҳеч ким лавозим учун пора бермаган бўларди.

Каналга уланиш учун:👇
http://t.me/muxbir1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муаммоларни борлиги доим нимагадир туртки бўлади.

Каналга уланиш учун:👇
http://t.me/muxbir1
Машрабнинг Ўртар ғазалига пародия.
=========================
Агар газ йўқлигин айтсам, куйиб жону жаҳон ўртар,
Свет сиррин баён этсам, тақи ул хонумон ўртар.

Кишига газ ўтидин зарраи етса, бўлур шодон,
Бўлиб бесабру бетоқат, кийимларни чунон йиртар.

Нечук тоқат қилай дўстлар, свет йўғи қилар ҳайрон,
Фонар бошқа, шағам бошқа, юрагимни фиғон ўртар.

Мени бехонумон қилмай қотиб ҳар дам совуғингда,
Ҳудудгаз деб отинг айтсам бу шавқингдин забон ўртар.

Қаю тил бирла эй ҳоким, сенинг васфинг баён айлай,
Тилим лолу кўзим гирён совуқдан суяклар қақшар.

На қаттиғ кун экан халқим, газ-светдан жудо бўлмоқ,
Гўдаклар оҳи ўтиға замину осмон ўртар.

Юракда дардларим қат-қат, яшармен қуёшни кутиб,
Агар у заррасин сочса, кўмирга анча жон ўртар.

Бу дард ила ёнар бўлдим, келиб ҳолимни сўрмассиз,
Қани овоз келса ҳоким боводан, шараф-шон ўртар.

Бу Азиз дардини, жоноки, ҳеч ким бошига солма,
Агар газни кўрмай ўлсам, Ҳудудгазни виждон ўртар.

© Абдулазиз Ғофуров.

Каналга уланиш учун:👇
http://t.me/muxbir1
Светсиз қолган тадбиркор аёлдан мурожаат:

"Мен Андижон шахар хунармандчилик корасу бозорда фаолият курсатаман. Изборларни солик ижара шартномаларни вактида тулаб фаолият курсатамиз.

Хаммага малумки бозор факат пайшанба якшанба кунлари ишлайди. Асосий оилавий даромадимиз шу бозордан.

Кечаси соат 2да келиб товарларимизни илиб ёйиб тайёргарлик курамиз. Совуклиги майли тирикчилик чидаймиз ишимиз шу.

Лекин бозор кунлари умуман электр энергия берилмаяпти. Умид килиб савдодан чикамиз афсуски дуконларимиз коронгу бб савдо кила олмаяпмиз. Афсус.

Нахотки бозор хафтада 2 кун свет бн таминлай олмаса. Учгани учган. Бир ойда 8 марта бозор холос. Илтимос сиздан шу илтимосимни ёритиб берсез.

Ажаб эмас зора инсофга келиб светни учиришмаса илтимос бн тадбиркор"

П/С: АОКА директори Асад Хўжаевга "Мабодо мени хатимга имзо чекмадизми? Газ, свет ҳақида мурожаатларни эълон қилиб боряпман ўчгандан бери."

Каналга уланиш учун:👇
http://t.me/muxbir1
Асаджон акани (АОКА) огоҳлантириш хати Дарё.уз га ҳам етиб келди. Хуман.уз никини хам берворинглар 😄
Кун сурати.

Каналга уланиш учун:👇
http://t.me/muxbir1
Мажлизистон деган юртданман!

Каналга уланиш учун:👇
http://t.me/muxbir1
Forwarded from TentakMinds
​​Янги Ўзбекистон шифокорлари.

Андижон давлат тиббиёт институтида ректор талабалар билан учрашув олиб бормоқда.

Йўқ, йўқ, сиз чироқ йўқ экан деб ўйламанг, ўзи дастур бўйича олийгоҳни битирган талабалар кўзини юмиб қоронғуда жарроҳлик амалиётларини олиб боришни ўрганишлари керак.

Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш, эскича муаммолар, эски амалдорлар, эски бўрилар қўйнинг терисида деса ҳам бўлаверса керак-а?

@tentakminds
Каналга уланиш учун:👇
http://t.me/muxbir1
Muxbir Daliev
Асаджон акани (АОКА) огоҳлантириш хати Дарё.уз га ҳам етиб келди. Хуман.уз никини хам берворинглар 😄
Фикрнома: "Тасодифни қаранг: 26-ноябрь «Халқаро ахборот куни» (World Information Day) экан. Бизда эса ахборот эркинлиги буғилган кун сифатида тарихда қоладиган бўлди."

Каналга уланиш учун:👇
http://t.me/muxbir1
Болалик пайтимда қиш фаслини хушламасдим. Чунки уйимиз совуқ бўларди.

Печкага ўтин топиш муаммо эди. Кўчада қорни кўтаролмай синган дарахтларни қидирардим.

Мактабдан чиқиб уйга қайтишда дарахт шохини топиб уйга судраб келиш қахрамонлик эди.

Хозир фарзандлиман. Орадан кўп йиллар ўтиб кетди. Хаётим тамоман ўзгариб кетган. Ўзгармаган нарсалардан газ, свет муаммоси халиям ўша-ўша.

Менимча энергетика вазири Алишер Султонов истеъфо бергани билан лип этиб свет ёниб қолмайди ёки важанглаб газ ёниб қолмайди.

Муаммонинг ечимини ўзимиздан бошлайлик.

Эшик тақиллатишни билайлик. Хисоб китобни уддасидан чиқайлик. Исроф қилмасликни ўрганайлик. Фикр айтишга, хаққимизни талаб қилишга журъат топа олайлик. Халқ бўлиб бирлаша олайлик.

Шундагина уйида свет ва газ ўчмайдиган АМалдорлар сизнинг фикрингизни хурмат қилишга мажбур бўлади.

П/С: Суратда ўзлари....

Каналга уланиш учун:👇
http://t.me/muxbir1
Forwarded from Sajdagoh.uz
Жума муборак

Бизнинг канал: @sajdagohuzb
Forwarded from ZamZamwater
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🕋 Яқинларингизга ҳам улашинг!
http://t.me/zamzamWater_uz
АОКА раҳбари халқаро майдондаги муносабатлар ҳақида жиддироқ ўйлаши керак.

Хали ҳам кеч эмас. Барча бўлиб ўтган воқеалар учун расмий баёнот бериб чиқиши керак.

Каналга уланиш учун:👇
http://t.me/muxbir1
АОКА директори Ходжаевга салом айтинглар. Ташқи ишлар вазири Комиловнинг ушбу твити Ходжаев (АОКА) сабабли ёзилди.

Каналга уланиш учун:👇
http://t.me/muxbir1