Muxbir Daliev
9.77K subscribers
6.56K photos
2.38K videos
17 files
11.7K links
Мурожаат учун: @muxbirgaxatbot
Download Telegram
Шам нурида ўтириб юборилган мурожаат:

"Ассалому алайкум Хуршид ака шахарни кок уртасида Тошкент кучада тинме свет учяпти ,44- 62- домдаги хамма ахоли номидан ёзяпиз,

Эрталабдан обетгача бумаяпти свет,энди кечки пайт хам учиришяпти ,газимиз паст уйни иситгани домдаги ахоли нима килиш керак ???ёрдам берасиз деган умиддамиз,олдиндан рахмат"

Каналга уланиш учун:👇
http://t.me/muxbir1
Forwarded from MushT
Уйингизда чироқ йўқми?
Маҳаллада чироқ билан боғлиқ мауаммолар борми???
Унда туман мутасаддиларига мурожаат қилинг, мабодо ишингиз битмаса вилоят мутасаддиларига мурожаат қилинг, унда ҳам ҳал бўлмадими унда Республика "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқаруви раиси Улуғбек Мустафоевни қабулига боринг...
Тел. (78) 150-75-35
Қабул кунлари ҳар чоршанба соат 10.00 дан 12.00 гача
Сизнинг барча мурожаатларингиз ўз ечимини топади

Biz bilan birga bo'ling!
Kanalga a'zo bo'lishni unutmang👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEnQ-yrBv9Z6wfVvEg
АОКА директори А.Хўжаев халқимизнинг бугунги кундаги долзарб муаммолардан бири газ ва свет мавзусидаги мақоласи учун Кун.уз нашрига огоҳлантириш хати юборибди.

Асаджон ака президентнинг сўз эркинлиги сиёсатига қарши чиқяпсизми?

Газ свет мавзусини бир кун.уз эмас барча ОАВ, барча блогерлар ҳам ёритяпти. Демак, бизгаям аталган огоҳлантириш хати келарканде унда.
Muxbir Daliev
АОКА директори А.Хўжаев халқимизнинг бугунги кундаги долзарб муаммолардан бири газ ва свет мавзусидаги мақоласи учун Кун.уз нашрига огоҳлантириш хати юборибди. Асаджон ака президентнинг сўз эркинлиги сиёсатига қарши чиқяпсизми? Газ свет мавзусини бир…
А.Хўжаев АОКА даги фаолиятини огохлантириш хати чиқаришдан кўра сўз эркинлиги бўйича босим қилаётган АМалдорларга қарши курашса бўларди.

Менимча Хўжаев сўз эркинлигига босим қиладиган Амалдорлар билан курашмайди. Ундан кўра ОАВ га огохлантириш берган қулай.

Хуллас, келажакда ОАВ ва блогерларни энг катта душмани АОКА бўлади. Бунга шубҳа йўқ.

Каналга уланиш учун:👇
http://t.me/muxbir1
Тан олиш керак АОКА Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева даврида том маънода ОАВ ва блогерларни қўллаб - қувватлади. Озми кўпми ҳимоя қилди.

Кимга қанака билмадим менга АОКА директрининг газ свет мавзусини ёритгани учун огоҳлантириш хати жўнатгани қаттиқ таъсир қилди.

Президент сўз эркинлиги бўйича ҳар бир нутқларида тўхталиб ўтсада Хўжаев бунга қарши иш қилиб турса буни қанқа тушуниш керак.

П/С: Алламжоновдан пост кутяпман. 😜

Каналга уланиш учун:👇
http://t.me/muxbir1
Антиквар буюмлар мамлакатимиз ҳудудига қандай келяпти?

Блогер RustambekOFF га кўра Ўзбекистоннинг биринчи Президентининг ёрдамичиси Улуғбек Мирзамуҳамедов ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қамоққа олинибди.

Собиқ амалдорнинг кошона хонадонини титув қилиш жараёнида кўплаб қимматбаҳо буюмлар, антиквар ашёлар, люкс синфига кирувчи соатлар коллекцияси, “Бетли”, “Мерседес бенц”, “Ренж Ровер” ва бошқа турдаги қимматбаҳо автомашиналар, кўп миқдордаги валюталар маважудлиги маълум бўлган.

Бундан ташқари собиқ амалдорнинг хонадони ва ховлисида ҳақиқий Қадимги Греция ҳайқаллари, қадимги Хитой чиннилари ва бошқа қимматликлар аниқланган.

Ҳозирги пайтда У.Мирзамахмудовга нисбатан Жиноят кодексининг бир нечта моддаси бўйича жиноят иши қузғатилганлиги ва тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги билдирилган.

Агар мазкур маълумот ҳақиқат бўлса, антиквар буюмлар мамлакатимиз ҳудудига қандай йўллар билан кириб келагн экан а?

Мавзу кейинги постларда давом этади...
AОКА нинг собиқ матбуот котибидан пост
Уйида газ, свет ўчмайдиган амалдор (3-расм) халқнинг газ ва свет бўйича мурожатларини ёритган ОАВ га огоҳлантириш хати юборган.

Каналга уланиш учун:👇
http://t.me/muxbir1
Андижонда тадбиркор аёл фаолиятига шаҳар ҳокимлиги тўсқинлик қилмоқда.

"Хуршид ака мен Назарова Дилфузаман. Андижон шаҳридан. 3 нафар фарзандим 1 нафари ногироним бор. Ўз кунимни ўзим кўриб келаман.

Доимо ҳеч кимдан ёрдам сўрамай фаолият олиб бораман. Тадбиркорман. Уяли алоқа абонентларига хизмат кўрсатувчи мчж очганман.

Банкдан кредит олиб, фаолиятимни олиб бораман. 2018 йил собиқ Андижон шаҳар ҳокими Д.Раҳматуллаев қарори билан жамоат назорат маскани яъни будкани Самарқанд шаҳридан 22 000 000 сўмга тайёрлатиб, олиб келганмиз.

Ва ўша вақтда ҳоким ёрдамчиси бўлган Аббос деган бола хужжатларини олган.

Лекин ушбу шаҳар ҳокимлигига бир неча марта бордик. Фармойиш берилади дея жамоат жойларида, бозорлар ҳудудларида аҳолига савдо кўрсатиш максадида тайёрланг деди.

Лекин сеньтябр ойидан бошлаб ҳокимят томонидан айнан менинг фаолитимга тазйиқ ўтказила бошланди"

Каналга уланиш учун:👇
http://t.me/muxbir1
Forwarded from TentakMinds
​​Рэп-баттл.

Рэпда иккита рэппер чиқиб олиб бир-бири билан рэп айтадиган тури бор, шу рэп-баттл дейилади.

Тушимда АОКАнинг олдинги раҳбари Комил Алламжонов билан ҳозирги раҳбари Асаджон Ходжаев рэп-баттл қилишибди.

Комил Алламжонов бир томонда Асаджон Ходжаев иккинчи томонда туриб рэп айтишаётган экан.

Комил ака Асаджон братга қараб рэп айтиб турган жойини видеода эшитиб кўришингиз мумкин.

Кейин бирдан уйғониб кетдим, шунча ҳаракат қилсам ҳам Асаджон брат чиққан жойлари бошқа тушимга кирмади, бугун тунда яна бир ҳаракат қилиб кўрамиз.

Тушга нималар кирмайди, қўрқиб кетасан-эээ.

@tentakminds #komilboygafivekettim
Forwarded from MushT
Ижтимоий тармоқларда “Ҳудудий электр тармоқлари” Аж “Тrailblazer” олгани тўғрисида хабар тарқалганди, ҳа энди раҳбар минса минибдида деб турсак, Улуғбек Мустафоевнинг “Land-cruiser, Mercedes-Benz, Маlibu turbo” каби машиналари бор экан. Энди тасаввур қилинг мана шунча инномаркалари турганда “Тrailblazer”га минадими?
Ўринбосари-ми, Ижро интизоми масъул ҳодими-ми кимдир минадида энди...
Қишлоқларда ҳаттоки раддомларда “свет” йўқ бўлган бир пайтда, Мустафоевнинг ишларига омад тилаймиз

#Ашнақа

Kanalga a'zo bo'ling
t.me/gazvachiroq
Фарзандингиз ортидан келиб, илм олиш вақтини кутиш хам завқ.

Каналга уланиш учун:👇
http://t.me/muxbir1
Forwarded from Kadruz
Янги йил байрамига кўчадаги дарахтларни чироқ билан безатадиган, аммо халқнинг уйларида чироқ бўлмайдиган юртданман...

https://t.me/kadruz
Нима учун Ўзбекистонда лавозимга интилишади? Чунки у ерда пул бор. (халолми харомми фарқи йўқ.)

Агар амалдорликда хизмат ва шунга яраша қонуний хақ бўлганда эди ҳеч ким лавозим учун пора бермаган бўларди.

Каналга уланиш учун:👇
http://t.me/muxbir1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муаммоларни борлиги доим нимагадир туртки бўлади.

Каналга уланиш учун:👇
http://t.me/muxbir1
Машрабнинг Ўртар ғазалига пародия.
=========================
Агар газ йўқлигин айтсам, куйиб жону жаҳон ўртар,
Свет сиррин баён этсам, тақи ул хонумон ўртар.

Кишига газ ўтидин зарраи етса, бўлур шодон,
Бўлиб бесабру бетоқат, кийимларни чунон йиртар.

Нечук тоқат қилай дўстлар, свет йўғи қилар ҳайрон,
Фонар бошқа, шағам бошқа, юрагимни фиғон ўртар.

Мени бехонумон қилмай қотиб ҳар дам совуғингда,
Ҳудудгаз деб отинг айтсам бу шавқингдин забон ўртар.

Қаю тил бирла эй ҳоким, сенинг васфинг баён айлай,
Тилим лолу кўзим гирён совуқдан суяклар қақшар.

На қаттиғ кун экан халқим, газ-светдан жудо бўлмоқ,
Гўдаклар оҳи ўтиға замину осмон ўртар.

Юракда дардларим қат-қат, яшармен қуёшни кутиб,
Агар у заррасин сочса, кўмирга анча жон ўртар.

Бу дард ила ёнар бўлдим, келиб ҳолимни сўрмассиз,
Қани овоз келса ҳоким боводан, шараф-шон ўртар.

Бу Азиз дардини, жоноки, ҳеч ким бошига солма,
Агар газни кўрмай ўлсам, Ҳудудгазни виждон ўртар.

© Абдулазиз Ғофуров.

Каналга уланиш учун:👇
http://t.me/muxbir1
Светсиз қолган тадбиркор аёлдан мурожаат:

"Мен Андижон шахар хунармандчилик корасу бозорда фаолият курсатаман. Изборларни солик ижара шартномаларни вактида тулаб фаолият курсатамиз.

Хаммага малумки бозор факат пайшанба якшанба кунлари ишлайди. Асосий оилавий даромадимиз шу бозордан.

Кечаси соат 2да келиб товарларимизни илиб ёйиб тайёргарлик курамиз. Совуклиги майли тирикчилик чидаймиз ишимиз шу.

Лекин бозор кунлари умуман электр энергия берилмаяпти. Умид килиб савдодан чикамиз афсуски дуконларимиз коронгу бб савдо кила олмаяпмиз. Афсус.

Нахотки бозор хафтада 2 кун свет бн таминлай олмаса. Учгани учган. Бир ойда 8 марта бозор холос. Илтимос сиздан шу илтимосимни ёритиб берсез.

Ажаб эмас зора инсофга келиб светни учиришмаса илтимос бн тадбиркор"

П/С: АОКА директори Асад Хўжаевга "Мабодо мени хатимга имзо чекмадизми? Газ, свет ҳақида мурожаатларни эълон қилиб боряпман ўчгандан бери."

Каналга уланиш учун:👇
http://t.me/muxbir1