Андижон шаҳрида фикрлашни биладиган мутасадди борми?
Бу кўчанинг аҳволи ҳақида ёзавериб чарчадик. Ва ниҳоят шаҳарни валломатлари уйғониб, ечим қилганда иккинчи муаммога дуч келяпмиз.
"Сой йўли асфалт бўлди, аммо машиналар стоянкаси қилинмади энг асосийси пиёда йўлакчаси қилинмади, натижада 20 ноябр куни бир одамни машина уриб кетиб ўлди.
Ўзи бу жой хавфли бурилиш жойи, йўл четига қўйилган машиналар оқибатига бу жой жуда хавли бўлиб кетти.
Илтимос шу ерга пиёда йўлакчаси ва автостоянка жудаям зарур. Ёки бўлмаса Трикотаж бозори ўз худудига автостоянка қилса бўлмайдими?
Ён махаллада 2000 га яқин ахоли яшайди, кириб чиқиш шу йўлдан."
Каллада А бўлмаса қийин. Қилдингми қилдинг қабилида бўлдими?
Каналга уланиш учун:👇
http://t.me/muxbir1

Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳокими Акмал Мадиев газсиз ўтирган туман аҳолиси билан телефондаги суҳбатда ўтган йили қор ёғмагани учун газ ўчмаган деб изоҳлаяпти.
Акмалхон ўтган йили газ ўчмаганлигини сабаби сиз айтгандай қор ёққани учунмасдир.
Балки суҳбатдошингиз, туман аҳолиси вакили айтганидек парламент депутатларининг сайлови муносабати биландир.
Хар қалай АМалдорнинг гапидан кўра фуқаронинг гапида мантиқ бор.

YouTube
Chinoz tumani hokimi Akmal Madiyev va fuqarolar suhbati
OBUNA BO`LING! RASMIY KANAL!
Forwarded from Soyadagi siyosatchilar
Президентнинг Кластерлар фаолиятини ривожлантириш борасидаги сиёсатига нисбатан хар қандай қаршиликлар аёвсиз жазоланиши тарафдоримиз!
Мамлакатимизда аграр соҳани ислоҳ қилиш, унга бозор механизмлари ва замонавий технологияларни жорий этиш борасида изчил кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, қишлок хўжалигига кластер усули татбиқ этилди. Экин турлари замон талабидан келиб чиқиб ўзгартирилди. Натижада ҳосилдорлик ҳам, даромад ҳам ошмоқда.
Давлатимиз раҳбари бу ҳақда жорий йил 24 январдаги Мурожаатномасида алохида эътироф этганлари бежиз эмас. “Пахта ва ғалла етиштиришга давлат буюртмасини бекор қилиб, ушбу маҳсулотларни бозор тамойиллари асосида харид қилиш тизимига босқичма-босқич ўтамиз. Агар бу йўлдан бормасак, фермер ва деҳқонларимиз маҳсулот етиштиришда эркин бўлмайди, улар ўзлари кутганларидек манфаат кўрмайди, ҳокимларнинг эса иш услуби ўзгармайди”, давлатимиз рахбари Шавкат Мирзиёевнинг мазкур фикрлари аллақачон амалда намоён.
Бу - соҳада давлат аралашувини кескин камайтириш орқали ҳокимларнинг режа ортидан қувиш ва мажбурий меҳнатга жалб қилиш амалиётига бутунлай чек қўйилмоқда.
Газета.uz тахририяти томонидан бугун эълон қилинган “Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразмда чигитларни олиб ўтишга тақиқ қўйилди” мақоласидан тушунишимизча,
Президентнинг Кластерлар фаолиятини ривожлантириш борасидаги сиёсати баъзи бир қўштирноқ ичидаги (Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ҳокимларининг оғзаки кўрсатмасига) мутасаддиларининг қаттиқ қаршиликларига дуч келмоқда.
Бузоқнинг югургани сомонҳонагача эканини эслатиш, фикримизча, ножоиз бўлмас. Монополияга қарши курашиш қўмитаси пахта чигитини бошқа вилоятга олиб чиқишни тақиқлаш бўйича оғзаки топшириқ берган Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоят ҳокимликлари ҳамда ушбу вилоятлар Ички ишлар бошқармаларига нисбатан иш қўзғатди.
Баъзи жойлардаги мутасаддилар ўзининг бугунги муаммосини ҳал қилишга боши билан шўнғиб, хатто Президент сиёсатига хиёнат қилаётганини англаб хам улгурмаётганлари ачинарли.
Сўз ўрнида, Газета.uz тахририяти, Монополияга қарши курашиш қўмитаси Республикаси, вилоятлар ва ҳудудий бошқармалари ҳодимларига ўз миннадорчилигимни билдираман.
https://t.me/joinchat/AAAAAFRDeHBeMwlHz9j1mA

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўчага чироқ ўрнатиб соққа қилганлар пулни ҳалоллаб қўйилар!
Менимча шу чироқ устунини қўйганлар барибир электр энергияси йўқку деб симларни очиқ ҳолда ташлаб кетган.
Биз томонлар госприём деган нарсалар бор, Андижондаям борми?
Ёки битта яримта шўрликни кўчада ток уриб ўлишини кутамизми?
Госприёмдаги АМалдорлар қанақа қилиб қабул қилиб олганикин?
Каналга уланиш учун:👇
http://t.me/muxbir1
Менимча шу чироқ устунини қўйганлар барибир электр энергияси йўқку деб симларни очиқ ҳолда ташлаб кетган.
Биз томонлар госприём деган нарсалар бор, Андижондаям борми?
Ёки битта яримта шўрликни кўчада ток уриб ўлишини кутамизми?
Госприёмдаги АМалдорлар қанақа қилиб қабул қилиб олганикин?
Каналга уланиш учун:👇
http://t.me/muxbir1
Имтиҳонсиз кирадиганлар учун....Имтиҳон олса аниқ юмалаб кетадида...
Telegram
Отабек Артиков | Xалқни зулматда қолдирманг!
Савод ХЕТОЙга кетган😁
«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм АОКА раҳбари Асадилло Хўжаев ҳақида твитлашибди.
Омале бу акаунт вдруг сохта бўлиб ўчиб кетмайдиганидан. 😜
Омале бу акаунт вдруг сохта бўлиб ўчиб кетмайдиганидан. 😜
Telegram
Yuksalish — LIVE
❗️АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм “яқиндаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг айрим оммавий ахборот воситаларига босим ўтказиш бўйича ҳаракатларидан ҳафсаласи пир бўлгани”ни таъкидлади.
Элчининг фикрига кўра, муваффақиятга…
Элчининг фикрига кўра, муваффақиятга…
Энергетика вазирининг “Ҳамма истеъфога чиқса, ишни ким қилади?” деган саволи одамни ўйлантириб қўйди...
У ўтган йил февралида шу янги ташкил этилган Энергетика вазирлигига раҳбар бўлди. Ўшанда тайинлов ҳақида хабар қилинганда, мана булар режаланганди:
“2019 йил мартига қадар электр энергиясини ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва сотишнинг замонавий тизимларини ишлаб чиқиш, бунда электр энергиясини ишлаб чиқаришувчи ва тақсимловчи корхоналарга хусусий, шу жумладан хорижий, тўғридан-тўғри инвестицияларни давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосидаги ҳамкорликни кўзда тутган ҳолда жалб қилиш белгиланган. Энергетика вазирлиги ёқилғи-энергетика мажмуаси фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш бўйича барча масалалар учун жавобгар ҳисобланади.”
Вазир бу постда салкам икки йил ишлаб қўйди. Юқоридаги режалар амалга ошдими? Ҳозирги энергия аҳволи, ҳали қиш келмасидан болалар ис газидан ўлаётгани ҳисобга олинса, афтидан, йўқ. Ўрганиладиган муаммолар эса ҳеч янгилик эмас. Унинг устига вазир бу лавозимгача бош вазирнинг айнан ёқилғи-энергетика комплекси бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган, демак шароитдан яхши хабардор.
Истеъфо демократик давлатларда сиёсатчилар орасида кўп учрайдиган ҳолат. Британия сиёсий истеъфолар бобида ҳаммани ортда қолдиради. Одатда истеъфо берган сиёсатчига ҳурмат ортади. Кимлар учундир бу протест нишонаси. Лекин, одатда у сиёсатчининг ўз масъулиятини чуқур хис этиши, ҳамдардлиги, виждон азоби, сиёсатчи сифатида ўз аҳамияти ва қобилиятини камтарона баҳолашини англатади. Мен эплай олмадим, кечиринг, бошқа эплар, деган мужда берилади.
Бу айнан энергетика вазирига ҳамла эмас - Ўзбекистон сиёсатида ўзи бу одат тус олмаган. Карьера поғоналари инсоний ва касбий масъулиятдан анча юқори кўрилади. Мен кетсам, ишни ким қилади дейиш ўзига яраша масъулиятни англатиши мумкин, лекин ким олдида? Исдан ўлаётган болаларми ё тайинлаган шахсми? Энергетика соҳаси ўта мойли соҳа, заҳира билан ҳам Ўзбекистон яхши сийланган. Бу борада ҳақиқий инновация қила оладиган мутахассисларнинг йўқлигига ишониш бироз қийин.
Ибрат Сафо

Манетта Миллий гвардия ходими Савдогарбанк ходимини уриб ташабди. Ишкал.
Катта эҳтимол билан мазкур жанжал кредит таътили ва ушбу масала юзасидан Марказий банк раисининг расмий баёнотини бир тийинга олмаётган банкларнинг мижозлари ўртасида содир бўлаётган муаммо бўлиш мумкин.
(Мамаризо окамгила йўқ нарсани гапириб, катталарди олдида очко оганлар ўша пайтда)
Нима бўлган тақдирда ҳам Миллий гвардия банкирни урмаслиги керак.

Zafarbek Solijonov
Банкир кундалиги каналига кўра, ушбу ҳолат Савдогарбанк Шайхонтохур филиалида, 2020 йил 24 ноябр соат 13:40 да содир бўлган. Кредит олган банк мижози Миллий Гвардия Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси 1-алоҳида батальон 3-отряд сафдор ходими И.С.С. 24.11.2020…
Харобага айланиб бораётган кўп қаватли уй
"Биз яшаб келаётган Чилонзор тумани, Наққошлик кўчаси 25 - кўп қаватли уйга “Наққошлик диёр” ХУЖМ ширкати хизмат кўрсатади.
Мазкур ширкат эксплуатацион хизматга деб мунтазам равишда пул олиб келади. Аслида эса кўп қаватли уйнинг подъездлари, уй олдидаги йўлаклар ва бошқа ишларни хонадон эгалари ўз ҳисобидан қилиб келади.
Ширкат эса, ушбу қилинган ишлар учун харажатларни хонадон эгаларининг осмондан келиб қоладиган қарзи эвазига сингиштирмайди.
Бир неча йиллар олдин, бизнинг қаршилигимизга қарамасдан, ширкат раҳбарининг бефарқлиги сабабли кўп қаватли уймиз канализация қувурига, ШНК қоидаларига зид равишда қурилган “Мингчинор” номли ошхона ўланиб олди.
Оқибатда, ошхонадан чиқаётган ёғлар ва чиқинди эвазига канализация қувири доимо тиқилиб, барча оқава сувлар уйнинг ер тўласига қараб оқади.
Уймиздан 120 метр узоқликда аҳлат тўплаш жойи мавжуд бўлсада, ширкат ходимларининг шарофати билан Наққошлик кучаси 23, 23, 24 ва 25 - уйлар оралиғида аҳлат тўпланиб келмоқда. Яъни ширкат ходимлари атрофдаги дарахтларни кесиб, чиқиндиларни бир жойга тўплаб йиғиштирмаганлиги оқибатида ман беш ойдан буён аҳлат ёнида яшашга мажбурмиз.
“Наққошлик диёр” ХУЖМ ширкатининг эътиборсизлиги натижасида уймиз хароба аҳволга келиб қолган.
Маҳаллий мутасаддилардан бизнинг Наққошлик кўчаси 25 - кўп қаватли уймизни бошқа инсонфли, ўз ишига масъулиятли ширкатга бириктириб беришларини илтимос қиламиз.
Чилонзор туман прокуратураси оҳирги 10 йил оралиғида хонадон эгаларининг ширкатга тўлаган пуллари қаерга кетганлигини тафтиш қилиб берса бўлар эди."
t.me/muxbir1

Forwarded from Муҳрим
Энергетика вазири Алишер Султонов янги интервьюсида ташқи қарз масаласида Американи мисол келтирибди, “Американинг триллионлаб доллар ташқи қарзи бор, биласми шуни?”, деб. Дарҳақиқат, Американинг триллионлаб доллар ташқи қарзи бор, ҳатто одам афсус билан ўйланиб қолади — Американи чин кўнгилдан ёмон кўрадиганлар уни балки айнан мана шу катта ташқи қарзлари учун ёқтирмас, чунки Ўзбекистонга ўхшаган учинчи (ёки тўртинчи?) дунё мамлакатларининг ўтирган ўрнини 5—10 йиллаб совутмайдиган вазирчалари “Американинг триллионлаб доллар ташқи қарзи бор” деб, камбағал бир мамлакатни охири қашшоқ статусига туширади.
“Американинг триллионлаб доллар қарзи бор” деган гап оғзининг бир чеккасидан чиқиб кетаверади, гўё биз ҳам шунга интилишимиз керакдек. Хўп, акаси, ташқи қарз бўйича яхши айтдингиз, энди, айтинг-чи, қарз-ҳаволага қуриладиган ҳалиги зорманда АЭСингиз қанчага тушади, деб сўрасанг, ҳатто тахминий рақамни айтишга ҳам қўрқади. “11 миллиард деб эшитувдим, Путинни помошниги Тошкентга келганида сизнинг ўрнингизга айтиб кетувди”, деб ўзинг аниқлаштирсанг, “ҳали ҳисоблаш керак, балки бундан кўп, балки кам бўлар”, дейди. “Американинг триллионлаб доллар қарзи бор” деганингдаги каби шартта айтсанг-чи, “ҳурматли совуқда қалтираб ўтирган аксарият ўзбекистонликлар, сизлар 2030 йилдан бошлаб дальше совуқда ўтирасизлар, лекин мен бошлиқ шу бир-икки йилда Россиядан олинадиган 20 миллиард долларча қарзни ҳам тўлайсизлар, бу ҳатто ташқи қарз ҳам эмас, баттар бўлинглар”, деб.
Амалдорларимиз у ёки бу ҳолатда Американи мисол келтиришдан олдин, аввало, “бу йилги ноябрдагидек ҳолат аввал бўлмагани учун” масъулиятни тил учида эмас, ростмана зиммага олишни, без бўлиб “биз лавозимга тайинланган биринчи кунданоқ истеъфога тайёр бўлиб ишлаймиз” демасдан, “ўзбекистонликлар, мени кечиринглар, қиш кутилмаганда келиб қолганига, сизлар совуқда қолиб кетганларингга, роддомлар совуқ тунда чироқсиз, пневмонияга чалинган одамлар кислородсиз қолиб кетаётганига, кўп қаватли уйларда одамлар совуқда нима қиларини билмай, уч боласи билан бирга ис газидан заҳарланиб ўлиб кетаётганига мен ҳам айбдорман”, дейишни (ҳеч бўлмаса, дейишни – кейин истеъфо беришни ҳам ўрганишар) сал ўрганиш керак. Америка триллионлаб ташқи қарзи борлиги учун эмас, балки ҳокимият халқ олдида ҳисобдорлигини унутмагани, амалдор ўзини осмондан инъом этилган валинеъмат эмас, балки солиқ тўловчи, сайловчи, халқ томонидан шу халқ хизматини қилишга ёлланган оддий ишчи эканини ҳис қилгани учун Америкага айланган.
Темирйўл компанияси аэропорт қураётган (булар қурган сув омборни эсласанг, эҳ), прокурори том ва ертўлаларнинг қишга тайёргарлигини (коррупцияга қарши қанчалик “сермаҳсул” курашаётган бўлса, шунчалик “самарали”) текшираётган ва ҳоказо шунга ўхшаш мантиқсизликлар кунда-шунда бўлиб турган вақтда ўзбек амалдори ташқи қарз масаласида Американи мисол қилиб келтириши мутлақо бўлмағур иш. Ўзимизга ўхшаган Замбияни мисол келтир, марҳамат, айт: “Қарз олиш керак, лекин Замбиянинг аҳволига тушгучалик эмас; Америкадек триллионлаб доллар қарз олиш учун бизда на сиёсий, на иқтисодий шароит бор”, деб.
Американинг ҳам триллионлаб доллар қарзи бормиш. Ҳэ ўргилдим кўрсатган кароматингдан!

Диққат эълон!
Бугун, соат 15:20 да "Ўзбекистон Тарихи" ТВ каналида "Туркистон ва Озарбайжон жадидлари ўртасидаги муносабатлар" ҳақида кўрсатув бўлади. Вактингиз бўлганда кўрарсиз. Бошқаларга хам хабар беринг, илтимос.