Muxbir Daliev
9.77K subscribers
6.56K photos
2.38K videos
17 files
11.7K links
Мурожаат учун: @muxbirgaxatbot
Download Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

“Muxbir Daliyev” телеграм каналида “Сардоба фожиасидан зарар кўрган отахон уй сўрамоқда! ” сарлавҳали пост эълон қилинган бўлиб, унда 80 ёшли фуқаро уй олувчилар рўйхатидан чиқариб ташланганлиги
баён этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан ўрганиш олиб борилди.

Батафсил: https://telegra.ph/sv-11-28-43
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Vodiy bozor" да талантли боллар борда....

Каналга уланиш учун:👇
http://t.me/muxbir1
Президент фақатгина Ўзбекистон 24 телеканалини кўрадими?

129 миллионга 3 дақиқалик эфир. Шу маблағ интернет нашрларига берилса минг марта яхши эффект беради.

Банк рахбарияти буни яхши билади. Аммо Президент Ўзбекистон 24 ни кўради ва бу лавха берилиш керак деган оғзаки топшириқ бўлади.

Айнан мана шу манёвр билан МТРК нинг АМалдорлари соққани йиғиштиради.
Яхши ният. (1-қисм) 2- қисм

Яхши иш бўлмабди; деди Тошмат бош чайқаб ва; Ўғилларинг Россияда ишлаётган бўлса, жўнатган пулларини йиғиб юрсанг келгандан кейин ният қилганингдек данғиллатиб тўйини қилсанг хизматда бўламизда ўртоқ. Ха, айтганча катта ўғилларинг қачон кетганди Россияга? Сўради Тошмат.
Катта ўғилларимга метан заправка олдидан дўкон очиб бергандим. Авваллари ўзинг биласан метан заправкаларди олдида навбат катта бўларди.

Ҳа, авваллари навбат кўплигидан бир-бир ярим соатда чиқардик. Бир марта эрталабки соат бешда бориб тушга яқин газ қуйдириб чиқгандим, ўшанда барака топгур ўғилларинг дадамни дўсти деб охрана болалар билан гаплашиб бошқалардан олдинроқ ўтказиб юборишганди, агар улар ўртага тушмаганда билмадим кун бўйи навбатда турармидим; деди Шермат.

Мана, ўзинг биласан экан-ку. Навбат кутиб ўтирган ҳайдовчилар асабийлашганидан нима қилади? Сигарета чекади, ўзини овутиш учун писта чақади, жевачка чайнайди, қорни очгани дўкондан у-бу егулик олади; деди Жўравой Шерматга қараб. Ана энди заправкалар кўпайиб, электр ўчмагандан кейин заправкалар олдидаги навбатда туришлар ҳам йўқ – савдо ҳам йўқ; деди Жўравой.

Майли хафа бўлма. Заправкаларни иш вақтини эрталабки соат олтидан кечки соат тўртгача қилиб қўйишди. Уни устига электрда узилишлар бўлиб анча навбатлар кўпайиб қолган ҳозир.

Агар шундай бўлиб турса ўғилларинг бемалол уйга қайтиб дўконни очаверардилар. Оиланг бағрида бўлишга етмайди барибир, яна сени кўз олдингда бўлишарди. Сен ҳам улардан хавотир олмай бемалол ишлардинг; деди Соливой.

Биз ҳам яхши ният қилиб турибмиз; деди Жўравой ва Соливойга қараб, сени ўзингда ишлар қалай, ёшлигинда икки карра иккини билмасдинг, ўшанда катта бўлсам банкир бўламан деганингда синфдагиларни ҳаммаси оғзи қолиб орқаси билан кулганди. Лекин “маладес” сўзингни устидан чиқдинг. Ҳозир қийналмаяпсанми хисоб-китобларда; сўради ундан.

- Э-э-э, нимасини айтай, ишлар аввалгидай эмас. У пайтлар бошқача эди. Ортимдан “ака, пластигимдаги пулни нақд қилиб беринг” деб қувлаб юришарди.

- Тўғри; уни гапини тасдиқлашди дўстлари.

- Бир куни бизга математикадан дарсга кирган ўқитувчимиз пластигини кўтариб келибди.

- Набиевами? сўрашди дўстлари.

- Ҳа ўша, ўзини танимасликка олиб турибди афтини бечора қилиб. Келинг онахон десам, “пластик карточкамдаги пулни нақд қилиб олмоқчи эдим, банкоматда пул қолмапти, шунга бироз ёрдам қилиб юборинг ўғлим” дейди. Дарсида тикка турғизиб қўйиб уйга вазифани нега бажармадинг деб жавраганларини бир юзига солай дедиму, шайтонга хай бериб, нақдлаштириб нима қиласиз, ана, бозорга чиқиб хоҳлаган нарсангизни харид қилаверинг десам, бозорларда пластикка савдо қилишмас экан, терминали борлари ҳам пластикка 15-20 фоиз қимматга савдо қилишар экан дейди.

Яхши гапириб, бугун навбатга ёзилиб эртага эрталаб келсангиз албатта банкоматда пул бўлади десам, кеча ҳам эрталаб келиб ололмагандим дейди мижғовланиб. Бир ҳайдаб солай дедиму, мўлтираб тургани учун раҳмим келиб, йигитларни чақириб 5-6 фоизини олиб 100-200 минг пулини банкоматдан нақдлаштириб беринглар деб чиқариб юбордим.

Кўзлари ёшланиб раҳмат айтишини кўринг уни. Қанчадан-қанчасига шунақа ёрдамим теккан, тўғри унча-мунча фоизини олиб ёрдам қилганман, мана ҳозир бирортаси қорасини ҳам кўрсатмайди.

Уни устига қайнотам банк бошқарувчиси лавозимидан кетганидан кейин ишхонамдагилар ҳам менга ёвқараш қилиб юришибди, қайнотам борлигида соямга салом бериб юрганлар энди менсигиси келмайди кўрнамаклар.

Давоми бор...
Channel photo updated
Уйида газ ва свет ўчмайдиган АМалдорлардан бошқа ҳаммага хайрли якшанба. (5-расм)

Каналга уланиш учун:👇
http://t.me/muxbir1
Андижон шаҳрида фикрлашни биладиган мутасадди борми?

Бу кўчанинг аҳволи ҳақида ёзавериб чарчадик. Ва ниҳоят шаҳарни валломатлари уйғониб, ечим қилганда иккинчи муаммога дуч келяпмиз.

"Сой йўли асфалт бўлди, аммо машиналар стоянкаси қилинмади энг асосийси пиёда йўлакчаси қилинмади, натижада 20 ноябр куни бир одамни машина уриб кетиб ўлди.

Ўзи бу жой хавфли бурилиш жойи, йўл четига қўйилган машиналар оқибатига бу жой жуда хавли бўлиб кетти.

Илтимос шу ерга пиёда йўлакчаси ва автостоянка жудаям зарур. Ёки бўлмаса Трикотаж бозори ўз худудига автостоянка қилса бўлмайдими?

Ён махаллада 2000 га яқин ахоли яшайди, кириб чиқиш шу йўлдан."

Каллада А бўлмаса қийин. Қилдингми қилдинг қабилида бўлдими?

Каналга уланиш учун:👇
http://t.me/muxbir1
Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳокими Акмал Мадиев газсиз ўтирган туман аҳолиси билан телефондаги суҳбатда ўтган йили қор ёғмагани учун газ ўчмаган деб изоҳлаяпти.

Акмалхон ўтган йили газ ўчмаганлигини сабаби сиз айтгандай қор ёққани учунмасдир.

Балки суҳбатдошингиз, туман аҳолиси вакили айтганидек парламент депутатларининг сайлови муносабати биландир.

Хар қалай АМалдорнинг гапидан кўра фуқаронинг гапида мантиқ бор.
Шака ни ижодидан ўқийлар.

Каналга уланиш учун:👇
http://t.me/muxbir1
Forwarded from Soyadagi siyosatchilar
​​Президентнинг Кластерлар фаолиятини ривожлантириш борасидаги сиёсатига нисбатан хар қандай қаршиликлар аёвсиз жазоланиши тарафдоримиз!

Мамлакатимизда аграр соҳани ислоҳ қилиш, унга бозор механизмлари ва замонавий технологияларни жорий этиш борасида изчил кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, қишлок хўжалигига кластер усули татбиқ этилди. Экин турлари замон талабидан келиб чиқиб ўзгартирилди. Натижада ҳосилдорлик ҳам, даромад ҳам ошмоқда.

Давлатимиз раҳбари бу ҳақда жорий йил 24 январдаги Мурожаатномасида алохида эътироф этганлари бежиз эмас. “Пахта ва ғалла етиштиришга давлат буюртмасини бекор қилиб, ушбу маҳсулотларни бозор тамойиллари асосида харид қилиш тизимига босқичма-босқич ўтамиз. Агар бу йўлдан бормасак, фермер ва деҳқонларимиз маҳсулот етиштиришда эркин бўлмайди, улар ўзлари кутганларидек манфаат кўрмайди, ҳокимларнинг эса иш услуби ўзгармайди”, давлатимиз рахбари Шавкат Мирзиёевнинг мазкур фикрлари аллақачон амалда намоён.

Бу - соҳада давлат аралашувини кескин камайтириш орқали ҳокимларнинг режа ортидан қувиш ва мажбурий меҳнатга жалб қилиш амалиётига бутунлай чек қўйилмоқда.

Газета.uz тахририяти томонидан бугун эълон қилинган “Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразмда чигитларни олиб ўтишга тақиқ қўйилди” мақоласидан тушунишимизча,
Президентнинг Кластерлар фаолиятини ривожлантириш борасидаги сиёсати баъзи бир қўштирноқ ичидаги (Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ҳокимларининг оғзаки кўрсатмасига) мутасаддиларининг қаттиқ қаршиликларига дуч келмоқда.

Бузоқнинг югургани сомонҳонагача эканини эслатиш, фикримизча, ножоиз бўлмас. Монополияга қарши курашиш қўмитаси пахта чигитини бошқа вилоятга олиб чиқишни тақиқлаш бўйича оғзаки топшириқ берган Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоят ҳокимликлари ҳамда ушбу вилоятлар Ички ишлар бошқармаларига нисбатан иш қўзғатди.

Баъзи жойлардаги мутасаддилар ўзининг бугунги муаммосини ҳал қилишга боши билан шўнғиб, хатто Президент сиёсатига хиёнат қилаётганини англаб хам улгурмаётганлари ачинарли.

Сўз ўрнида, Газета.uz тахририяти, Монополияга қарши курашиш қўмитаси Республикаси, вилоятлар ва ҳудудий бошқармалари ҳодимларига ўз миннадорчилигимни билдираман.

https://t.me/joinchat/AAAAAFRDeHBeMwlHz9j1mA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўчага чироқ ўрнатиб соққа қилганлар пулни ҳалоллаб қўйилар!

Менимча шу чироқ устунини қўйганлар барибир электр энергияси йўқку деб симларни очиқ ҳолда ташлаб кетган.

Биз томонлар госприём деган нарсалар бор, Андижондаям борми?

Ёки битта яримта шўрликни кўчада ток уриб ўлишини кутамизми?

Госприёмдаги АМалдорлар қанақа қилиб қабул қилиб олганикин?

Каналга уланиш учун:👇
http://t.me/muxbir1
Channel photo updated
Энергетика вазирининг “Ҳамма истеъфога чиқса, ишни ким қилади?” деган саволи одамни ўйлантириб қўйди...

У ўтган йил февралида шу янги ташкил этилган Энергетика вазирлигига раҳбар бўлди. Ўшанда тайинлов ҳақида хабар қилинганда, мана булар режаланганди:

“2019 йил мартига қадар электр энергиясини ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва сотишнинг замонавий тизимларини ишлаб чиқиш, бунда электр энергиясини ишлаб чиқаришувчи ва тақсимловчи корхоналарга хусусий, шу жумладан хорижий, тўғридан-тўғри инвестицияларни давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосидаги ҳамкорликни кўзда тутган ҳолда жалб қилиш белгиланган. Энергетика вазирлиги ёқилғи-энергетика мажмуаси фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш бўйича барча масалалар учун жавобгар ҳисобланади.”

Вазир бу постда салкам икки йил ишлаб қўйди. Юқоридаги режалар амалга ошдими? Ҳозирги энергия аҳволи, ҳали қиш келмасидан болалар ис газидан ўлаётгани ҳисобга олинса, афтидан, йўқ. Ўрганиладиган муаммолар эса ҳеч янгилик эмас. Унинг устига вазир бу лавозимгача бош вазирнинг айнан ёқилғи-энергетика комплекси бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган, демак шароитдан яхши хабардор.

Истеъфо демократик давлатларда сиёсатчилар орасида кўп учрайдиган ҳолат. Британия сиёсий истеъфолар бобида ҳаммани ортда қолдиради. Одатда истеъфо берган сиёсатчига ҳурмат ортади. Кимлар учундир бу протест нишонаси. Лекин, одатда у сиёсатчининг ўз масъулиятини чуқур хис этиши, ҳамдардлиги, виждон азоби, сиёсатчи сифатида ўз аҳамияти ва қобилиятини камтарона баҳолашини англатади. Мен эплай олмадим, кечиринг, бошқа эплар, деган мужда берилади.

Бу айнан энергетика вазирига ҳамла эмас - Ўзбекистон сиёсатида ўзи бу одат тус олмаган. Карьера поғоналари инсоний ва касбий масъулиятдан анча юқори кўрилади. Мен кетсам, ишни ким қилади дейиш ўзига яраша масъулиятни англатиши мумкин, лекин ким олдида? Исдан ўлаётган болаларми ё тайинлаган шахсми? Энергетика соҳаси ўта мойли соҳа, заҳира билан ҳам Ўзбекистон яхши сийланган. Бу борада ҳақиқий инновация қила оладиган мутахассисларнинг йўқлигига ишониш бироз қийин.

Ибрат Сафо

Каналга уланиш учун:👇
http://t.me/muxbir1