BOG‘OT TUMANI HOKIMI MATBUOT KOTIBI / MUXABBAT ABDULLAYEVA
79 subscribers
1.05K photos
101 videos
135 links
БОҒОТ ТУМАНИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР БИЛАН СИЗЛАРНИ ТАНИШТИРИБ БОРАМАН
Download Telegram
#БОҒОТ
#БАЙРАМ_ТАДБИРЛАРИ
#ТАРАДДУД

КОНСТИТУЦИЯМИЗ -- БАХТЛИ ҲАЁТИМИЗ КАФОЛАТИ

🇺🇿Боғот туманида Ўзбекистон Республикаси Коституцияси ташкил топганлигининг 31 йиллиги муносиб кутиб олинмоқда.

🇺🇿Президентимизнинг инсон ҳуқуқ ва эркинликларига амал қилинишини таъминлаш, ҳар бир шахснинг қадр- қимматини эъзозлаш биз барпо этаётган очиқ, эркин ва адолатли жамиятнинг ажралмас хусусиятидир, деган сўзларидан руҳланган «Обод хонадон», «Обод кўча», «Обод маҳалла» мезонлари асосида обод, кўркам ва гўзал гўшага айланган тумандаги Саҳоват маҳалласида Конституция байрами юқори кайфиятда нишонланди.
🇺🇿 Саҳоват маҳалласидаги ўтказилган тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими ўринбосари Н.Қутлимуратова Конституциямиз ва халқаро ҳуқуқий нормаларда белгиланган қоидаларга кўра жамиятда инсон ирқидан, миллатидан, жинсидан, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар эркин яшаш, касб танлаш, ўз касби ва иш жойида қулай шароитларда фаолият олиб бориш, ўз фикрлари ва ғоялари билан жамият ривожига ҳисса қўшиш, сўз, эътиқод ва виждон эркинлигига, сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига ва бошқа кўплаб ҳуқуқларга эга.Инсонларнинг бу Констутициявий ҳуқуқларини бузишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлиги ҳам қонунларимизда белгилаб қўйилган. Албатта, инсонларнинг бу ҳуқуқларини таъминлаб бериш биринчи ўринда давлатнинг асосий вазифаларидан саналиши ҳақида гапириб ўтди.
🇺🇿 Туман ҳокими Жаҳонгир Назаров қайсики давлатда Конституция ва у асосда қабул қилинган қонунларга оғишмай амал қилинса, ўша давлатда тараққиёт бўлади, жамият эркин ва фаровон яшаши, мамлактимизда ҳам олий қадрият даражасига етган инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида тизимли ислоҳотлар олиб борилаётгани, давлатимиз раҳбари томонидан давлат идоралари халқ учун биринчи ўринда масъул эканлиги илгари сурилиб, бугунги кунда давлат идоралари ҳақиқий маънода халқ учун хизмат қилишни бошлагани, коррупцияга қарши тинимсиз курашлар олиб борилаётгани ҳақида сўзлади.

🇺🇿 Албатта, инсон ҳуқуқларини таъминлаш йўлидаги бу ислоҳатлар ўз натижасини бермоқда. Бу ишларнинг янада юқори даражага кўтарилишида давлат бош ислоҳотчи бўлгани ҳолда фуқароларнинг ҳам дунёқараши ўзгариши, жамиятга нисбатан лоқайд бўлмаслиги, ҳуқуқий онги ва сиёсий фаоллиги ошиши керак.

🇺🇿 Жорий йилда эркин ва ҳур ҳаётимизнинг кафолати бўлган Бош Қомусимиз қабул қилинганлигига 31 йил тўляпти.
🇺🇿 Байрам муносабати билан 28-сон мактабнинг янги фаоллар залида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Н.Қутлимуратова, Боғот тумани ҳокими Ж. Назаров ҳамда туман ИИБ бошлиғи Э.Аҳмедовлар томонидан бир гуруҳ ҳаётларида илк маротаба Ўзбекистон фуқароси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат олаётган ёшларга ID карталарини топширилди. Ёшларнинг ёниб турган кўзларини кўриб беҳад қувондик.Тадбирда сўзга чиққанлар ёшларни самимий табриклаб, ўз сўзларида «Конституциямизни мукаммал ўрганиб, унда белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва бурчларимизга оғишмай амал қилиб яшасак, Конституция ва қонунларимиз ҳар доим бизни ҳимоя қилади, инсон ҳуқуқлари эса биз орзу қилаётганимиздек, олий қадриятга айланади» деб ёшларга омадлар тилашди.

Байрам тадбирида Ўзбекистондай тинч замонда яшаётган ёшлар гўзал тароналар куйлаб, Ватанни мадҳ этувчи шеърлар айтиб, ёшларга яратилган имконият ва шароитлар учун Президентимизга миннатдорлик билдирдилар.

🇺🇿КОНСТИТУЦИЯМИЗНИНГ 31 ЙИЛЛИК БАЙРАМИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗ ЮРТДОШЛАР!🇺🇿

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

@bogottumanihokimligikanali