BOG‘OT TUMANI HOKIMI MATBUOT KOTIBI / MUXABBAT ABDULLAYEVA
79 subscribers
1.05K photos
101 videos
135 links
БОҒОТ ТУМАНИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР БИЛАН СИЗЛАРНИ ТАНИШТИРИБ БОРАМАН
Download Telegram
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ШАВКАТ ЯХШИБАЕВНИНГ ТУМАНДА ЯНГИ ОЧИЛАЁТГАН ТИКУВЧИЛИК ФАБРИКАСИ ОЧИЛИШ ТАДБИРИДАГИ ТАБРИГИ

Ассалому алайкум азиз меҳмонлар!
Ҳурматли ва азиз янги иш ўрни билан таъминланган ёшлар ва аёллар!
Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилдаги «Хотин- қизларни қўллаб -қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5020- сон Қарори ижросини таъминлаш, аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш максадида бугун Боғот туманида сиз азиз ёшлар ва аёллар учун яна бир тикувчилик фабрикаси ишга тушганлигини мамнуният билан эълон қиламан.
Бугун Боғот туманида иш бошлаётган тикувчилик цехи туманимиздаги «КОВОТЕХ» МЧЖ томонидан 1 млрд 200 млн сўмлик маблағ, шундан ўз маблағи 700 млн сўмлик, банк кредити 500 млн сўмлик маблағлар эвазига қуриб ишга туширилмоқда. «КОВОТЕХ» МЧЖ да янги иш бошлаётган тикувчилик цехида 150 та янги иш ўринлари яратилди.
Ушбу «КОВОТЕХ» фабрика йилига 6 млн доллар миқдорида экспорт қилиш салоҳиятига эга бўлиб Хитой, Россия ва Туркия мамлакатларига ип калава экспорт қилинмоқда. Эндиликда туманимизда экспорт салоҳияти янада ошади, чунки янги иш фаолиятини бошлаётган тикувчилик цехида замонавий тикув машиналари ёрдамида турли хилдаги чойшаблар, эркаклар ва аёллар қўл рўмолчалари ишлаб чиқарилади ва экспортга йўналтирилади. Бундан ташқари, цехда болалар кийимлари, эркаклар ички кийимлари ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.
Бугун Боғотлик «Аёллар дафтари»да турган 150 нафар хотин- қизларимиз янги иш ўрни билан таъминландилар, улар жамиятда ўз ўрнини хамда муқим иш ўрни билан таъминланганликларидан мамнунлар.
Буюк соҳибқирон Амир Темур бобомиз «Ишбилармон, мардлик ва шижоат соҳиби, азми қатъий, тадбиркор ва ҳушёр бир киши минг- минглаб тадбирсиз, лоқайд кишилардан яхшидир», деганлар. Буюк бобокалонимиз таъкидлаганидек, янги орзу- мақсадлар билан иш бошлаётган корхона остонасида туриб ният билдирамиз-ки, биз юқорида тилга олган рақамлар корхона жамоаси учун асло сўнгги марра бўлмайди.
Насиб бўлса, корхона фаолияти муттасил кенгайиб, унинг маҳсулотлари нафақат ички, балки ташқи бозорларда ҳам ўз ўрни ва харидорига эга бўлади, дунёнинг текстиль соҳасидаги машҳур савдо белгилари ва брендлари қаторидан жой олади. Бундай дейишга барча асос ва имкониятларимиз етарли.
Барча тадбир иштирокчиларини бугунги ўзига хос қувончли сана билан яна бир карра муборакбод этиб, мазкур тикувчилик цехини барпо этишда сидқидилдан меҳнат қилган юртдошларимиз ва тадбиркорларимизга самимий ташаккур билдираман.
Ишонаманки, ҳали туманимизда мана шундай замонавий корхоналар тармоғи жадал кенгаяди. Иқтисодиётимизга олиб кирилаётган сармоянинг ҳар бир қатраси халқимизнинг фаровон ҳаёти, хотин-қизларимизнинг ва ёшларимизнинг порлоқ истиқболига хизмат қилади.
«Боғот туманида мустақиллик байрамигача йил бошида режалаштирилган ишларни ҳосилини кўриш, халқимизни ҳаётдан рози қилишда энг асосий вазифа – ишчи ўрни яратиш масалалари тизимли хал қиламиз» деб, Боғот тумани ҳокими сифатида сизларни ишонтираман .
Яна бир қувончли хабарни сиз азиз элдошларимга билдириб ўтмоқчиман. Боғот туманида қиймати 208 миллиард сўмлик лойиҳа қиймати 8 минг тонна пахта толасини қайта ишлаш қувватига эга бўлган 200 янги ишчи ўрни яратиладиган фабрика қурилиши режалаштирилди ва дастлабки ишлар бошланди. Қурилиш ишлари якунлангач, Боғот туманидаги ёшларимиздан ва аёлларимиздан яна 200 нафари ушбу фабрикага ишга жойлашиб аниқ иш ўрнига эга бўладилар. Туманимизда мана шундай янги иш ўринлари яратиш ишлари тизимли ташкил қилинмоқда.
Бугун тикувчилик фабрикасига ишга жойлашган 150 нафар «Аёллар дафтари»да турган ва иш билан таъминланган аёлларимизни самимий табриклайман, лойиҳа ташкилотчиларига миннатдорлик билдираман. Бугун Боғотимизда янги иш бошлаётган тикувчилик фабрикаси ҳар доим яхшиликларга хизмат қилсин, дейман.
Эътиборларингиз учун ташаккур!

Самимий ҳурмат билан
Боғот тумани ҳокими
Шавкат Яхшибаев
29 май 2021 йил

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
@bogottumanihokimligikanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ПИЛЛА_2021

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ШАВКАТ ЯХШИБАЕВ ТОМОНИДАН ИЛҒОР «КУМУШ ТОЛА» ИЖОДКОРЛАРИ МЕҲНАТИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ ҲАМДА ПИЛЛАКОРЛАРГА ТУМАН ҲОКИМЛИГИ ТОМОНИДАН ҚИММАТБАҲО СОВҒАЛАР БЕРИЛДИ.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
t.me/bogottumanihokimligikanali