BOG‘OT TUMANI HOKIMI MATBUOT KOTIBI / MUXABBAT ABDULLAYEVA
79 subscribers
1.05K photos
101 videos
135 links
БОҒОТ ТУМАНИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР БИЛАН СИЗЛАРНИ ТАНИШТИРИБ БОРАМАН
Download Telegram
#МЕДИА_РЕЖА_ИЖРОСИ
#БОҒОТ
#ПРЕСС_ТУР

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЯНГИЧА УЗУМ БОҒЛАРИГА ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАРНИНГ ДЎСТОНА ПРЕСС- ТУРИ

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Хоразм вилоят бўлими ҳамда
Боғот тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида Президентимиз қарорларига амосан узумчиликка ихтисослаштирилган Боғот туманининг узумчилик соҳасидаги янгиликларини ўрганиш ва деҳқонлар етиштираётган ҳосил чўғини кўриш учун «Ўзгариш» маҳалласидаги «МАҲЛИЁ, ТАБАССУМ, УМИДЖОН» фермер хўжалиги фаолияти юзасидан медиа-тур ташкил этилди.

Фермер хўжалиги раҳбари Умиджон Шарипов айни кунда Россия Федерациясининг Москва шаҳри тадбиркорлари билан шартнома тузиб «Ризамат ота» навли узумларни экспорт қилишни бошлаётганини, ўтган йили 200 тонна узум Россия давлатига эксплрт қилганини пресс-тур иштирокчиларига гапириб берди. Узумнинг 7 хил нави етиштирилаётган майдонларда иштирокчилар боғларни айланиб ҳосил чўғидан , серқуёш заминимиз мевпларидан тўйиб едилар ва миришкор деҳқонларга миннатдорлик билдирдилар.

Айни кунда фермер раҳбари 28 гектар узумзорда 28 нафар ишчилари билан «Ризамат ота», «Келин бармоқ», «Тойифи», «Мерседес», «Хирмони», «Хусайни», «Хасани» каби ширинлиги тилни ёрадиган узумларни етиштириб экспорт қилишни бошлагани, доимий иш ўрни сонини 50 нафарга етириш учун янги совутгич ва узум соки цехи ишга тушириш учун иш бошлаганини билдирди.


Куннинг иккинчи ярмида пресс- тур иштирокчилари қадимий, шифобахш кўли билан машҳур «Қалажиққалъа»га йўл олдилар.
@bogottumanihokimligikanali
#ПАХТА_2022
#Боғот

Шавкат Яхшибаев: Мақсад – мавсумда уюшқоқликни таъминлаш


Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев туманда пахта теримига тайёргарлик, техникалар шайлиги ва теримчилар учун яратилган қулайликларни янада яхшилаш, мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, мавсумни беталофат якунлаш бўйича кластерлар ва фермер хўжалиги раҳбарлари билан суҳбатлар ўтказмоқда.

Туман ҳокими далалардаги ҳосил чўғини кўздан кечирди ва пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш ишларини самарали ташкил этиш, дефолиация жараёнини якунлаш, мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Бизни кузатишда давом этинг:👇 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
#БОҒОТ
#ОБОД_МАҲАЛЛА
#ЭЛЕКТР_ТАЪМИНОТИ

⚡️⚡️⚡️ Чекка ҳудуд саналган «Ўзбекистон» ва «Тозабозор» маҳаллаларида «Обод маҳалла» дастури доирасида электр тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда

Бугунги кунда Боғот туманидаги «Ўзбекистон» ҳамда «Тозабозор» маҳаллалари аҳолисини сифатли ва барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» давлат дастурлари доирасида электр тармоқлари ҳамда трансформатор пунктларини модернизация ва реконструкция қилиш ишлари жадал амалга оширилмоқда.

Туман Электр таъминоти корхонаси томонидан турли қувватдаги электр узатиш тармоқларини реконструкция ва модернизация ишлари, Давлат дастурлари асосида аҳоли пунктларига янги трансформатор пунктлари ўрнатилиши, натижасида, электр энергияси таъминоти янада яхшиланмоқда.

Бундан ташқари, электр тармоқларида таъмирлаш ишлари, шунингдек жойлардаги маънан ҳамда жисмонан эскирган электр қурилмалари янгисига алмаштирилди.

Жумладан, жорий йилнинг шу кунига қадар 1- секторда жойлашган «Ўзбекистон» маҳалласида жами 113 дона эски таянчлар янги темир бетон таянчларга алмаштирилиб, 6 км электр тармоғи реконструкция қилинди ҳамда мавжуд трансформатор пунктлари тўла таъмтрланиб, янги трансформаторлар ўрнатилди.

Боғот тумани Электр тармоқлари корхонаси раҳбари М.Машарипов бошчилигидаги корхона ходимлари маҳаллада ҳар доим энг муаммоли бўлган электр энергияси таъминоти яхшиланишида фидойилик билан хизмат қилдилар.

Туман ҳокими Шавкат Яхшибаев ушбу маҳаллалардаги амалга оширилаётган электр тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш ишларини кўздан кечириб, доимий назорат қилаётгани боис электр таъминотидаги муаммолар тезкорлик билан ўз ечимини топмоқда.

Бу тадбирларнинг замирида аҳолининг тинч ва фаровон ҳаёти, барча қулайликларга эга осойишта турмуши, албатта инсон манфаатлари ётади.

Боғот тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
#БОҒОТ
#ЭЪТИБОР_ВА_ЭЪЗОЗ

15 ОКТЯБРЬ – ХАЛҚАРО ҚИШЛОҚ АЁЛЛАРИ КУНИ»

БМТ Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги «Қишлоқ ҳудудларида аёлларнинг аҳволини яхшилаш» тўғрисидаги резолюциясига асосан 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни деб эълон қилинган.

БМТ мазкур кунда қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилувчи аёллар муаммоларига эътибор қаратишга, хусусан, уларнинг таълим олиши, меҳнат қилиши, фаровон турмуш кечириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, зўравонлик ва тазйиқдан ҳимоялаш, гендер тенгликни таъминлашга чақиради.

Сана муносабати билан Боғот тумани Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси билан хотин-қизлар ўртасида «ҚИШЛОҚ ЖАВОҲИРЛАРИ» шиори остида Боғот тумани биринчилиги спорт мусобақалари тадбирлари ўтказилди.

Аёллар спортнинг стол тенниси тури бўйича ўзаро куч синашишди. Ғолиблар ташкилотчиларнинг совғалари ва дипломлари билан тақдирланди.

Боғот тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими мутахассиси У.Отажонова

Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#БОҒОТ
#15_ОКТЯБРЬ
#ҚИШЛОҚ_АЁЛЛАРИ_КУНИ
#МУБОРАК_БЎЛСИН

«САБРИНГИЗГА ТАЪЗИМ ҚИЛАЙ, ҚИШЛОҚ АЁЛИ»

ПАРДОЗНИ ЮЗЛАРИ ҲЕЧ ҲАМ КЎРМАГАН,
ҚИММАТ РЕСТОРАНГА БИР БОР КИРМАГАН.
РЎЗҒОР ТАШВИШИДАН БЎЙИН БУРМАГАН,
САБРИНГИЗГА ТАЪЗИМ ҚИЛАЙ, ҚИШЛОҚ АЁЛИ.

БАРЧА ҚИШЛОҚ АЁЛЛАРИНИ БУГУНГИ КАТТА БАЙРАМЛАРИ БИЛАН САМИМИЙ ТАБРИКЛАЙМИЗ.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#БОҒОТ

КЕЛАЖАГИМИЗ ЭГАЛАРИ БЎЛГАН ЁШЛАР УЧУН «ЁШЛАР ДАФТАРИ» - ИМКОНИЯТЛАР ДАФТАРИ БЎЛМОҚДА

Бугун Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев бошчилигида Ёшлар агентлиги томонидан «Ёшлар дафтари» да турган 12 нафар ёшларга уларнинг бандлигини таъминлаш учун 51 млн.сўмлик меҳнат қуроллари ва асбоб ускуналар ажратилди.

Жумладан, «Нурли маскан» маҳалласидан Саъдуллаева Гулшаной, «Ашхабод» маҳалласидан Матчанова Гулнора, «Бўка» маҳалласидан Исмоилова Насиба ушбу ёрдам жуда хурсанд эканликларини билдиришди.

«Наврўз» маҳалласида яшовчи Нажмиддинов Илхомбойга мотокультаватор берилди, у бундан кунига 150-200 минг сўм даромад топа олишини билдирди.

Бир сўз билан айтганда Боғот тумани ёшларининг янги ислоҳотлардан мамнунлиги, Президентимиз ғамхўрлигини юрагидан ҳис қилаётганлиги уларнинг чеҳраларида ва чақнаган кўзларида намоён бўлди.

Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев ҳар бир ёш билан алоҳида суҳбатлашиб, келажакдаги режалари ҳақида билиб олди ва тадбиркор бўлишни ният қилган ёшларга омад ҳамроҳ бўлишини тилади.
@bogottumanihokimligikanali
#БОҒОТ
#БАЙРАМ_ТАДБИРЛАРИ
#ТАРАДДУД

КОНСТИТУЦИЯМИЗ -- БАХТЛИ ҲАЁТИМИЗ КАФОЛАТИ

🇺🇿Боғот туманида Ўзбекистон Республикаси Коституцияси ташкил топганлигининг 31 йиллиги муносиб кутиб олинмоқда.

🇺🇿Президентимизнинг инсон ҳуқуқ ва эркинликларига амал қилинишини таъминлаш, ҳар бир шахснинг қадр- қимматини эъзозлаш биз барпо этаётган очиқ, эркин ва адолатли жамиятнинг ажралмас хусусиятидир, деган сўзларидан руҳланган «Обод хонадон», «Обод кўча», «Обод маҳалла» мезонлари асосида обод, кўркам ва гўзал гўшага айланган тумандаги Саҳоват маҳалласида Конституция байрами юқори кайфиятда нишонланди.
🇺🇿 Саҳоват маҳалласидаги ўтказилган тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими ўринбосари Н.Қутлимуратова Конституциямиз ва халқаро ҳуқуқий нормаларда белгиланган қоидаларга кўра жамиятда инсон ирқидан, миллатидан, жинсидан, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар эркин яшаш, касб танлаш, ўз касби ва иш жойида қулай шароитларда фаолият олиб бориш, ўз фикрлари ва ғоялари билан жамият ривожига ҳисса қўшиш, сўз, эътиқод ва виждон эркинлигига, сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига ва бошқа кўплаб ҳуқуқларга эга.Инсонларнинг бу Констутициявий ҳуқуқларини бузишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлиги ҳам қонунларимизда белгилаб қўйилган. Албатта, инсонларнинг бу ҳуқуқларини таъминлаб бериш биринчи ўринда давлатнинг асосий вазифаларидан саналиши ҳақида гапириб ўтди.
🇺🇿 Туман ҳокими Жаҳонгир Назаров қайсики давлатда Конституция ва у асосда қабул қилинган қонунларга оғишмай амал қилинса, ўша давлатда тараққиёт бўлади, жамият эркин ва фаровон яшаши, мамлактимизда ҳам олий қадрият даражасига етган инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида тизимли ислоҳотлар олиб борилаётгани, давлатимиз раҳбари томонидан давлат идоралари халқ учун биринчи ўринда масъул эканлиги илгари сурилиб, бугунги кунда давлат идоралари ҳақиқий маънода халқ учун хизмат қилишни бошлагани, коррупцияга қарши тинимсиз курашлар олиб борилаётгани ҳақида сўзлади.

🇺🇿 Албатта, инсон ҳуқуқларини таъминлаш йўлидаги бу ислоҳатлар ўз натижасини бермоқда. Бу ишларнинг янада юқори даражага кўтарилишида давлат бош ислоҳотчи бўлгани ҳолда фуқароларнинг ҳам дунёқараши ўзгариши, жамиятга нисбатан лоқайд бўлмаслиги, ҳуқуқий онги ва сиёсий фаоллиги ошиши керак.

🇺🇿 Жорий йилда эркин ва ҳур ҳаётимизнинг кафолати бўлган Бош Қомусимиз қабул қилинганлигига 31 йил тўляпти.
🇺🇿 Байрам муносабати билан 28-сон мактабнинг янги фаоллар залида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Н.Қутлимуратова, Боғот тумани ҳокими Ж. Назаров ҳамда туман ИИБ бошлиғи Э.Аҳмедовлар томонидан бир гуруҳ ҳаётларида илк маротаба Ўзбекистон фуқароси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат олаётган ёшларга ID карталарини топширилди. Ёшларнинг ёниб турган кўзларини кўриб беҳад қувондик.Тадбирда сўзга чиққанлар ёшларни самимий табриклаб, ўз сўзларида «Конституциямизни мукаммал ўрганиб, унда белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва бурчларимизга оғишмай амал қилиб яшасак, Конституция ва қонунларимиз ҳар доим бизни ҳимоя қилади, инсон ҳуқуқлари эса биз орзу қилаётганимиздек, олий қадриятга айланади» деб ёшларга омадлар тилашди.

Байрам тадбирида Ўзбекистондай тинч замонда яшаётган ёшлар гўзал тароналар куйлаб, Ватанни мадҳ этувчи шеърлар айтиб, ёшларга яратилган имконият ва шароитлар учун Президентимизга миннатдорлик билдирдилар.

🇺🇿КОНСТИТУЦИЯМИЗНИНГ 31 ЙИЛЛИК БАЙРАМИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗ ЮРТДОШЛАР!🇺🇿

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
@bogottumanihokimligikanali