Musulmonbek
184 subscribers
46 photos
25 videos
1 file
115 links
"Daryo" internet-nashri muxbiri Musulmonbek Ibrohimov kanali. Kanalda muallifning ko'rgan-kechirganlari berib boriladi
Download Telegram
Тўрт йилдан буён катта хатога йўл қўйган раҳбарларга қатъий чоралар кўриш, кечирилмаслик ҳақида бонг урамиз. Лекин ҳалигача бурнимизни тишлай олмай ҳалакмиз.

Ҳамма “кетганлар” бирма-бир қайтиб келишди – ҳеч кимни ҳафа қилганимиз йўқ. Кўзбўямачилик, ўғирлик қилганларни ҳам, бутун туманни ҳаромига чиқариб, рўмолларни оғизга тиқадиганни ҳам, минглаб одамларни уйини бузиб кўчада қўйганларни ҳам осонгина “шест секунд”да кечирворяпмиз. Бутун бошли элнинг уйини, тинчлигини сув босди, қўшнилар олдида мулзам бўлдик. Нима қилдик: сичқон-у кемирувчилар, тулки-ю лаққа балиқларни “доди”ни бериш билан оворамиз. Давлатга хиёнат қилганлар икки ойда телевидение орқали кўрсатилади дейилган эди. Телевизор қаршисида ўтириб ҳалигча кутаман, йиллар ўтяпдики кўрсатувдан дарак йўқ.

Бутун гуллаган ўлкамиз бир-биридан такрорланмас кечиримларга тўлиб кетди, таъсирсиз ҳайфсану даккиларни саноғи йўқ. Бутун тиббиёт тизимини фалажлатиб қўйганларни ҳам уришган бўлиб, бошини силаб қўйябмиз.

Аввалда олдимизга катта режалар қўйгандик, мақсадларимиз улкан эди. Ҳали ҳам оптимистик руҳдаги фуқаро сифатида айта оламан-ки, қатъий чоралар кўриш вақти келди. Кресло берган одам, уни тортиб олишни ҳам уддалаши керак. Биз кечувда эмасмиз, исталган “валломат” кадр бўлса ҳам унинг ўрнига солиқ тўловчиларни иззатини биладиган ёш ўринбосар кадрлар етарли. Фақат уларга имкон беринг, эскича фикрлайдиганларни ўша эски замонига илдизлари билан улоқтирайлик!

Яна бир маслаҳат: уйда қолинг, мазза қилиб “Ўзбекистон24”ни кўриб ўтиринг, тез-тез қўлни ювиб, қўлтиққа артманг!

Албатта, буларнинг барчаси ИМҲО.

@musulmonbekuz
Кеча президент соғлиқни сақлаш вазири ва Тошкент шаҳар ҳокимига хайфсан эълон қилди.

Bahodirahmedoff’нинг ёзишича, хайфсан бу - интизомий жазо бўлиб, Алишер Шодмонов ва Жахонгир Ортиқхўжаев узоғи бир йилгача мукофот пуллари, оддий тилда айтганда премия ололмас экан. Бу миллиардлаб пул айланадиган вазирлик каттасига ва тошкон музофоти хўжайинига ўта оғир йўқотиш бўлганини ҳаммамиз тушуниб турибмиз. Энди, бечораларни ҳоли нима кечади, қандай қилиб тирикчилик ўтказишади😂😭

@musulmonbekuz
“Скорий” чақиришнинг антиқа усули

Бугунда тез тиббий ёрдамни уйга чақириш асаб касаллигини орттирадиган иш бўлиб қолди. Айниқса, беморда йўтал, иситма белгилари борлиги айтилса, алоқани узиб қўйишгача боришмоқда.

Бир мурожаатчига колл-маркази ходими тез ёрдамни уйга қандай қилиб чақиришнинг антиқа “йўли”ни ўргатибди. Яъни тез ёрдамга қўнғироқ қилганда коронавирус аломатларини айтмаслик керак, бошқа касалликларни, масалан, қўлим ёки оёғим синиб қолди каби важларни келтириш билан уддалаш мумкин экан.

Бу маслаҳат барчага бирдек ёрдам беради, деб айтолмайман.

@musulmonbekuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳа, шунақа! Икки қути сигаретга “сотилиб” кетадиган ички ишлар ва миллий гвардия ходимлари бор.

Арзимаган 22 минг сўмга постни очиб берябди, кўпроқ таклиф қилинса, нималарга рози бўлишларини тасаввур қиляпман.

(видео 14,5 MB)

@musulmonbekuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов андижонликларга мурожаат қилди

“Мени қўлимда шу коронавирусга қарши ишлатиладиган 49 хил дори-дармон воситалари 3 ойлик захирасининг калити турибди”.

Бечора духтирлар калитни неча кундан бери қидириб юришгандир. Юрак ютиб ҳокимдан “калитни беринг”, деб сўрашолмаса, ҳали бериш нияти борми, йўқми Худо билади😂

@musulmonbekuz
Информация оқимидан чарчаганларга мўғулларнинг ўзига хос таомлари ҳақида ҳикоя қилувчи ютубдаги ажойиб бир каналини кузатиб бориш тавсия қиламан. Туркий дунё одамлари ҳаёти, хусусан, овқатларига қизиққанлар учун фойдали манба.

Чорвадорларга хос тайёрлаш усуллари ва деярли ҳар бир таомга қайноқ тош солинадиган гўштли овқатлар иштаҳангизни очиб юбориши тайин. Овқат пишгандан кейин тошни олиб қўлда ўйнатишни овқатланиш маданиятининг бир бўлаги сифатида қаралади. Ҳамма таомлар ҳам ёқимли, деб бўлмайди, албатта. Шундай бўлса-да, ўзимизга яқин қора кўзларнинг тутими барибир қизиқ, менимча.

Бир жойида бошловчи калла гўштини тайёрлаш Ўрта Осиё мамлакатлари орасида Ўзбекистонда ҳам борлигини санаб ўтади. Узоқ Мўғулистон чўлларида она юртингни эслаб ўтишса, қандай яхши.

@musulmonbekuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Касални устидан кулиш яхшимас

Ижтимоий тармоқларда “Коронавирус вабосининг йўқолиши менга боғлиқ, Хитойдаги ўлим масканига бориб келишим керак” - деган иддао билан чиққан фуқаро юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари суриштирув ишларини олиб боришди.

Тасвирдаги фуқаро 1962 йилда Самарқанд туманида туғилган Х.У. Самарқанд шаҳридаги маҳаллаларнинг бирида истиқомат қилади. 1980-1982 йилларда Афғонистон давлатида фуқаролик урушида ҳарбий хизматни ўтаган, ҳарбий хизмат давомида бош қисмидан жароҳат олиб, бош мия контузияси касаллиги билан даволанган.

Ҳозирда Х.У.нинг психологик ҳолатини текшириш учун Самарқанд вилоят Руҳий касалликлар диспансери мутахассиси кўригидан ўтказиш чоралари кўрилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.

@musulmonbekuz
Forwarded from Muhammad Temur A'zam
Ассаламу алайкум сўнгги вақтларда ўпкаси касалланганлар ва нафас олиши қийинлашганлар кўпайиб кетди. Соғлиқни сақлаш тизимидан умид йўқ.

Шунга ўзимиз сунъий нафас олиш воситаларини олиб келишга аҳд қилдик. Хитойдаги энг арзон, сифатли ва ишончли заводни топиб гаплашдик. Каргочилар барака топишсин вазиятни тушунтиргандик арзон қилиб беришди. Бўлмаса расстаможка муаммо экан.

Умумий нархи 370$ бўлди. Шу нархда сотиш ниятимиз бор. Айни пайтда Тошкентда 1100-1400$ дан сотишаяпти.

15-20 кунда етиб келади. Иншааллоҳ.

Кўпроқ буюртма берсак 10-20 $ арзон бўлиши мумкин.

Кислородний концентратор 5 литрлик. Сертификати, хамма нарсаси бор. Ишончли брендники.
Буюртмага олиб келиб берамиз. Узр ўзимизни ёнимиздан кўп пул тикишга имкон бўлмади. Буюртмалар қабул қилишни бошладик.

Завод кам миқдорда сотмас экан. Кўпроқ олиб қолайлик. У ерда хам тайёри кам қолибди.

Ҳар бир кун ғанимат, илтимос тарқатишиб юборинглар.

Батафсил @qudratulloh @bridgeadmin

+998946656668
Бир яқин дўстим фейсбук расво ишлаётганидан нолиб қолди. Шуни тагига етай қани деб, суриштирдим.

Қай замон Комил Алламжонов фейсбукка тақиқ қўйган кимса панжара ортида ўтирганини иддоа қилган эди. Яна ВПНлаш бошланган вақти бир акамиз фейсбукни ёпган шоввоз қамоқдан чиқиб кетгани мумкинлигига ишора берувди.

Инсайдерларимнинг айтишича, ҳақиқатдан ҳам у кишим қамоқда экан. Аммо, лекин, бироқ бузғунчининг устозлари ва шогиртлари ҳали замон ахборот «хавфсизлиги» бўйича масъул экан.

Хулоса ўзингиздан...

@musulmonbekuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биздаги реал ҳолат

1. “Оғайнимнинг онаси оғир касал, коронавирус билан “тез ёрдам” га мурожаат қилдим. Улар оғир беморни олиб кетмасдан, уйга ташлаб кетишмоқда...”

2. “Булар касалга қараши учун тепадан рухсат бўлиши керак экан. Бемор ўлиб кетса ҳам ишлари йўқ.”

3. Онахон оламдан ўтган...

"Ассалому алайкўм, дорнинг оғочи". («Кунтуғмиш» достонидан)

@musulmonbekuz
Нима учун Шодмонов «катта группа» билан Нукусга борди?

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов бир гуруҳ шифокорлар билан Қорақалпоғистонга борибди. Расмийлар ташрифни ҳудуддаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш ва халқаро доирада бўлиб ўтадиган онлайн конференцияда иштирок этиш билан боғлаган.

Ҳозирги ўта оғир ҳолатда вазир жанобларини пойтахтда бўлиб тургани муҳимроқ ва ўша видеоконференцияда Тошкентдан туриб ҳам иштирок этиш мумкин эди.

Тахминим бўйича, (илоҳим, бундай бўлмасин) Нукусда коронавирусдан даволанаётган 73 ёшли Жўқорғи Кенгес раиси Муса Эрниязовнинг ҳолати яхши эмас. Катта эҳтимол билан Ўзбекистон қаҳрамонини пойтахтга олиб келишнинг иложи бўлмаган. Шу боис тажрибалилар жамоаси тезкорлик билан Қорақалпоғистон раҳбарини оёққа тургазиш учун юборилган.

Албатта, буларнинг барчаси ИМҲО

P/S.: Қўлларидан ҳеч нарса келмаётган каттаконлар ҳеч бўлмаса информацияни тўлиқ ва вақтида бериб туришга ярашганда ҳам майли эди.

@musulmonbekuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзимизни қўйёғи билан исриқдан қўймасин. Қани бир тутатиб юборайлик зора фойда бериб қолса.

@musulmonbekuz
Ифлос Советларнинг энг жирканч қирғинларини бошидан ўтказган, йиллаб рухий босимлар остида яшашга мажбур қилинган халқ шоири устоз Шукрулло фоний оламдан боқий дунёга ўтибдилар.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун

@musulmonbekuz
​​Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳоновнинг айтишича, каттаконлар совғани қай бирини олиш мукин-у нимани олишга рухсат берилмаслиги бўйича ўқитилар экан.

Ўқиганига ва ўргатганига амал қиладиган ҳокимлар авлоди қирилиб битган, назнимда.

Эшитишимча, бир туман ҳокими ўзига берилган «совғалар»ни йиғиб малибу олибди ва вилоят ҳокимига туғилган кунида «совға» қилибди.

@musulmonbekuz
Салом сенга йўқотилган АВЛОД!

Алишерни ҳам ўзларига ўхшатиб олишибди ёки ўзи шундай бўлган. Аввал ҳам ўша гаплар эди, яна ўша чириган гаплар такрорланмоқда.

Бундан уч йил аввал минбарларда КАТТАлар иттифоқ ҳақида «катта» ваъдалар берганди. Орадан шунча вақт ўтса-да, ҳеч нарса ўзгармади. Ўртада бюджетнинг миллиардлари осмонга учиб кетгани қолди. Яна ким билсин, кимларнидир чўнтагига кетгандир.

Ҳукумат аслида халқни ҳар бир тийин пулини нимагадир тикаётганида етарлича прогноз қилиб, ҳеч бўлмаса, камида 10 йилни кўзлаб стратегия ишлаб чиқиши, шу билан бирга, сарфланаётган маблағларни ҳам тўғри йўналтириши лозим. Тайинки, бу гаплар қоғоздагина, холос. Буни юқоридаги каттаконлар билмасликка олиб юришларига ҳайрон бўлмай ҳам қолдим.

Ҳали ёшлар билан боғлиқ минглаб муаммоларимиз қалашиб ётган бир вақтда ёшларга оид тузилмани ҳал қилиш учун йиллаб вақт сарфлаяпмиз. Бу жуда ёмон сигнал, ҳа, жуда ёмон сигнал. Ривожланган мамлакатларнинг тайёр тажрибаларини ўзлаштириш учун вақт етарли-ку, ахир. «Тошбақа» ислоҳотларга тупириш вақти келди. Ўзларича «ўзгариш» қилаётганлар "ўзи, кимсан" десангиз «тошман» дейди. Ҳа унда, тошлигингни исботла десангиз, «мен бақаман» дейди ваққилаб. Тажриба қуёни бўлиб яшаш жонга тегиб кетди.

Ўша вақтда «Камолот»ни «Иттифоқ» қиламиз, у бундай бўлади, мана бунақа натижалар беради, деб ОҒИЗ ЙИРТГАНЛАР йўқотилган вақт ва совурилган пуллар учун халқ олдига чиқиб «ўтириб қўйдик, узр, ҳар қандай олий жазога тайёрман», деб жавоб беришларини талаб қилиш вақти келмадими?

«Ислоҳот»лар бошланган вақтдаги ёшларнинг аксари ёшлар сафидан чиқиб бўлди. Билмадим, бир йўлни топгунимизча валломадлар қора халқни топганини яна қанча пулини еб битиришади. Энг ёмонни, шу ўртада бутун бир авлодни ўлдириб, уларни йўқотиб боряпмиз.

«Иттифоқ»ни гўёки қолдирган бўлиб, янги ёшлар агентлиги тузилганмиш. Булар ҳаммани ўзига ўхшаб гўл, деб ўйлайди чоғи. Иттифоқни чалажон қилиб, қаергадир судраб олиб бориб қўяди-да, ҳеч нарса билмаган киши бўлиб юзсизларча кетишаверади.

Етти йилда қурилган сув омбори етти йил туриб бермаса, битта янги ташкилоти уч йилга бормай бўйни узилсда
...

Гапни чувалаштирмай битта саволни ўзимизга-ўзимиз берайлик: хўш, шу ёшлар иттифоқими ёки агентлигими йўқ бўлса ҳаётимизда нимадир ўзгарадими?..

@musulmonbekuz
Алишер Қодиров нега президент топшириғига қарши чиқмоқда?

Бугун гапириб эртага айтганидан қайтиб турадиган популист Алишер Қодиров (аслида ҳам сиёсатчилар шунақа бўлади) чет элдан Ўзбекистон фуқароларини олиб келишни тўхтатиб, уларни турган мамлакатида даволашга маблағ ажратиш кераклигини айтибди.

Президент Шавкат Мирзиёев 8 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида «яна бир марта халқимизга мурожаат қилиб айтмоқчиманки, чет элдаги қолган фуқароларимизни, албатта, олиб келамиз», деб масалага узил-кесил нуқта қўйган эдилар. Адашмасам, ўша селекторда Қодиров ҳам бўлган ва айтилган топшириқларни конспект қилиб ўтирган ҳам чиқар.

Январь ойида давлат раҳбарини Сингапур доҳиси Ли Куан Юдан ҳам кўп иш қилаётганини айтиб алқаган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари бугун нега президент топшириғига қарши чиқаётганига тушунтириш берса яхши бўлармиди? Агар айтганларини қайтиб олмаса ёки бошқача маънони кўзлаган бўлиб чиқмаса.

@musulmonbekuz
Forwarded from Android kitoblar
Афғон уруши ҳақида қисса

Ёзувчи Наби Жалолиддин 1981-83 йилларда Афғонистон урушида қатнашган. Ўзининг кўрган-кечирганлари ҳақида 1990-йилларда "Ўлимнинг ранги" қиссасини ёзган.

Айнан мана шу асар унга машҳурлик олиб келган ва таниқли ёзувчи Пиримқул Қодировнинг назарига тушган. Бу қиссани ўқиган устоз ёзувчи Наби Жалолиддинни қидириб, унинг қишлоғигача борган...

Қуйида ушбу қиссанинг андроид талқинини ҳавола қиламиз. Яъни қўл телефони ёки планшетингизда бемалол ўқишингиз мумкин.

"Ўлимнинг ранги", қисса

Ҳажми
: 2.1 МБ

Нархи: 6 000 сўм (тўлов сиз истаган усулда)

Сотиб олиш учун @Zahiriddin билан боғланинг.

@androidkitoblar_apk
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайдовчини мазаси бўлмай қолган постда яхши камера борлиги, йўлда тез ёрдам машинасини топиб тўхтатишгани, йўл-йўлакай бошқа постда ҳам камерачи борлиги, шифохонада камерачи кутиб олганига қойил қолмай илож йўқ.

@musulmonbekuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рўйхат шакллантирилади ва бу бўйича манзилли дастур ишлаб чиқилиб, чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади. Режага мувофиқ йўл харитаси ишлаб чиқилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади ва у муҳокамага қўйилиб, мутасадди ташкилотлар билан келишган ҳолда юқори турувчи органларга йиллик иш ҳисоботи тақдим этилади ва шу зайилда МУАММОЛАР бартараф этиб борилади.

@musulmonbekuz
Ҳар кимнинг ҳам сочларига оқ тушсин,

Ажин тушган юзларига доғ тушсин.

Ҳар кимнинг ҳам қувват кетиб белидан

Қўлларига асо – бир таёқ тушсин.

Иймони соф, юзга кириб ёруғ юз,

Тўйлар кўриб, елкасидан тоғ тушсин.

Ва жисмига сўнгги сафар олдидан,

Ўз боласин қўлидан тупроқ тушсин…

Муҳаммад Юсуф
Сардоба сув омбори фожеасига ҳам 80 кундан ўтди.Тўғон ўпирилишидан талофат кўрган хонадон эгаларига қай даражада ёрдам кòрсатилгани бўйича Қурилиш вазирлиги Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларига пресс-тур ташкиллабди.

Ҳозир аҳоли вакиллари билан, суҳбат қурябмиз.

Саёҳатимизни қизиқ нуқталари ҳақида постлар ёзиб бораман.

#sardobapresstur