Жиззахдаги оилада тўрт қиздан сўнг уч эгизак дунёга келди
Жиззахлик аёл Сирдарёдаги тиббиёт марказида икки қиз ва бир ўғилни дунёга келтирди.

Сурхондарё, Навоий ва Намангандаги тарихий ёдгорликларга қарийб 30 млрд сўмлик зарар етказилди
V – VII асрларга оид археологик ёдгорликлар молхона қуриш учун бузиб ташланиб, ўзбошимчалик билан ковлаб олинган.

Тошкентда одамларнинг 6 млрд сўмдан кўп пулларини ўзлаштириб юборган автосалон эгалари қамалди
My-Cars номи билан очилган автосалон одамларга GM машиналарини олиб беришни айтиб, пулларни ўзлаштирган. Аммо, охирида одамлар алданиб қолган.

❗️Бугун Тошкент шаҳрида кучли шамол бўлиши кузатилмоқда, шунингдек, ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги кучли шамол вақтида қуйидаги хавфсизлик чораларига амал қилиш кераклигини маълум қилди.
⁃ яшаш жойларида эшик-деразалар, чордоқ ва ҳаво айланиш тизимларини маҳкам беркитиш;
⁃ электр ва газ воситаларини ўчириш;
⁃ кўчаларда дарахт ва электр устунлари тагида турмаслик;
⁃ кўп қаватли бинолар балконларида, дераза токчалари ҳамда ташқаридаги буюмларни имкон қадар хавфсиз жойларга олиб қўйиш ёки мустаҳкамлигини текшириш;
⁃ шамол кучайганда, мустаҳкам қурилган бинолар, ерости ўтиш йўллари ва бошқа яшириниш мумкин бўлган жойларда муҳофазаланиш;
⁃ очиқ майдонда юрган ҳолларда пастликлар, чуқурликлар ва барча хавфсиз ерларга ётган ҳолда ҳимояланиш;
⁃ бузилган биноларга кириш, хавфли устунлар, реклама устунлари ва дарахтлар ортига яшириниш тақиқланади;
⁃ кучли шамолдан сўнг электр ва газ жиҳозларидан улар текширилгандан кейин фойдаланиш талаб этилади.
Шунингдек, вазирлик ҳайдовчиларга автомобилларни дарахтлар ва енгил конструкцияли қурилмалар остида қолдирмасликни тавсия этган.
@Mustaqilpress_uz

Президент қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2024 йил 1 июнга қадар жамоат транспортида йўлкира ҳақини тўлашда электрон тўлов тизимидан фойдаланишни рағбатлантирувчи тарифларни жорий этиши белгиланди.
@Mustaqilpress_uz
@Mustaqilpress_uz
Йирик корхоналар ва кластерлар қошида ансамбллар тузилиб, маҳаллаларда концертлар, мактабларда маданият кунлари ташкил этилади.
@Mustaqilpress_uz
@Mustaqilpress_uz
2024 йил 1 апрелдан бошлаб автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказишда ундириладиган тўлов ставкалари электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида тўлов белгиланмоқда.
Электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларидан бошқа барча автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун эса – базавий ҳисоблаш миқдорининг 6,84 баравари миқдорида тўлов белгиланмоқда.

Шавкат Мирзиёевга миграцияни тартибга солиш ва меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлашга қаратилган таклифлар тақдимот қилинди.
❗️ Таклифларга кўра, Бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги давлат муассасаси шаклида бошқарув органига айланади. Агентлик директори бир вақтнинг ўзида Бандлик вазири ўринбосари бўлади. У меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш жамғармасини ҳам бошқаради.
Буюк Британия, Германия, Польша, Венгрия, Япониядаги элчихона ва консулликларда меҳнат миграцияси бўйича атташе, Саудия Арабистонида агентлик вакили лавозими жорий қилинади. Хориждаги фуқароларимиз масалаларини тезкорлик билан ҳал қилиш учун элчихоналар ва тегишли вазирликларда 24 соат ишлайдиган “колл-марказлар” ташкил этилади.
“Хорижга иш – маҳалладан” тамойили йўлга қўйилади. Бунда, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси хорижда ишлаш истагида бўлган фуқарони аниқлаб, “Онлайн маҳалла” платформасига киритади. Номзодлар хориждаги иш берувчилар танловларига жалб қилинади.
❗️ Энди мигрантларнинг ишчи виза, йўл чиптаси, хорижий тил ва касб бўйича малакани баҳолатиш харажатлари қисман қопланади. Чет тили бўйича халқаро ёки унга тенглаштирилган сертификат олган фуқарога тил ўрганиш учун сарфлаган харажатининг 50 фоизи қоплаб берилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига аосан, Комилжон Хамидович Каримов Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Бахром Равшанович Миркасимов ушбу лавозимдан озод қилинди.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, Шахноза Абдувахитовна Султанова бошқа ишга ўтиши муносабати билан Тошкент шаҳридаги Беларусь – Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтининг ижрочи директори лавозимидан озод этилди.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли карори билан:
Абдурауф Абдуқаюмов Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари;
Одилжон Тохиров Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг ўринбосари;
Азамат Абдурахманов Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Рамазон ҳайити муносабати билан ходимлар неча кун дам олади?
Яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити муносабати билан беш кунлик иш ҳафтасидагилар кетма-кет уч кун дам олиши кутилмоқда. Президентнинг 2024 йилда қўшимча дам олиш кунларини белгилаш бўйича фармонига асосан 11-12 апрель кунлари барча учун дам олиш куни этиб белгиланган.
Шундай қилиб, Ҳайит байрами 10 апрель кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш кунлари кетма-кетлиги қуйидагича бўлади:
10 апрель, чоршанба — Рамазон ҳайити куни;
11 апрель, пайшанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;
12 апрель, жума — 13 апрель, шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни;
13 апрель, шанба — барча учун иш куни;
14 апрель, якшанба — барча учун дам олиш куни.
❗️Эслатиб ўтамиз, Ой кўринишига қараб Рамазон ҳайити куни ўзгариши мумкин. Бунда дам олиш кунларида ҳам ўзгариш бўлади. Мазкур ўзгаришлар Ўзбекистон мусулмонлар идораси томонидан эълон қилинади.

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 5 апрель куни ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.
Қадимги Хива шаҳрида ўтадиган музокараларда Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.
Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини кўпайтириш, иқтисодиётнинг муҳим тармоқларида кооперация алоқаларини ривожлантириш, транспорт ва энергетика соҳаларида инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш, гуманитар дастурларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Президентлар минтақавий кун тартибидаги масалаларни ҳам муҳокама қиладилар.

Президентнинг "Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" қарори (05.04.2024 й. ПҚ-153-сон) қабул қилинди.
Қарорга кўра, талабгорларга ажратиладиган ер майдонлари ўлчамлари “маҳалла еттилиги” таклифига кўра аниқланади.
Бунда:
ишни яхши ташкил қиладиган тадбиркорлар, маҳсулотни қайта ишловчи ёки экспорт қилувчиларга “Ёшлар дафтари”даги бир нечта ёшларнинг бандлигини таъминлаш мажбурияти билан яхлит контурдаги ер майдонларини беришга рухсат берилади.

❗️Президент қарорига кўра:
Талабгорларга тижорат банклари томонидан 7 йилгача муддатга 100 млн сўмгача кредит ажратилади. Бунда, қарор доирасида барча турдаги кредитларни “маҳалла еттилиги”нинг кафиллиги асосида ажратишга рухсат берилади ҳамда улар кредитларнинг натижадорлиги учун тенг жавобгар бўлади.
талабгорларга мини-техника, уруғ ва кўчат харидига “Ёшлар дафтари” жамғармасидан 5 миллион сўмдан субсидия, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан — 33 млн сўмгача кредит ажратилади.

⚡Bugun Prezident Shavkat Mirziyoyev Jizzax viloyatiga tashrif buyuradi
Davlatimiz rahbari sanoatning yuqori texnologik tarmoqlari, qishloq xoʻjaligi va boshqa yoʻnalishlarda amalga oshirilayotgan loyihalar, mahallalarda aholi daromadlarini oshirish boʻyicha olib borilayotgan ishlar bilan tanishadi. Yangi korxonalar qurilishiga start berish, viloyatni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning ustuvor vazifalarini muhokama qilish ham rejalashtirilgan.
Kanalga ulanish:@Mustaqilpress_uz

10 апрель – Рамазон ҳайити
Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатда жорий йилда Рамазон ҳайити 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилди.

“Рамазон Ҳайити” куни метро соат 04:00 дан иш бошлайди
Байрам кунлари метро поездларининг ҳаракати вақти маълум қилинди.

Рамазон ҳайити муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 426 нафар шахсни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Афв этилган шахсларнинг 135 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 200 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 26 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 65 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.
Афв этилганларнинг 11 нафарини чет эл фуқаролари, 50 нафарини аёл, 13 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 157 нафарини ёшлар (шулардан, 3 нафари вояга етмаганлар) ҳамда 5 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Бугун қисқартирилган иш куни
Меҳнат кодексининг 187-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
Эртага 10 апрель — Рамазон ҳайити байрами, дам олиш куни сифатида белгиланган.
Шу сабаб бугун барча ходимлар қонуний тартибда белгиланган ҳуқуқидан фойдаланишга ҳақли.