#одоб
Ҳайит намозидан олдин бошқа бирор нафл намоз ўқимаслик
Ҳайит намозгоҳига етиб боргандан сўнг таҳийятул масжид ёки бошқа бирор нафл намоз ўқимасдан таҳлил ва такбирлар айтиб зикр қилиб ўтириш суннат ҳисобланади. Бу ҳақида шундай хабар берилган:
عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ لَا يُصَلِّي قَبْلَ الْعِيدِ شَيْئًا فَإِذَا رَجَعَ إِلَى مَنْزِلِهِ صَلَّى رَكْعَتَيْنِ رَوَاهُ ابنُ مَاجة
Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ийддан олдин ҳеч нарса ўқимас эдилар, қачон манзилларига қайтсалар икки ракаат намоз ўқирдилар”. Ибн Можа ривоят қилган.
БАТАФСИЛ: Ҳайит байрамларидаги одоблар - http://muslim.uz/index.php/ramazon-2017/item/3346-ajit-bajramlaridagi-odoblari
@muslimuzportal
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ

Ҳожатбарорлик одоблари
#одоб
Фахрлансак арзийдиган кўпгина удумларимиз бор. Шулардан бири ҳожатбарорликдир. Ҳожатбарорлик кимгадир миннатдорлик ёки жавоб кутмасдан холис хизмат қилишдир. Унинг ҳам ўзига яраша одоблари бор, шулардан бири – ихлос билан ёрдам бериш ва миннат қилмаслик. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо): “Хайрли ишлар уч нарса: тезлик билан амалга ошириш, бу яхшилигини оз деб билиш ҳамда уни яширинча қилиш билан мукаммал бўлади”, деганлар. Чунки қанча тезлатса, камбағалга тезроқ хурсандчилик бағишлайди, кичик ҳисобласа, кўпроқ қилишга уриниб, каттароқ яхшилик қилади, беркитса, мукаммал яхшилик қилган бўлади ва ҳеч кимга билдирмагани учун Аллоҳдан кўпроқ мукофот олади.
Ҳожатбарор киши қилган яхшилигини эсдан чиқариши керак. Бир киши Ибн Шубрумага: “Фалончига бундай-бундай яхшилик қилдим, фалончига эса бундай”, деган эди. Ибн Шубрума: “Агар қилинган яхшилик санаб юрилса, унга яхшилик (ажр-савоб) йўқдир”, деди.
Яхшилик қилувчига омманинг мақтови ҳам, ёмонлаши ҳам тенг бўлмоғи лозим. Бировга яхшилик қилгани учун мақталса, хурсанд бўлиб, ношукрлик кўрса, ранжимаслиги керак. Жавоб (мукофот)ини Аллоҳдан кутсин.
Эҳтиёжи қондирилган киши ташаккур ва мақтовли сўзлар айтмоғи лозим. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Яхшилик кўрган киши яхшилик қилувчига: “Аллоҳ сизни муносиб мукофотласин”, деса, мақтовда муболаға қилган (яъни жойига қўйган, тўғри адо қилган) бўлур”, деганлар. Ҳаким-донишмандлар эса: “Агар қилинган яхшиликка яраша эваз қайтаришга қўлинг калталик қилса, тилинг раҳмат ва ташаккур айтишга узун бўлсин”, деганлар.
ᅠ
Ҳасан ҚОДИРОВ,
Тошкентдаги “Мулла Холмирза ота” жоме масжиди имом-хатиби
@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.

Фарзанд ота-онага доимо яхши муомалада бўлиши шарт. Айниқса, улар кексалик ёшига етиб, жисмлари заифлашиб, унинг хизматига муҳтож бўлганларида, масъулият яна ҳам ортади. Инсон кексайгач унинг кўнгли нозик бўлиб қолади. Ҳар қандай сўз ва муомала ёқавермайди. Ана шундай ҳолда фарзанд уларга “уф” деган сўз билан ҳам эътироз билдириши мумкин эмас. Чунки, ота-она ўз боласини тарбия қилиш ва парваришлаш вақтида ҳар қанча машаққат бўлса ҳам сабр қилган ва унга меҳр билан муомалада бўлганлар. Фарзанд гўдаклик пайтида ота-онага қанчалик муҳтож бўлса, улар ҳам болаларига шунчалик муҳтож бўлади.
Жаноб Пайғамбаримиз (сав) Абдуллоҳ ибн Масъуд (рз.) ривоят қилган ҳадисда марҳамат қиладилар:
" أيُّ الْعَمَلِ أَحَبُّ إِلي اللهِ تَعالي، قال: الصّلاةُ علي وَقْتِهَا، قُلْتُ: ثُمَّ أَيُّ، قال: بِرُّ الْوَالِدَيْنِ ،قُلتُ: ثُمَّ أَيُّ، قال: الجِهادُ في سَبيل الله "
(متفق عليه)
яъни: “Қайси амал Аллоҳга севиклироқдир деб сўрадим. Вақтида ўқилган намоз дедилар. Сўнгра қайсиси Ота-онага яхшилик қилиш дедилар. Ундан кейин қайси иш яхшироқ дедим. Аллоҳнинг тоати йўлида жидду жаҳд қилиш дедилар”.
Мана шундан биламизки, ота-онага яхшилик қилиш, уларнинг хизматини бажариш, уларни улуғлаш шу қадар буюк бир иш экан.
#одоб
ᅠ
MUSLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI

Бола азиз, одоби эса...
#одоб
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:” Ота ўз боласига чиройли одобдан кўра яхшироқ нарса бера олмайди”, дедилар.( Термизий ривояти)
Имом Байзовий “тарбия”ни қуйидагича таърифлайди:
«Тарбия бир нарсани аста-секин камолига етказишдир». Фарзанд ёшгина ниҳол шуни секин асталик билан ота она камолотига етказдириб мева берадиган дарахтга айлантириб ундан кейин унинг мевасидан унинг ҳосилидан фойда кўради ва манфаатдор бўлади. Акс ҳолда фарзандни ёш ниҳолни ўз ҳолатига қўйиб қўйса, ёввойи ўтлар атрофини ўраб, унинг куч қувватини сўриб олади, ва унга ёввойилиги тасир қилади, бориб бориб энг зўр ҳосил бериши керак бўлган ниҳол, келажакда ёввойи бир дарахтга айланади. Ҳеч қандай ҳосил бермайди. Фақатгина соядан ўзга нарса эмас. Соя эса оддий кўланкада ҳам бўлаверади.
Роғиб Асфиҳоний тарбияни қуйидагича таъриф қилади:
«Тарбия бир нарсани бир ҳолдан иккинчи ҳолга ўтказа бориб, батамомлик нуқтасига етказишдир. Тарбиянинг маъноларидан бири, инсоннинг диний, фикрий ва ахлоқий қувватларини уйғунлик ҳамда мувозанат ила ўстиришдир».
Эътибор берадирган бўлсак “Тарбиянинг маъноларидан бири, инсоннинг диний, фикрий ва ахлоқий қувватларини уйғунлик ҳамда мувозанат ила ўстиришдир».
БАТАФСИЛ
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz