Muslim.uz
92K subscribers
17.9K photos
4.94K videos
114 files
16.5K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Hidoyat sari | Оилавий муносабатлар

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Hidoyat_sari
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
НАМУНАЛИ ИМОМ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК?

Ҳақиқий имом қандай бўлиши керак? Бугун юртимизда масжидлар, имом-хатиблар етарлими? Диний соҳа вакиллари олдида турган муҳим вазифалар нималардан иборат? Шу каби саволларга жавоб олиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин домла ҲАМРОҚУЛОВ билан суҳбатлашдик.

– Ассалому алайкум, чекка туман ва қишлоқларда масжидлар, малакали имом-хатиблар етишмаслиги бор гап. Афсус, бу жойларда бидъат-хурофотлар, бировнинг ҳақидан қўрқмаслик, ичкиликбозлик каби иллатлар кўп учрайди. Бу муаммони ҳал этишда имом-домлаларнинг амру маъруфлари жуда зарур. Шу ҳақда фикр мулоҳазаларингизни билдирсангиз.

– Бисмиллаҳир Роҳманир Раҳим. Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи барокатуҳ. Бугун диний идора томонидан малакали имом-хатиблар тайёрлаш борасида кўп ишлар қилиняпти. Аммо чекка ҳудудларда имомлар етишмаслиги бор гап. Бу масалани ҳал этиш мақсадида диний таълим муассасаларида мақсадли қабуллар жорий этилди. Бунда имом-хатиблар етишмаётган ҳудудлар вилоят, туман кесимида ўрганиб чиқилади ва масжидга яқин манзилда истиқомат қилувчи, диний соҳага иштиёқманд уч нафар абитуриент мақсадли қабулга тавсия этилади. Уларнинг қай бири имтиҳонлардан юқори балл тўпласа, ўқишга қабул қилинади. 2022–2023 ўқув йилида ана шундай қабулга 75 та квота ажратилди. Шу билан бирга бундай ҳудудларга малакали имом-хатибларни жалб қилиш, улар учун хизмат уйларини ташкил этиш масаласи ҳам кўриб чиқиляпти. Бу лойиҳамиз тез кунларда ишга тушади ва ўз самарасини беради, иншоаллоҳ.

Айрим жойларда масжидлар камлиги ҳақиқат. Бу масала ечимига ҳаракат қилиняпти. Шу кунларда диний идорамизнинг низоми янгиланяпти. Низомга жоме масжидларнинг филиалларини очиш банди қўшиляпти. Бунда аҳоли эҳтиёжи, адади, масжидлар орасидаги масофадан келиб чиқиб, жомеларнинг филиаллари очилади. У ерда беш маҳал намоз ўқилади, аммо жоме мақомида бўлмайди. Жоме масжид имом-хатиби ушбу филиал масжиднинг имоми ҳисобланиб, унинг барча ташкилий ишларига жавобгар бўлади. Иншоаллоҳ, тез кунларда ушбу низом тасдиқланса, бу масала ҳам ўз ечимини топади...

➡️ БАТАФСИЛ

#hidoyat_jurnali #imom

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla |@diniysavollar
☪️ ҚУРЪОН НОЗИЛ БЎЛГАН ОЙ

“Рамазон ойи – одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир”
(Бақара, 185-оят).

#quron #ramazon #hidoyat
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қуръон нозил бўлган ой

“Рамазон ойи – одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир” (Бақара, 185-оят).

#ramazon #quron #roza #hidoyat
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌘 БИР КУНЛИК РЎЗАНИНГ САВОБИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир банда Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса, ўша кунги рўзаси сабабли Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш йиллик масофага узоқ қилади”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Термизий ривояти).

#ramazon #quron #roza #hidoyat
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM