Muslim.uz
96.7K subscribers
17.2K photos
4.71K videos
114 files
16.1K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
🤲 АҲОЛИ ЭЪТИБОРДАН, МУРҒАК ҚАЛБЛАР ҒАМХЎРЛИКДАН МАМНУН

🟢 Бугун, 2 март шанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Фарғона шаҳридаги “Уммул Қуро” жоме масжидида сайёр қабул ўтказиб, вилоятнинг турли ҳудудларидан келган фуқаролар мурожаатларини тингладилар. 

Қабул жараёнида масжид-мадрасалар, имом-хатиблар фаолияти билан боғлиқ масалалар, шунингдек, оилавий муносабатлар, моддий кўмак, ҳаж-умра сафарлари каби мурожаатлари эшитилиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди. Эҳтиёжманд оилаларга белгиланган тартибда моддий ёрдам кўрсатилди, бемор фуқароларга муолажа олиш учун маблағ ажратиш вазифаси юкланди. Жисмоний имконияти чекланган айрим ҳамюртларимизга эса ногиронлик аравачалари тақдим этилди.

🌱 Фарғона шаҳридаги “Мурувват” интернат уйидаги жисмоний имконияти чекланган болажонлар ҳолидан хабар олиниб, ширин сўз ва ҳадялар ила уларнинг кўнгиллари кўтарилди. Шунингдек, улар учун эҳсон дастурхони ёзилди. Мутасаддилар билан тарбияланучиларга яратилган шароитларни кўздан кечириш чоғида зарур эҳтиёжларига кўмаклашиш, хусусан, ётоқ чойшаблари олиб бериш режалаштирилди.

📝 Сайёр қабул ва интернат уйига ташрифдан мамнун бўлган мўмин-мусулмон халқимиз Ватан тинчлиги, эл фаровонлиги ва мутасаддилар ҳақларига хайрли дуолар қилишди.

#Fargona #sayyorqabul #muftiy #tashrif

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

"ОТА-ОНАМНИ РОЗИ ҚИЛДИМ" ДЕБ ЎЙЛАМАНГ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рўза ва Қуръон иккиси Қиёмат куни бандани шафоат қилади...

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Рўза ва Қуръон иккиси Қиёмат куни бандани шафоат қилади: рўза: «Роббим, мен буни кундузлари таом ва шаҳватлардан тўсган эдим, унинг ҳақида шафоатимни қабул қил», дейди. Қуръон: «Мен уни кечалари уйқудан тўсган эдим, унинг ҳақида шафоатимни қабул қил», дейди. Бас, иккови ҳaм шафоат қилади», деганлар».

#Roza #Quron #qiyomat #shafoat
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤝 Икки томонлама ҳамкорлик муҳокама қилинди

🌙 Бугун, 4 март куни Бирлашган Араб Амирлигининг Мусулмон жамиятлари халқаро кенгаши Бош директори Холид Халифа ал-Каъбий бошчилигидаги делегацияни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев қабул қилди.

🗣Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирлиги ўртасидаги ҳамкорлик ривож топаётгани, айниқса, икки давлат раҳбарларининг дўстона алоқалари турли йўналишлардаги муносабатларга катта замин бўлаётгани ҳақида сўз юритдилар. Жумладан, диний-маърифий соҳада ҳам бир қатор делегациялар алмашинуви ва келишувларга эришилгани, хусусан, шу йил февраль ойида Абу Даби шаҳрида бир қатор мутасадди идоралар билан Ўзбекистон делегация самарали мулоқот ўтказганини алоҳида қайд этдилар.

Содиқжон Тошбоев давлатимиз Раҳбари томонидан юртимизда амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар, виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлаш йўлида қилинаётган ўзгаришлар ҳамда динлараро мулоқот ва миллатлараро тотувлик борасидаги янгиликларга алоҳида тўхталди...

⚡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар: “Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!” (Имом Муслим ривояти).

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ

Аллоҳумма инний аъузу бика мин завали ниъматика ва таҳаввули ъафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика

#дуо
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM