Muslim.uz
92K subscribers
17.9K photos
4.95K videos
114 files
16.5K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
ҒУСЛДА ОҒИЗ ВА БУРУННИ ЧАЙИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Оғиз ва бурунни чаймасдан чўмилган одамнинг ғусли дуруст бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, дуруст бўлмайди. Чунки оғиз ва бурунни чайиш ғуслнинг фарзларидандир. Усиз ғусл мукаммал бўлмайди. Бир киши ғусл қилсаю, оғиз бурнини чайиши эсидан чиққан бўлса, дарров оғиз бурнини чайиб олиши лозим бўлади. Ғуслни қайтадан қилиш шарт эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar |@muslimuzportal
ЭР-ХОТИН ЎРТАСИДАГИ СИРНИ ТАРҚАТИШ ГУНОҲЛИГИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Чимилдиқ куни янгаларни ётоқхонага кириши, қўпол қилиб айтганда уларга дока бериш ва шунга ўхшаган ишлар ҳақида нима дея оласиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу иш мутлақо нотўғри ва шармандаликдан бошқа нарса эмас. Динимизда эр-хотин ўртасида тўшакда бўладиган махфий ишларни бошқаларга айтишдан қайтарилади.

Абу Саъид разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қиёмат куни Аллоҳнинг наздида мартабаси энг ёмон одам аёлига яқинлик қилиб, аёли унга яқин бўлганидан кейин сирини одамларга ёйиб юрадиган кишидир", дедилар» (Имом Муслим ва Имом Аҳмад ривоят қилганлар). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
БОЛАНИНГ ОДОБЛИ БЎЛИШИ ҚАЙСИДУР КУНГА БОҒЛИҚМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Жума ва чоршанба куни бола бўлса, катта бўлганда ота-онани ҳурмат қилмайди, яхши бола чиқмайди деган гапларни эшитдим. Бу қанчалик тўғри? Ҳозир фарзандга ҳаракат қиляпмизу лекин қўрқяпман, қайсидир кунда бўлса бола одобли, ота-онани ҳурмат қиладиган бўларкан?! Илтимос маслаҳат беринг.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Боланинг қандай улғайиши унга бериладиган таълим-тарбияга боғлиқ. Туғилган ёки бўлган кунига боғлиқ эмас. Динимизда маълум кун ёки маълум нарсалардан шумланиш қораланади. Сиз болангизга тарбияни кўпроқ амалда қилиб кўрсатиш орқали беринг. Мана шу таъсирлироқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЭЛЕКТРОН ТАСБЕҲНИ БАРМОҚҚА ТАҚИБ НАМОЗ ЎҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳозирги вақтларда электрон тасбеҳлар жуда кўпайган. Саволим шундайки электрон тасбеҳни бармоққа таққан ҳолда намоз ўқишнинг ҳукми қандай?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда бажариладиган ҳаракатларга халақит қилмаса, ён атрофдагиларни ҳаёлини чалғитмаса намозга зарари йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ГИЛАМГА НАЖОСАТ ТЕГИБ, ҚУРИБ ҚОЛСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Уйдаги гиламгами ёки ўтирадиган жойгами сийдик ёки маний тегса ва у қуриб кетса, шу жойга тегиб кетсак, теккан жойимиз нопок бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Гиламга нажосат тегиб, қуриб қолган бўлса, уни кийимга ёки баданга тегишининг зарари йўқ. Лекин у жойда намоз ўқиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
БОЛАНИНГ ОДОБЛИ БЎЛИШИ ҚАЙСИДУР КУНГА БОҒЛИҚМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Жума ва чоршанба куни бола бўлса, катта бўлганда ота-онани ҳурмат қилмайди, яхши бола чиқмайди деган гапларни эшитдим. Бу қанчалик тўғри? Ҳозир фарзандга ҳаракат қиляпмизу лекин қўрқяпман, қайсидир кунда бўлса бола одобли, ота-онани ҳурмат қиладиган бўларкан?! Илтимос маслаҳат беринг.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Боланинг қандай улғайиши унга бериладиган таълим-тарбияга боғлиқ. Туғилган ёки бўлган кунига боғлиқ эмас. Динимизда маълум кун ёки маълум нарсалардан шумланиш қораланади. Сиз болангизга тарбияни кўпроқ амалда қилиб кўрсатиш орқали беринг. Мана шу таъсирлироқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ИМПЛАНТ ТИШ ҚЎЙДИРИШ
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Имплант тиш қўйдириш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Инсон ҳаётини асраш, унга етаётган зарарларни даф қилиш динимизнинг асосий мақсадларидан. Шунинг учун ҳам барча мазҳаб фуқаҳолари зарурат бўлганда тилла ва кумушдан тиш қўйдириш ёки қимирлаб қолган тишни мустаҳкамлашни жоиз деб билганлар. Демак, ҳозирги кунда оммалашган имплант тиш қўйдириш ҳам жоиз экан. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ГУРУЧ ҲАҚИДА ҲАДИС
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Гуруч ҳақида ҳадис борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Гуруч ҳақида бир қанча ҳадислар келган. Масалан: "Кимки қирқ кун гуруч еса, унинг қалбидан ҳикмат булоқлари тилига жорий бўлади", (Мавзуъ яъни тўқима). Гуруч ҳақида бундан ташқари ҳам бир нечта ҳадислар келган. Аммо, уларнинг деярли барчаси муҳаддислар тарафидан "мавзуъ" яъни тўқима ҳадислар деб топилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


🔗 Улашинг: @diniysavollar

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЖОЙНАМОЗНИ ЮВИШ
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Жойнамозни ювса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жойнамозни ювиш жоиз. Хоҳ бу унга нажас теккани сабабли бўлсин, хоҳ кир бўлгани учун бўлсин фарқи йўқ. Жойнамозни ювиб бўлмайди, деган гап йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


🔗 Улашинг: @diniysavollar

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҲИЖРИЙ-ҚАМАРИЙ ОЙЛАР
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Ҳижома яьни қон олдириш тўғрисида ўқиб қолдим. Унда айтилишича қамарий ойнинг 17, 19, 21 кунларида амалга оширилса, мақсадга мувофиқ бўларкан. Қамарий ой тўғрисида маълумот беришингизни сўрайман.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, ҳадиси шарифда ҳижомани ҳижрий қамарий ойларнинг 17, 19 ёки 21 кунлари қилишга тавсия бор.
Динимиздаги ибодат вақтлари ва бошқа муддатлар ҳижрий-қамарий ойлар билан ҳисобланади. Ҳижрий қамарий тақвим (ой календари)ни биз ҳар куни ишлатадиган мелодий шамсий тақвим (қуёш календари) билан солиштириб кўриш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан чиқарилган тақвимлардан фойдаланиш тавсия қилинади. Ҳижрий қамарий ойлар ҳам 12 та. Улар қуйидагилар:
1. Муҳаррам;
2. Сафар;
3. Рабиъул аввал;
4. Рабиъус соний;
5. Жумодул аввал;
6. Жумодус соний;
7. Ражаб;
8. Шаъбон;
9. Рамазон;
10. Шаввол;
11. Зулқаъда;
12. Зулҳижжа. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


🔗 Улашинг: @diniysavollar

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
КЕЛИННИНГ МАОШИ КИМГА ТЕГИШЛИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Аёл кишининг маошида қайнона-қайнотанинг ва турмуш ўртоқнинг ҳаққи қандай? Ҳозирда келинни ойлигини олиб, келиннинг ўзини эҳтиёжларини ота-онасига қилдириш ҳолатлари кўп учраяпти.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши ишлаб топган пулига ўзи эга бўлади.

Хотинни таъминлаш фақат ва фақат эрнинг зиммасида. Лекин аёл ихтиёрий равишда қайнота-қайнона ва оиласига пул сарфласа, эҳсон қилганлик савобга эга бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
СУННАТ НАМОЗИНИ ЎҚИГАНДА БОШҚА ЖОЙГА ЎТИБ ОЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намоз ўқигандан кейин бошқа жойга ўтиб олиш шартми? Масжидда шу ҳолатга кўп гувоҳ бўламан.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шартмас. Мустаҳаб амал. Фарз намозни ўқиб бўлгандан кейин намозхон фарз намозини ўқиган жойидан ўнг, чап, олд ёки орқа тарафга ўтиб қолган намозларни ўқиш мустаҳаб амал эканлиги "Раддул муҳтор" каби китобларимизда келтириб ўтилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЎҒЛИ БОРЛАР ҲАМ ШУНДАЙ МАҚОМГА УМИД ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мени 4 нафар фарзандим бор, ҳаммаси ўғил, қизим йуқ. Биламизки қиз фарзанд дўзахдан парда бўлади. Қизи борлар жаннатга тушади, дейилади. Қизи йўқ ўғли борлар ҳам шундай мақомга умид қилса бўладими ёки фақат қизи борларга айтилганми, бу гаплар?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жаннатга киришга имон-эътиқод ва солиҳ амаллар, энг асосийси Аллоҳ таолонинг фазлу марҳамати сабаб бўлади. Қизларни дин-диёнатли, билим-маърифатли ва одобли қилиб тарбиялаш ҳам солиҳ амаллардан бўлиб, ҳадиси шарифда келгани каби жаннатга кириш воситаларидан биридир.
Лекин қизи борлар албатта жаннатга кираркан, деб хотиржам бўлиб қолмаслик керак. Ҳадиси шарифда келган башорат қизлар ва опа-сингилларнинг қадрини кўтариш, уларга алоҳида эътибор қаратиш ва эл орасида қиз туғилса, хафа бўлиш ҳолатларини бартараф этиш маъноларида келган. Фарзанд қизми ўғилми улар Аллоҳ таолонинг бизга берган неъматларидир. Бизнинг бурчимиз уларга тўғри тарбия бериш, дин-диёнатли, илм-маърифатли ва салоҳиятли қилиб ўстиришдир. Мана шу вазифани чиройли бажарган мўмин-мусулмонларнинг охиратда катта ажрлар олиши умид қилинади. Қиз болалар тарбиясига зиёда савоблар ваъда қилиниши — Аллоҳ таолонинг фазли марҳаматидир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 manba: @diniysavollar

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ТУНДА ТАҲАЖЖУД НАМОЗИНИ ЎКИСА, ВИТР НАМОЗИ ҚАЙТА ЎҚИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Витр намозини ўкилгани ҳолда таҳажжуд ўкишни хоҳлаб тунда таҳажжуд намозини ўкиса, витр намози қайта ўқиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Расули акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кечасидаги охирги намозингизни витр қилинглар", деганлар (Имом Насаий ривояти).

Ушбу ҳадисга кўра, кечаси таҳажжуд намозига туриши аниқ бўлган киши витр намозини таҳажжуд намозидан кейинга кечиктириши мустаҳаб амал саналади.

Агар кечаси таҳажжуд намозига туриши аниқ бўлмаса, ухлаб қолиш хавфи бўлса, витр намозини ётишидан аввал ўқигани афзал. Агар витр намозини ўқиб ётганидан кейин ярим тунда таҳажжуд намози учун турса, витрни қайта ўқиши шарт эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


🔗 Улашинг: @diniysavollar

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
БИРИНЧИ АЗОН ТУГАГАНДА НАМОЗНИ ЎҚИСАК БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар #намоз

CАВОЛ: Ишхонамизнинг уч томонида масофаси деярли бир хил масжид бор учаласи навбати билан азон айтади. Деярли бир хил эшитилади биринчи азон тугаганда намозни ўқисак дуруст бўладими ёки учаласи ҳам тугаши керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Азон намознинг вақти кирганини эълон қилувчи ва намозхонларни жамоъатга чорловчи калималардир. Намоз ўқишингиз учун биргина масжидни азонини эшитишингиз кифоя қилади. Атрофингиздаги барча масжидларнинг азони тугашини кутишингиз шарт эмас.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
КИЙИМГА НАЖОСАТ ТЕГСА ТАҲОРАТ БУЗИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Товуқ боқаман. Намоз ўқиб бўлганимдан сўнг бошқа намоз вақти келгунча товуққа қараб келаман. Кийимимга товуқ нажосати тегса таҳоратим бузиладими ёки кийимимни алмаштириб ўқисам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кийимга бирор нажосат тегиши билан таҳорат синмайди. Сизнинг ҳолатингизда кийимингизни алмаштириб, намоз ўқисангиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЭЛЕКТРОН КИТОБИДАН ФОЙДАЛАНСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бир дастурчи интернетда электрон китоб сотади. Бу китобдан сотиб олган инсон логин парол орқали онлайн фойдаланилади. Ман сотиб олган кишининг (сотиб олган одамни розилиги билан) логин пароли орқали шу электрон китобдан фойдалансам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа розилиги билан фойдалана олади чунки у китоб уни мулки. Кимга ҳоҳласа бериш ҳуқиқи бор, лекин у китобни нусхалаштирмайди, тижорат мақсадида фойдаланмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
НАМОЗДА ФОТИҲАДАН КЕЙИН ФАҚАТ ИХЛОС СУРАСИНИ ЎҚИСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен бомдод номозида Фотиҳа сурасидан сўнг Ихлос сурасини ўқийман. Шу Ихлос сурасини қолган тўрт маҳал намозда ҳам Фотиҳа сурасидан кейин ўқисам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бомдод намозининг суннати, жумладан, бошқа суннат намозларида ҳам, ҳар икки ракатида Фотиҳа сурасидан кейин Ихлос сурасини ўқишингиз мумкин, зарари йўқ.

Лекин Бомдод намозининг фарзи ва бошқа фарз намозларининг ҳар икки ракатида Ихлос сурасини ўқиш яхши эмас. Чунки фарз намозларининг ҳар икки ракатида бир хил сурани такрорлаш макруҳ. Фарз намозларининг ҳар икки ракатига икки хил сура ўқинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


🔗 Улашинг: @diniysavollar

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
НАМОЗЛАРНИ МУҚИМ ҲОЛДА ЎҚИЙМАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен Қашқадарёликман. Ҳозир Тошкентда ўқийман ва оилам билан квартирада тураман. Яқинда водийга бориб келдим. Қайтаётганимда ўқишдан таътил беришса, Қашқадарёга бориб келишликни ният қилдим. Водийга бориб келишим ва таътилда уйга кетишим ораси 13 кун. Намозларни муқим ҳолда ўқийманми ёки мусофир ҳолда?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ватани иқомани сафарлар ботил қилади. Сиз водийга кетишингиз билан Тошкентдаги ватани иқомангиз ботил бўлади. У ерга бориб келгандан кейин Қашқадарёга кетиш орасида сиз айтгандек 13 кун қолган бўлса, бу ҳолатда сиз мусофир ҳисобланасиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


🔗 Улашинг: @diniysavollar

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ХОМ ПИЁЗ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛГАН КИШИ КУН БЎЙИ МАСЖИДГА КИРМАСЛИГИ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Маълумки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хом пиёз еган кишини ўша куни масжидга кирмаслиги кераклигини буюрганлар. Тасаввур қилайлик, бир киши кунлик 5та намозни ҳаммасини масжидда ўқишга ният қилди. Ундай киши қайси маҳалда хом пиёз еса бўлади? Aхир инсон организми учун хом пиёз ҳам керак-ку. Ундан тўлиқ чекланолмаймиз. Шунга жавоб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Хом пиёз истеъмол қилган киши шу куни кун бўйи масжидга кирмасин деган гап йўқ. Пиёзнинг бадбўй ҳиди кетганидан кейин ёки ҳидни кетказувчи воситалардан фойдаланиб бемалол масжидга бориши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


🔗 Улашинг: @diniysavollar

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM