Muslim.uz
92K subscribers
17.9K photos
4.95K videos
114 files
16.5K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари турли ҳудудлардан келган фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини тингламоқдалар.

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Ибн Сунний ривояти.

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🤲 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи).

Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
#ХУШХАБАР: МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДАГИ "АБДУРРАҲМОН ИБН АВФ ҚУРАЙШИЙ" ЖОМЕ МАСЖИДИНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ОЧИЛИШИДА ИШТИРОК ЭТАДИЛАР

Бугун 16 июнь жума куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Сирдарё вилояти Ховос тумани Оқчангал маҳалласидаги “Абдурраҳмон ибн Авф Қурайший” жоме масжидининг янги биноси очилишига ва жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташриф буюрадилар.

🕌Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал қориларимизнинг қалбга сурур бағишловчи гўзал қироатлари ва Муфтий ҳазратларининг барчамизга манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.

🌙 Мазкур тадбирда маҳалла фаоллари, имом-хатиблар, нуронийлар, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этади.

🤲 Аллоҳ таоло янги масжиднинг ҳар жиҳатдан обод бўлишини насиб этсин.

#juma #xushxabar #muftiy

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋 МАККА ШАҲРИДА ЗИЁРАТЧИЛАРИМИЗНИ МУНОСИБ КУТИБ ОЛИШ ДАВОМ ЭТМОҚДА

#haj2023
#nocoment

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оила
#Никоҳ #Талоқ

Муҳокама давраси

"ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАР: САБАБЛАР ВА ЕЧИМЛАР"
(1-қисм)

Суҳбатни тўлиқ ҳолда YouTube саҳифамизда томоша қилинг:
👉 https://youtu.be/vRFOK7YNP_k

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook
🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Қўшничилик ҳаққига амал қилайлик

🎙 Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилояти
Ховос туманидаги
Абдураҳмон ибн Авф Қурайший” жоме масжидида жума шукуҳи

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕋 «Ҳаж-2023» Мадинаи мунавварадаги юртдошларимизнинг файзли амаллари ва қалб кечинмалари хусусида «Ахборот 24» дастури учун махсус лавҳа
#aхборот_24
#haj2023

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla  | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“ВАҚФ” БИЛАН ҚУРБОНЛИК ҚИЛИНГ, МИСКИНЛАРНИ ШОД ЭТИНГ!

Қурбонлик гўштларини чинакам ҳақдорларга етказишда кўмаклашамиз!

Қурбонлик гўштларини ВАҚФ фонди орқали эҳсон қилмоқчи бўлганлар +998 95-199-88-80 рақамига қўнғироқ қилинг!

Хориждаги ватандошлардан VISA тизими орқали қурбонлик жонлиғи маблағлари қуйидаги линк орқали қабул қилинади: https://vaqf.uz/payment-visa-qr

#qurbonlik

👉@vaqfuz | vaqf.uz
Зиёратчилар саломатлиги ва таомланиши доимий эътиборда

🕋 Шу кунларда юртдошларимиз Маккаи мукаррамада тоат-ибодатларини кўтаринки руҳ ва кайфиятда давом эттирмоқда.

🤲 Улар ҳар бир дақиқани ғанимат билиб, дуои тазарруда бўлишяпти. Ишчи гуруҳ вакиллари эса ҳамюртларимизнинг ихлос ва имон билан ибодат қилишлари, сиҳат-саломатлиги, рисоладагидек истиқомат қилишлари ҳамда витаминга бой озиқ-овқат маҳсулотлари билан таомланишлари учун барча қулайликларни яратиб бермоқда.

🏨 Хусусан, Макка шаҳрида юртдошларимиз истиқомат қилаётган "Рошидия", “Аброж Дана”, “Лаба Дарна” ва “Руба ал-Ҳижаз” меҳмонхоналарида ўзбекистонлик моҳир ошпазлар зиёратчилар учун тансиқ таомлар тайёрлаб беришяпти. Эрталабки нонушта, тушлик ва кечки таомда икки хилдан иссиқ овқат ва ҳар хил мева-чевалар тақдим этиляпти. Масалан, эрталабки нонуштада иссиқ таомлар баробарида сўнг тухум, сариёғ, пишлоқ, асал, ҳолва кабилар қўшимча қилинса, тушлик ва кечки овқат рационидан ҳўл мевалар, салқин ичимликлар, қатиқ ва салатлар ўрин олади.

🔸Бир сўз билан айтганда, зиёратчиларимиз яратилган барча имкониятлардан мамнун бўлиб, ибодатда бардавом бўлишяпти.

🩺 Зиёратчилар саломатлиги борасидаги ишлар ҳақида алоҳида хабар берамиз.

#haj2023

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla  | @mp3muslim | @diniysavollar