ЁШИНГИЗ 60 ГА ЕТДИМИ? УНДА ХУШЁР БЎЛИНГ!
Ҳар биримиз учун берилган умр қадаримизда битилган бўлиб, у қисқармайди ва узаймайди. Узайиши ҳам, қисқариши ҳам аслида тақдиримизда битилгандир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бандаларини нима учун яратганлигини хабарини бериб қўйган. Бир оятда “ибодат қилишлари учун” деган бўлса, бошқа бир оятда “қай бирингиз гўзал амал қиласизлар” дейди. Ушбу оятларни хулоса қилиб айтиладиган бўлса, инсон ер-юзига Аллоҳнинг амрларини бажариш, қайтариқларидан қайтиш ва ўзгаларга эзгулик қилиб, оламдан ўтгандан сўнг ҳам ўзидан яхши из қолдириш учун яралгандир. Манашу динимизнинг асл моҳияти десак, хато қилмаган бўламиз.
Инсон ақл-идрокка эга бўлгач, илм олади, касб қилади ва албатта мусулмончилик нуқтаи назаридан келиб чиқган ҳолда яшашга ҳаракат қилади. Бу давр асносида адашади, хато қилади ва қоқилади. Натижада ёши олтмишга етиб, ҳаётнинг аччиқ-чучуги нима эканлигини, қайси ишлар дунё ва охиратига фойдаю, қай бири зарар эканлигини англаб, оқ-қорани ажратиб олади. Агар у шу ёшгача етса албатта...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

🕋 ҲАЖГА КЕТАЁТГАН АЁЛЛАРГА ТАВСИЯЛАР
Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “…Йўлга қодир бўлган одамлар зиммасида Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш (фарзи) бордир…” (Оли Имрон сураси, 97-оят).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳ учун ҳаж қилиб, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса, худди онасидан янги туғилгандек бўлиб қайтади” (Имом Бухорий ривояти).
Ҳаж амали ўзининг эҳтиёжи ва қарамоғидагиларнинг нафақасидан ташқари ортиқча – Байтуллоҳга бориб келишга етарли маблағи бор ҳар бир ақли расо, болиғ (балоғатга етган), озод, соғлом мусулмонга (аёллар иддада бўлмаслиги ва уларга маҳрам-йўлдош ҳам бўлиши лозим) йўллар хатарсиз бўлса, ҳаж ибодатини кейинги йилга қолдирмай, адо этиш фарздир. Бундай шароитларда кечиктирса, гуноҳкор бўлади. Ҳаж ибодати умрда бир марта адо этиладиган фарз амалдир.
Ҳaж улуғ руҳий oзуқa бeрaдигaн ибoдaт бўлиб, ундa мусулмoн бaндaнинг вужуди Aллoҳ таологa тaқвo билaн, Унгa тoaт қилишгa aзму қaрор билaн, гунoҳлaригa нaдoмaт билaн тўлaди. Бу сaфaрдa мусулмон кишининг Aллoҳга, Унинг Рaсулигa вa мўмин-мусулмoнлaргa бўлган муҳaббaти зиёдa бўлади. Дунёнинг ҳaмма тaрaфлaридaги дин қaрдoшлaригa нисбaтaн дўстлик туйғулaри уйғoниб, мустaҳкaмлaнaди.
Ҳар бир зиёратчи ҳаж улуғ руҳий ва маънавий oзуқa бeрaдигaн ибoдaт эканлигини тушуниб етиши лозим. Ҳаж сафарига кетаётган кишилар Аллоҳ таолонинг меҳмонлари ҳисоблангани боис, улар ҳажнинг ҳар бир одобига қатъий риоя этишлари керак.
❗️ҲАЖ САФАРИГА КЕТАЁТГАН АЁЛЛАР НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИШЛАРИ ЗАРУР?
Сафарга кетишдан олдин:
1.Ҳаж ибодатига кетаётган аёл аввало ниятини холис Аллоҳ учун қилиши керак.
2.Ҳажга доир адабиётлар билан танишиб чиқиши, соҳа мутахассисларидан айнан аёлларга хос масалалар бўйича маълумотлар олиши керак. Таҳорат, ғусл, таяммум, ҳайз ва нифосга доир масалаларни ўрганиб бориш зарур.
3.Доимо эсда сақлаш зарур: ҳайз кўрган ёки таҳоратсиз аёл масжидга кириши, Қуръон ўқиши, тавоф қилиши асло мумкин эмас!
4.Ҳаж сафарига кетаётган аёлларга нима нарсалар олиши кераклиги 1- иловада келтирилади.
5. Зиёратчи қарзлари бўлса, қарзларини тўлаб, ота-онаси ёки кексалардан дуо олиб кетиши хайрли амаллардан ҳисобланади.
6. Сафарга кетишдан олдин ғусл қилиши ёки мукаммал таҳорат қилиб, 2 ракат намоз ўқиб, аэропортга йўлга чиқилади.
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
#MABRUR_HAJNING_MUKOFOTI_JANNAT!

"Ҳажга кетаётган аёлларга тавсиялар" рисоласидан
Muslim.uz@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
#MABRUR_HAJNING_MUKOFOTI_JANNAT!
🌙 КИЙИМ КИЙГАНДА БАЖАРИЛАДИГАН СУННАТЛАР
👔 1. Кийимни кийишда “Бисмиллаҳ” (Аллоҳнинг номи билан) дейиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг зикри ва “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм” билан бошланмаган аҳамиятли ҳар бир ишнинг орқаси кесикдир», деганлар.
✅ 2. Либосни кийишда ўнг тарафдан бошлаш.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар кийинсангиз, ўнгдан бошланг”, деганлар (Имом Термизий, Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа ривояти).
Бошқа ҳадисда: “Сизлардан бирортангиз пойабзал кийса, ўнгдан, ечганда чапдан бошласин. Кийганда ҳар иккисини кийсин, ечганда ҳар иккисини ечсин”, дейилади (Имом Муслим ривояти).
🤲 3. Либосни кийганда қуйидаги дуони қилиш:
الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي كَسَانِي هَذَا وَرَزَقَنِيهِ مِنْ غَيْرِ حَوْلٍ مِنِّي وَلا قُوَّةٍ
“Алҳамду лиллаҳи аллазий касаний ҳаза ва розоқонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва лаа қувватин”
“Менга ушбу либосни менинг тарафимдан ҳеч қандай куч-қудратсиз кийдирган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин”... ᅠ
➡️ БАТАФСИЛ
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
#40_sunnat #суннат

t.me
Кийим кийганда бажариладиган суннатлар
Кийимни кийишда “Бисмиллаҳ” (Аллоҳнинг номи билан) дейиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг зикри ва “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм” билан бошланмаган аҳамиятли ҳар бир ишнинг орқаси кесикдир», деганлар.
Либосни кийишда ўнг тарафдан…

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✅ Макка шаҳрида зиёратчиларимиз истиқомат қилаётган “Аброж Дана”, “Лаба Дарна” ва “Руба ал-Ҳижаз” меҳмонхоналаридан шарҳсиз лавҳа.
🏨 Аввал "Рошидия" меҳмонхонаси ҳақида маълумот берган эдик.
#haj2023
#sharhsiz_lavha
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
🏨 Аввал "Рошидия" меҳмонхонаси ҳақида маълумот берган эдик.
#haj2023
#sharhsiz_lavha
Ўзбекистон мусулмонлари идорасиMuslim.uz
Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#таҳорат
Саловат ва истиғфор айтиб юришим учун таҳоратли бўлишим керакми?
Саидаҳмад домла Сайдаралиев
🔗 Улашинг: @diniysavollar @muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla |

Ўзбекистон мусулмонлари идорасиYouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази етакчи мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar @muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla |
Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси: Одамларнинг эътиборини жалб қилиш – 22 қисм
Баъзилар одамларнинг эътиборини жалб қилиш, мақташлари, диндор деб ҳурмат қилишлари учунгина ибодат қиладилар. Бу ҳам қалбнинг оғир дардларидан биридир.
✅ Муолажа услуби
Аллоҳнинг изнисиз ҳеч ким зарар етказа олмаслигини ёки фойда келтирмаслигини тушуниб етиш орқали бу иллатни даволаш мумкин. Ибодатларни ихлос билан, ҳар бир амални фақат Аллоҳ таолонинг розилиги учун қилиш лозим. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга, Унинг учун динни (ширкдан) холис қилган, тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни баркамол адо этишга ҳамда закот беришга буюрилган эдилар. Мана шу тўғри (ҳаққоний) диндир” (Баййина сураси, 5-оят).
Убода розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадиси қудсий ривоят қилинган: Аллоҳ таоло айтади: “Мен турли ҳил шериклардан энг беҳожат Зотман, ким Мен учун амал қилиб, унда бошқани ҳам Менга шерик қилса, амалдаги насибамни ўша шерик қилганига қолдираман”.
Абу Абдураҳмон ас-Суламийнинг
“Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси” китобидан
#Нафс_иллатлари_ва_уларнинг_муолажаси
Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси
#Нафс_иллатлари_ва_уларнинг_муолажаси
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Shayx Nuriddin Xoliqnazar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#duo
Аъзоларнинг ёмонлигидан паноҳ тилаш
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرّ سَمْعِي وَمنْ شَرّ بَصَرِي وَمِنْ شَرّ لِسَانِي وَمِنْ شَرّ قَلْبي وَمِنْ شَرّ مَنِيِّي
Ўқилиши: Аллоҳумма инний аъузу бика мин шарри самъий ва мин шарри басарий ва мин шарри лисааний ва мин шарри қолбий ва мин шарри маниййи.
Маъноси: Аллоҳим, қулоғимнинг ёмонидан, кўзимнинг ёмонидан, тилимнинг ёмонидан, қалбимнинг ёмонидан ва манийимнинг ёмонидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман.
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

🌙 ҲАЖ МАБРУР БЎЛИШИ УЧУН НИЯТ ВА АМАЛНИНГ ХОЛИСЛИГИ МУҲИМ!
#haj2023
✅ Шу йил 11 июнь куни Маккаи мукаррамадаги “Abroj Dana” меҳмонхонасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудири шайх Алижон қори мазкур муборак шаҳарда тоат-ибодат, дуою зикр ва зиёрат билан машғул бўлиб турган юртимиз ҳожиларига улуғ ҳаж ибодатини мукаммал бажариш тўғрисида манфаатли суҳбат қилиб берди.
🔸Файзли суҳбат асносида шайх Алижон қори улуғ ибодатнинг маънавий жиҳатларига алоҳида тўхталиб, Ҳақ таолога маҳбуб ибодат бўлган ҳaж амали улкан руҳий oзуқa бeрaдигaн ибoдaтлиги, ундa бaндaнинг вужуди тaқвo ва тoaт қилишгa aзму қaрор билaн бирга гунoҳлaргa нaдoмaтда бўлиши лозимлиги, улуғ сaфaрдa мусулмон кишининг Aллoҳга, Унинг Рaсулигa вa мўмин-мусулмoнлaргa муҳaббaти зиёдa бўлиши, дунёнинг ҳaмма тaрaфидaн келиб жам бўлган дин қaрдoшлaргa нисбaтaн дўстлик туйғулaри уйғoниб, мустaҳкaмлaнишини қайд этди...
➡️ БАТАФСИЛ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz @muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @diniysavollar

БЕЗАРАР ҲАЙВОННИ ҚАСДДАН ЎЛДИРГАН ҚАНДАЙ ЖАЗОЛАНАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Шариатда безарар ҳайвонни қасддан ўлдирган қандай жазоланади? Масалан, бир одам эшакнинг қулоқларини кесиб ташлаганди, натижада эшак қон йўқотиб ўлди.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатда безарар ҳайвонни ўлдирган кишилар учун муайян жазо белгиланмаган. Агар ўлдирилган ҳайвон бирор кишининг мулки бўлса, унинг қийматини ўлдирган кишидан ундирилади. Бироқ бир инсон шу ишга одатланиб, одамлар мулкига зарар етказишни бошласа ҳоким ёки қози тарафидан уни тўғри йўлга қайтариш учун маълум жазо қўлланиши мумкин. Буни таъзир дейилади. Бошқа жиҳатдан шариатда ҳайвонларни қийнаш, уларни зарар бермаса-да, ноҳақдан ўлдириш гуноҳ ҳисобланади. Охиратда азоб берилиши ҳақида ҳадислар бор. Ҳатто бир ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтганлар: “Бир аёл мушук сабабли (дўзах) азобига гирифтор бўлди. Чунки уни ўлгунга қадар ҳибс қилиб қўйган. Унга на егулик ва на сув бермаган. Ёхуд уни ўзи озуқа топиб есин учун ўз ҳолига қўймаган” (Бухорий ва Муслим ривоятлари) Валлоҳу аълам.

Фатво маркази.
🔗
Улашинг: @diniysavollar | @muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domlaОТА-ОНАГА ЯХШИЛИК
#ақида
❓1073-CАВОЛ: Ота-она вафот этганидан кейин ҳам уларнинг ҳақига яхшиликлар қилиб турса бўладими? Нима амаллар қилсам уларга бунинг савоби етиб бориб туради?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ислом динида ота-онага яхшилик қилиш фақат уларнинг ҳаётлик вақтларига чекланиб қолмайди. Балки фарзанд учун ота-онага уларнинг вафотларидан кейин ҳам яхшилик қилиш имкониятлари мавжуд. Шунингдек, бу яхшиликларнинг савоби уларнинг ҳақига етиб бориб туради.
عَنْ أَبِي أُسَيْدٍ قَالَ: كُنَّا عِنْدَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ رَجُلٌ: يَا رَسُولَ اللهِ، هَلْ بَقِيَ مِنْ بِرِّ أَبَوَيَّ شَيْءٌ بَعْدَ مَوْتِهِمَا أَبَرُّهُمَا؟ قَالَ: نَعَمْ، خِصَالٌ أَرْبَعٌ: الدُّعَاءُ لَهُمَا، وَالْاِسْتِغْفَارُ لَهُمَا، وَإِنْفَاذُ عَهْدِهِمَا، وَإِكْرَامُ صَدِيقِهِمَا، وَصِلَةُ الرَّحِمِ الَّتِي لَا رَحِمَ لَكَ إِلَّا مِنْ قِبَلِهِمَا. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ فِي الْأَدَبِ
Абу Усайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Бир одам: “Ё Расулаллоҳ! Мен учун ота онамга улар дунёдан ўтганларидан кейин қиладиган яхшилик қолдими?” – деб сўради. У зот: “Ҳа! Тўрт нарса қолди: Уларга дуо қилмоғинг, уларга истиғфор айтмоғинг, икковларидан кейин уларнинг ваъдаларини бажармоғинг ва икковлари томонидан сенга қариндош бўлганларга силаи раҳм қилмоғинг”, – дедилар»” Имом Бухорий “Адаб”да ривоят қилган.
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، أَنَّ رَجُلاً قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ أُمِّي تُوُفِّيَتْ وَلَمْ تُوصِ، أَفَيَنْفَعُهَا أَنْ أَتَصَدَّقَ عَنْهَا؟ قَالَ: نَعَمْ.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир одам: “Ё Расулуллоҳ! Онам вафот этди. Васият қилмади. Унинг номидан садақа қилсам бўладими?” – деди. У зот: “Ҳа”, – дедилар”. Имом Насоий ривояти.
Демак, ушбу ҳадисларга кўра фарзанд вафот этган ота-онасининг ҳақига қуйидаги яхшиликларни қилиши мумкин:
1. Ота-онанинг ҳақига дуо қилиш;
2. Аллоҳ таолодан уларнинг гуноҳларини кечиришини сўраш;
3. Уларнинг ваъдаларини бажариш;
4. Ота-онанинг дўстлари ва қариндошларини ҳурмат қилиш ва уларни зиёрат қилиб туриш;
5. Уларнинг номидан хайру садақалар қилиш.
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @diniysavollar

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕋 ҲАЖНИНГ МАҚБУЛ БЎЛИШ ШАРТЛАРИ
🌙Макка шаҳрида истиқомат қилаётган зиёратчилар билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламоларининг маърифий суҳбатлари
#haj2023
#suhbat
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz @muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @diniysavollar
🌙Макка шаҳрида истиқомат қилаётган зиёратчилар билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламоларининг маърифий суҳбатлари
#haj2023
#suhbat
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz @muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @diniysavollar
🌙 АЛИЙ ИБН АБУ ТОЛИБ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУДЕК БЎЛАМАН
✅ Икки дунёда ҳам ютуққа эришишни истаб ҳаракат қилаётган бўлсангиз, демак сиз бир чўққисиз… Аллоҳ таолонинг тавфиқига лойиқ бўлиш учун ҳаракат қиладиганлар ҳам чўққилардир…
🌙 Чўққиларнинг аввали ва энг баланди пайғамбарлар бўлиб, уларнинг бошида расуллар имоми Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам турадилар… Пайғамбарлар ўзларининг бор имкониятларини инсонларни тўғри йўлга бошлаш, нажотга етаклаш учун сафарбар этишган…
📚 Икки дунёда ютуққа эришиш – обидларнинг, яхшилик қилувчиларнинг, холис кишиларнинг орзусидир… Қолганлар эса сароб орзулар билан яшайдилар…
🔸Ҳаётдаги ажабланарли ҳолатлардан бири шуки, сиз кўпинча эришишингиз мумкин бўлган чўққидан “Мен қила олмайман”, дея маҳрум бўласиз...
ᅠ
➡️ БАТАФСИЛ
Muslim.uz @muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @diniysavollar
✅ Икки дунёда ҳам ютуққа эришишни истаб ҳаракат қилаётган бўлсангиз, демак сиз бир чўққисиз… Аллоҳ таолонинг тавфиқига лойиқ бўлиш учун ҳаракат қиладиганлар ҳам чўққилардир…
🌙 Чўққиларнинг аввали ва энг баланди пайғамбарлар бўлиб, уларнинг бошида расуллар имоми Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам турадилар… Пайғамбарлар ўзларининг бор имкониятларини инсонларни тўғри йўлга бошлаш, нажотга етаклаш учун сафарбар этишган…
📚 Икки дунёда ютуққа эришиш – обидларнинг, яхшилик қилувчиларнинг, холис кишиларнинг орзусидир… Қолганлар эса сароб орзулар билан яшайдилар…
🔸Ҳаётдаги ажабланарли ҳолатлардан бири шуки, сиз кўпинча эришишингиз мумкин бўлган чўққидан “Мен қила олмайман”, дея маҳрум бўласиз...
ᅠ
➡️ БАТАФСИЛ
Muslim.uz @muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @diniysavollar
Forwarded from Shayx Nuriddin Xoliqnazar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#hikmat
Қилган ҳар бир ишингга надомат қилмасликни хоҳласанг, барча ишни Аллоҳ учун қил!
Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Қилган ҳар бир ишингга надомат қилмасликни хоҳласанг, барча ишни Аллоҳ учун қил!
Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#haj_2023
O‘ZBEKISTONLIK ZIYORATCHILAR UCHUN BARCHA SHAROIT MUHAYYO ETILGAN
Allohga shukrki, soʻnggi yillarda mamlakatimizda diniy-maʼrifiy sohada ulkan islohotlar kechmoqda. Xususan, davlatimizning bevosita koʻmagi bilan yurtdoshlarimizning haj ibodatlarini har qachongidan ham yuksak saviyada tashkil etish, ular uchun munosib qulayliklarni yaratib berish borasida tizimli ishlar qilinmoqda.
Bundan atigi olti-yetti yil avval haj kvotasi 5200 tani tashkil etgan boʻlsa, 2019-yilda bu raqam 7200 ta, 2022-yilda esa 12 000 taga yetdi. Joriy yilda mamlakatimiz fuqarolari uchun umumiy haj kvotasi 15 000 etib belgilandi. Albatta, haj kvotasining yildan-yilga oshib borishi ham yurtimizda diniy-maʼrifiy yoʻnalishda amalga oshirilayotgan ishlar koʻlami naqadar kengligidan darak beradi.
Manba: “Yangi O‘zbekiston” gazetasi
Batafsil: http://old.muslim.uz/index.php/maqolalar/item/36165