Muslim.uz
92K subscribers
17.9K photos
4.95K videos
114 files
16.5K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
ТАВОФНИНГ БИТТА АЙЛАНИШИНИ ТАРК ҚИЛСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Умрага эҳром боғлаган киши тавофнинг битта айланишини тарк қилса, нима қилиши керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тавофнинг камроқ (битта, иккита ёки учта, яъни, ярмидан кам) айланишини тарк қилиб, умрасини тугатса ва эҳромдан чиқиб кетса, умраси дуруст бўлади. Лекин тавофнинг кам қисмини тарк қилгани сабабли қўй сўйиб қон чиқаради. Агар эҳромдан чиқмаган бўлса ва ўша тарк қилган кам қисмини тўлдирса, қон чиқариш соқит бўлади ("Ал-Маслакул-мутақассит фил-мансакил-мутавассит", Мулла Али ал-Қори). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
УМРАДА ТАВОФИ ҚУДУМ ВА ТАВОФИ СОДР ҚИЛИШ ШАРТМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳаждаги каби умрада ҳам узоқдан борган кишилар тавофи қудум ва тавофи содр қилиши шартми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳаждан фарқли равишда умрада тавофи қудум ҳам, тавофи содр (хайрлашув тавофи) ҳам бўлмайди ("Ал-Маслакул-мутақассит фил-мансакил-мутавассит", Мулла Али ал-Қори). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Расулулоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
“Ҳар бир пайғамбарнинг қабул бўладиган дуоси бор. Мен дуоимни умматимга шафоат қилиш учун охиратга олиб қўйдим”, деганлар
(Имом Бухорий ривояти).

#Расулулоҳ
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин...

اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр»

Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”

Muslim.uz #дуо
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Audio
Хушхабари берилган бола Исҳоқ алайҳиссалом (Аудио)

#Анбиёлар_қиссаси:

▶️9

ЎМИ матбуот хизмати
⤵️ ⤵️ ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
“Аллоҳга тақво қилинг, беш вақт намозларингизни ўқинг, Рамазон ойи рўзасини тутинг, молларингиз закотини нафсингиз шод бўлган ҳолда беринг, бошлиқларингиз буйруғига итоат қилинг, шунда Роббингиз жаннатига кирасизлар”
(Имом Ҳоким ривояти).

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҚУШНИНГ БЎЙНИНИ ҚЎЛ БИЛАН УЗУБ ТАШЛАСА ҲАМ ҲАЛОЛ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Биз томонда овчилар чумчуқ, кабутар, бедана ва шу каби жуссаси кичик қушларни овлаб, тирик ҳолатида сўйиш ўрнига бўйнини қўли билан узиб юборар экан. Агар "Бисмиллаҳ"ни айтиб сўймасдан бўйнини узиб ташласа ҳам ҳалол бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳалол бўлмайди. Агарчи жуссаси кичик бўлсада гўшти ҳалол бўлиши учун “Бисмиллаҳ”ни айтиб тиғли нарса билан сўйиш шарт. Акс ҳолда қўл билан бўйнини узиб юборилган қушлар ҳаром ўлган ҳисобланиб гўшти ҳам ҳаром бўлиб қолади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
БУ САВДОДА РИБО БОРМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бир танишимга минерал ўғит керак. Унга 600 қоп минерал ўғит олиб беришимни эвазига кузда ҳар бир қоп ўғит устига устама равишда 30 минг сўмдан қўшиб бермоқчи. Минерал ўғитнинг ҳозирги кундаги нархи 100 минг сўм. Бу савдода рибо борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жинси ва миқдори бир хил маҳсулотнинг устига зиёда олиб бўлмайди.

Шунинг учун ўша ўғитларингизни қопини 130 мингдан кузда тўлаш шарти билан насияга сотинг. Шунда куз келганда пулингизни оласиз. Кейин хоҳласангиз ўғит сотиб олинг, хоҳласангиз бошқа нарсага ишлатинг, фарқи йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
КЕЛИН-КУЁВ МАСЖИДДА НАМОЗ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Келин куёв тўйи куни масжидда намоз ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Масжидда намоз ўқишлари жоиз, лекин бу бизда урф бўлмаган. Бунинг устига, нафл намозларни уйда ўқиш афзал. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
72-дарс: Қуръон ўқишни ўрганамиз (Ар-Роҳман 1-16 оятлар)

Устоз Жаҳонгир қори Неъматов

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Қуръон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар
“Жумадан жумагача” муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти (24-10-2022)

💻 “Жумадан жумагача” рукни орқали muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим хабарларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин.

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🤲 Аллоҳим...

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса:

اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا وَرِزْقًا طَيِّبًا وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً

«Аллоҳумма инний ас`алука ъилман нафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббала», деб айтар эдилар.

🤲 Маъноси: Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман!

Ибн Можа ва Ибн Сунний ривоятлари.
Muslim.uz #дуо
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҒУСЛ ҚИЛМАСДАН КИЙИЛГАН КИЙИМ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ғусл қилмасдан кийилган кийимни ғусл қилгандан сўнг кийиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта мумкин. Ғусл вожиб бўлган одам ҳақиқий нопок эмас. Балки ҳукмий нопок ҳисобланади. Ғуслдан сўнг ўша ҳукмий нопоклик кетади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ПЕШИН НАМОЗИНИНГ ВАҚТИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Пешин намозини аниқ вақти 13:00 да деб белгиланган. Ушбу намозни 12:50 ёки 12:55 ўқисак нима бўлади? Қандай зарари бор?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пешин соат 13-00 да бўлиши бу масжидда намоз ўқиладиган вақт ҳисобланади. Агар тақвим бўйича бу вақтдан олдин, масалан, 12-40 да пешин вақти кирган бўлса, мана шу вақтда пешинни ўқиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
☀️БУГУН ҚУЁШ ТУТИЛАДИ, У ВАҚТДА ҚАНДАЙ ДУО ЎҚИЛАДИ

Фанлар акадамемияси Астрономия институти хабарига кўра, бугун, 25 октярбь куни Ўзбекистонда қисман Қуёш тутилиши кузатилади. Қуёш тутилиши Тошкент вақти билан соат 15:23 да бошланади, максимум фазаси эса соат 16:34 да кузатилади. Шу пайтда Ой Қуёш юзасининг 68 фоизини тўсади. Қуёш тутилиши соат 17:38 да якунига етади.

Бундай пайтда мусулмон киши нима қилиш керак?
Ислом динида Қуёш тутилган вақтда ҳадиси шарифларда келган қуйида келтирилган дуони ўқиш ва имкони борлар икки ракат нафл намоз ўқиш тавсия этилган. Бундай нафл намозни мўътабар манбаларда “Кусуф” намози деб юритилади.

Қуёш тутилган пайтда Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
اللَّهُمَّ اهْدِنَا فِيمَنْ هَدَيْتَ، وَعَافِنَا فِيمَنْ عَافَيْتَ، وَتَوَلَّنَا فِيمَنْ تَوَلَّيْتَ، وَبَارِكْ لَنَا فِيمَا أَعْطَيْتَ، وَقِنَا شَرَّ مَا قَضَيْتَ، إِنَّكَ تَقْضِى وَلاَ يُقْضَى عَلَيْكَ، نَسْتَغْفِرُكَ وَنَتُوبُ إِلَيْكَ
“Аллоҳим, ҳидоят қилган бандаларинг қаторида мени ҳам ҳидоят қил, тинчлик-офият берган бандаларинг қаторида менга ҳам офият бер, бошқарув берган бандаларинг қаторида менга ҳам (нафсим) бошқарувини бер, Ўзинг инъом этган нарсаларингга барака ато эт, яратган нарсаларинг ёмонлигидан мени асра, чунки Сен қазо қилувчисан, Сенинг устингдан ҳукм қилинмайди. Сенга истиғфор айтамиз ва тавба қиламиз", дея дуо қилар эдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ФАРЗАНДНИ УРИБ ТАРБИЯЛАШ ТЎҒРИМИ?
#тарбия

967-CАВОЛ: Аллоҳга шукр, бир эмас икки келиним бор. Уларга қўлимдан келганча, билганларимни ўргатяпман. Худди она-боладек бўлишга ҳаракат қиляпман. Лекин шу кичик келинимнинг бир ишидан кўнглим ранжиди. Набираларимни кўп уради. Қанча насиҳат қилдим, ҳатто қаттиқ гапириб ҳам кўрдим, ҳеч фойдаси бўлмади. Барибир ўз билганидан қолмайди. Сабабини сўрасам, тушунтириб беролмайди. Келинимнинг қилаётган иши тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Болани уриш бу, тарбия беришда маҳоратсизлик белгиси ҳисобланади. Чунки ҳақиқий солиҳ инсонлар болаларини ширин сўзлар билан тарбиялайди. Фарзанд нотўғри иш қилганида танбеҳ бериш, уриш-сўкиш тарбиядаги нотўғри услубдир.

Инсон зоти доимо меҳр-муҳаббатга эҳтиёжли бўлади. Айниқса, болалар бу нарсага жуда ҳам муҳтожлар. Аслида, меҳр-муҳаббат дини бўлмиш Ислом, шунинг учун ҳам болаларга меҳр-муҳаббат кўрсатишни ота оналарга вазифа этиб юклаган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳузурларида Ақраъ ибн Ҳобис Таймий ўтирганда Ҳасан ибн Алини ўпдилар. Шунда Ақраъ: «Менинг ўнта болам бор. Улардан бирортасини ўпганим йўқ», – деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга назар солдилар-да, сўнг: «Раҳм қилмаганга раҳм қилинмас», – дедилар» (Бухорий, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар).

Шундай экан биз ҳам Аллоҳ таоло бизга ато қилган фарзанд деб аталмиш неъматнинг қадрига етишимиз, фарзандимизнинг одобини гўзал қилишимиз, келажакда уни ўзи учун ҳамда яшаб турган жамиятига фойда келтирувчи қилиб тарбиялашимиз лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ПУЛ ЭВАЗИГА УРУШДА ҚАТНАШИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳозирги кунда Россияда пул эвазига эмигрантларимизга урушда қатнашиш учун шартнома таклиф қилиняпти экан. Агар ушбу урушда фуқароларимиз ҳалок бўлсалар қандай ажрга эга бўладилар? Яьни шаҳидлик мақомини оладиларми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Асло шаҳидлик мақомида бўлмайдилар. Аксинча гуноҳи азимга қоладилар. Ҳаргиз бундай урушларда ёлланма аскар сифатида иштирок этмасинлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жамоат намозида саф масаласи

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Истиғфор дуоси

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ»

Маъноси: "Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан".

#Истиғфор #дуо
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 БУГУН ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИНИНГ "ХАТМИ ҚУРЪОН ҚИЛАМИЗ" ДЕБ НОМЛАНГАН ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸 26 октябрь куни, соат 14:00 да (Тошкент вақти билан)
тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов «Хатми Қуръон қиламиз» номли тажвид дарсларининг 2-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг "Бақара" сурасиннинг 49 оятидан 93 оятигача хатм қилинади.

Дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида
90-818-61-61 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

🤲 Аллоҳ таоло бошланаётган ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

#ОНЛАЙН_ТАЖВИД
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar