Muslim.uz
96.1K subscribers
17.3K photos
4.74K videos
114 files
16.1K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Қиш

▪️Фидойилар

▫️Қишнинг қаҳратон совуғида ҳам баъзи касб эгалари халқ хизмати йўлида туну кун ўз иш фаолиятларини давом эттирмоқдалар.

▫️Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бирор мўминдан дунё машаққатларидан бирини аритса, Аллоҳ ундан охират машаққатларидан бирини аритади. Банда, мадомики, дўстига ёрдам бериш (йўли)да бўлар экан, Аллоҳ унинг мададкори бўлади”, – дедилар” (Имом Термизий ривояти).

▫️Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Инсонларнинг энг яхшиси инсонларга фойдаси кўпроқ тегадиганидир".

▫️Аллоҳ таолодан бу касб эгаларига соғлиқ, оилалари ва ризқларига барака сўраймиз!

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ФАРЗАНДИГА ОТАСИНИНГ ИСМИНИ ҚЎЙИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ўғил фарзандлик бўлсак фарзандимизга отамни исмларини қуйишликни ният қиляпман, бу ишим жоиз бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Киши фарзандига отасининг исмини қўйиши жоиз. Бу борада ман қилувчи далиллар келмаган. Лекин бу одат бизнинг юртларда урф бўлмагани учун отага нисбатан одобсизлик саналади. Шунинг учун бошқа исм қўйганингиз маъқул. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ИМТИҲОНЛАРНИ АЛДОВ ЙЎЛИ БИЛАН ТОПШИРИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Университетда ўқийман. Сессия имтиҳонлари яқинлашгани сари курсдошлар ичида мени имтиҳон саволларимни ишлаб бер, топшириқларимни бажариб бер дейдиганлар кўпаяди. Йўқ десак ёрдам сўраганимда ёрдам бермадинг деб хафа бўлиб ҳам қўйишади. Шундай пайтларда қандай йўл тутиш керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай ишлар алдов, илмга, бутун бошли халқга хиёнат ва гуноҳ ҳисобланади. Алдов орқали топилган мол ҳалол эмас. Чунки ишнинг эгаси бошқа, бажарган бошқа. Бир соҳада ўқиб, ана шу соҳани битирган талабага шу соҳанинг мутахассиси деган диплом берилади ва унга ўз соҳаси бўйича бирор иш топширилади. Имтиҳонларни алдов йўли билан топшириб диплом олган талаба, соҳасининг мутахассиси бўлмагани учун унга топширилган соҳани орқага тортади, жамиятга, инсонларга фойдадан кўра зарар етказади.

Сиз ҳақиқатда курсдошларингизни имтихондан муваффақиятли ўтиб олиш ғамини қилаётган бўлсангиз, имтиҳонларгача уларга ёрдам беринг, тушинмаётган мавзуларини тушинтиринг, уларни ҳам етук мутахассис бўлиб чиқишида ўз ёрдамингизни аяманг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚАЛИН ПУЛИ МАҲР ЎРНИГА ЎТАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бизда қалин пули берилади, шу маҳрми ё қизга ҳам нимадир бериш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Урфимизда қалин пулини қизнинг ота-онаси олади. Маҳр эса, қизнинг ўзига берилиши керак. Шу жиҳатдан қалин пули маҳр саналмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар: “Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!” (Имом Муслим ривояти).

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ

Аллоҳумма инний аъузу бика мин завали ниъматика ва таҳаввули ъафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
УМРАГА БОРГАНДА НАМОЗ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Биз яқинда умра зиёратига бормоқчимисиз. Биз у ерда намозларимизни қандай ўқиймиз. Қаср қилибми ёки тўлиқ ўқиймизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Инсон уч кеча-кундузлик (тақрибан 96 км) узоқдаги жойга 15 кун ва ундан ортиқ муддатда туришни қасд қилиб борса, кўзлаган манзилига етиб борганда муқим ҳисобланади ва намозларини тўлиқ ўқийди. Йўлда мусофир бўлиб намозларини қаср қилиб ўқийди. Агар 15 кундан кам муддатга борса, мусофир ҳисобланади ва намозларини қаср қилиб ўқийди. Умрада ҳам худди шу йўсинда амал қилинади. Одатда одамлар 10, 15 ёки 20 кунга умрага боришади. Бу кунларнинг ҳам бир қисмида Мадинада, яна бир қисмида Маккада бўладилар. Агар Мадинада туриш куни 15 кундан кам бўлса, намозларни ўзлари ўқиганда, қаср қилиб ўқийдилар. Ўша ердаги имомга иқтидо қилиб ўқисалар, намозларни тўлиқ ўқийдилар. Маккада тургандаги намозларини ҳам худди шундай адо этадилар. Саудия Арабистонида умумий турадиган кунларини ҳисобламайди. Масалан, Мадина ва Маккада жами 15 ёки 20 кун турадиган киши, “Ҳар икки шаҳарда ҳам муқим бўламиз” деган тушунчага бормасликлари лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
🤲 Ижобат бўлган дуо

Нуҳ алайҳиссалом бор йўғи тўрт калимадан иборат дуо билан Ер куррасини сувга ғарқ қилдилар:
أَنِّى مَغْلُوبٌ فَٱنتَصِرْ
“Мен мағлубдирман, ёрдам қилгин!” (Қамар сураси, 10-оят).

Сулаймон алайҳиссалом эса, бор йўғи учта калимадан иборат дуо билан Ер юзига ҳукмрон бўлдилар:
وَهَبْ لِى مُلْكًا
“Менга мулк (ҳукмронлик) бергин!” (Сод сураси, 35-оят).

Демак, бирор нарсага эришмоқ, таъсир этмоқ, асар қолдирмоқ учун узундан узоқ дуога ҳожат йўқ экан. Бор йўғи, Аллоҳга ихлос ва ишонч билан чин дилдан дуо қилинса, бас. Зеро, Аллоҳ таоло ваъда берган:
ٱدْعُونِىٓ أَسْتَجِبْ لَكُمْ
“Менга дуо қилингиз, Мен (дуоларингизни) ижобат қиламан” (Ғофир сураси, 60-оят).

Manba: https://t.me/tuhur

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 КИМ БИР МЎМИННИНГ ДУНЁ МАШАҚҚАТИНИ АРИТСА,
ОХИРАТ ИШЛАРИ ЕНГИЛЛАТИЛАДИ

🔸 Айни кунларда юртимизда давом этаётган қишнинг қировли кунлари халқимизнинг меҳр-оқибатлилик фазилатларини яна бир карра синовдан ўтказмоқда. Шундай дамларда муҳтож кишиларга ёрдам кўрсатиш жуда зарурдир. Шу муносабат ила Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ташаббуслари ила барча имом-хатиблар хайрия ишларида фаол бўлишга чорланди.

Албатта, бир мусулмоннинг бошига тушган синовли кунларда ёрдам қўлини чўзиш Муҳаммад алайҳиссаломнинг суннатларидир. Зеро, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким бир мўминдан бу дунё машаққатларидан бир машаққатни аритса. Аллоҳ таоло ундан Қиёмат куни машаққатларидан бирини аритади. Ким бир камбағалнинг ишини енгиллатса, Аллоҳ унинг бу дунёю охират ишларини енгиллатади", деб марҳамат қилганлар.

🔹Мана шундай набавий ўгитга амал қилган имом-хатибларимиз ҳомийлар билан биргаликда Республикамиз миқёсида эҳтиёжманд оилаларга 2 млрд. 60 млн. сўмлик хайрия ишларини амалга оширишди.

🔸Хусусан, шу йил 10-13 январь кунлари Тошкент вилоятидаги 427 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага жами 463 миллион сўмга яқин озиқ-овқат маҳсулоти, иситиш қурилмаси, кийим-кечак каби ёрдамлар кўрсатилди. Шунингдек, вилоятнинг чекка Пискент, Паркент, Бўка, Чиноз ва Оққўрғон туманларида истиқомат қилаётган яшаш шароити оғир бўлган 55 та оилага эса жами 15 млн. сўмлик кўмир тарқатилди...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ташаҳҳудни икки марта ўқиса саждаи саҳв қилинадими?

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗДА ТЕЛЕФОН ЖИРИНГЛАБ ҚОЛСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намозда телефон жиринглаб қолса, ўчириб қўйса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аввало намозхон намозга киришишдан олдин уни чалғитиб, ибодатига халал берадиган нарсаларни бартараф қилиб олишлиги керак. Ҳозирда деярли ҳаммада мавжуд бўлган қўл телефонларни намоздан олдин ўчириб ёки овозсиз ҳолатга келтириб олиш ҳам шу жумладандир. Энди бевосита саволга жавоб берадиган бўлсак, намоз вақтида телефон қўнғироғини бир қўл билан ўчириб қўйиш имкони бўлса, ўчириб қўйиш мумкин ва бунда намоз бузилмайди. Аммо, телефонни ўчириб қўйиш икки қўл билан амалга оширилиб, ҳаракатлар кўплигидан ташқаридан қараган одам "бу киши намоз ўқимаяпти"деб ўйласа намоз бузилиб қолади. Чунки, намозни бузувчи амаллардан бири "амали касир" кўп амал қилишдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар
“Жумадан жумагача” муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти (15-01-2023)

💻 “Жумадан жумагача” рукни орқали muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим хабарларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин.

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваровнинг укалари Шораҳим отанинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилган марҳум отахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин, марҳумнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан марҳум отахоннинг яқинларига, хусусан, Шоазим Миноваровга ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда инсонлар обрўсига тажовуз қилиш

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @diniysavollar
🌙 БУГУН ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИНИНГ "ХАТМИ ҚУРЪОН ҚИЛАМИЗ" ДЕБ НОМЛАНГАН ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸 18 январь куни, соат 14:00 да (Тошкент вақти билан)
тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов «Хатми Қуръон қиламиз» номли тажвид дарсларининг 12-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг "Оли Имрон" сурасиннинг 166 оятидан бошлаб хатм қилинади.

Дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида
90-818-61-61 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

🤲 Аллоҳ таоло бошланаётган ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

#ОНЛАЙН_ТАЖВИД
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҲАМДАРДЛИК

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Фарғона вилояти Тошлоқ тумани "Қодир ҳожи" жоме масжиди имом-хатиби Қобилжон домла Дадахожаевнинг вафоти муносабати билан марҳум имом-домланинг яқинлари ва сафдошларига чуқур таъзия билдиради.

Аллоҳ таоло марҳум дин хизматчисининг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

Ҳақ таоло марҳум имом-домланинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz