Muslim.uz
101K subscribers
19K photos
5.41K videos
114 files
17.3K links
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

📩 Murojaat uchun:
@Muslimuzadmin2bot

Diniy savollar uchun
+998781503344

🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Download Telegram
#Таъзия

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Фатво бўлими масъул ходими Сайдаралиев Саидаҳмад домланинг волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилган марҳума онахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.
Ҳақ таоло марҳуманинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Сайдаралиев Саидаҳмад домлага ва марҳуманинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Жаноза намози 2020 йил 29 январь куни соат 16:30 да Фарғона вилояти Ёзёвон тумани Тошҳавуз қишлоғи Беруний кўчасида адо этилади.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
muslim.uz
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Европада биринчи эко-масжид очилди
Буюк Британиянинг Кембриж шаҳрида очилган Европадаги биринчи эко-масжид 8 минг кишилик Кембриж мусулмон жамиятига хизмат қилади...
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/18604

🔸Ўқувчилар диний-маърифий мавзудаги саволларига имом-хатиблардан жавоб олдилар...
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/18603

🔸Халқ рози – хақ рози!
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/18584

🔸Пойтахтимизнинг Қорасарой кўчасида ёнғин содир бўлган хонадон эгаларига моддий ёрдам кўрсатилди
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/18579

🔸Ҳадис илми мактабида Президентимизнинг Мурожаатномаси хусусида тадбир бўлиб ўтди
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/18567

🔸Масжидда билимлар викторинаси ўтказилди
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/18565

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
#МАҚОЛА
Ҳанафий мазҳабда “ишораи саббоба” қилишлик тартиби

Намозда ишораи саббоба қилиш ҳақида “Ишора қилиш ҳақида башорат” номли рисолада саҳобалардан йигирма бешта ҳадис ривоят қилингани келтирилган. Қуйида улар билан танишиб чиқсак:

Ибн Можжа Нумайр Хузоийдан ривоят қиладилар: Набий саллаллоҳу алайҳи васалламни намозда ўнг қўлларини сонларини устига қўйиб, бармоқлари билан ишора қилганларини кўрдим”, деди.

Термизий Абу Ҳумайддан ривоят қиладилар: “Ўнг кафтларини ўнг тиззаларига, чап кафтларини чап тиззаларини устига қўйиб бармоқлари билан ишора қилар эдилар”.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий саллолоҳу алайҳи васаллам намозда, яъни ташаҳҳудга ўтирсалар ўнг қўлларини ўнг тиззаларини устига чап қўлларини чап тиззаларини устига қўйиб бош (кўрсаткич) бармоқларини кўтариб дуо қилардилар чап қўллари тиззаларини устида турар эди”. Ушбу ҳадисга саҳобалар, тобеинлар, амал қилиб, ташаҳҳудда ишорани ихтиёр қилдилар...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2. Ҳикматли дунё: Дўстингнинг жанозасини ўқиб қўявер!

Қобил қори Тошпўлатов

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

#Ҳикматли_дунё
@muslimuzportal | @mp3muslim
#МАҚОЛА
МАНФУР ИЛЛАТ

Ислом дини башариятни икки дунё саодатига йўлловчи илоҳий таълимот ўлароқ, айрим ҳукмлар бажарилишини шарт қилиб қўйса, айрим хатти-ҳаракатлардан четланишга, яқинига ҳам йўламасликка буюради. Ислом шариати қайтарган амаллар инсоннинг дунё ва охирати учун зарарли эканида шубҳа йўқ. Инсонлар орасини бузувчи, жамият тараққиётига тўсқинлик қилувчи, ҳақ-ҳуқуқларнинг аралашиб кетишига, поймол бўлишига сабаб бўлувчи ана шундай иллатлардан бири, шубҳасиз, порахўрликдир.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

“Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг. Билиб туриб одамларнинг молларидан бир қисмини ейишингиз учун уни ҳокимларга гуноҳкорона ташламанг”. (“Бақара сураси”,188-оят)

Ояти каримада ўзгалар мол-мулкини ҳаром йўл билан ўзлаштиришнинг ҳаромлиги, ҳар бир ишда адолат қилиш лозимлиги, ҳалолдан ризқ излаш ўрнига ҳаромдан, порахўрлик ва судхўрлик каби гуноҳ ортидан мол-дунёга эга бўлишдан, бу билан оиласи ва жамиятда фасодни ёйишдан қайтарилмоқда.

وعن عبد الله بن عمرو بن العاص - رضي الله عنهما - قال: لعن رسول الله صلى الله عليه وسلم الراشي والمرتشي

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пора берувчини ҳам, олувчини ҳам лаънатладилар”...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
Forwarded from Muslim.uz
#Жума намози ва жума кунига тааллуқли одоблар ҳақида

Бу одоблар ўн бешта:

1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш орқали ҳозирлик кўриш зарур.

2. Жума куни ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилишдир.

3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ёрдамида тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ.

4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жомеъ масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътикофда бўлишни ният қилиш афзалдир.

5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш одобдандир.

6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик шарт.

7. Биринчи сафда туришга интилиш мақсадга мувофиқ. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.

8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш зарур.

9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш афзал саналади.

10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал бўлади.

11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказиш зарур.

12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).

Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.

13. Каҳф сурасини ўқиш.

14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).

15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш ҳам мустаҳаб амалдир.

"Минҳожул қосидин" китобидан

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
БУГУННИНГ ИМОМИ ҚАНДАЙ ЭКАНИДАН БЕХАБАРЛАРГА!

Шу кунларда интернет тармоқларида “Янги Ўзбекистоннинг янги имомлари қандай бўлиши керак?” номли мақола эълон қилинди. Дастлаб ушбу мавзунинг ёритилишида юртимиздаги ўзгаришларга жонкуярлик борга ўхшайди. Лекин теранроқ мутолаа қилувчи муштарий маълумотлар фақат бир ёқлама экани, муаллиф республикадаги сўнгги йилларда диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлардан бехабарлиги намоён бўлади.
Аввал, ушбу мавзуга қўл урган муаллифнинг иш тажрибаси, маълумоти, салоҳияти ва диний соҳадан қанчалик хабардор экани билан қизиқдик. Маълум бўлишича, у Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Деҳли университетида, АҚШнинг Шимолий Каролина университетида таълим олган. Хориждаги ташкилотларда фаолият олиб борган. “ВВС”, “Озодлик” дастурларида ҳам чиқишлар қилган. Энди бир ўйлаб кўринг? Сўнгги йиллардаги янгиланишларни ҳис этмаган, аксар умрини чет элда ўтказган ва бугунги кунда кечаётган жараёнларни ич-ичидан билмаган инсон қандай қилиб, юртнинг бугуни ҳақида холис фикр айтиши мумкин.

Таъкидлаш зарурки, диний соҳа ўта нозик ва ҳассос бўлгани туфайли диний қадриятларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш лозим. Уларга нисбатан кўр-кўрона муносабатда бўлишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ҳар бир кишининг ўз соҳаси бор. Ўша соҳа доирасида хизмат қилса, аввало ўзига фойдали бўлади. Қолаверса бошқалар учун ҳам керакли мутахассис бўлади. Аммо, ўз доирасидан чиқса, аввало ўзига, қолаверса атрофидагиларга нохолис маълумот билан зарар етказади.

Шу ўринда соҳадан бехабар муаллифга қуйидагиларни билдириб қўйишни лозим топдик:
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/18648

@muslimuzportal | Muslim.uz
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Яна бир устоз, моҳир қори имом ноиби этиб тайинланди
2020 йил 30 январь куни Тошкент шаҳридаги “Убай ибн Каъб” жоме масжидига хушхон ҳофиз Авазбек қори Давлатов имом ноиби этиб тайинланди...
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/18663

🔸Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирилди
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/18641

🔸Қорақалпоғистон қозиётида 2019 йил якунлари бўйича тадбир бўлиб ўтди
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/18626

🔸Сиз бунга муносибсиз! Сурдо таржимонлари муносиб тақдирланди
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/18625

🔸Бугуннинг имоми қандай эканидан бехабарларга!
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/18648

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
#МАҚОЛА
ПУЛИНГИЗ КЎП БЎЛСА ҲАМ...

Кўпчилик бахт деганда пулнинг кўп бўлишини, шоҳона яшашни, дабдабали ҳаёт кечиришни тушунишади. Аслида дунёда пули кўп инсонлар жуда бисёр, аммо уларда хотиржамлик, ҳаловат йўқ.

🔸Пулингизга таом сотиб олишингиз мумкин, аммо тўйиш ҳиссини сотиб ололмайсиз.

🔸Пулингизга дори сотиб олишингиз мумкин, лекин шифони сотиб ололмайсиз.

🔸Пулингизга диван сотиб олишингиз мумкин, бироқ уйқуни сотиб ололмайсиз.

🔸Пулингизга уй сотиб олишингиз мумкин, лекин хотиржамлик сотиб ололмайсиз.

🔸Пулингизни маҳрга бериб бир қизга уйланишингиз мумкин, аммо муҳаббат, бир-бирини тушуниш ва бахтни сотиб ололмайсиз.

🔸Пулингизга шуҳратни сотиб олишингиз мумкин, бироқ эҳтиромни сотиб ололмайсиз.

🔸Пулингизга китоблар сотиб олишингиз мумкин, аммо фаҳм-фаросат, маданият ва ҳикматни сотиб ололмайсиз.

Бир миллардер узоқ йиллардан бери таом мазасини сезмаслиги кўп айтилади. Қани, имкони бўлса, пулларини сарфлаб, таъм билиш сезгисини сотиб олсинчи! Йўқ, ололмайди!

Чинакам бахт-саодат Аллоҳга қуллик қилиш, Унга ихлос билан ибодат қилиб, Унинг сизга тақсимлаган ризқига қаноат қилишдир.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда қалб хотиржамлиги сабабини баён қилиб, шундай марҳамат қилган:

الَّذِينَ آمَنُواْ وَتَطْمَئِنُّ قُلُوبُهُم بِذِكْرِ اللّهِ أَلاَ بِذِكْرِ اللّهِ تَطْمَئِنُّ الْقُلُوبُ

“Иймон келтирганлар ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлар. Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми?” (Ҳа, иймон келтирганларнинг қалблари Аллоҳнинг зикри ила ором топади. Чунки у қалблар ўзларининг Аллоҳга доимий боғлиқ эканларини ҳис этадилар. Чунки бу қалблар дунёдаги ҳамма нарса Аллоҳдан эканлигини яхши биладилар.) (Раъд сураси, 28-оят).

Аллоҳнинг зикри – намоз ўқиш, рўза тутиш, закот бериш, ҳаж-умра қилиш, махсус лафзларни айтиб зикр қилиш, Аллоҳ таоло мени кўриб турибди, билиб турибди, эшитиб турибди, тўғри юрай, тўғри турай, бировга озор бермай деган ҳис билан юришдир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Аллоҳнинг сенга тақсим қилганига рози бўл, инсонларнинг бойроғи бўласан” деб марҳамат қилганлар. Имом Термизий ривоятлари.

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни гўзал қилсин!

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади
@muslimuzportal | Muslim.uz
#ХУШХАБАР!

Сизлар учун “Умра-2020” мавсумида қулай шароитлар яратиш ишлари давом этмоқда.

Жорий йил 1 февраль кунидан эътиборан кунлик чартер авиапарвозлар Мадинаи Мунаввара халқаро аэропортига амалга оширилади.

Бугун, биринчи чартер авиарейсимиз (245 нафар зиёратчи) Тошкент-Мадина йўналишида ушбу муқаддас шаҳарга тўғридан-тўғри авиапарвоз асосида учиб кетди.

Умра сафарига боришни хоҳловчилар ўзларининг доимий турар жойидаги маҳалла идораси, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жойлардаги вакилликларига мурожаат қилишлари мумкин.

Манба: @hajumrauz

@muslimuzportal | muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МАДИНАИ МУНАВВАРА ШАҲРИГА БИРИНЧИ АВИАРЕЙС МУБОРАК БЎЛСИН!!!

Жорий йил 1 февраль кунидан эътиборан кунлик чартер авиапарвозлар Мадинаи Мунаввара халқаро аэропортига амалга оширилиши бошланди.

Авиарейс Саудия ҳукумати масъуллари ва Ўзбекистоннинг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси, Ўзбекистон Республикасининг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси атташеси ҳамда Миллий авиакомпаниямиз вакиллари томонидан муносиб кутиб олинди.

Умра-2020 хизматлари Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тақдим этилмоқда.

Manba: @hajumrauz

@muslimuzportal | muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
8. Қуръон ўқиб савобини ўтганларга бағишласа бўладими?

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

#Сўраган_эдингиз
@muslimuzportal | @mp3muslim