Muslim.uz
91.7K subscribers
18K photos
4.97K videos
114 files
16.5K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌏 Дунё торлик қилиб, рўпарангиздаги барча йўллар беркдек кўринган вақтда...

Дунё торлик қилиб, рўпарангиздаги барча йўллар беркдек кўринган вақтда шуни ёдда тутингки, саодат аслида қўлга киритганларингиз, эга чиққан ютуқларингизда эмаслигини, ҳақиқий саодат Аллоҳга яқинлигингиз миқдори билан ўлчанади!

Шундагина қалбингиз таскин топади...
Шундагина ғамлар арийди...

Учта нарсани ёдингиздан чиқарманг:
Сизга бирор неъмат туҳфа этилса Аллоҳга ҳамд айтинг;

Ризқингиз озайса Аллоҳга истиғфор айтинг;

Бирор қийинчиликка дуч келсангиз, "Лаа ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ" ("Куч-қувват фақат Аллоҳдадир"), деб айтинг.

Ҳар куни Аллоҳдан афв ва офият сўрашни унутманг, зотан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳдан афв ва офият сўранглар, чунки, ҳеч кимга иймондан кейин офиятдан яхшироқ неъмат берилмаган", деганлар (Имом Термизий ривояти).

🖥 БАТАФСИЛ

#dunyo #yechim #qalb #Alloh

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#ҳаёт #саодат

Саодатли ҳаёт омиллари

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌨ҚИШ – ОБИДЛАРНИНГ ЎЛЖАСИДИР......

🟢“Одам болаларининг қалблари қишда юмшайди. Чунки Аллоҳ таоло Одамни тупроқдан яратган. Тупроқ эса қишда юмшайди”.

🗣Қалблар юмшаган кунларда мўминлар бир-бирига мулойим бўлишлари, меҳр-шафқат кўрсатишлари, гина-кудуратларни, ихтилофларни, дунё ва охиратда фойдасига эмас, зарарига ҳужжат бӯладиган амаллар билан машғул бўлишни ва ҳар хил фасод ишларни йўқотишлари керак бўларкан.

“Қиш мўминнинг баҳоридир. Кундузлари қисқалиги учун рўза тутади, кечалари узун бўлгани учун туриб намоз ўқийди”.

Бу фасл айниқса талабалар учун ниҳоятда аҳамиятлидир. Шу маънода баҳор фаслини деҳқонлар учун уруғ қадаш мавсуми бўлганидек, қиш фаслини толиби илмлар учун илм эгаллаш мавсумидир дейиш ҳам мумкин.

🌙 Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қиш – обидларнинг ўлжасидир” (Абу Нуайм ривояти)...

🖥 БАТАФСИЛ

#qish #obid #ilm #roza

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
СЕҲРНИНГ ХАТАРИ

...Барча ўтган пайғамбарлар даврида сеҳр ҳаром амал саналган. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Сеҳргар қаерда бўлса ҳам, зафар топмас” (Тоҳа сураси, 69-оят).

Сеҳр динни ҳалок қилувчидир. Бу ҳақда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳалокатга элтувчи еттита гуноҳдан сақланинглар!” дедилар.

Саҳобалар: “Ё Аллоҳнинг Расули, улар қайсилар?” деб сўрашди.

У зот алайҳиссалом: “Аллоҳга ширк келтириш, сеҳр (билан шуғулланиш), Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдириш, рибо ейиш, етимнинг молини ейиш, жанг куни орқага қочиш ҳамда иффатли, мўмина, ғофила (бузуқлик нималигини билмайдиган) аёлни фоҳишаликда айблаш”, деб жавоб бердилар (Имом Бухорий ривояти)...

🖥 БАТАФСИЛ

#maqola #sehr #iymon #inson

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📖 БУГУН ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🗣27 декабрь куни, соат 14:00 да (Тошкент вақти билан) тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқларининг 41-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг "Юсуф " сурасининг 43 оятидан 95 оятигача хатм қилинади.

🔵 Facebook:  https://www.facebook.com/muslimuzportal

🎬 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

📷 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#quron #tajvid #saboqlar
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📝 ШАРТНОМАНИ СОТИШ ЖОИЗМИ?
#шартнома #машина #автосалон

1106-CАВОЛ: Бугунги кунда баъзилар автосалонлардан шартнома олиб, бошқасига маълум бир маблағ эвазига сотмоқдалар. Шу иш жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Йўқ, бу иш шаръан жоиз эмас. Чунки биринчидан, бу ерда бир қарашда шартноманинг ўзи сотилаётганга ўхшаб кўрингани билан, аслида шартнома предмети бўлган машина савдо моли бўлиб, унга қилинадиган тўлов шартнома эгасининг номидан амалга оширилади ва машина ҳам унинг номига чиқади. Яъни сотувчи ҳали қўлига кирмаган машинани устига фойда қўйиб сотади. Бу иш эса, шаръан жоиз эмасдир.

Бу ҳақида фуқаҳоларимиз шундай дейдилар:
( لَا بَيْعُ الْمَنْقُولِ ) أَيْ لَا يَصِحُّ لِنَهْيِهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ بَيْعِ مَا لَمْ يُقْبَضْ ، وَلِأَنَّ فِيهِ غَرَرَ انْفِسَاخِ الْعَقْدِ عَلَى اعْتِبَارِ الْهَلَاكِ (البحر الرائق)
Яъни: “Кўчар мол-мулкларни савдоси уларни қўлга киритишдан олдин жоиз эмасдир. Зеро, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлга киритилмаган нарсанинг савдосидан қайтарганлар. Чунки, бу савдода сотилган нарса (харидор қўлига етиб боришидан олдин) ҳалок бўлиши яъни унга талофат етиши мумкинлиги эътиборидан, савдо келишуви бузилиши хавфи мавжуд” ("Баҳрур-роиқ" китоби).

Иккинчидан: машинага тўлов қилаётган шахс шартнома эгасининг номидан тўлов қилгани учун, машина ҳам шартнома эгасининг номига чиқади ва қачонки у нотариал идора орқали харидор номига ўтказиб бермагунича мулк ҳам унинг ихтиёрида бўлиб, харидор алданиб қолиш эҳтимоли мавжуд. Бу эса, шариатда ман қилинган ғарар – алдов устига қурилган савдо ҳисобланади.

Учинчидан: аксарият ҳолатларда бу каби шартнома сотувчилар бир нечта шартномани қўлга киритиб, уларни сотишга ҳаракат қилади. Масалан 134 млн 294 минг сўмлик автомашина устига шартномани олиб бергани учун 1200 доллар устама қўяди. Табиийки бу нарса автоулов нархининг ошишига сабаб бўлади. Сунъий равишда нархларни оширишдан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарганлар:
عن عبد الله بن عباس قال : "نَهَى رَسولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ أنْ يُتَلَقَّى الرُّكْبَانُ، ولَا يَبِيعَ حَاضِرٌ لِبَادٍ. قُلتُ: يا ابْنَ عَبَّاسٍ، ما قَوْلُهُ: «لايَبِيعُ حَاضِرٌ لِبَادٍ»؟ قَالَ: لا يَكونُ له سِمْسَارًا" (رواه البخاري و مسلم).
Яъни: Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам карвондаги деҳқонларнинг йўлига пешвоз чиқиб, уларни бозорга киритмасдан маҳсулотларини арзон сотиб олиб, кейин шаҳар аҳолисига қиммат нархда сотишдан қайтардилар ва “Шаҳарлик киши ташқаридан келган одам учун сотувчилик қилмасин”, дедилар. Мен сўрадим: Эй, Аббоснинг ўғли, у зотнинг: “Шаҳарлик киши ташқаридан келган одам учун сотувчилик қилмасин” деганларининг маъноси нима? Шунда, у деди: “Унга даллоллик қилмасин” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Демак, ушбу ҳадиси шариф ҳукмига кўра, нарх-навони сунъий равишда оширишдан қайтарилган. Бу ишда кароҳият бор.
Шуларни эътиборга олган ҳолда автомашина сотиб олиш учун тузилган шартномани сотиш шаръан ножоиздир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Live stream started
Live stream finished (51 minutes)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​ҚАРЗ МУОМАЛАСИДАГИ ХАРАЖАТ КИМНИ ЗИММАСИДА?
#қарз

1145-CАВОЛ: Мен бир кишидан 5 млн сўм пластикдан қарз олдим. Ўтказилган 5 млн сўм устига илова ўзини 0.5 фоиз ҳақини қўшиб ҳисоблаб, у инсондан 5 млн 25 минг сўм ечиб олди. Энди мен қарзни қайтариш пайтида 5 млн сўм устидаги 25 минг сўмни ҳам қўшиб 5 млн 25 минг сўм қилиб қайтараманми ёки 5 млн сўмни ўзиними?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Исломда қарз муомаласи қилинганда қарзни етказиб бериш харажатлари қарз олувчининг зиммасига тушади. Бу борада “Ал-Баҳрур-роиқ” китобида шундай зикр қилинган:

وأما أجرة نقد الدين فإنه على المديون

яъни: “Аммо қарзни беришнинг харажатлари қарз олувчининг зиммасига лозим бўлади” (“Савдо-сотиқ” боби).

Шунга кўра, пластик орқали ўтказилган қарз маблағи учун олинган 0.5% лик тўлов қарз олувчидан бўлади. Бу худди нақд пулни қарзга олиш учун қарздор йўлкира қилиб, келиб олиб кетиши кабидир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔵 ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

🔸28 декабрь куни, соат 14:00 да
«Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқлари ўтказилади.

🔵 Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

🎬 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

📷 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

#ТАЖВИД #ҚУРЪОН
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM