Muslim.uz
92K subscribers
17.9K photos
4.95K videos
114 files
16.5K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🤲 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи).

Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
Muslim.uz / @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эй, мўминлар!..

🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим аъла саййидина Муҳаммад

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
Muslim.uz / @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДАГИ “ИМОМ АЪЗАМ” ЖОМЕ МАСЖИДИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР

Бугун, 3 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Самарқанд туманидаги "Имоми Аъзам" жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этадилар.

🕌Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал қориларнинг гўзал қироатлари ва муфтий Шайх ҳазратларининг барчамиз учун манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.

📍Масжид манзили

🔸 Мўмин-мусулмонларни мазкур маърифий суҳбатга таклиф этамиз.

#муфтий #шайх
#жума #ташриф

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
🌙 Имом-хатиблар пешволик мақомига муносиб бўлишлари керак!

Шу йил 3 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган имом-хатибларнинг мажлиси бўлиб ўтди.

🤲 Йиғилиш Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди.

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари имом-хатиблик масъулиятли ва шарафли вазифа эканини таъкидлаш баробарида улар дин ва миллат ривожи учун хизмат қилишлари ҳамда кейинги йилларда диний-маърифий соҳада бўлаётган ўзгаришлар ҳақида сўз юритдилар.

🔸Шунингдек, Муфтий ҳазратлари Самарқанд вилоятида охирги йилларда диний соҳада кўплаб натижаларга эришилгани, ҳали тизимда кўплаб қилиниши лозим бўлган ишлар борлигини алоҳида таъкидлаб, мазкур жараёнда баъзи имом-хатиблар фаолиятида камчиликлар кузатилаётганини мисоллар билан келтириб ўтдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Бутун дунёда тинчлик бўлсин!" – Муфтий ҳазрат Яқин Шарқдаги можаролар ҳақида

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar
Диний соҳа ходимлари “Яшил макон” лойиҳасида фаол қатнашмоқда

🔹🌿Шу кунларда ўлкамизнинг турли ҳудудларида диний соҳа ходимлари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги кўчат экиш ишларида фаоллик билан иштирок этмоқдалар. Ўтган Уламолар Кенгашида таъкидланганидек, ушбу лойиҳа имом-домлалар ўртасида "Табиат – Аллоҳ таолонинг омонатидир" шиори остида кенг жабҳада амалга оширилмоқда.

🔸🕌Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакиллиги ташаббуси билан Чортоқ туманидаги “Ўрикзор” МФЙ ҳудудида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбири ташкил этилди. Тадбир давомида 5 гектар жойга 1500 тупдан ортиқ мевали кўчатлар экилди.

➡️Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгда ўқиладиган дуо

اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ

Ўқилиши: Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намууту ва илайкан нушуур.

Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз.

#дуо
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#илм #устоз

Илм ўрганишда устознинг ўрни

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
МУСҲАФНИ ҒИЛОФ БИЛАН УШЛАШ МАСАЛАСИ
#Қуръони_каримни_ушлаш
#таҳорат

1131-CАВОЛ: Ғилофи матодан бўлган Қуръони каримни таҳоратсиз ҳолда ушлаш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу борада Ҳанафий уламоларимизнинг икки хил фатвоси бор. Аксар уламолар таҳоратсиз шахслар Қуръони каримни халтача-алоҳида ғилофсиз ушлаши мутлақо жоиз эмаслигини айтган бўлсалар, баъзилари ўша ғилоф китобга ёпиштирилмаган, қўшиб тикилмаган бўлса, таҳоратсиз ҳолда ҳам ушлаш жоиз бўлади, деганлар.

Ҳанафий мазҳабининг мўътабар манбааларида бу борада шундай дейилади:

لَا يَجُوزُ لَهُمَا وَلِلْجُنُبِ وَالْمُحْدِثِ مَسُّ الْمُصْحَفِ إلَّا بِغِلَافٍ مُتَجَافٍ عَنْهُ كَالْخَرِيطَةِ وَالْجِلْدِ الْغَيْرِ الْمُشَرَّزِ لَا بِمَا هُوَ مُتَّصِلٌ بِهِ ، هُوَ الصَّحِيحُ.

яъни “Ҳайз ёки нифос кўрган аёллар, жунуб бўлганлар ва таҳоратсиз кишилар мусҳафни ушлаши жоиз эмас. Фақат халтача каби (китобдан) ажралувчи ғилоф яъни китобга қўшиб тикилмаган жилд, мусҳафга ёпишмаган нарса билангина ушлашлари мумкин. Шу гап саҳиҳдир” (“Оламгирия” китоби).

Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ:

فَالْمُرَادُ بِالْغِلَافِ مَا كَانَ مُنْفَصِلًا كَالْخَرِيطَةِ وَهِيَ الْكِيسُ وَنَحْوُهَا

яъни “бу ерда ғилофдан мурод халтача каби (мусҳафдан) алоҳида бўлган, махсус идиш ва шунга ўхшаш нарсадир” – деганлар (“Раддул муҳтор” китоби).

Демак, агар мусҳафни халтача каби махсус ғилофи бўлса, шу ғилоф билан ушлаш афзал. Аммо шу китоб учун махсус халтача бўлмаса, китоб муқовасига ёпишмаган, ечиб олса бўладиган, ҳозирги кунимиздаги теридан ёки матодан тикилган жилд билан ушлаш ҳам жоиз бўлади.

Шунингдек, таҳоратсиз киши Қуръони каримни енг билан ушлаши ҳам макруҳ ҳисобланади. Бу борада барча фиқҳий китобларимизда қуйидагича иборалар келади:

( وكُرِهَ) أي المَسُّ (بالكُمّ) أي بشيءٍ من الثوب الذي على الماسِّ، لأنه تَبَعٌ له فلا يَصيرُ حائلاً بينه وبين المصحف...

яъни “Енг билан (яъни мусҳафни ушлашни қасд қилган киши кийган кийимининг бир қисми билан) ушлаши макруҳ ҳисобланади. Чунки кийимнинг бир қисми ҳам уни кийган кишига тобедир. Шу сабабли енг таҳоратсиз киши билан мусҳаф ўртасини тўсувчи бўлмайди” (“Фатҳу бобил иноя” китоби). Аммо Қуръони каримни кийимга алоқадор бўлмаган, масалан сочиқ, рўмолча каби алоҳида бирор мато билан ушлашнинг кароҳияти йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар
“Жумадан жумагача” муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти (06-11-2023)

💻 “Жумадан жумагача” рукни орқали muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим хабарларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин.

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис:
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:

رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم رَسُولاً

«Розийту биллаҳи роббан ва бил ислами дийнан ва бимуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росула», деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳни раббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни расул деб рози бўлдим”).

Абу Довуд ривоят қилганлар.

Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
ҲАР РАКАТДА БАСМАЛА АЙТИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Устоз саволим шуки, ҳар ракатда Фотиҳа сурасидан аввал басмала айтиладими, ёки ракат бошида Фотиҳадан олдин истиоза ва басмалани айтиш кифоями?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Биринчи ракатда "Фотиҳа" сурасидан аввал "Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожим" ва "Бисмиллаҳир роҳманир роҳим"ни, кейинги ракатларда эса "Фотиҳа" сурасидан аввал фақат "Бисмиллаҳир роҳманир роҳим"ни ўқиш суннатдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar
ДОҒЛАР БЎЙИЧА КОСМЕТОЛОГГА БОРСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Устозлар юздаги доғлар бўйича косметологга борса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Юздаги табиий доғларни, табиий дори дармонлар, суртиладиган малҳамлар билан кетказиш жоиз. Лекин табиий ҳолатдаги доғлар, модомики одамга айб бўлмаса, жарроҳлик амалиёти билан кетказилмайди. Бу жоиз бўлмайдиган иш, хилқатни ўзгартиришдир.
Касаллик ёки айб саналадиган доғларни эса, маълум шаръий шартлар асосида, косметик жарроҳлик билан даволаш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#таҳорат #намоз

🎬 Таҳоратдаги муҳим масала

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar