Muslim.uz
93.5K subscribers
17.6K photos
4.86K videos
114 files
16.3K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ "КЎКЧА ОҚТЕПА” ЖОМЕ МАСЖИДИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР

Бугун, 6 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳри, Учтепа туманидаги “Кўкча Оқтепа” жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этадилар.

🕌Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал қориларнинг гўзал қироатлари ва муфтий Шайх ҳазратларининг барчамиз учун манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.

📍Масжид локацияси

🔸 Мўмин-мусулмонларни мазкур маърифий суҳбатга таклиф этамиз.

#муфтий #ташриф
#жума #шайх

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
Уларнинг дуолари туфайли Аллоҳ бизни балолардан асрайди!

🕰 Бугун, 6 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳридaги “Кўкча Оқтепа” жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этдилар.

🕌 Жума намози аввалида Муфтий ҳазратлари кексаларимизнинг борлиги биз учун улкан бахт-саодат экани, уларнинг қилган дуолари туфайли Аллоҳ таоло бизларни турли бало-офатлардан сақлаши ҳақида гўзал маъруза қилиб бердилар.

🔸Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари манфаатли мавъиза давомида Ислом инсонларни бир-бирига яхшилик қилишга тарғиб этиши, бунда кексаларга янада кўпроқ эътибор қаратиш, уларнинг ҳурматини жойига қўйиш лозимлигини алоҳида таъкидладилар.

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💻 Интернетдан зарар эмас, фойда олайлик!

👤
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

#muftiy
https://taplink.cc/muslimuz
Muslim.uz / @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
МАСЖИДДА САВДО ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Айрим масжидлар ҳовлисида мушки анбар, атирлар, диний китоблар сотилади. Масжидлар ичида савдо қилиш жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу масалада уламоларимизнинг жавоблари турлича бўлган. Баъзи уламолар эътикофда бўлмаган кишининг масжидда савдо қилиши мутлақо макруҳ деганлар. Баъзилари, ўша савдо-сотиқ масжидда жойни банд қилса, макруҳ, жой банд қилмаса макруҳ эмас, деганлар (“Раддул муҳтор”).

Масжид деганда – масжиднинг ичи ва айвони тушунилади. Масжиднинг ҳовлиси эса баъзи масалаларда масжиддан ҳисобланса, бошқа масалаларда масжиддан ҳисобланмайди.

Макруҳлик ва хилофдан қутилиш учун савдо сотиқни масжиднинг дарвозасидан ташқарида қилиш афзалдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
АЁЛ МАҲРИНИ ОЛМАЙ ТУРИБ ВАФОТ ЭТСА НИМА БЎЛАДИ?
#маҳр #оила
#мерос

1123-CАВОЛ: Мен аёлимни маҳрини бермаган эдим. Яқинда аёлим вафот этди. Мен нима қилишим керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Агар маҳри берилмаган хотин вафот этса, унинг маҳри эрининг зиммасидан соқит бўлмайди ва эрга уни адо этиш лозим бўлади. Лекин ўлган одамнинг ҳаққи бўлгани учун маҳр меросга айланади ва марҳуманинг меросхўрлари ўртасида шариат кўрсатмасига мувофиқ тақсим қилинади. Мазкур ҳолатда меросхўрлар орасида унинг эри ҳам бўлгани учун эрга ҳам шариат кўрсатмасига биноан меросдан улуш берилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#juma_shukuhi

Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг “Кўкча Оқ тепа" жоме масжидига ташрифи

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Илм олиш, унга рағбат уйғотиш ва шароит яратишнинг ҳам савоби каттадир!

Шайх Нуриддин Холиқназар

@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔹 Гўзал инсоний фазилат

👤 Ҳомиджон
домла Ишматбеков

https://taplink.cc/muslimuz
Muslim.uz / @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
НАМАНГАН ВИЛОЯТИГА ЯНГИ БОШ ИМОМ-ХАТИБ ТАЙИНЛАНДИ

🕌 Шу йил 7 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида Наманган вилоятида фаолият юритаётган имом-хатибларнинг мажлиси бўлиб ўтди.

📝 Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Унга кўра, Абдулҳай домла Турсунов ўз аризасига биноан Наманган вилояти бош имом-хатиби вазифасидан озод этилиб, “Фахрий имом” мақоми берилди. Наманган вилояти бош имом-хатиби лавозимига Наманган шаҳар бош имоми ва “Юсуфхон ўғли Қосимхон” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида меҳнат қилаётган Мусохон қори Аббосиддинов тайинланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
📚МУФТИЙ ҲАЗРАТ АРАБ ТИЛИДА ЭРКИН СЎЗЛАШГАН ТАЛАБАНИ РАҒБАТЛАНТИРДИЛАР

🔹 Шу йил 7 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Наманган вилоятидаги сафарлари чоғида “Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасасига ҳам ташриф буюриб, таълим олиш учун яратилган шароитлар ва талабаларнинг дарс жараёнлари билан танишдилар.

🔸Муфтий ҳазратлари талабаларга ўз соҳаси бўйича билимларни пухта эгаллашлари, келажакда етук олим бўлиб етишишлари лозимлигини тушунтирар эканлар, ўз фикрларини айни пайтда дунёдаги вазиятни теран англайдиган ва мусулмон умматига хизмат қиладиган кадрларга эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам юқорилиги билан изоҳладилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz