Muslim.uz
92K subscribers
17.9K photos
4.95K videos
114 files
16.5K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
❗️ Ижтимоий тармоқларда тарқалган ёлғон хабар тўғрисида

🌐 Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Саудия Арабистонида ўтказилган Қуръон мусобақасида самарқандлик қори биринчи ўринни эгаллаб, бош соврин 800 минг АҚШ доллари соҳиби бўлди, деган мазмундаги ёлғон хабарлар кенг тарқатилмоқда.

📋 Ундаги маълумотлар асоссиз бўлиб, айрим ижтимоий тармоқ юритувчилари фейк хабар тарқатиш орқали кенг жамоатчилик диққатини чалғитишга уринмоқдалар.

Маълумотлар ўрганилганда, 2023 йил 7 апрель куни Саудия Арабистонида Қуръон ва азон мусобақаси бўлиб ўтгани ва унда аслида Эрон давлати фуқароси Юнус Шоҳмуродий тиловат йўналишида 1-ўринни қўлга киритгани маълум бўлди. Шунингдек, кенг тарқатилган Қуръон қироати акс этган видеолавҳа ҳам айнан ушбу эронлик қорига тегишли экани ўз тасдиғини топди.

📋 Таъкидлаш керакки, асоссиз, ёлғон ва ҳақиқатдан йироқ бўлган хабарларни улашиш ва одамларни асл вазиятдан чалғитиш Ислом динида гуноҳи кабира ва амалдаги қонунчиликда эса жавобгарликка сабаб бўлади.

Шундай экан, ижтимоий тармоқлардаги ҳар қандай хабарларни тарқатиш, оммага етказишда ҳушёрликни ошириш, аввало, маълумотлар аниқлиги, ишончлиги ва расмий манбадан олинганига катта эътибор қаратишни алоҳида таъкидлаймиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
🌙 20 июль куни диний таълим муассасаларига қабулнинг
ОХИРГИ КУНИ!

Бугун, 20 июль куни соат 18:00 да Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига 2023-2024 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш якунланади.

📋 Эслатиб ўтамиз:
- Ўрта махсус ислом таълим муассасалари ҳамда олий диний таълим муассасалари, хусусан, Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасида 2023 йил 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача).

📝 Ҳадис илми мактабида қабул 10 июл куни якунлангани ҳақида хабар берган
эдик.

➡️ Абитуриентлар олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг қабул ҳайъатига қайси ҳужжатларни топшириши ҳақида берилган ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин. 

🌐 Диний таълим муассасалари қабул жараёнларига оид энг муҳим маълумотлар, долзарб савол-жавоблар ва сўнгги янгиликларни muslim.uz сайти ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизда кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar

#эслатма #қабул2023
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев муқаддас Макка шаҳрига борди ва умра амалларини бажарди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев посетил главную святыню ислама – город Мекку и совершил обряды Умры.

#Mirziyoyev #tashrif #SaudiyaArabistoni #umra

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ИҚТИДО ҚИЛУВЧИ ИМОМНИНГ ҚАЙСИ ТОМОНИДА ТУРАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Икки киши намоз ўқисак, иқтидо қилувчи ёнида турадими ёки орқасидами?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Иқтидо қилувчи бир киши бўлса ёнида туради. Улар икки ва ундан кўп бўлса, орқада алоҳида саф бўлиб турадилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar / Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
ЭЛЕКТРОН ТАСБЕҲНИ БАРМОҚҚА ТАҚИБ НАМОЗ ЎҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳозирги вақтларда электрон тасбеҳлар жуда кўпайган. Саволим шундайки электрон тасбеҳни бармоққа таққан ҳолда намоз ўқишнинг ҳукми қандай?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда бажариладиган ҳаракатларга халақит қилмаса, ён атрофдагиларни ҳаёлини чалғитмаса намозга зарари йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar / Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
ИШ КИЙИМ БИЛАН НАМОЗ ЎҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Кўпинча ишхонада намоз ўқийман. Кийимим чанг бўлади. Савол шундаки, пок кийимда қазо қилиб ўқиган афзалми ёки чанг, мой кийимда вақтидами?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўғри, имкон бўлганда тоза-покиза кийимлар билан намоз ўқишга тарғиб қилинади. Фиқҳ китобларимизда иш кийими билан намоз ўқиш макруҳ, деган гаплар ҳам бор. Лекин тоза кийим бўлмаганда, иш кийими билан бўлсада намозни вақтида ўқилади. Чунки намозни тарк қилиш катта гуноҳдир. Катта гуноҳга тушмаслик учун кир кийим билан бўлсада, фарзни бажариш шарт бўлади. Бунинг устига чанг, ҳар хил техник мойлар, бензин, солярка каби нарсалар нажосат ҳисобланмайди. Зарурат бўлган шундай кийимларда ҳам намоз ўқилади. Буни баҳона қилиб намозни тарк қилинмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar / Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари ОАВ нигоҳида

Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla  | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгнинг баракаси
Абдуқаҳҳор домла Юнусов

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Қорақалпоғистондаги “Халқ” жоме масжиди фойдаланишга топширилди
➡️БАТАФСИЛ

🔸2023 йилнинг ўтган даврида 16 миллиард сўмдан зиёд маблағ хайрия сифатида сарфланган
➡️БАТАФСИЛ

🔸Ибн Синонинг кўп тармоқли ижоди, бой мероси ва жаҳон маданияти тараққиётидаги фаолияти ўрганилмоқда
➡️БАТАФСИЛ

🔸Саудия Арабистонининг етакчи онлайн нашрида Имом Бухорий ҳаёт йўли ва илмий фаолиятига бағишланган мақола эълон қилинди
➡️БАТАФСИЛ

🔸Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази мутахассислари Малайзияда малака оширди
➡️БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar