Muslim.uz
92K subscribers
17.9K photos
4.95K videos
114 files
16.5K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
МИНО ВА АРАФОТДА ШАРОИТЛАРНИ ЯХШИЛАШ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

🔸 Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон делегацияси Жидда шаҳрида бўлиб ўтаётган ҳаж симпозиуми доирасида юртимиз зиёратчилари учун шароитларни янада яхшилаш масалалари мутасадди идоралар вакиллари билан муҳокама қилди.

🔹Хусусан, Саудия Арабистони Ҳаж ва умра ишлари вазири ўринбосари ал-Ҳасан бин Яҳё ал-Ламнахра жаноблари билан Мино, Арафот ва Муздалифа водийларида ўзбекистонлик ҳожиларга қулай шароитларни ҳозирлаш бўйича кенг қамровли мулоқот ўтказилди.

📋 Учрашувда ҳаж хизматлари, хусусан, чодирлар ажратиш, ҳожиларни етарли турар-жой ва озиқ-овқат билан таъминлаш ҳамда транспорт хизмати кўрсатиш каби йўналишларга катта урғу қаратилди.

Музокарада эришилган натижалар ҳожиларимизга Мино, Муздалифа ва Арафот ҳудудларидаги шинам шароитларда роҳат билан ибодат қилишларига муносиб хизмат қилади, инша Аллоҳ.

#haj2023
#simpozium

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla  | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌙 ҲАЁ - БАРЧА НАРСАГА ЗИЙНАТДИР

🎙 Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари

#Муфтий #ҳаё #зийнат
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
КАМБАҒАЛ ОДАМ ҚУРБОНЛИК ҚИЛСА, ГЎШТИНИ ЎЗИ ЕСА БЎЛАДИМИ?
#қурбонлик

1085-CАВОЛ: Яқинда бир гап эшитиб қолдим. Камбағал одам қурбонлик қилиш мақсадида қўй сотиб олса ёки боқаётган қўйларидан бирини қурбонликка сўяман деса, назр қилган бўлиб қолар экан ва унинг гўштидан ўзи еса бўлмас экан. Ҳақиқатда ҳам шундайми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қурбонлик гўштини барча инсонлар тановул қилиши мумкин. У қурбонлик эгаси бўладими ёки бошқаси бўладими, бой бўладими ёки камбағал бўладими, назр қилган бўладими ёки назр қилмасдан сўйган бўладими, бозордан сотиб олиб қурбонлик қилганми ёки уйидаги қўйларидан сўйганми фарқи йўқ.

Шуни яхши билиш лозимки, қурбонлик қилиш камбағалларга вожиб эмас. Балки закот нисобига эга бўлган инсонларга вожибдир. Аммо камбағал киши қурбонлик учун бир жонлиқни сотиб олса, унга айнан ўша жонлиқнинг ўзини қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Зеро камбағал инсоннинг қурбонлик учун жонлиқ сотиб олиши ўша жонлиқни қурбонлик учун назр қилиш ҳисобига ўтади. Аммо, ўзи боқаётган ҳайвонлардан бирини қурбонлик учун атаб ният қилса, бу назр ҳисобланмайди ва ушбу ҳолатда камбағал кишига қурбонлик қилиш вожиб бўлиб қолмайди, балки қилса савобга эга бўлади.
Аммо унинг гўштини ейишга келсак, бу борада “Бадоиъус саноиъ” китобида қуйидагича зикр қилинган:

"وَلِصَاحِبِ الْأُضْحِيَّةَ أَنْ يَأْكُلَ مِنْ أُضْحِيَّتِهِ لِقَوْلِهِ تَعَالَى { فَكُلُوا مِنْهَا } وَلِأَنَّهُ ضَيْفُ اللَّهِ - جَلَّ شَأْنُهُ - فِي هَذِهِ الْأَيَّامِ كَغَيْرِهِ فَلَهُ أَنْ يَأْكُلَ مِنْ ضِيَافَةِ اللَّهِ - عَزَّ شَأْنُهُ - وَجُمْلَةُ الْكَلَامِ فِيهِ أَنَّ الدِّمَاءَ أَنْوَاعٌ ثَلَاثَةٌ : .
نَوْعٌ يَجُوزُ لِصَاحِبِهِ أَنْ يَأْكُلَ مِنْهُ بِالْإِجْمَاعِ ، وَنَوْعٌ لَا يَجُوزُ لَهُ أَنْ يَأْكُلَ مِنْهُ بِالْإِجْمَاعِ ، وَنَوْعٌ اُخْتُلِفَ فِيهِ ، الْأَوَّلُ دَمُ الْأُضْحِيَّةَ نَفْلًا كَانَ أَوْ وَاجِبًا مَنْذُورًا كَانَ أَوْ وَاجِبًا مُبْتَدَأً"

“Қурбонликнинг эгаси ўзи қилган қурбонлигидан ейиши жоиздир. Чунки Аллоҳ таоло ўз каломида “Қурбонликларингиздан еяверингиз” деб мутлақ айтган. Зеро, қурбонликнинг эгаси ҳам ушбу кунларда худди бошқалар каби Аллоҳ таолонинг меҳмонидир. Шунинг учун унга ҳам Аллоҳ таолонинг зиёфати бўлмиш қурбонликдан ейиши жоиздир.

Бу масаладаги хулоса қуйидагичадир. Жонлиқлар уч турга бўлинади:
1. Барча уламолар итттифоқига кўра эгаси ейиши жоиз бўлган жонлиқлар.
2. Барча уламолар иттифоқига кўра эгаси ейиши жоиз бўлмаган жонлиқлар.
3. Эгасининг тановул қилиши жоизлигида ихтилоф юзага келган жонлиқлар.

Биринчи турдаги жонлиққа қурбонлик гўшти киради. Унинг вожиб ёки нафл, назр билан вожиб бўлгани ёки шундоқ ўзи вожиб бўлганининг фарқи йўқ.

Иккинчи турдаги жонлиқларга ҳаждан тўсилиб қолганда сўйиладиган жонлиқ. Эҳромда бўлган ҳолда қилинган жиноятлар, масалан соч олдириш, тикилган кийимни кийиш ва шу каби жиноятлар учун сўйиладиган жонлиқлар ва сўйишга назр қилинган жонлиқларнинг гўштлари киради.

Учинчи турдаги жонлиқларга таматтуъ ва қирон каби ҳаж турларини қилгани учун сўйиладиган жонлиқлар. Бизнинг мазҳабимизда эгаси булардан ейиши жоиздир. Шофеъийларда эса жоиз эмас."

Демак, қурбонлик қилиш учун жонлиқ сотиб олган камбағал кишининг қурбонлиги биринчи тур жонлиққа киради. Яъни у сўйган қурбонлигининг гўштидан ўзи ҳам, бойлар ҳам ея олади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар_24 | «Ҳаж-2023»:
ЗИЁРАТЧИЛАРНИ САУДИЯ АРАБИСТОНИГА КУЗАТИШ ЯКУНИГА ЕТДИ

#haj2023

Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla  | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌙 МАККАНИНГ ФАЗЛИ БУЮК, ҲАРАМИ ШАРИФДАГИ ИБОДАТНИНГ АЖРИ УЛУҒ

#haj2023
#MABRUR_HAJNING_MUKOFOTI_JANNAT!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz @muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 ТОИФДАГИ АЯНЧЛИ ВОҚЕЪА😢
👤 Муфтий
Нуриддин домла ҳазратлари

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
🌙 НАМОЗДА ЗАМ СУРАНИ ТАРТИБ БИЛАН ЎҚИШ ШАРТМИ?

🔸Сураларни тартиби бўйича ўқиш вожиб бўлса ҳам, намоз ўқувчи тартиби билан ўқишни тарк қилиши туфайли унга ҳеч нарса лозим бўлмайди. Чунки сураларни тартиби бўйича ўқиш намоз вожибларидан бўлган аслий вожиб эмас.

🔹Биринчи ракатга қироат қилган сурасидан кейин иккинчи ракатга бир сура ташлаб кейинги сурани қироат қилиш макруҳ саналади. Шунга кўра агар орада икки ё ундан кўп оятлар бўлса, бир суранинг бошқа-бошқа жойидан ўқиш макруҳ бўлмайди. Аммо заруратсиз бундай қилмаслик афзал.

🔸Намоз ўқувчи қироатда ўқиётган жойидан бир сура ё бир оятни ташлаб кейингисини ўқиши макруҳ ҳисобланади. Чунки бунда ўша сура ё оятдан ўзини олиб қочиш ва ундан ўзгасини устун қўяётгандек ваҳм (хаёл) юзага келади.

🔹“Муҳийт” китобида: “Ёлғиз ўқиётган киши нафл намозида бир сурани қасддан қайта ўқиши макруҳ эмас, аммо фарз намозида макруҳ бўлади”, дейилган.

🔸Иккинчи ракатга биринчи ракатда ўқилган сурадан юқоридаги сурани ўқиш макруҳ бўлади. Чунки бунда саҳобалар ижмоъ қилган тартибни тарк қилиш юзага келади. Аммо бу ҳам қасддан ўқилса макруҳ бўлади, агар унутган ҳолда бўлса макруҳ бўлмайди. Бу масалалар “Фатавои Татархония” китобида баён этилган.

🔹Насафийнинг “Фатаво” китобида шундай баён қилинган: “Абул Фазл нафл намозда биринчи ракатга “Масад” сурасини, иккинчи ракатга ундан юқорида бўлган “Наср” сурасини қироат қилиш ҳақида сўралганида: “Агар қасддан шундай қилса макруҳ бўлади, деган. Қози имом Абу Бакр эса фарз намозда макруҳ бўлади, нафлда макруҳ бўлмайди, деб айтган”.

🔸Орада иккита сурани ташлаб ўқиш макруҳ саналмайди. Чунки Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шом намозида биринчи ракатга “Кафирун” иккинчи ракатга “Ихлос” сураларини зам қилиб ўқиганларини ривоят қилган.

🔹Биринчи ракатга “Нас” сурасини ўқиган бўлса иккинчи ракатга ҳам шу сурани такрор ўқиш лозим бўлади. Чунки такрор ўқиш тескари ўқишдан кўра енгилроқ ҳисобланади. Баъзи уламолар бундай ҳолатда “Бақара, “алиф лам мийм”ни ўқисин, деганлар.

Абдулқодир Абдур Раҳим,
Тошкент Ислом институти ўқитувчиси.
Muslim.uz @muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @diniysavollar

#намоз #сура
ҲАЖ СИМПОЗИУМИДА ЎЗБЕКИСТОН БИЛАН ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ ЮКСАК ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

🔸Аввал хабар берганимиздек, шу йил 20 июнь куни Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонининг Ҳаж ва умра вазири таклифига биноан Жидда шаҳрида ўтказилган ҳаж симпозиумида иштирок этди.
Ушбу анжуманда 50 дан зиёд давлатдан келган жами 500 нафар иштирокчи қатнашди, ўнлаб илмий-маърифий маърузалар қилинди, янгича хизматлар ва инновацион лойиҳалар тақдимоти ўтказилди ҳамда мавзуга доир кўргазмалар намойиш этилди.

🇺🇿🇸🇦Эътиборлиси, очилиш маросимида ҳаж-умра хизматлари ривожланиш жараёнлари ҳақида кўрсатилган махсус фильмда Ҳаж ва умра вазирлиги билан Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик алоқаларига алоҳида урғу берилди.

🔹Айниқса, 2022 йил август ойида Ҳаж ва умра вазирининг юртимизга келгани ва 2023 йил январь ойида эса Ўзбекистон делегациясининг Саудия Арабистонига ташрифига оид лавҳалар иштирокчиларга намойиш этилди.

📃 Симпозиум доирасида Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистони Подшоҳлиги мутасаддилари, хусусан, Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа, вазир ўринбосари ал-Ҳасан бин Яҳё ал-Ламнахра ва маслаҳатчи доктор Бадр Суламий билан бўлган мулоқотларда Ўзбекистон ва Саудия муносабатлари барча соҳаларда ривожланиб бораётгани, ҳаж-умра зиёратчилари учун юқори даражада хизматлар кўрсатилаётгани ҳамда машоир майдонларида муносиб шарт-шароитларни ташкил этиш борасида музокаралар олиб борилди...
➡️БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz @muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @diniysavollar