Muslim.uz
91.7K subscribers
17.9K photos
4.95K videos
114 files
16.5K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

🏘 ҚЎШНИЧИЛИК ҲАҚҚИ

...Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Қўшниси унинг ёмонлигидан омонда бўлмаган киши жаннатга кирмайди”...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
—————————-

🌙 ЗУЛҚАЪДА ОЙЛАРИДА ЮЗ БЕРГАН МУҲИМ ВОҚЕАЛАР

...Ҳижрий 6 йил, зулқаъда ойи ўрталари (мил. 628 йил, март охирлари)

– Маккага яқин Усфон водийида аср намозидан олдин Аллоҳ таоло хавф намози ҳукмини туширди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларни икки гуруҳга бўлиб, биринчи хавф намозини ўқидилар;

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳудайбияда саҳобалардан байъат олдилар;

– Қурайш мушриклари билан мусулмонлар ўртасида тўрт банддан иборат сулҳ битими имзоланди. Ушбу битим Ислом тарихида «Ҳудайбия сулҳи» номи билан машҳурдир;

– Ушбу сафар асносида Аллоҳ таоло Бақара сураси 196-оятини нозил қилиб, бирон узр сабабли сочини олдирган эҳромдаги одамнинг уч кун рўза тутиш ё олти мискинга садақа бериш ёки бир жонлиқ сўйиш билан тўлайдиган фидясини баён этди...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
—————————-

“ЙЎЛ-ЙЎЛАКАЙ”ЧИ

...Яқинда қизим ҳунар ўрганиш учун парда тикиш цехидаги тикувчига шогирд бўлиб ишга кирди. Фарзанди ортидан раҳмат эшитиш она учун нақадар ёқимли эканини ҳис қилдим. Қизим ҳар куни ишдан келар экан: «Ойижон, бугун мени чаққонлигим учун мақташди, ҳар доим “тез-тез, бўлақол” дердингиз-ку”, “Ойижон, бугун мени сариштали дейишди, ўзингиз доим “атрофингни тартибга келтир, бундай ўтирма”, дейсиз-ку”; “Ойижон, ишимга меҳр берарканман, тайёрлаган олмали чойимни ҳамма мақтаб ичяпти... »...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 УЛАРДАН ФАЗИЛАТ ИЗЛАНГ
👤 Муфтий Нуриддин домла

🌐
https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
АСР ВА ШОМ ОРАСИДА ҚУРЪОН ТИЛОВАТ ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Aср ва шом намози орасида Қуръони каримни тиловат қилиш жоизми ва ўрганаётганларга ҳам жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аср ва шом намози орасида Қуръон тиловати қилиш, ўрганиш жоиз, бунга бирор шаръий монелик йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
ҚУРЪОН ЎҚИЙДИГАН КИШИНИНГ ПАСТДА ЎТИРИШИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Пастда бир одам Қуръон китобини ўқиб турган ҳолда, икки этажлик кроватнинг иккинчи қаватида ўтиришнинг ҳукми қандай?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имкон қадар Қуръон ўқийдиган киши пастда бўлмагани мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЯНГИ_ЛОЙИҲА:
🕋 МАБРУР ҲАЖНИНГ МУКОФОТИ ЖАННАТ!

🌙 Ҳаж мавсуми тобора яқинлашиб келаётгани муносабати билан
Muslim.uz портали ижодкорлари “Мабрур ҳажнинг мукофоти жаннат!” номли янги лойиҳани бошлади.

🔹Унда Ислом динининг бешинчи рукни бўлган Ҳаж арконининг аҳамияти, уни бажаришга қодир мўмин-мусулмонларга бериладиган ажру мукофотлар, ҳажнинг фарз, суннат ва мустаҳаблари, бу улуғ ибодатнинг фазли ва фойдалари ҳақидаги туркум суҳбатлар, тавсиялар, сара мақолалар, шаръий савол-жавоблар ҳамда ҳаж мавсумига оид сўнгги янгиликлар бериб борилади. Ушбу дастурларда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг етук уламолари иштирок этади.

Шу билан бирга мухлислар ҳажга оид саволларини қуйидаги @MabrurHajBot ботга юбориши мумкин. Саволнинг жавобларини эса https://t.me/muslimuzportal дан олишингиз мумкин.

🤲 Аллоҳ таоло бошланган янги лойиҳамизни хайрли ва манфаатли қилсин!

#МАБРУР_ҲАЖНИНГ_МУКОФОТИ_ЖАННАТ!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар
“Жумадан жумагача” муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти (21-05-2023)

💻 “Жумадан жумагача” рукни орқали muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим хабарларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин.

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
АЛЛОҲ ТАНЛАГАН ЙЎЛНИ РАД ЭТИШ – 20 ҚИСМ

Шундай бўладики, инсон Аллоҳдан тўғри йўл кўрсатишини сўраб дуо қилади[1], аммо банда Робби унга танлаган йўлдан боришдан бош тортади. Бу ҳам нафс касалликларидандир.

Муолажа услуби

Инсон Аллоҳнинг илми ва ҳикмати унинг барча қарорларини қамраб олишини англаб етиши керак. Одамлар воқеа-ҳодисаларнинг фақат очиқ-ойдин томонларини кўра олишлари мумкин, Аллоҳ эса барча махфий-ошкор нарсаларни ҳам, уларнинг оқибатларини ҳам билади.

Шундай экан, инсон ўз нафсига эмас, балки Аллоҳнинг ихтиёрига, Унинг тақсимига қаноат қилмоғи керак. Бинобарин, инсоннинг хоҳиш-истаклари ўзи учун бахтсизликка айланиши мумкин.

Ҳеч ким тақдирни ўзгартира олмайди. Инсон Аллоҳ таолонинг хоҳиш-иродасига қарши чиқа олмайди, агар тақдирига ёзилганини қабул қилса бахтли бўлади. Агар норози бўлса Аллоҳ таолонинг раҳматидан узоқ бўлгани қолади, холос, лекин Аллоҳнинг тақдири ҳамиша амалга ошади.

Абу Абдураҳмон ас-Суламийнинг
“Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси” китобидан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси.

[1] Хусусан, истихора қилганда.

Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
РИЁКОР БЎЛИБ ҚОЛМАЙМАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намоз ўқишни бошлаганимга 7 ой бўлди. Кўчада дўппи кийиб юрсам "Ҳа намозхонмисан" деб сўрашяпти. "Ҳа, намоз ўқишни бошладим", дейман. Шу риёга кириб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Уламоларимиз: "Фарз ибодатларни адо қилишда риё йўқ", дейишади. Бу дегани Сиз "Ҳа, намоз ўқишни бошладим" дейишингиз ёки "Рамазон рўзасини тутаман" дейишингиз риё бўлмайди. Чунки булар ҳар бир мусулмон киши бажариши лозим бўлган ибодатлар ҳисобланади. Динимизда нафл — қўшимча ибодатларда риёдан сақланишга буюрилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
ФОЛГА БОРИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Фолга бориш гуноҳми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фолбинга бориш энг катта гуноҳларни биридир. Мусулмон инсон фолбинни тасдиқлаши куфр бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
📚 МУТОЛААНИНГ ФОЙДАЛАРИ

1. Мутолаа уйқусизликдан қутулишга ёрдам беради.

2. Мутолаа асабни тинчлантиради.

3. Мутолаа мия фаолиятини яхшилайди.

4. Мутолаа тушкунликка қарши курашишга ёрдам беради.

5. Мутолаа хотирани ва фикрлаш қобилиятини яхшилайди.

6. Мутолаа ҳаётдаги мақсадини англашга ва қийинчиликларни енгишга ёрдам беради.

7. Мутолаа сўз бойлигини оширади.

8. Китоб ўқийдиган инсонлар ҳаётда фаол бўлишади.

9. Мутолаа Альцгеймер хасталигига чалинишнинг олдини олади.

10. Мутолаа хорижий тилларни ўрганишни осонлаштиради.

11. Мутолаа ижодкорлик қобилиятини ривожлантиради.

12. Мутолаа тинглаш қобилиятини ривожлантиради.

Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Намозни хушуъ билан ўқиш фазилати 4-дарс 2-қисм

Шайх Алижон қори

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#Намозни_хушуъ_билан_ўқиш_фазилати
🤲 Ижобат бўлган дуо

Нуҳ алайҳиссалом бор йўғи тўрт калимадан иборат дуо билан Ер куррасини сувга ғарқ қилдилар:
أَنِّى مَغْلُوبٌ فَٱنتَصِرْ
“Мен мағлубдирман, ёрдам қилгин!” (Қамар сураси, 10-оят).

Сулаймон алайҳиссалом эса, бор йўғи учта калимадан иборат дуо билан Ер юзига ҳукмрон бўлдилар:
وَهَبْ لِى مُلْكًا
“Менга мулк (ҳукмронлик) бергин!” (Сод сураси, 35-оят).

Демак, бирор нарсага эришмоқ, таъсир этмоқ, асар қолдирмоқ учун узундан узоқ дуога ҳожат йўқ экан. Бор йўғи, Аллоҳга ихлос ва ишонч билан чин дилдан дуо қилинса, бас. Зеро, Аллоҳ таоло ваъда берган:
ٱدْعُونِىٓ أَسْتَجِبْ لَكُمْ
“Менга дуо қилингиз, Мен (дуоларингизни) ижобат қиламан” (Ғофир сураси, 60-оят).

Manba: https://t.me/tuhur

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДАН 700 ТА САБОҚ: КЎЧАЛАРНИНГ НОМИ – 1-САБОҚ

🔸Марҳум онамиз доим зикрда юрардилар. Тиллари ҳар вақт “Алҳамдулиллаҳ”, “Лаа илааҳа иллаллоҳ”, “Субҳааналлоҳ” каби зикрлар ила намланиб турарди. Ўзлари зикрга муҳаббатли бўлиш билан биргаликда бизга ҳам доим зикр қилишимизни эслатиб турар эдилар.

🔹Ҳамма ҳам зикр қилишга, зикрга одатланишга ҳаракат қилади. Лекин бир кун, икки кун, узоғи бир ҳафта зикр қилиб кейин ташлаб қўяди. Кўпинча зикрлар қолиб кетишига ишларимиз, дарсларимиз кўплиги, доим шулар ҳақида ўйлаб юришимиз сабаб бўлади.

🌙 Шу эътибордан онам зикрни унутиб қўймаслигимиз учун ажойиб бир тадбирни йўлга қўйган эдилар. Ҳар куни юрадиган кўчаларимизнинг номларини ўз номлари билан номламасдан айтадиган зикрларимиз номи билан номлаб қўярдилар. Масалан, “Субҳаналлоҳ” кўчаси, бошқа кўчани “Алҳамдулиллаҳ” кўчаси, яна бошқа бирини эса, “Лаа илааҳа иллаллоҳ” кўчаси ва ҳоказо...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#ФАРЗАНД_ТАРБИЯСИДАН_700_ТА_САБОҚ

Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
МАСЖИДУЛ-ҲАРОМДА ЎҚИЛГАН НАМОЗ
#Ҳаж_умра #намоз

1050-CАВОЛ: Маккаи мукаррамадаги ҳарам ҳудуди масжид ҳудудидан кўра анча кенгроқ ҳисобланади. Шунга кўра, масжидул ҳаром фазилати фақатгина ушбу масжиднинг ўзигагина хосми ёки бутун ҳарам ҳудудидаги ибодатларга ҳам тегишлими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Масжидул-ҳаромда адо этилган намоз бошқа масжидлардаги намозлардан юз минг баробар афзал ҳисобланади. Бу борада Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"صلاة في مسجدي هذا أفضل من ألف صلاة فيما سواه من المساجد إلا المسجد الحرام و صلاة في المسجد الحرام أفضل من مأة صلاة في هذا"

Яъни “Менинг масжидимдаги бир намоз бошқа масжидлардаги мингта намоздан афзалдир. Магар Масжидул-ҳаром бундан мустасно. Масжидул-ҳаромдаги бир намоз бу ердаги юзта намоздан афзалдир” (Имом Аҳмад, Баззор ва Ибн Хузаймалар ривоят қилган). Бу борада муҳаддислар томонидан бошқа лафз ва бошқа ривоятлар билан бир неча ҳадислар ривоят қилинган бўлиб, ушбу масалада уламолар ораларида ихтилоф йўқдир. Аммо мазкур афзаллик фақатгина масжид ҳудудига хос ёки бутун ҳарам ҳудудини ўз ичига олиши борасида уламоларнинг қарашлари фарқ қилади. Баъзи фақиҳлар бу фазилат фақатгина “Каъба аторфидаги жамоат намозигагина хосдир” деган бўлсалар, бошқа фуқаҳолар эса “Йўқ, балки бу афзаллик Ҳарамнинг барча ҳудудига тегишлидир” дейдилар. Биринчи қараш имом Моликнинг мазҳаблари бўлиб, шофеъийлардан имом Нававий ҳам ўзининг “Ал-Мажмуъ” ва “Ат-Таҳзиб” номли асарларида бу фатвони қўллаб қувватлаганлар. Шунингдек, буюк имомлардан Ал-Иснавий “Кучли гап шудир” деган ва Ибн Хажар ҳам “Туҳфа” номли китобида ушбу фатвони ихтиёр этган. Ал-Муҳиб ат-Табарий ҳам ушбу фазилат Масжидул-ҳаром ҳудудида жамоат билан адо этилган намозларгагина хослигига ишора бордир, деганлар. Ҳанафий мазҳабининг ҳаж ва умра арконларига доир машҳур манбаларидан бири ҳисобланмиш “Ал-Мансакул-кабир” китобида келтирилишича: "Ҳанафий фақиҳларининг энг мўътабар фатволари ҳам ҳудди шундайдир. Аммо иккинчи қавлга кўра: мазкур афзалият нафақат Масжидул-ҳаромнинг, балки Ҳарамнинг умумий ҳудудини ўз ичига олиб, унга кўра бир киши Ҳарамнинг исталган ҳудудида намоз ўқиса, бошқа ерда ўқилган юз мингта намоздан афзал ҳисобланади. Ушбу қавлни шофеъийлардан имом Мовардий ҳам қувватлаганлар".

“Раддул-муҳтор” китобида, шунингдек имом ал-Бийрий “Шарҳул-ашбоҳ” асарида қуйидагиларни айтган: “Ҳанафий уламоларимизга кўра, бу борадаги машҳур фатво шуки, намознинг юз минг баробардан ортиқлиги Макка шаҳри ва барча ҳарам ҳудудини ўз ичига олади. Шунингдек, мазкур фазилат нафақат намозгагина тегишли, балки бошқа барча савобли амалларни ҳам ўз ичига олади. Зотан, “Ҳарамдаги савобли амаллар юз минг баробарга кўпайтириб берилади” деган ҳадиси шарифни Мулло Синон “Қурратул-уйун” номли китобларида зикр қилганлар” ("Ғунятун носик" китоби). Юқорида зикр этилган далил ва фатволардан келиб чиқиб, уламоларимиз шундай хулосага келганларини кўришимиз мумкин:

1. Масжидул-ҳаромда жамоат билан ўқилган фарз намозлари ҳеч бир хилофсиз бошқа жой ёки масжидларда ўқилган юз мингта намоздан афзалдир.

2. Масжидул-ҳаромдан ташқари, лекин умумий Ҳарам ҳудуди ёки Макка шаҳри ҳудудида адо этилган намозларнинг ҳам бошқаларидан юз минг даража афзаллигини умид қилинади. Хусусан, жиддий узрга эга бўлган кекса ва бемор кишиларнинг истиқомат манзили Ҳарам ҳудудида жойлашган бўлса, ушбу манзилларида қилган ибодатлари учун Аллоҳ таолонинг фазли билан юз минг баробар ажр берилиши умид қилинади. Аммо жиддий узри бўлмаган ёш ва навқирон йигитлар ёки жамоатга боришга имкони бор кишилар имкон қадар фарз намозларини Масжидул-ҳаромда жамоат билан ўқишлари мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar

#МАБРУР_ҲАЖНИНГ_МУКОФОТИ_ЖАННАТ!
1. Макка шаҳрига биринчи асос солган пайғамбар номини кўрсатинг!

#mabrur_hajning_mukofoti_Jannat
Anonymous Quiz
73%
А) Иброҳим алайҳиссалом
11%
Б) Исмоил алайҳиссалом
16%
В) Одам алайҳиссалом
“ЭНГ ЯХШИ КИТОБХОН” танлови бўлиб ўтади

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида таълим олаётган талабаларни китобхонликка қизиқтириш ҳамда уларни муносиб тақдирлаш мақсадида жорий 2022-2023 ўқув йилида талабалар ўртасида “Энг яхши китобхон” кўрик танлови ташкил этилди. Яқинда мазкур танловнинг саралаш босқичлари якунланиб, унда фахрли биринчи ўринни эгаллаган талабалар танловнинг Республика босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

🔹Эртага, 24 май куни мазкур танловнинг якуний босқичига старт берилади. Тошкент шаҳридаги “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси мезбонлигида ўтказиладиган танлов 25 май куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида бўлиб ўтади.
Унда талабалар бир неча шартлар асосида ўзаро беллашадилар. Уларнинг чиқишларини таниқли адабиётшунос олим ва ёзувчилар баҳолаб боради.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar