Muslim.uz
92K subscribers
17.9K photos
4.95K videos
114 files
16.5K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📚 #ЯНГИ_НАШР
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг "ФИТНА – КЎЗ ИЛҒАМАС ХАТАР" номли китоблари чоп этилди.

📝 Асарда фитнанинг моҳияти, келтириб чиқарувчи омиллар, унинг офатлари ва олдини олиш йўллари ҳар бир китобхонга тушунарли шаклда ёзилган.

🔹Мазкур рисола ўзи мўъжазгина бўлишига қарамай, фитналарга оид жуда кўп, хилма-хил мавзуларни қамраб олгани, ўзбек тилида ҳали ёритилмаган ноёб маълумотлар ифода қилингани билан янада аҳамиятлидир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ДОҲАДАГИ КОНФЕРЕНЦИЯДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА

🔸 Бугун, 9 май куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бошланган «Диний эркинликдан диний масъулият сари: қўллаб-қувватлаш ва ҳаракат ҳамжамиятларини қуриш» номли халқаро конференцияда Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда. Шу йилнинг 11 май кунига қадар давом этадиган ушбу тадбирда халқаро ташкилотлар вакиллари, диний конфессиялар етакчилари, машҳур олимлар, таниқли уламолар ҳамда соҳа экспертлари жами 100 дан зиёд иштирокчи қатнашмоқда.

🔹Қайд этиш керакки, мана шундай йирик форум 2022 йил 16-19 май кунлари Тошкент ва Бухоро шаҳарларида бўлиб ўтган эди. Халқаро учрашувнинг асосий натижаси сифатида “Бухоро декларацияси” қабул қилинган. Бундан илгари Марокаш, Макка, Жакарта, Потомак ва Пунто-дел-Эстеда қабул қилинган декларацияларни тўлдирадиган ушбу ҳужжат Ўзбекистоннинг диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ғояларини халқаро даражада қарор топтиришга муҳим ҳисса қўшмоқда.

🔸Доҳадаги нуфузли тадбирда иштирок этаётган Ўзбекистон делегацияси таркибига Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Уйғун Ғафуров, Президент Администрацияси масъул ходими Жасур Нажмиддинов ва бир қатор диёримиздаги диний конфессиялар вакиллари киритилган...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲 Аллоҳим, Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ...

#Ҳадис: Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор:

اللهُمَّ أَنْتَ رَبِّي، لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ خَلَقْتَنِي، وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي فَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма анта роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абу`у лака биниъматика ъалаййа ва абу`у бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта»ни кечки пайт айтиб, тонг отгунича вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди”).

Имом Бухорий ривоятлари.

Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур...

Агар намозга бепарво бўлаётган бўлсангиз, Қуръондан узоқлашаётган бўлсангиз, Аллоҳни зикридан ғофил бўлсангиз у ҳолда, ғам, ташвиш, ҳузн, беҳаловатликни кутаверинг. Чунки, Аллоҳнинг зикри омонлик, ундан ғафлатда бўлиш ночорликдир.
Бунинг далили:
أَلَا بِذِكْرِ اللَّهِ تَطْمَئِنُّ الْقُلُوبُ
“Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур (ва таскин топур)” (Раъд сураси, 28-оят).

وَمَنْ أَعْرَضَ عَنْ ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنْكًا
“Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, бас, унинг учун танг (бахтсиз) турмуш бўлиши муқаррар” (Тоҳо сураси, 124-оят).

Бас, шундай экан, Расулуллоҳга кўп салавот айтинг, шунда ташвишларингиз арийди ва гуноҳларингиз мағфират этилади.
“Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ” калимаси Жаннат ҳазиналаридан биридир.
“Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳаналлоҳил азийм” калимаси айтишга осон, Аллоҳга маҳбуб ва қиёмат куни тарозида оғир босади.

🤲 Аллоҳим бизларга Ўзингни зикр қилмоғимизга, неъматларингга шукр қилмоғимизга ва Ўзингга чиройли ибодат қилмоғимизга ёрдам бергин.

manba: https://t.me/tuhur

Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 БУГУН ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИНИНГ "ХАТМИ ҚУРЪОН ҚИЛАМИЗ" ДЕБ НОМЛАНГАН ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸 10 Май куни, соат 14:00 да (Тошкент вақти билан)
тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов «Хатми Қуръон қиламиз» номли тажвид дарсларининг 24-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг "Анъом" сурасининг 82 оятидан 124 оятигача хатм қилинади.

Дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида
90-818-61-61 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

🤲 Аллоҳ таоло бошланаётган ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

#ОНЛАЙН_ТАЖВИД
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream started
🟥#ЖОНЛИ: Тажвид дарсларининг "Хатми Қуръон қиламиз" дастури "Анъом" сураси 82-оятидан 10.05.23

🌐 Youtube

💬 Facebook

🌐 Instagram

✔️ Telegram voise

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Live stream finished (57 minutes)
Бола ҳуқуқлари бўйича семинар бошланди

🔸Бугун, 10 май куни Бухоро шаҳрида "Исломда бола ҳуқуқлари" мавзусида икки кунлик семинар бошланди. Семинарда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмитадан вакиллар, шунингдек БМТ Болалар жамғармаси – ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамадзода жаноблари ҳамда Бола ҳуқуқлари ва Ислом таълимоти йўналишида ЮНИCЕФ эксперти, ЮНИСЕФнинг Грузиядаги ваколатхонаси раҳбари Ҳассан Ҳалил иштирок этмоқдалар...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Рамазон рўзасининг қазоси қандай тутилади?

Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҚАБУЛГА КЕЛГАН 30 НАФАР ФУҚАРО МУРОЖААТИ ТИНГЛАНДИ

🔹Шу йил 10 май чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари турли ҳудудлардан келган фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини тингладилар.

📝 Қабул жараёнида фуқароларнинг шаръий масалалар, масжидлар ҳолати, имом-хатиблар фаолияти, ҳаж-умра масалалари, оилавий муносабатлар, моддий ёрдам ва соҳани ривожлантиришга оид таклиф-мулоҳазалари кўриб чиқилди.

🕋 Қувонарлиси, умра сафарига алоҳида гуруҳ сифатида юборилган эшитиш ва кўришда имконияти чекланган фуқаролар улуғ сафар давомида кўрсатилган юксак эҳтиром учун ташаккур изҳор этдилар. Шунингдек, диёримиздаги мазкур хайрли ташаббусдан мана шундай инсонларнинг барчаси чексиз мамнун эканларини билдирдилар.

📝 Яна бир жиҳат, Муфтий ҳазратларига тўғридан-тўғри мурожаат қиладиган @muftiy_savol_javob_боти орқали мулоқот қилган фуқаролар ҳам батафсил маълумот олиш учун қабулга келиб, ўзларининг масалалари бўйича тўлиқ маълумот олдилар.

📋 Мана шундай қабул жараёнлари мамлакатимиздаги барча жоме масжидларда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан ҳам амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar