Muslim.uz
91.8K subscribers
18K photos
4.97K videos
114 files
16.5K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
🕋 “ҲАЖ – 2023” МАВСУМИ УЧУН ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

Шу йил 10 январь куни Саудия Арабистонида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси “Ҳаж – 2023” мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида бир нечта меҳмонхоналар, ошхоналар ва автобус саройлари билан яқиндан танишиб, юксак даражада хизмат кўрсатиш мезонлари ва юқори сифат талаблари нуқтаи назаридан таҳлилий ўрганиб чиқилди.

🔸 Мазкур соҳалар билан яқиндан атрофлича танишиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ўзбекистонлик зиёратчилар ибодатларини бекамикўст адо этишлари учун барча қулай шарт-шароитларни ҳозирлашга алоҳида диққат қаратдилар...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Uning jannatga kirganini ko‘rdim...

Sufyon rahimahullohdan rivoyat qilinadi, u kishi aytadilar: Shom ahlidan bir kishi kelib: menga Safvon ibn Salimni ko‘rsatinglar, men tushimda uni jannatga kirganini ko‘rdim, dedi. Men unga: nima sababidan jannatga kiribdi?-deb so‘radim. U kishi: bir insonga kiyim kiydirgani uchun, dedi. Safvonning birodarlaridan biri aytadi: men Safvondan kiyim haqida so‘ragan edim, u menga: sovuq kechalarning birida masjiddan chiqsam, yupin kiyingan bir kishi sovuqda qaltirab turgan ekan. Shunda men egnimdagi kiyimimni yechdimda, unga kiydirib qo‘ydim, dedi.

(Sifatus safva – Ibn Javziy)

manba:
https://t.me/tuhur
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Одамларга азият берадиган нарсаларни йўлдан олиб қўйиш садақадир...

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда эса бундай дейилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қуёш балқиган ҳар бир кунда икки киши ўртасини адолат билан ислоҳ этиш садақадир. Бир кишининг уловига минишига ёрдам бериш ва юкини уловига юклаб бериш садақадир. Бир кишига табассум билан яхши сўз айтиш садақадир. Намоз сари босган ҳар бир қадам баробарида садақа бор ва одамларга азият берадиган нарсаларни йўлдан олиб қўйиш садақадир”, дедилар» (Имом Бухорий ривояти).

➡️ Давомини ўқиш

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҒАМНИ КЕТКАЗУВЧИ ДУО
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен маҳзунликдан чиқишга чора топа олмаяпман, қандай дуо ўқисам бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
"Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ" калимасини кўп айтиб юринг. Чунки Имом Табароний ва Имом ал-Ҳокимлар Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилишган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илаа биллаҳи"ни айтса, тўқсон тўққиз дардга даво бўлади. Энг енгили ғамдир", деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ХАРИДОР ПУЛНИ БЕЛГИЛАНГАН МУДДАТДА БЕРА ОЛМАСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Дадам маҳалладошимизга уй сотган эди, 2020 йил охирига ҳамма пулни беришини айтганди лекин бермади. Энди биз бошқа одамга сотсак бўладими, ёки ўша одамга вақтида бера олмагани учун нархини оширсак бўладими? Ўзи ҳам айтган бошқага сотаверинг деб.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида муштарий пулни белгиланган муддатда бера олмаса, у диёнат нуқтаи назаридан нуқсонга йўл қўйган бўлади. Аммо ҳукм қилиш жиҳатидан унга шаръий жазо йўқ. Унинг қўлидаги мулкни унинг розилигисиз сотиб бўлмайди. Ёки муддат ўтиб кетгани учун ундан алоҳида ҳақ ундириб бўлмайди. Агар ўша сотилган нарсани гаровга олиб қўйилган бўлса, ўшанда уни сотиш мумкин бўлади. Шунингдек, агар ўзи рози бўлиб, шу машинани сотишга ёрдам беринг сизни пулингизни шуни сотиб бераман деса, ўзининг розилиги билан сотиш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Тавозе шараф келтиради!"
Меҳмонали домла Жабборов

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Фолбинга бориш - динимиз қайтарган амал"
Ҳомиджон домла Ишматбеков

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
АЛЛОҲНИНГ МАҒФИРАТИ ВА ЖАННАТИГА ШОШИЛАЙЛИК!

«Раббингиздан (бўлувчи) мағфиратга ва кенглиги осмонлару Ерга тенг, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннат сари (солиҳ амаллар қилиш билан) шошилингиз! Улар (мазкур тақводорлар) фаровонлик ва танглик кунларида ҳам хайр-садақа қиладиган, ғазабларини ютадиган, одамларни (хато ва камчиликларини) афв этадиганлардир. Аллоҳ эзгулик қилувчиларни севар»
(Оли Имрон сураси, 133–134-оятлар).

➡️ БАТАФСИЛ
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ғайб Аллоҳгагина маълумдир!"
Раҳматуллоҳ домла Усмонов

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ТИРНОҚ ОЛИШ ТАҲОРАТНИ БУЗАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Таҳоратли вақтда тирноқ олиш таҳоратни бузадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таҳорати бор киши тирноқ олиши билан таҳорати бузилмайди. Чунки тирноқ олиш таҳоратни бузувчи амал эмас. Шунингдек, таҳорати бор киши соч-соқолини тартибга келтириб, қисқартириши ҳам таҳоратни бузмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Мадинаи Мунавварадаги илк қурилган масжид"

СИЙРАТДАН ИБРАТ
(10-қисм)

Яҳё домла Убайдуллоҳ ўғли

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#cийратдан_ибрат
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
JumaMuslimUz.gif
540.2 KB
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир»,
деган. (Жума: 9)

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
ЖУМА – ГУНОҲЛАРГА МАҒФИРАТ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилиб, иложи борича покланиб, ўз мойидан, уйидаги хушбўйлардан суртиб, сўнгра чиқиб, икки кишининг орасини ёрмай (жой топиб) ўзига битилган намозни ўқиса ва имом гапирганда жим туриб, қулоқ солса, албатта, унинг ўтган жумадан бунгача бўлган нарсалари мағфират қилинади», дедилар».

Абу Ҳурайра:
«Уч кун зиёдаси билан. Чунки ҳар бир яхшилик ўн мислга кўпайтирилур», деди».
Икки шайх ривоят қилганлар.

Абу Довуднинг лафзида:
«Ким жума куни ғусл қилиб, энг яхши либосларидан кийса, агар хушбўй нарсаси бўлса, ундан суртса, сўнгра жумага бориб, одамларнинг елкасидан ҳатлаб ўтмаса, кейин ўзига битилган намозни ўқиса, имоми чиқса, у намозидан фориғ бўлгунча қулоқ осса, бу (жума) билан ундан олдинги жума орасидаги нарсага каффорот бўлади», дейилган.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
Табароний ривоят қилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#ЖУМА
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM

Сеҳр–ҳалокатга элтувчи гуноҳ!
Aбдулҳай домла Турсунов

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Илмсизлик - мутаассибликми ?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗДА ТАШАҲҲУДНИ ТАКРОРЛАБ ЎҚИГАН БЎЛСА
#намоз

1019-CАВОЛ: Намозда ташаҳҳудни икки марта такрорлаб ўқиб қўйилса, саждаи саҳв қилиш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар намозхон тўрт ракатли намознинг аввалги қаъдасида икки марта ташаҳҳуд (“Аттаҳийяту лиллаҳи...” дуоси)ни ўқиган бўлса, бунда учинчи ракатнинг қиёмини кечиктирганлиги сабабли саждаи саҳв қилиши керак бўлади. Агар тўртинчи ракатда яъни охирги қаъдада шу иш содир бўлса, саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Бу ҳақда “Муҳийт ал-Бурҳоний” китобида шундай дейилган:

"إذا كرر التشهد في القعدة الأولى فعليه سجود السهو، وإن كررها في القعدة الثانية فلا"

“Биринчи қаъдада ташаҳҳудни такрорласа, саждаи саҳв қилиши лозим бўлади. Агар ташаҳҳудни иккинчи қаъдада такрорласа, саждаи саҳв бўлмайди” (1-жуз, 505-бет). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси барча ватандошларимизни она юртга садоқат, мардлик ва жасурлик байрами бўлган – “Ватан ҳимоячилари куни” билан муборакбод этади.

Аллоҳ таоло юртимизни тинч, халқимиз ҳаётини янада фаровон ва осмонимизни мусаффо айласин!

@muslimuzportal | Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Суннатнинг турлари ва ҳукмлари.

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Тошкент шаҳридаги "Ҳазрати Али" жоме масжиди имом-хатиби Салоҳиддин домла Шариповнинг укаси Нуриддин отанинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилган марҳум отахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин, марҳумнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан марҳум отахоннинг яқинларига, хусусан, Салоҳиддин домла Шариповга ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar