Muslim.uz
94.2K subscribers
17.5K photos
4.82K videos
114 files
16.3K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Намозда қайси ракатда эканини унутган киши...

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
🟢 БУГУН, 8 ДЕКАБРЬ КУНИ СОАТ 16:15 ДА ИЛМ ВА ОДОБГА ОИД ҲАДИСЛАР ҲАҚИДА ЖОНЛИ СУҲБАТ БЎЛИБ ЎТАДИ

8 декабрь куни соат 16:15 да
Тошкент ислом институтининг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг илм ва одобга оид ҳадислар ҳақидаги суҳбатларининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

🔸Машғулотда ўтган мавзуга оид саволлар берилади. Жонли эфирни кузатаётганлар орасидан ушбу саволларнинг жавобини @OnlineHadisBot ботига тўғри ва тезкор жўнатган дастлабки уч кишига китоблар туҳфа этилади.

▶️ Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали навбатдаги суҳбатни кузатинг!

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

#ҲАДИС #ЖОНЛИ #ОНЛАЙН
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ислом дини кексаларга эҳтиром кўрсатиш, уларга эътиборли бўлишга чақиради. «Раббингиз Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга «уф!..» дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт!» деб марҳамат қилинади Қуръони каримда Исро сурасининг 23-24 оятларида.

➡️ Батафсил http://old.muslim.uz/index.php/maqolalar/item/34268-bugungi-jlar

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Байрам муборак!

Муҳтарам юртдошлар!


Сиз азизларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси номидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллик байрами билан самимий муборакбод этамиз.
Аллоҳ таоло бутун халқимизга ушбу қутлуғ байрамни муборак айласин, диёримиздаги тинчлик-хотиржамлик неъматини бардавом қилсин. Юртимиз аҳлига сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, хонадонларига файзу барака тилаймиз.
Ҳақ таоло қалбимиздаги барча дуо-ю илтижоларимизни Ўз даргоҳида қабул этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream started
Ғафлатда қолманг! Кун қисқарди, тун узайди

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Алҳамдулиллаҳи Роббил аъламийн. Вас-солату вас-саламу аъла ашрафил мурсалийн ва аъла алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу қиш фасли кириб келса: “Марҳабо, хуш келибсан қиш. Бу фаслда барака тушади. Кечалари ибодат учун узун, кундузлари эса рўза учун қисқа бўлади”, деб айтардилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиш мўминнинг баҳоридир. Кундузи қисқа, унда рўза тутади. Кечаси узоқ, унда қоим бўлади”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти).

Мўмин банда қанча кўп яхшилик қилса, тоат-ибодатда бардавом бўлса унинг руҳи шунча куч-қувватга тўлади, дили яшнаб, қалби роҳатланади. Аллоҳ таоло: “Огоҳ бўлингизким, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олур” (Раъд сураси, 28-оят) деб марҳамат қилган...
➡️ Батафсил

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зайниддин домла Эшонқулов: Неъматларни тежаб ишлатиш – мўминлик белгиси

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Ижтимоий_иллатлар_муолажаси
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
ЖУМА – ГУНОҲЛАРГА МАҒФИРАТ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилиб, иложи борича покланиб, ўз мойидан, уйидаги хушбўйлардан суртиб, сўнгра чиқиб, икки кишининг орасини ёрмай (жой топиб) ўзига битилган намозни ўқиса ва имом гапирганда жим туриб, қулоқ солса, албатта, унинг ўтган жумадан бунгача бўлган нарсалари мағфират қилинади», дедилар».

Абу Ҳурайра:
«Уч кун зиёдаси билан. Чунки ҳар бир яхшилик ўн мислга кўпайтирилур», деди».
Икки шайх ривоят қилганлар.

Абу Довуднинг лафзида:
«Ким жума куни ғусл қилиб, энг яхши либосларидан кийса, агар хушбўй нарсаси бўлса, ундан суртса, сўнгра жумага бориб, одамларнинг елкасидан ҳатлаб ўтмаса, кейин ўзига битилган намозни ўқиса, имоми чиқса, у намозидан фориғ бўлгунча қулоқ осса, бу (жума) билан ундан олдинги жума орасидаги нарсага каффорот бўлади», дейилган.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
Табароний ривоят қилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#ЖУМА
🌙 САЛОВАТИ ШАРИФ АЙТИШНИНГ ФАЗИЛАТИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эй, фарзанд!

Айниқса, жума куни кўп саловат айтиш керак. Ким жума куни юз марта саловат айтса, Аллоҳ унинг юзта тилак-истагини ўринлатади. Бу тилакларнинг ўттизи дунё, етмиши охират учундир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат этадилар:

«Ҳар кун юз марта саловати шариф келтирган киши маҳшар майдонининг чидаб бўлмас иссиғидан қутилади. Ўша даҳшатли кунда арш соясида мен билан бирга бўлади!».

Ким бир марта саловати шариф айтса, Аллоҳ ўша саловати шариф ҳурматига бир фаришта яратади, у қиёматгача ўша киши учун Аллоҳдан мағфират тилайди. Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат этадилар:

«Ким менга кунда уч марта саловат айтса, унинг ўша кун қилган гуноҳлари кечирилади!».

Эй, фарзанд!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўп эсламоқ, у зотга кўп саловати шарифлар айтмоқ зарур. Саловати шарифлар айтмоққа давом этган киши хўрланмайди ва қашшоқлик кўрмайди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат этадилар:

«Уч тоифа кишининг қўлга киритган нарсасида барокат бўлмайди ва қайда бўлса хўрланади. Булар:

1. Менинг номимни эшитганда саловати шариф айтмаган.

2. Рамазон ойига ҳурмат кўрсатмаган, рўза тутмаган, таровеҳ намозини ўқимаган.

3. Ота-онаси тирик бўла туриб, уларни хурсанд қилмаган.

"Эй фарзанд!" китобидан
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ “ОЛТИНТЕПА” ЖОМЕ МАСЖИДИГА ЖУМА НАМОЗИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР

Бугун, 9 декабрь жума куни
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент шаҳридаги "Олтинтепа" жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этадилар.

🕌Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал гўзал қироат ва Муфтий ҳазратларининг файзли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.

🕌 Мўмин-мусулмонларни мазкур маърифий суҳбатни қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатишга таклиф этамиз.


Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#МУФТИЙ #НАМОЗ #ЖУМА
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар
(Имом Байҳақий ривояти).

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream started
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Дин ишлар бўйича қўмита бўлим бошлиғи Беҳзод Қодировнинг волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан у кишининг яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳума онахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

Ҳақ таоло марҳума онахоннинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Беҳзод Қодировга ва марҳума онахоннинг оила аъзолари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Муфтий ҳазрат: Ҳасад эмас, ҳавас билан яшайлик!

🌙 Бугун
, 9 декабрь куни Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент шаҳридаги "Олтинтепа" жоме масжидида жума намозида иштирок этдилар.

Жомеда йиғилган минглаб намозхонлар жума намозидан аввал гўзал қироат ва Муфтий ҳазратларининг “Ҳасад – эзгулик заволи!” мавзусидаги файзли суҳбатларидан баҳраманд бўлдилар.

Маъруза давомида ҳасад иллатининг муолажаси, фазилатли ишларда ҳасад эмас, ҳавас қилиш лозимлигини ояти карималар, ҳадиси шарифлар ва уламолар панду насиҳатлари асосида тушунтириб бердилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar