Muslim.uz
92K subscribers
17.9K photos
4.95K videos
114 files
16.5K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
ИМРОН ИСМИНИ ҚЎЙИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Имрон исмининг маъносини батафсил баён этсангиз. Ушбу исмни қўйиш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида Имрон сўзи ободлик маъносидан келиб чиққан. Бу сўз арабларда улуғлик, бунёдкорлик, ислоҳ маъноларида ишлатилади. Уларда бу исм суюкли исмлардан. Сиз ҳам истасангиз ушбу исмни фарзандингизга қўйишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ИСЛОМИЙ БАНКЛАРДАН ПУЛ ОЛСАК БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Исломий банкларни топиб пул олсак бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, агар банк исломий қоидалар асосида ишласа, у билан ҳамкорлик қилиш жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ОТИНОЙИЛАРНИНГ ВАЗИФАСИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бази одамлар (аёллар) янги уй солиб маросим қилганда "Отинлар"ни олиб келишади ва отинлар бошчилигида сурпа ёяди, пешонасига ўхловни қўйиб эгилиб ерга теккизади. Aслида "Отинчилик"ни тарифи динда қандай, бирор-бир лавозимми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳақиқатда ҳар бир маҳаллада отинойилар фаолият олиб боради. Уларнинг вазифаси турли диний маросимларни аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб ўтказиб бериш ҳисобланади. Лекин сиз айтаётган амалиёт динимизда йўқ, хурофот иш ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҲУСНБУЗАРДАН СУВ ЧИҚСА ТАҲОРАТ БУЗИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳуснбузардан игнани учичалик сув чикса таҳорат бузиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Танадан чиққан қон, йиринг ёки сариқ сув атрофга тарқаладиган, яъни, оқадиган даражада бўлса, таҳоратни бузади. Бу нарсалар чиқсаю оқмайдиган даражада бўлса таҳоратни бузмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сафарда намозларни жамлаб ўқиш жоизми?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Мўътадил мусулмон билан
мутаассиб мусулмоннинг ўртасидаги асосий учта фарқ:

Биринчиси,
мўътадил мусулмон ўзининг имони билан машғул бўлади. Мутаассиб мусулмон эса, ўзганинг имони билан машғул бўлади.

Иккинчиси, мўътадил мусулмон ўзини ва ўзгаларни жаннатга киритиш ҳаракатида бўлади. Мутаассиб мусулмон эса, ўзганинг дўзахга киришини исботлаш ҳаракатида бўлади.

Учинчиси, мўътадил мусулмон ўзгаларнинг хато ва камчиликларини кечириш учун узрга йўл ахтаради. Мутаассиб мусулмон эса, ўзгаларни айблаш ва обрўларини тўкиш учун хато ва камчиликларини ахтаради.

(Али ас-Солабий)

манба
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Расулуллоҳни яхши кўринг, шунда бахтли бўласиз.


Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 БУГУН ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИНИНГ "ХАТМИ ҚУРЪОН ҚИЛАМИЗ" ДЕБ НОМЛАНГАН ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸 16 ноябрь куни, соат 14:00 да (Тошкент вақти билан)
тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов «Хатми Қуръон қиламиз» номли тажвид дарсларининг 4-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг "Бақара" сурасиннинг 187 оятидан 230 оятигача хатм қилинади.

Дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида
90-818-61-61 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

🤲 Аллоҳ таоло бошланаётган ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

#ОНЛАЙН_ТАЖВИД
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ХУШХАБАР: ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИДАГИ ХАЛҚАРО ТРАССА ЁҚАСИДА “ХОЛИД ИБН ВАЛИД” МАСЖИДИ ОЧИЛДИ (ФОТОЛАВҲА)

🕌 Шу йилнинг 15 ноябрь куни Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги “Холид ибн Валид” масжиди янгидан қурилиб фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси "Қуръони карим ва тажвид" бўлими мудири Шайх Алижон қори Ҳайдаров, Диний идоранинг Молиявий назорат ва тафтиш бўлими мудири Исломиддин домла Зуҳриддинов, Масжидлар билан ишлаш бўлими мудири Музаффар домла Камолов ва Жиззах вилояти бош имом хатиби Меҳмонали домла Жабборов ҳамда маҳаллий аҳоли вакиллари иштирок этди...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🕋 “ҲАЖ” ВА “УМРА” САФАРИГА ОИД САВОЛ-ЖАВОБ:
навбатлар, нархлар, тўловлар, тиббий кўрик ва умра пакетлари

Айни кунларда ҳаж ва умра навбатларини юритиш, сафар тўловларини қабул қилиш ва тиббий кўрикдан ўтказиш борасида мурожаатлар тушмоқда. Шу боис муборак сафарлар билан боғлиқ саволларга жавоб топиш мақсадида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида яқинда ташкил этилган "Ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш” маркази директори Мақсуд Каримовга мурожаат қилдик.

Аввало, суҳбатимизни ушбу марказнинг ташкил этилиши сабаблари, вазифалари нималардан иборатлиги ҳақида қисқача маълумот беришдан бошласак.

🔸 Ташаккур. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Юртимизда кейинги йилларда ҳаж ва умра сафарларини юқори даражада ташкил этиш, юртдошлармизга ушбу ибодатларини чиройли адо этишлари учун ҳар томонлама қулайлик ва шароитлар ҳозирлашга катта эътибор қаратилмоқда. Муборак сафарларни юқори савияда ташкил этиш, зиёратчиларга намунали хизмат кўрсатиш ва ибодатларни шариатга мувофиқ гўзал шаклда адо қилиш мақсадида, Диний идора ҳузурида “Ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш” маркази ташкил этилди (кейинги ўринларда “Марказ” дейилади).

Таъкидлаш жоизки, халқимиз орасида моли нисобига етган, йўлга қодир бўлган ҳамюртларимизга динимизнинг бешинчи аркони бўлган ҳаж ибодати ва суннати муаккада бўлган умра зиёратини рисоладагидек ташкил этиш Марказнинг асосий вазифаси саналади. Шунингдек, қуйидагилар:

▫️маҳаллий ҳокимликлар ҳузуридаги ҳайъатлар тақдим этган зиёратчилар рўйхати асосида ҳаж ва умра сафарларини ташкил қилиш;
▫️виза олиш;
▫️авиачипта
▫️кузатиш ва кутиб олиш;
▫️ишчи гуруҳи, гуруҳ раҳбарлари, тиббий ходимлар рўйхатини шакллантириш;
▫️ҳаж ва умра сафарлари бўйича машғулотлар ўтказиш;
▫️зиёратларга оид қўлланмалар тайёрлаш;
▫️Саудия Арабистонида ибодат амалларини ташкил этиш кабилар ҳам Марказнинг вазифалари сирасига киради...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream started
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Ҳақиқий мусулмон бўлиб яшаш катта саодат!

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёллар ҳам омонат

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @diniysavollar