Muslim.uz
92K subscribers
17.9K photos
4.95K videos
114 files
16.5K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
🌙 РАСУЛУЛЛОҲГА МУҲАББАТ ТАРАННУМИ

Бугун, 12 октябрь куни Рабиъул аввал ойи муносабати ила Набий алайҳиссалом сийратларига бағишланган тадбир ва муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг “Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ!” номли янги китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.
..
➡️ БАТАФСИЛ:

▶️ Тақдимотнинг тўлиқ видеоси:
https://youtu.be/CZn7g7NQ4A0

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#СИЙРАТ #ЖОНЛИ #ОНЛАЙН
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Янги лойиҳа: "Сийратдан ибрат"

🔸 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Рабиул аввал ойи муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан мўмин-мусулмон халқимиз учун янги лойиҳа — "Сийратдан ибрат" номли суҳбатлар ташкил қилиниб, туркум тарзда тақдим этиб борилади.

Мазкур суҳбатларнинг биринчи мавсумида Тошкент шаҳар Кўкча даҳасида жойлашган “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби Яҳё домла Абдураҳмонов сийрат суҳбатларини олиб боради.

🔸 "Сийратдан ибрат" суҳбатларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилишларидан тортиб то ҳаётларининг сўнггига қадар бўлган ибратли воқеалар ва улардан олинадиган ҳикматлар таъсирчан ҳолда мухлисларга етказилади, иншаАллоҳ.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#JONLI: ANGREN SHAHRIDA QUR’ON KURSI OCHILMOQDA
https://youtu.be/L_ql2QLYZs0

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal |@alquranuz | @diniysavollar
❗️МУНОСАБАТ:
АХЛОҚСИЗ ЧАЛАМУЛЛА, ДЕЙИЛАЁТГАН ШАХС АСЛИДА ФИРИБГАР!

▪️Шу кунларда
оммавий ахборот воситаларида “Каттақўрғонлик чала мулла, ўзини ўқитишга келган аёлга тегажоғлик қилди” сарлавҳали хабар турли баҳс-мунозаларга сабаб бўлмоқда.

❗️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди. Натижада, мазкур шахс Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи, фолбинлик, фирибгарлик, ичкиликбозлик каби динимизда қаттиқ қораланган ишлар билан шуғулланадиган Ф.Ҳ. исмли фуқаро экани маълум бўлди.

⚡️Ушбу шахс ҳеч қандай диний маълумот ёки диний рутбага эга эмас.
Лавҳада айтилган, “ал-Бухорий” номли мадраса ҳам Ўзбекистон ҳудудида фаолият олиб бормайди. Араб тили каби бирор ўқув курсларда ўқиш шахсга ҳеч қандай диний фаолият олиб бориш учун асос бўлмайди.

📝 Демакки, ушбу шахсга нисбатан “мулла” сўзини ишлатиш мутлақо нотўғри, унинг динга ва муллаликка умуман алоқаси йўқ. Аксинча, у фолбинлик, фирибгарлик, ичкиликбозлик каби иллатларга ружу қўйган кимсадир.

Таъкидлаш керакки, “мулла”, “имом”, “мадраса” кабилар Ислом шиорлари ҳисобланади. Аллоҳ таоло ислом шиорларини улуғлашга тарғиб қилиш баробарида уларни ҳурматсиз қилишдан қаттиқ қайтарган. Айниқса, турли нолойиқ ишларни “мулла”, “имом”, “мадраса” каби ислом шиорларига боғлаш эса катта гуноҳдир.

❗️Хулоса шуки, ОАВ ва ижтимоий тармоқ юритувчилари турли воқеа-ҳодисаларни оммани жалб қилиш мақсадида, дин билан боғлаб кўрсатишдан сақланишларини сўраймиз. Шунингдек, асоссиз хабар тарқатиш Ислом дини кўрсатмасига кўра, катта гуноҳ, қонунчиликда эса жавобгарликка омил эканини эслатиб ўтамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#МУНОСАБАТ
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БУГУН, 13 ОКТЯБР КУНИ СОАТ 17:15 ДА ИЛМ ВА ОДОБГА ОИД ҲАДИСЛАР ҲАҚИДА ЖОНЛИ СУҲБАТ БЎЛИБ ЎТАДИ

13 октябр куни соат 17:15 да
Тошкент ислом институтининг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг илм ва одобга оид ҳадислар ҳақидаги суҳбатларининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

🔸Машғулотда ўтган мавзуга оид саволлар берилади. Жонли эфирни кузатаётганлар орасидан ушбу саволларнинг жавобини @OnlineHadisBot ботига тўғри ва тезкор жўнатган дастлабки уч кишига китоблар туҳфа этилади.

▶️ Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали навбатдаги суҳбатни кузатинг!

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

#ҲАДИС #ЖОНЛИ #ОНЛАЙН
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 БУГУН 20:00 ДА ОНЛАЙН СИЙРАТ ОҚШОМИГА МАРҲАБО!

Бугун,
13 октябрь, пайшанба куни соат 20:00 да файзли уламолар, зийнат қорилар ва хушовоз нашидхонлар иштирокидаги “Оламларга раҳмат Пайғамбар!” номли онлайн сийрат суҳбатлари ижтимоий тармоқларда намойиш этилади.

🔸 Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалам сийратлари мўмин-мусулмонларнинг имон-ихлосига чинакам озуқа. Агар кишининг имони комил бўлса, Расули Акрамга бўлган муҳаббат ҳам зиёда бўлади.

🔹 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирортангиз мени фарзандидан, ота-онасидан ва одамларнинг барчасидан кўра, кўпроқ яхши кўрмагунча ҳақиқий мўмин бўла олмайди”, деганлар. Демак, имон комил бўлиши учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ота-онамиздан ҳам, болаларимиздан ҳам, жамики одамлардан, ҳатто ўзимиздан ҳам кўпроқ яхши кўришимиз лозим. Бунинг учун эса У зотни яхши танишимиз, ҳаётларини билишимиз, энг муҳими, суннатларини ҳаётга татбиқ этишимиз даркор. Онлайн сийрат тараннуми тадбири мана шу эзгу ишга оз бўлсада ҳисса қўшади, деган умиддамиз.

🟢 Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали онлайн сийрат суҳбатлари, гўзал қироатлар ва ажойиб нашидаларни тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

#ҲАДИС #ЖОНЛИ #ОНЛАЙН
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума куни ушбу 8 амални бажаришни унутманг!

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Видео_лавҳа
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Ўтказиб_юборманг
БУГУН СОАТ 20:00 ДА ОНЛАЙН
ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸Бугун, 14 октябр куни
кечки соат 20:00 да (Ўзбекистон вақти билан),
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг катта шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ билан диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
#JONLI: "Siroj solih" jome masjidida mavlidi sharif 14.10.22
https://youtu.be/bDZJSxX1R1k

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сийратдан ибрат 1-қисм

Янги лойиҳа: "Сийратдан ибрат"

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Рабиул аввал ойи муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан мўмин-мусулмон халқимиз учун янги лойиҳа — "Сийратдан ибрат"  номли суҳбатлар ташкил қилиниб, туркум тарзда тақдим этиб борилади.

Мазкур суҳбатларнинг биринчи мавсумида Тошкент шаҳар Кўкча даҳасида жойлашган “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби Яҳё домла Абдураҳмонов сийрат суҳбатларини олиб боради.

"Сийратдан ибрат" суҳбатларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам  туғилишларидан тортиб то ҳаётларининг сўнггига қадар бўлган ибратли воқеалар ва улардан олинадиган ҳикматлар таъсирчан ҳолда мухлисларга етказилади, иншаАллоҳ.

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#cийратдан_ибрат
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЭҲРОМДАН ЧИҚИШ ВАҚТИДА СОЧ ОЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Эҳромдан чиқадиган одам ўзининг сочини ёки бошқа одамнинг сочини олса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эҳромдаги инсон амалларни бажариб бўлиб, эҳромдан чиқиш мақсадида ўзининг сочини ўзи ёки ўзи каби эҳромдан чиқмоқчи бўлган инсоннинг сочини олиши мумкин.
"Ғунятун носик" китобида шундай дейилган:

"(واذا حلق ) أي المحرم (راسه) اي راس نفسه (او راس غيره) أي ولو كان محرما (عند جواز التحلل) أي الخروج من الاحرام باداء افعال النسك ( لم يلزمه شيئ)"

Агар эҳромдаги киши амалларни бажариб бўлиб, эҳромдан чиқиш вақтида ўзи ёки бошқа одамнинг (гарчи эҳромда бўлган ҳолида ҳам) сочини олса, унинг зиммасига бирор нарса лозим бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚАНЧА МУДДАТ ИДДА ЎТИРАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Агар аёл киши фарзанд кўргандан сўнг нифоси тугагач ҳайз кўрмаётган бўлса, эрдан талоқ олса ва эри билан туғруқдан сўнг умуман жинсий алоқада бўлмаган бўлса қанча муддат идда ўтиради?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Маълумки, талоқ иддаси ҳайз кўрадиган аёллар учун талоқ қилингандан сўнг бошланиб, аёлларда уч ҳайз давом этади ва учинчи ҳайздан покланган заҳоти тугаган ҳисобланади. Туғруқ ёки шунга ўхшаш айрим сабаблар туфайли ҳайз қони кечикса, иддани ой билан ҳисоблаш турига ўтказилмайди. Демак, Сиз айтган ҳолатда ҳам вақтинча ҳайз кўрмаётгани ва эри билан яқинлик қилмаганига қарамай, талоқ қилинганидан сўнг уч ҳайз идда ўтиради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar