Muslim.uz
96.8K subscribers
17.2K photos
4.71K videos
114 files
16.1K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Ҳидоят_таваллуди

Хадийжа разияллоҳу анҳо Набий саллаллоҳу алайҳи васалламни васфлаб айтадилар: «Албатта, Сиз қариндошчилик алоқаларини боғлайсиз, рост гапирасиз, ожизлар нафақасини бўйнингизга оласиз, меҳмоннинг ҳаққини адо қиласиз, фалокатга учраганларга кўмак берасиз».

📚Имом Бухорий ривоят қилган.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси узоқ йиллардан буён диний соҳада хизмат қилиб келган Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани "Имом Жаъфар" масжиди имом-хатиби Солихон домла Мўнисхоновнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳум домлани Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, дин ва ватан равнақи йўлида қилган солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечириб, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!

Ҳақ таоло марҳумнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
#Jumadan_so'ng
Mavzu: Ummat uchun eng suyukli zot!

Mehmonimiz: Abdullo domla Yo'ldoshev. Olmazor tumani bosh imom-xatibi

Havola 👉 https://youtu.be/ylp-hkrRV2g

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 Рабиул аввал ойини қандай ўтказишимиз керак?

... Рабиул аввал – дунё ташвишларидан четга чиқиб, абадий ҳаёт ҳақида фикр юритиш, қоронғулик ҳукм сурган вазиятда оламни ёритган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни юборгани учун Яратганга чексиз ҳамдлар айтиш фурсатидир.

Бу ой – яна бир марта севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак даврларини – асри саодатни ёдга олиш вақтидир.

Аллоҳ таоло “... сизлар учун – Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлган ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор”, дея марҳамат қилган.

Демак, бу ой – янада кўпроқ зикр қилиш ва Аллоҳга ибодат қилмоқ мавридидир...
➡️ БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Расул алайҳиссаломнинг машҳур дуолари

Тошкент шаҳри "Новза" масжиди (2022 йил 7 октябрь)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар
“Жумадан жумагача” муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти (09-10-2022)

💻 “Жумадан жумагача” рукни орқали muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим хабарларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин.

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
САЛОВАТ

اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ. اللهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى ابْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ

🌙 «Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама соллайта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма барик ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама барокта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд»

Маъноси:
“Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини яхшилик ва раҳматда қилганинг каби, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам яхшилик ва раҳматда қил. Албатта, Сен мақтовли улуғ зотсан. Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини баракотли қилганингдек, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам баракотли қил. Албатта, Сен мақтовли улуғ зотсан”

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Пайғамбаримиз_сийратларига_назар

Либослари

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ТАСБЕҲЛАРНИ САНОҒИНИ БИЛИШ ШАРТМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Тасбеҳ дуоларини саноғини санамай ўқиб юриш мумкинми? Савоб бўладими ёки ўқиган тасбеҳ дуоларини саноғини билиш шартми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳадисларда адади аниқ баён қилинган (намоздан кейинги 33 мартадан Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар каби) тасбеҳларни айтилган саноғига риоя қилиш афзал. Аммо инсон бўш вақтларида зикр ва тасбеҳларни айтмоқчи бўлса, хоҳлаганича айтиши жоиз. Қанча кўп айтса, шунча яхши. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ ДУНЁГА КЕЛИШЛАРИ

🕌 Милодий 571 йил.
Арабистон яримороли аҳолиси йиллар давомида бут-санамларга ибодат қилардилар. Ҳатто бу улар турмуш тарзининг ажралмас қисмига айланган эди. Турли қабилалар сайёҳларни жалб этиш ва моддий манфаатни кўзлаб ўзаро бир-бирлари билан янги бут ва бутхоналарни барпо этишда рақобатлашардилар. Бу борада то VI асрнинг охирига қадар Макка аҳлидан ўзиб кетадигани бўлмади. Натижада Макка минтақадаги сайёҳлик ва савдо-сотиқнинг марказий ўчоғига айланди. Бундан Яман подшоҳи Абраҳа қаттиқ ғазабланар ва Макка зиёратига келувчиларни ўз юртига оғдириб олишни истарди. Шу боис у барчани ўзига тортадиган улкан черков қуришни режалаштирди. Черков ҳам қурилди... Кунлардан бирида, кечаси қабила аъзоларидан бири ҳеч кимга билдирмай ушбу янги ибодатхонага кириб, турли ҳақоратомуз сўз ва расмларни чизиб, чиқиндиларни ташлаб кетди. Эртасига бу ҳақдаги хабар Абраҳага етганида, қаттиқ ғазабланди. Қўшин тўплаб, муқаддас Каъбани вайрон қилишга аҳд қилди. Олтмиш минглик қўшин билан Каъбанинг кулини кўкка совуриш мақсадида Макка сари юриш қилди. У филлар орасидан энг баҳайбатини ўзига танлаб олди. Макка аҳли бу босқин ҳақида хабардор бўлишганида, қўрқиб, яқин атрофдаги тоғларга чиқиб кетишди. Абраҳа шаҳарга кириб келганида деярли ҳеч ким йўқ эди. Гўёки бузуқ ниятини амалга оширишида унга ҳеч ким тўсқинлик қилмайдигандек туюларди. Тиш-тирноғигача қуролланган қўшин аста-секин Маккага кириб келди. Аммо Абраҳа миниб олган жонивор чўкка тушиб ётиб олар ва Каъба томон юришдан бош тортарди. Уни бошқа томонга бурса, чопиб кетар, аммо Каъба томон бурса, яна чўкка тушиб ётиб олар эди. Шу пайт Аллоҳ таолонинг уларга юборган жазоси кўрина бошлади. Ҳайвонлар орасидаги энг катта жонзотлардан бири – баҳайбат филга қарши Аллоҳ таоло ер юзидаги энг кичик жонзотлардан бўлмиш қушларни қўшин қилиб жўнатди. Уларнинг ҳар бири тумшуғида биттадан, панжаларида иккитадан нўхатдай, мошдай сопол тошчаларни олиб келиб, босқинчилар устига отди. Қўшиндагилар бир-бирини босиб-янчиб қоча бошлашди. Тошчалар кимга тегса, танасини тешиб ўтиб, ҳалок қилди. Бутун водий боши ё қўл-оёғи узилган, танаси тешилган ўликларга тўлиб кетди. Тошчалар уларни худди қурт-қумурсқалар чайнаб ташлаган сомон каби илма-тешик қилиб юборди. Абраҳанинг қўшинидан қўрқиб тоғларнинг баланд жойларига чиқиб, яшириниб олган шаҳар аҳолиси бўлган воқеани ҳайрат билан томоша қилдилар. Босқинчилар ер билан яксон бўлгач, уйларига қайтиб келишди ва ўша йилни “Фил йили” деб атадилар. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Фил сурасида бундай марҳамат қилади: “(Эй Муҳаммад!) Раббингиз “фил эгалари”ни не қилганини кўрмадингизми? (У) уларнинг макрларини йўққа чиқармадими?! Уларнинг устига тўдатўда қушларни юборди. (Улар) сопол тошлар билан уларни отар эди. (Бас) уларни (Каъбани бузишга келганларни) еб (чайнаб) ташланган сомондек қилиб қўйди”...
➡️ БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 БУГУН 20:00 ДА ОНЛАЙН СИЙРАТ ОҚШОМИГА МАРҲАБО!

Бугун,
10 октябрь, душанба куни соат 20:00 да файзли уламолар, зийнат қорилар ва хушовоз нашидхонлар иштирокидаги “Оламларга раҳмат Пайғамбар!” номли онлайн сийрат суҳбатлари ижтимоий тармоқларда намойиш этилади.

🔸 Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалам сийратлари мўмин-мусулмонларнинг имон-ихлосига чинакам озуқа. Агар кишининг имони комил бўлса, Расули Акрамга бўлган муҳаббат ҳам зиёда бўлади.

🔹 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирортангиз мени фарзандидан, ота-онасидан ва одамларнинг барчасидан кўра, кўпроқ яхши кўрмагунча ҳақиқий мўмин бўла олмайди”, деганлар. Демак, имон комил бўлиши учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ота-онамиздан ҳам, болаларимиздан ҳам, жамики одамлардан, ҳатто ўзимиздан ҳам кўпроқ яхши кўришимиз лозим. Бунинг учун эса У зотни яхши танишимиз, ҳаётларини билишимиз, энг муҳими, суннатларини ҳаётга татбиқ этишимиз даркор. Онлайн сийрат тараннуми тадбири мана шу эзгу ишга оз бўлсада ҳисса қўшади, деган умиддамиз.

🟢 Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали онлайн сийрат суҳбатлари, гўзал қироатлар ва ажойиб нашидаларни тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

#ҲАДИС #ЖОНЛИ #ОНЛАЙН
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream scheduled for
🌙 УЛАМОЛАРНИНГ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИГА ТАШРИФЛАРИ ДАВОМ ЭТАДИ

Бугун, 11 октябрь куни юртимиз уламолари Тошкент вилояти Янгийўл тумани масжидларига ташриф буюриб Пешин ва Хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб берадилар.

🕌 "Усмон Зуннурайн” масжидига:
☀️ Пешинга Иброҳимжон домла Иномов;
🌃 Хуфтонга Обид домла Мирхамидов;

🕌 "Гулбаҳор” масжидига:
☀️ Пешинга Исроилжон домла Исмоилов;
🌃 Хуфтонга Мусахон домла Бабаев;

🕌 "Гулбоғ” масжидига:
☀️ Пешинга Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров;
🌃 Хуфтонга Абдулҳамид домла Маликов;

🕌 "Зайд ибн Собит” масжидига:
☀️ Пешинга Муродуллоҳ домла Хуназаров;
🌃 Хуфтонга Мирвоҳид домла Миржалилов;

🕌 "Имоми Аъзам” масжидига:
☀️ Пешинга Талъат домла Зоиров;
🌃 Хуфтонга Зокир домла Зиятдинов;

🕌 "Имом Султон” масжидига:
☀️ Пешинга Ҳакимжон домла Хотамов;
🌃 Хуфтонга Рашид домла Рустамов;

🕌 "Кескан” масжидига:
☀️ Пешинга Абдуллоҳ домла Ғуломов;
🌃 Хуфтонга Суннатуллоҳ домла Эрназаров;

🕌 "Қирсадоқ” масжидига:
☀️ Пешинга Қосимжон домла Каримов;
🌃 Хуфтонга Қамариддин домла Қамбаров;

🕌 "Пусур оқсоқол” масжидига:
☀️ Пешинга Зокиржон домла Шарипов;
🌃 Хуфтонга Дониёр домла Икромовлар ташриф буюрадилар.

🤲 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатларини манфаатли ва давомли қилсин!

#УЛАМОЛАР_ТАШРИФИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ИҚТИДО ҚИЛУВЧИ ИМОМНИНГ ҚАЙСИ ТОМОНИДА ТУРАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Икки киши намоз ўқисак, иқтидо қилувчи ёнида турадими ёки орқасидами?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Иқтидо қилувчи бир киши бўлса ёнида туради. Икки ва ундан ортса орқада алоҳида саф бўлиб турадилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Киши ўз жуфтига нисбатан қандай муомала-муносабатда бўлиши керак?

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЭЛЕКТРОН ТАСБЕҲНИ БАРМОҚҚА ТАҚИБ НАМОЗ ЎҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳозирги вақтларда электрон тасбеҳлар жуда кўпайган. Саволим шундайки электрон тасбеҳни бармоққа таққан ҳолда намоз ўқишнинг ҳукми қандай?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда бажариладиган ҳаракатларга халақит қилмаса, ён атрофдагиларни ҳаёлини чалғитмаса намозга зарари йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

26-дарс. Намознинг шартлари. (сатри аврат, қибла ва ниятга оид масалалар)

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

👉 Youtube орқали кўриш

Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25

📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#ОНЛАЙН: СИЙРАТ ТАРАННУМИ ВА КИТОБ ТАҚДИМОТИ

Бугун, 12 октябрь куни соат 10:00 да
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Рабиъул аввал ойи муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Набий алайҳиссалом сийратларига бағишланган маърифий тадбир ва Муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг “Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ!” номли янги китоблари тақдимоти бўлиб ўтади.

🕌 Ушбу маросимда
файзли уламолар, зийнат қорилар ва хушовоз нашидхонларнинг гўзал чиқишлари ижтимоий тармоқлар орқали намойиш этилади.

🌙 Зеро, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаламнинг сийратлари ва ҳусни хулқлари мўмин-мусулмонлар учун энг гўзал намунадир.

📎 Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали шукуҳли тадбирни тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг:

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

#СИЙРАТ #ЖОНЛИ #ОНЛАЙН
ЎМИ Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 РАСУЛУЛЛОҲГА МУҲАББАТ ТАРАННУМИ

Бугун, 12 октябрь куни Рабиъул аввал ойи муносабати ила Набий алайҳиссалом сийратларига бағишланган тадбир ва муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг “Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ!” номли янги китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.
..
➡️ БАТАФСИЛ:

▶️ Тақдимотнинг тўлиқ видеоси:
https://youtu.be/CZn7g7NQ4A0

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#СИЙРАТ #ЖОНЛИ #ОНЛАЙН
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar